uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 690
Підписники
+424 години
+67 днів
+2130 днів
Архів дописів
#Руҳий_тарбия Зикр қилиш учун қалб хасталикларидан покланиш (22-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/NL6Sd4pphCg Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Мақола ГИЁҲВАНДЛИК — ЖАМИЯТНИНГ ИЛЛАТИ Муқаддас динимизнинг барҳаёт таълимоти Аллоҳ таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга ке
#Мақола ГИЁҲВАНДЛИК — ЖАМИЯТНИНГ ИЛЛАТИ Муқаддас динимизнинг барҳаёт таълимоти Аллоҳ таолонинг ирода ва қудрати ила дунёга келган ҳар бир инсоннинг жисми, ақли ва руҳиятига таъсир қиладиган ва зарар берадиган турли зарарли ичимликлардан, барча турдаги гиёҳвандлик, чекиш каби иллатлардан сақланмоғи вожиб бўлади. Гиёҳвандлик Аллоҳ таолo инсонга ато этган жон, жисм, ақл ва мол-мулк каби неъматларининг заволига сабаб бўлаётганини бугун ҳамма яхши тушуниб турибди. Бироқ, шунга қарамай, бу нарсалар кўпайса кўпайяптики, лекин камаймаяпти. Наркотик модда истеъмол қилиб юрганлар орасида эркагу аёл ҳам, ёшу қари ҳам, мактаб, коллеж, лицей, институт, университет талабалари ҳам топиляпти. Бунинг сабаби нима? Бунинг сабаби – Аллоҳ ва Унинг Расулининг амрига юрмаслик, қиёмат ва охиратдаги сўроқ-саволдан қўрқмасликдир. Инсон нафсини жиловлай олмаяпти. Демак, бу борада бизга энг катта ёрдам берадиган муолажа руҳий тарбиядир. Ҳар биримиз ўзимизнинг, фарзандларимизнинг руҳий тарбияси билан жиддий шуғулланмоғимиз керак, чунки инсон ўз нафсини жиловлай олсагина бу ажал оғусидан ўзини тўхтата олади. Нима учун кўпчилик бу заҳри қотилни тотиб кўради? Чунки улар мана шу тамаки маҳсулотлари ёки гиёҳванд моддалари билан ҳаётдаги муаммоларимни, ғам-ташвишларимни бироз унутаман, асабим бузилиб, юрагимнинг сиқилганини аритаман деб ўйлашади. Ваҳоланки, уларни истеъмол қилган билан бу муаммолар йўқолмайди, бу ташвишлар бартараф бўлмайди, инсон ўзини ўзи алдаб, қисқагина фурсат уларни эсидан чиқаради, холос. Ожизу нотавон инсон буни билиб туриб, ўзини ажал домига ташлайди. БАТАФСИЛ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИМОМГА САЖДАИ САҲВДА ИҚТИДО ҚИЛИШ CАВОЛ: Масжидга келсам, имом салом берди. Намоз тугабди деб турсам, имом са
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИМОМГА САЖДАИ САҲВДА ИҚТИДО ҚИЛИШ CАВОЛ: Масжидга келсам, имом салом берди. Намоз тугабди деб турсам, имом саждага бориб, саждаи саҳв қилди. Кейин мен имомга иқтидо қилиб, жамоатга қўшилдим. Бу ҳолатда тўғри йўл тутдимми? Чунки асосий намоз тугаб, имом салом бериб бўлдику? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз тўғри йўл тутгансиз. Чунки саломдан кейин саждаи саҳв қилиш, ундан кейин ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб салом бергунига қадар имом намозда турган ҳисобланади. Биринчи берган саломи билан намоз тугади дейилмайди. Бу борада Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ бундай деган: فإن سها الإمام في صلاته فسجد للسهو، ثم اقتدى به رجل في القعدة التي بعدها صح اقتداؤه؛ لأن الإمام في حرمة الصلاة بعد، “Имом намозда бирор амални унутиб қўйди ва шу учун саждаи саҳв қилди. Кейин бир киши шу қаъдада унга иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри бўлади. Чунки имом ҳали ҳам намоз ичида турган ҳисобланади” (“Мабсути Сарахсий” китоби). وأجمعوا على أنه لو عاد إلى سجود السهو ثم اقتدى به رجل يصح اقتداؤه به، “Имом (саломдан кейин) саждаи саҳв қилса ва бир киши шу ҳолатда иқтидо қилса, унинг иқтидоси тўғри ҳисобланади. Бунга уламолар ижмо (иттифоқ) қилишган” (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Демак, бундай ҳолатда имомга иқтидо қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЗИКРГА БЕҲУРМАТЛИК ҚИЛМАНГ! Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоз сўнгида ўттиз уч
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоз сўнгида ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб, охирида юзинчисини «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир», деб айтса, агар гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечиб юборилади», дедилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:06 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:51 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Haj2024 #Hojining_odobi 😎 ИНСОН АМАЛИ БИЛАН ГЎЗАЛ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қи
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган: فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ “Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби). فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع “Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео #Маъруза МЎМИНЛАРНИ ҚУРЪОНДАГИ СИФАТИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

ОТИНОЙИЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва м
+5
ОТИНОЙИЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ Бугун, 25 июнь куни Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” маркази катта мажлислар залида отинойилар учун бир кунлик ўқув семинар ташкил этилди. Семинар маъруза-амалиёт тарзида олиб борилди. Ўқув семинарини Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов сўзи билан очиб, “Исломда гендер тенгликнинг ўзига хос тамойиллари” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, отинойилар семинар давомида малакали устозлар томонидан Ислом таълимотида никоҳ муносабатлари; Фиқҳ илмининг аҳамияти; Ижтимоий байрам ва уларни нишонлаш каби мавзуларда маърузалар тингладилар. Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, савол-жавоб, баҳс-мунозара дебат усулларидан фойдаланилди. Шу билан бирга, отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди. Тадбир сўнгида айни кунларда юртдошларимиз Исломнинг бешинчи рукни бўлмин ҳаж ибодатларини тугатиб Ватанимизга қайтиб келаётганига урғу берилиб, ҳожиларни дабдабасиз кутиб олиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик зарурлигин алоҳида таъкидланди. Акс ҳолда риё ва хўжакўрсин бўлиб қолиши, бунинг оқибатида ҳожининг барча ибодатлари савоби йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги тушунтирилди. Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат биродарларимиз олий даражалар ва доимий неъматларга эришишмоқда, улар биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. (Камига) садақа бериб ҳаж ва умра ибодатларини бажариб, жиҳодларда ҳам иштирок этишади», дейишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? Агар шу айтган нарсамни бажарсанглар, сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа, ўргатинг», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб айтинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Имом Муслим ривоятларида эса қуйидагилар билан зиёда қилинган: «Озгина фурсатдан кейин яна камбағал муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат кишилар ҳам (бизга айтган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқдаку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазлу карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», деб айтдилар». Фойда: Аллоҳнинг бир кишини бадавлат қилиши ҳам, камбағал этиши ҳам синов ва имтиҳондир. Ҳақиқий мўмин камбағаллик пайтида сабр қилиб, бойиганда ҳаддидан ошмай, шукр қилади. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО БЎЛУВЧИ НАМОЗ Аллоҳнинг муҳаббатига ва Ўзига яқин бўлишга олиб борувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал
КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО БЎЛУВЧИ НАМОЗ Аллоҳнинг муҳаббатига ва Ўзига яқин бўлишга олиб борувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, тақводорларнинг завқи ва солиҳларнинг одати бўлган бу намозни кўпчилик эътибордан четда қолдиради. Кимки ушбу намозни ўқиса мусибат ва ташвишлардан, ғам-ғуссалардан қутилади, қашшоқлик кўрмайди, ҳар бир дардига шифо топади. Охиратда эса Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва мағфирати ила Жаннатига киритур: “Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий – бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?” (Нисо сураси, 122-оят). Савол: Бу қандай намоз? У қандай адо этилади? Шайх Маҳмуд Убайдий айтади: “Бу тунги намоз бўлиб, у фарз намозлардан кейинги энг яхши намозлардан бири ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Қолаверса, Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: “Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар” (Фурқон сураси, 64-оят). Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар” (Зориёт сураси, 15-17-оятлар). Шунинг учун ушбу намозни тарк этмаслик ва эътибордан четда қолдирмаслик керак”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдин ўтган солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбат, ёмонликларга каффорот, гуноҳлардан қайтарувчидир”, дедилар.
