uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 675
Підписники
+124 години
+27 днів
+4130 днів
Архів дописів
МАСЖИДЛАР ҲУДУДЛАРИГА КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ Кўчат экиш, боғ барпо қилиш, бошқа савобли амаллардан фарқли равишда, киши вафотидан ке
+9
МАСЖИДЛАР ҲУДУДЛАРИГА КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ Кўчат экиш, боғ барпо қилиш, бошқа савобли амаллардан фарқли равишда, киши вафотидан кейин ҳам садақаи жория сифатида унинг амал дафтарига ажрлар битилишига сабаб бўлади. Юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида диёримизни яшил маконга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яшил макон умуммилий ҳаракати доирасида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилигида барча туманлар/шаҳарлар бош имомлари, масжидлар имом-хатиблари, ноиблар иштирокида кўчатлар ўтқазилди. Масжидлар ҳудудлари, маҳаллалар, хиёбонлар, кўчалар экилган ниҳоллар туфайли гўзал қиёфа касб этди. Ҳашарда ҳамма фаол қатнашди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Дамашқ кўчаларининг биридан ўтаётса, кўчат экаётган одамга кўзи тушибди ва унга: “Нега бу ишни қиляпсиз, ахир сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидансиз-ку?” дебди. Шунда у киши: “Шошма, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади”, деганларини эшитганман”, дебди» (Имом Аҳмад ривояти). Экилган ниҳоллар кўкариб, улкан дарахтга айланиб, барча юртдошларимизга манфаатли бўлсин. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Она фарзандини дунёга келтириши – ҳаётдаги энг о
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Она фарзандини дунёга келтириши – ҳаётдаги энг оғриқли синовлардан бири саналади. Марям алайҳассалом Ийсо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлганларида шундай оғриқни бошдан кечираётганларида Аллоҳ таоло бир қанча оятларни нозил қилган: «“Унинг остидан нидо қилди: “Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди”» (Марям сураси, 24-оят). Айрим шифокорлар ҳомиладор аёлларга салқин сувга оёқларини тиқиб ўтиришни тавсия қиладилар. Бу қон айланишини яхшилашга ва туғруқнинг осон кечишига ёрдам беради. Кейин Аллоҳ таоло хурмо дарахтини силкитишни буюради: “Хурмо танасини ўзингга силкит, сенга янги хурмо туширади” (Марям сураси, 25-оят). Баъзи туғруқхоналарда ҳомиладор аёлларга нимадир ушлаб туришни ва уни орқага тортишни тавсия қиладилар. Бу туғруқ оғриғи ва мушакларнинг кучланишини енгиллаштиради. Хурмо таркибида иссиқлик ва осон сўриладиган қанд – фруктоза бор. Шифокорлар ҳомиладор аёлларга туғиш арафасида ва кўз ёриган куни таркибида фруктоза миқдори кўп бўлган озиқ моддалардан истеъмол қилишни тавсия этадилар. Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #anjuman 🟢Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди ⏺Бугун, 15 ноябрь куни "
+9
#xabar #anjuman 🟢Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди ⏺Бугун, 15 ноябрь куни "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" мавзусида халқаро илмий-амалий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. ✅ Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори академик Акмал Саидов қатнашди. Шунингдек, хорижий мутахассислар, дипломатик корпус вакиллари, диншунос-экспертлар, исломшунослар, шунингдек, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, диний конфессия етакчилари ва миллий маданий марказлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.
💬 Сўзга чиққан нотиқлар томонидан турли маданият ва дин вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, улар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси юксак эътироф этилди. Кўп миллатли халқимиз қадимдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, қайси жамиятда аҳил-иноқлик мустаҳкам қарор топган бўлса, ўша жамиятда ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар ривожланиши, инсонлар тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини алоҳида таъкидладилар.
✅ Очилиш маросимидан сўнг конференция ўз ишини учта шўъбада давом эттирди. Ҳар бир шўъбада диний бағрикенглик, ижтимоий барқарорлик, таълим ва маънавий-маърифий жараёнларга оид долзарб мавзулар атрофлича муҳокама қилинмоқда. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @FITRATUZ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИМОМГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТИШИ САВОЛ: Намоз бошланганидан кейин имомнинг таҳорати синса, қандай йўл тутилади? ЖАВО
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИМОМГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТИШИ САВОЛ: Намоз бошланганидан кейин имомнинг таҳорати синса, қандай йўл тутилади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз бошланганидан кейин имом таҳоратини қасддан синдирса, намоз бузилади ва қайтадан бошлаш лозим бўлади. Аммо имомнинг таҳорати унинг ихтиёрисиз кетса, ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам, намоз бузилмайди. Лекин таҳорати сингани учун имом ўрнига бошқасини тортади ва кейинги имом намозни келган жойидан давом эттиради. Таҳорати синган имом бироз энгашиб, қўли билан бурнини ушлаб, худди бурни қонаган одам каби чиқиб кетади. Сўнг таҳоратини янгилайди. Агар таҳоратини янгилагунига қадар жамоат намозни тугатган бўлса, ўша жойнинг ўзида ёки ортига қайтиб, ёлғиз ўқувчи каби намозини келган еридан давом эттириб, охирига етказади. Агар жамоат намозни тугатмаган бўлса, у ҳолда ортига қайтади ва иккинчи имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин қолдирган ракатларини ўқиб қўяди. Агар таҳоратини янгилаб келгунича намоз бузиладиган иш содир бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Qozog‘iston Prezidenti Qasim-Jomart Toqayevni rasmiy kutib olish marosimi bo‘ldi. — @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 25-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:48 ⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:08 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:08 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

