uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 586
Підписники
-224 години
-127 днів
-130 день
Архів дописів
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, б
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Ассалому алайкум, яхшилар! Жума кунингиз муборак бўлсин!!! @fitratu

Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ! Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотир
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ! Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт! Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2-ФЕВРАЛ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:15 ⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:36 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:10 ⏱ШОМ - 17:46 ⏱ХУФТОН - 19:20 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Ҳуқуқий_саводхонлик 📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддаси.
📝 Диний ташкилотлар реестри
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023 ‼️Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди 💚Таровеҳ намозидан лавҳалар. Абдуқодиров Аъзамжон қори Аҳзоб сураси 35-оят ✈️Дўстларингизга хам улашинг 👉 @Diyonatli

6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади Ҳарамайн номини олган ташаббус Қуръон таълимотини глобал миқёсда ривожлантиришн
6 тилда Қуръон ўргатадиган дастур ишга тушади Ҳарамайн номини олган ташаббус Қуръон таълимотини глобал миқёсда ривожлантиришни мақсад қилган. Маълумотларга кўра, дастур Муқаддас Китобни ўргатиш учун энг сўнгги технологиялардан фойдаланади. Шунингдек, курсда қатнашганлар қироатларини тўғрилаши, тажвидни пухта эгаллаши ва Қуръон ёд олиши мумкин бўлади. Курслар Миқрот ал-Ҳарамайн иловаси орқали олтита тилда, яъни араб, инглиз, урду, индонез, малай ва ҳауса тилларида тақдим этилади. Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Қуръон тиловатининг ўнта қироати бўйича мутахассислар томонидан сертификатлар ҳамда ёд ва қироат учун рухсатномалар берилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЭРКАКЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ 🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси 🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти). #qor #duo #дуо MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАРЗДАН КЕЧСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Яқин танишларимга агар пул керак бўлиб қолса, пул бериб тураман. Ҳар доим ҳар
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАРЗДАН КЕЧСА БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Яқин танишларимга агар пул керак бўлиб қолса, пул бериб тураман. Ҳар доим ҳар хил миқдорда, масалан, 50 минг, 30 минг ва ҳоказо. Қайтараман дейишганида мен кўпинча бу пулларни олмайман. Чунки улар ижарада яшашади, овқатига ишлата қолсин, дейман. Бир ўртоғим, агар кимгадир пул бериб турсанг, уни олишинг шарт экан, йўқса гуноҳ бўлар экан, чунки бу қарз деганди. Саволим шундан иборатки, агар улар менга пулни қайтармоsчи бўлишса, мен уни олишим шартми? Ёки ҳозиргидай олмасам ҳам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қарзни кечмоқчи бўлган киши уни қўлига олиши шарт эмас. Ҳақдор киши берган қарзидан кечиши билан қарздорнинг зиммасидан қарз тушади. Дарҳақиқат, қарзни қийналгандан ўтиб юбориш бу катта эҳсон. Бу борада ҳадисларда бундай дейилган: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم من أنظر معسرًا أو وَضع له، أظلَّه اللهُ يومَ القيامةِ تحتَ ظلِّ عرشهِ، يومَ لا ظلَّ إلا ظلُّه رواه الترمذي Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки унинг қарзидан кечса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз Арши сояси остида уни соялантиради”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти). Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Унинг отаси яшириниб юрган қарздорни излаб топиб олди. Шунда у: “Қийналиб қолганман”, деди. Абу Қатоданинг отаси: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳга қасамки” деб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунининг машаққатларидан Аллоҳ таоло уни халос қилмоғи кимни хурсанд қилса, қўли калта кишига муҳлат берсин ёки уни қарзини кечсин” деяётганларини эшитганман”, деди”. (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Диққат #Огоҳ_бўлинг ‼️ Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолманг! ❌ Айни пайтда, Умра хизматларини махсус лицензиясиз ташкил этиб келган 5 та туристик ташкилот лицензияси вақтинча бекор қилинган. 🔰 Фуқароларни алдаган шахслар ва туристик ташкилотларга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📌 Фуқароларимиздан Умра зиёратини амалга оширишда фирибгарлар алдовига тушиб қолмасликларини сўраб қоламиз!
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотига қўриқчи қилдилар. Шунда бир киши келиб, таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Мен уни ушлаб: «Аллоҳга қасамки, сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У: «Болаларим кўп, жуда муҳтожман», деб айтган эди, қўйиб юбордим. Тонг оттирганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, эҳтиёжи жуда қаттиқлигини ва болалари кўплигини айтган эди, унга раҳм қилиб қўйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ: «У сенга ёлғон гапирган бўлмасин, яна келади», дедилар. Мен Расулуллоҳнинг сўзларидан унинг тағин келишини билиб, кутдим. У келиб, яна таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Ушлаб олиб: «Сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман», дедим. У яна: «Мени қўйиб юбор, болаларим кўп, шунга жуда муҳтожман, бошқа қайтиб келмайман», деб айтди. Раҳмим келиб, яна қўйиб юбордим. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, асиринг нима қилди?» дедилар. Мен: «Эҳтиёжи жуда қаттиқлигини ва болалари кўплигини айтган эди, раҳм қилиб қўйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга ёлғон гапирётган бўлмасин, у яна қайтади», дедилар. Учинчи бора кута бошладим. У келиб, яна таомдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб олдим ва: «Келмайман, дейсанда, яна қайтиб келаверасан, бу охиргиси, сени Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим. Шунда у: «Мени қўйиб юбор, агар қўйиб юборсанг, сенга бир нечта калималарни ўргатиб қўяман, у билан Аллоҳ сенга наф беради», деди. «Қайси калималар?» деганимда, «Тўшагингга ётсанг, Оятул курсийни ўқи, Аллоҳнинг қўриқчиси доим сени қўриқлаб туради, тонг отгунича шайтон сенга яқинлаша олмайди», деди, сўнг мен уни қўйиб юбордим. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаги асиринг нима қилди?» деб сўрадилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, у Аллоҳ фойда берадиган калималарни ўргатувди, қуйиб юбордим», дедим. Расулуллоҳ: «Қайси калималар экан?» дедилар. Мен: «Агар тўшагингга ётсанг, Оятул курсийни ўқи, Аллоҳнинг қўриқчиси доим сени қўриқлаб туради, тонг отгунича шайтон сенга яқинлаша олмайди», деб айтди», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, рост гапирибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кундан бери сен билан гаплашаётган киши кимлигини биласанми?» дедилар. «Йўқ», дедим. «У шайтон эди», деб айтдилар Набий алайҳиссалом». Имом Бухорий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1-ФЕВРАЛ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 1-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:15 ⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:36 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:05 ⏱ШОМ - 17:45 ⏱ХУФТОН - 19:15 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ТАРБИЯ БЕРА ОЛЯПМИЗМИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🤲 Биринчи Президент хотирасига Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди ⚡️ БАТАФСИЛ ✍️ Тошкент Ислом институти в
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🤲 Биринчи Президент хотирасига Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди ⚡️ БАТАФСИЛ  ✍️ Тошкент Ислом институти ва “Ат-Танал ал-арабий” ўртасида меморандум имзоланди (Фотолавҳа) ⚡️ БАТАФСИЛ  🤝 Қози домланинг Тўрткўлга ташрифи манфаатли бўлди ⚡️ БАТАФСИЛ  📚 Араб тили мусобақасида талабалар ўзаро беллашди ⚡️ БАТАФСИЛ  🧕 Отинойилар учун ўқув-семинар ўтказилди ⚡️ БАТАФСИЛ  Модуль таълим тизими талабалари билан очиқ мулоқот ⚡️ БАТАФСИЛ  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Видео #Маъруза ҚУРЪОН ВА СУННАТНИ САЛАФ ФАҲМИ БИЛАН ФАҲМЛАШ Суннатуллоҳ домла Эрназаров Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ХИЗМАТ ҲАҚИМИЗ ФОИЗДА БЎЛАДИ CАВОЛ: Бошқа давлатдан Ўзбекистонга пул жўнатмасини йўлга қўймоқчи эдим, бизни х
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ХИЗМАТ ҲАҚИМИЗ ФОИЗДА БЎЛАДИ CАВОЛ: Бошқа давлатдан Ўзбекистонга пул жўнатмасини йўлга қўймоқчи эдим, бизни хизмат ҳақимиз фоизда бўлади. Шу ишимиз жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа жоиз. Фақат пулни жўнатувчи аввал пулни қабул қилиб олиб, сўнг жўнатиши керак. Хизмат ҳақи фоизда бўлади, дегани жоиз эмас дегани эмас, балки хизмат ҳақини маълум миқдорни аниқ белгилаш дегани. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео САҲОБАЛАРНИНГ ГЎЗАЛ ОРЗУЛАРИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023 Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди Таровеҳ намози (15-кун )дан лавҳалар. Абдуқодиров Аъзамжон қори Дўстларингизга хам улашинг 👉 @Diyonatli

#Видеоролик 🎞 Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш 🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Telegram | Instagram| Facebook | Twitter