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: “У жисмдан дардни кетказувчидир” деганлар. Агар ушбу мақолани ўқиб бўлсангиз, Аллоҳ таолони зикр қилинг (Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи) ва яқинларингиз билан баҳам кўринг. Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ВИЛОЯТ ҲОЖИЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ КАРВОНИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 25-ИЮН КУНИ У
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 25-ИЮН КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:05 ⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 04:50 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:50 ⏱ШОМ - 20:05 ⏱ХУФТОН - 21:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЁШ БОЛА ҚЎЛ ТИҚҚАН СУВ НОПОК БЎЛАДИМИ? CАВОЛ: Бизда ёш бола қўлини сувга тиқиб қўйса, шу сувни нопок бўлиб қолди, тўкиб юбориш керак деган гап юради. Ҳақиқатда ҳам шундайми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон у хоҳ мусулмон ёки бошқа дин вакили бўлсин, катта ёки кичик бўлсин, модомики қўлида нажосат бўлмаса, сувга қўлини тиқиш билан сув нопок бўлиб қолмайди. Сув нопок бўлиб қолди, деб тўкиб юбормаслик керак. Бу исроф бўлади. Агар қўлда нажосат бўлгани аниқ бўлиб, шу қўлини тиққан бўлса, сув ҳам, идиш ҳам нопок бўлади. Уламолар ёш бола қўлини тиққан сувда таҳорат олиш танзиҳий (енгил) макруҳ, ундан бошқа сув билан таҳорат олиш афзал, чунки ёш болалар нажосатдан сақланишни билмайди, дейишган. Шундай бўлсада мазкур ҳолдаги сув билан таҳорат олинса, таҳорати ҳақиқий бўлаверади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар берилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган: وَفِي شَرْحِ الْأَقْطَعِ يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الْمُسْتَيْقِظُ يَدَهُ فِيهِ لِاحْتِمَالِ النَّجَاسَةِ كَمَا يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الصَّبِيُّ يَدَهُ فِيهِ “Шарҳи Ақтоъ” китобида бундай дейилган: “Уйқудан уйғонган кишининг қўлида нажосат бўлиши эҳтимоли борлиги сабабидан у қўлини тиққан сув билан таҳорат олиш макруҳдир. Шунингдек, ёш бола қўлини тиққан сувдан ҳам таҳорат олиш макруҳдир”. “Ҳалаби кабир” китобида шундай дейилган: ولو ادخل الصبى يده فى الاناء ( ان علم انها طاهرة بان كان معه من يراقبه (جاز) التوضوء بذلك الماء ( وان ) علم ان فيها نجاسة لم يجز وان حصل الشك لا يتوضأ به استحسانا ) اى لاجل التنزه والاحتياط ( ولو توضأ به جاز لانه لا يتنجس بالشك “Ёш бола қўлини идишдаги сувга тиққан бўлса ва унинг қўли пок эканини аниқ билса (уни доимий назорат қилиб турган одам билади), шу сув билан таҳорат олиш мумкин. Агар унинг қўлида нажосат борлигини аниқ билса, таҳорат олиш мумкин эмас. Нажосат бор-йўқлигини аниқ билмаса, ёш бола ўзини нажосатдан эҳтиёт қила олмаслиги сабабли бу сув билан таҳорат олиш яхши эмас. Лекин агар таҳорат олинса, зарари йўқ. Чунки пок нарса шубҳа гумонлар билан нопок бўлиб қолмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза ОЖИЗАЛАРНИ ЗИНОДА ТУҲМАТ ҚИЛИШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан салом
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан салом бергандан кейин «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, ла илаҳа иллаллоҳу ва ла наъбуду илла ийяҳ, лаҳун ниъмату вал фазлу ва лаҳус санаул ҳасан, ла илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийна ва лав кариҳал кафирун», деб айтар эдилар. Mаъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат, фазл, чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У учун дин холис қилинади, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам». Ибн Зубайр: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам ҳар намоз кетидан таҳлил айтар эдилар», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 75-Al-Qiyama surasi @diyonatli