uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 595
Підписники
Немає даних24 години
-77 днів
+830 день
Архів дописів
#Видео ДУОНИНГ ГЎЗАЛ БАРАКОТИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Аудео #Маъруза МЎМИНЛАР БИР-БИРЛАРИ БИЛАН АКА-УКАДИР Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook | Youtube | Telegram | Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза МЎМИНЛАР БИР-БИРЛАРИ БИЛАН АКА-УКАДИР Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook | Youtube | Telegram | Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар одамларни конларга ўхша
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар одамларни конларга ўхшатингларки, уларнинг жоҳилият давридаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир. Шу шарт биланки, агар улар шариат ҳукмларини билишса. Ва яна инсонларнинг яхшиси раҳбарликни ёмон кўрганларидир. Инсонларнинг ёмони эса иккиюзламачилардир. Улар бир жамоага бир юз билан ва наригисига бошқа юз билан боради», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Фойда: чунки бошлиқ бўлишни ёмон кўрган киши мабодо бошлиқ қилинса ҳам, у киши Аллоҳнинг чегарасини бузиб ўтмайди. Сабаби у кишини бошлиқликдан бўшатилиш қўрқитмайди. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

#yil_imomi #tanlov 📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ ✅ Бугун, 13 ноябрь куни Республ
+9
#yil_imomi #tanlov 📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди. 📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар. 😄Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
🗣Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди: 1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси; 2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти; 3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
✅Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди. 🤲 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар. 🎁 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 🗣 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади. Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган: ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي “Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#xabar #yil_imomi #tanlov #final 🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА) 📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидлар
+9
#xabar #yil_imomi #tanlov #final 🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)
📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.
🗣Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда. ✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда. 💬Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЯРАТИЛГАН ЛОЙГА БАХТСИЗЛИК, ҲАВО, ШАҲВАТ АРАЛАШТИРИБ ҚЎЙИЛГАН ЭДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Муҳаммад ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир неча киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига
#Ҳадис Муҳаммад ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир неча киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб: «Бизлар бошлиқларимиз ҳузурига кирамиз. Агар у ердан чиқсак, айтган нарсамизнинг хилофини гапирамиз. Яъни, олдиларида мақтаб, чиққанда ёмонлаймиз», дейишганида, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Биз бунақа ишларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мунофиқлик, деб ҳисоблар эдик», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 13-НОЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 13-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 11ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:46 ⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:06 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:10 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

Болалар ўсимликка ўхшайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир қишлоқда икки қўшни ёнма ён яшар эди. Бири нафақадаги ўқитувчи, икк
Болалар ўсимликка ўхшайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бир қишлоқда икки қўшни ёнма ён яшар эди. Бири нафақадаги ўқитувчи, иккинчиси эса тадбиркор бўлиб, технологияга қизиқиши бор эди. Иккаласи ҳам боғида турли ўсимликлар экишар эди. Нафақадаги ўқитувчи ўсимликларига озгина сув бериб, унчалик эътибор қилмасди. Тадбиркор эса, ўсимликларига кўп сув бериб, уларни яхшилаб парвариш қиларди. Ўқитувчининг ўсимликлари оддий эди, аммо яхши кўринарди. Тадбиркорнинг ўсимликлари эса янада гўзал, кўм-кўк ва сертароват эди. Бир кеча кучли бўрон келди, ёғингарчилик ва кучли шамол эсди. Эрталаб барча одамлар боғларига чиқиб, бўрон келтирган зарарларни кўришга чиқишди. Албатта, нафақадаги ўқитувчи ва тадбиркор ҳам боғларига чиқиб, қандай зарар етганини кўришди. Тадбиркор ўз ўсимликларини кўриб, уларнинг тўкилиб, бутунлай вайрон бўлганини кўрди. Нафақадаги ўқитувчининг эса ўсимликлари ҳеч қандай зарар кўрмаган эди ва жойида маҳкам турарди! Тадбиркор ҳайратланиб, нафақадаги ўқитувчининг ёнига бориб сўради: "Иккимиз ҳам бир хил ўсимликларни бир вақтда ва бир жойга экканмиз, мен уларни сиздан кўра яхшироқ парвариш қилганим учун ўсимликларим сизникидан кўра кўпроқ кўм-кўк ва чиройли эди. Аммо бўрондан кейин ўсимликларим бутунлай вайрон бўлганини кўрдим, сизнинг ўсимликларингиз эса жойида маҳкам турибди. Мен уларни сиздан кўра яхши парвариш қилган бўлсам-да, нега бундай бўлди?". Нафақадаги ўқитувчи кулиб бундай деди: "Сиз ўсимликларингизга керагидан ортиқ эътибор ва сув бердингиз, уларга керагидан ортиқ ғамхўрлик қилдингиз. Бу уларнинг ҳаётини енгиллаштирди. Мен эса ўсимликларимга уларга керак бўлган сувдан бироз камроқ бердим, шу сабабли улар сув топиш учун ўз илдизларини ерга чуқур киргизишга мажбур бўлди. Шунинг учун ўсимликларимнинг илдизлари янада чуқур, узун ва мустаҳкам бўлди. Шундай қилиб, ўсимликларим маҳкам тура олди, сизнинг кўп эътиборингизни кўрган ўсимликларингиз эса барбод бўлди". Бу ҳикоядан болалар тарбиясига оид хулосалар олиш мумкин. Болалар ўсимликларга ўхшайди. Агар уларга барча нарсалар тайёр ҳолда берилса, улар қийматини тушунмайди, зарур нарсаларни ўзи ҳаракат қилиб топишни ўрганмайди, бошқаларга боғланиб қолади, ҳаётнинг оғирликлари билан рўбарў бўлишни билмайди. Шундай экан, баъзан уларга ҳамма нарсани тайёр ҳолда бермаслик, балки кўрсатма бериш яхшироқдир. Уларга юришни ўргатинг, аммо улар ўзлари юришга қодир бўлганида кўтариб юрманг. Ҳа, уларни ўз ҳолича қўйиб қўйманг, балки уларга тўғри йўлни кўрсатинг ва изингиздан эргашишларига имконият беринг. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео АЛЛОҲ ЎЗИ СУЙГАН БАНДАЛАРИНИ СИНАЙДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмай
#Аҳли_сунна_эътиқоди #Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни "Бандаларнинг қилаётган ишларини аслида Аллоҳ яратади. Уларни тоқатлари етмайдиган ишга таклиф қилмайди. Уларнинг қудрати ҳам таклиф этилган нарсагагина етади. Бу қуйидаги калиманинг тафсиридирким, «Ло ҳавла ва қуввата илло биллоҳ»дир. Маъноси: «Аллоҳга гуноҳкор бўлмасликнинг ҳеч чораси йўқ, магар Аллоҳнинг ёрдами билангина мумкиндир. Аллоҳга итоат қилишга ҳеч кимнинг қудрати етмас, магар Аллоҳнинг тавфиқи билангина мумкин бўлур". "Ақида матнлари" китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#sammit #prezident #nutq #islom 🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи 😎 БАТАФСИЛ 📃 БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл била
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МУСИБАТ КЕЛГАН ЗАҲОТИ САБР ҚИЛСАК УНГА АЖР ОЛАМИЗ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 12-НОЯБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 12-НОЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 10-ЖУМАДУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:45 ⏱️БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:06 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:12 ⏱️ХУФТОН - 18:45 🔗 Улашинг: @diyonatli