#muftiy_minbari Маслаҳат муҳаббат калитидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

#Muslim_podcast  📱🗣HUKM CHIQАRISH OSON EMАS! Qurʼon va hadisdan hukm chiqarishning oʼziga xos talablari mavjud. Chunonchi, Qurʼoni karimning oʼziga xos moʼjizakorligi, undagi balogʼat va fasohatning nihoyat darajada yuqoriligi, jumlalarning tuzilishi va boshqa jihatlari shu vaqtgacha odamzodni ajablantirib kelgan. Shunday ekan, islomning har ikki manbasi: Qurʼon va Sunnaga asoslangan holda musulmonlarning manfaatlaridan kelib chiqib, inson kamoloti, jamiyat farovonligi hamda uning ijtimoiy taraqqiyotini koʼzlab hukm chiqarish alohida bilim va malaka talab etadi. Moʼʼtabar manbalarda qayd etilishicha, arab tili, Qurʼon va hadis ilmlari, fiqh va islom tarixini juda chuqur va mukammal biladigan va yana boshqa zarur sifatlarga ega boʼlgan shaxslargina hukm chiqarish huquqiga ega. 📝 Manbalar asosida tayyorlandi. 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#muftiy_minbari Қарздан қўрқмаслик – кабира гуноҳ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @FITRATUZ

#Ҳадис Ким оила қуришга қодир бўлмаса... Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи вас
#Ҳадис Ким оила қуришга қодир бўлмаса... Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам билан бирга эдик. Ҳеч нарсамиз йўқ йигитлик чоғимиз эди. У зот алайҳиссалом: “Эй ёшлар! Сизлардан ким оила қуришга қодир бўлса, уйлансин. Зеро, бу кўзни тўсувчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин, мана шу унинг учун бичилишдир”, дедилар. “Муснади Шоший” асаридан Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 24-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:47 ⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:07 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:08 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

#xabar "ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК" КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ 🥇"16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан жорий йилн
+9
#xabar "ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК" КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
🥇"16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
🇺🇿 Тадбирда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
🤝 Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.
🗣Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимда самарали фаолият юритаётган ходимлардан Исломиддин Зуҳриддинов, Салоҳиддин Шерхонов, Музаффар Камолов, Иброҳимжон Иномов, Дилфуза Эгамова, Эргашали Рустамов, Жаҳонгир Неъматов, Эргашвой Ҳамидов, Санобар Муҳаммадходжаева, Шоира Умарова, меҳнат фахрийлари Жамолиддин Нуриддинов, Маҳмуджон Ибодуллаев, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ ана шундай эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлишди.
💬 Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур кўкрак нишонининг таъсис этилгани диний соҳага бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси экани таъкидланди.
ℹ️ Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25-сентабрдаги "Диний бағрикенглик" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Телеграмга 2 босқичли пароль ўрнатинг! ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАЖБУРЛАБ ЭРГА БЕРИШ ДУРУСТМИ? САВОЛ: Ота-онам мени мажбурлаб эрга бермоқчи, бола билан кўришдим ва кўнглим ғаш бўлиб қолди. Кейин истихора ўқишни бошладим ва барибир кўнглим юмшамади. Уйдагиларга тушунтирдим, лекин мени эшитишмаяпти. Мен қандай йўл тутсам бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда хотин-қизларни мажбурлаб эрга беришдан ман қилинган. Зеро, никоҳ икки томоннинг розилиги билан тузилади. Жувон бўлса, у билан очиқча гаплашилади, бокира бўлса, ундан изн сўралади. Бокира (розилик аломатлари билан) сукут қилса, бу унинг никоҳга изн бергани бўлади. Барча фиқҳий манбаларимизда келин ва куёв ўз розилигини билдириши (ийжоб ва қабул) никоҳнинг асосий рукни экани баён қилинган. Келин-куёвдан бири никоҳга рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди. Ота-онанинг вазифаси эса фарзандини бойлик, мансаб ёки бошқа ғаразлар сабабли кўр-кўрона уйланиш ёки эрга тегишга мажбурлаш эмас. Балки фарзандига жуфт бўлаётган йигит ё қизнинг диёнати, хулқ-одобига ва касб-ҳунарига эътибор қилишдир. Ўз ўрнида турмуш қураётган фарзанд ҳам ота-онасининг тавсиялари ўринли бўлса, қабул қилиши, қайсарлик қилмай уларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиши керак. Хотин-қизларни мажбурлаб эрга бериш ҳолатларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёлга никоҳ ё ажралишни танлаш ихтиёрини берганлари маълум. Ҳатто бир ҳолатда қиз камбағал йигитни, ота-она эса бой йигитни танлаганида, у зот қизнинг ихтиёрини устун қўйиб: لم ير للمتحابين مثل النكاح «Бир-бирини яхши кўрганлар учун никоҳдан яхшиси йўқдир», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! https://t.me/diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#Muslim_podcast  📱🗣FATVO HAQIDA QURʼON VA SUNNATDA MISOLLAR KELGANMI❓ ✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 14-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 14-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:46 ⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:06 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:09 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli