uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку 👈

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 683
Підписники
Немає даних24 години
-47 днів
+1830 днів
Архів дописів
#Видео УЧ НАРСА ИНСОННИ МАҚОМ, ҲАЙБАТИНИ ОШИРАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тои
#Ҳадис Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда аниқ мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундаги нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса (шартнома тузилса), бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #yil #elon 📢 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди 🟢Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 💬 Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.
🗣Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
✅ Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Мазҳаб имомлари сўзини Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Соҳта салафийларга ўх
Мазҳаб имомлари сўзини Пайғамбаримиз ﷺнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Соҳта салафийларга ўхшаган мазҳабни инкор қилувчи тоифалар орасида шундай савол юради: "Тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўйиш мумкинми?". Аслида, бу жуда ҳам чалғитувчи савол ҳисобланади. Аслида биз тўрт мазҳаб имомларининг сўзларини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан устун қўймаймиз, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тушунишда уларнинг тушунчаларини ўзимизникидан афзал деб биламиз. Фиқҳий ҳукмларда гоҳида Имоми Абу Ҳанифа, Имоми Молик, Имоми Шофеъий ёки Имоми Аҳмад ҳадиснинг зоҳирий маъносига зид бўлган фикр билдиришган ҳолатлар бор. Бунинг сабаби ҳадиснинг заифлиги ёки унинг саҳобий ёки тобеинда тўхтагани, бошқа ҳадис билан бекор қилингани ёки унинг санад ва матн жиҳатдан бошқалардан пастлигини кўрганликлари сабабли бўлади. Ёш ва илмда тажрибасиз йигитлар эса, баъзи имомларнинг "Агар ҳадис тўғри бўлса, у менинг мазҳабимдир" ёки "агар менинг мазҳабим ҳадисга зид келса, менинг мазҳабимни деворга уринг", "ҳамманинг гапи қабул қилиниши ҳам, рад этилиши ҳам мумкин, фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустаснодир" деган сўзларини қўллаб, жамоатнинг фикрини чалғитмоқчи бўладилар. Ҳақиқат шуки, имомлар — Аллоҳ улардан рози бўлсин — бу гаплари билан фақат уларга етиб келмаган ҳадисларга ишора қилганлар, аммо бу жуда камдан-кам учрайди. Уларга етиб келган ҳадисларни тушунишда ижтиҳод қилганлар ва ўз қоидалари асосида улардан ҳукм чиқарганлар. Бир ҳадиснинг имомларга етиб келмаганини исботлаш жуда қийин, чунки улар барчаси ҳам ҳадис билимдонлари саналадилар. Масалан, Имоми Моликнинг "Ал-Муватто", Имоми Абу Ҳанифанинг "Муснад", Имоми Шофеъий ва Имоми Аҳмаднинг ҳам "Муснад" асарлари бор. Улар ва мазҳаб издошлари ҳам ҳадис билимдонлари бўлиб, улардан ҳеч нарса махфий қолмаган. Аслида суннат бизларга улар орқали, уларнинг мазҳабдаги издошлари орқали етиб келган. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚОРАМОЛ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ЕМ-ХАШАКДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ? CАВОЛ: Биз қорамол боқиб, семиртириб сотиш билан шуғулланамиз. Шу ҳайвонлар учун турли хил ем-хашак сотиб оламиз. Қорамолни қийматини ҳисоблаб закот чиқарамиз. Уларга бериш учун олиб қўйилган емлардан ҳам закот бериладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот уч турдаги маҳсулотдан берилади: тилла-кумуш, йилнинг кўп қисмида яйловда юрадиган чорва ҳайвонлар ҳамда тижорат маҳсулотларидан. Сиз қорамол учун закот бераётганингиз тўғри. Чунки бу тижорат учун қилинмоқда. Аммо улар учун олинган ем-хашаклардан закот берилмайди. Чунки уни сотиш учун эмас, балки ҳайвонга едириш учун сотиб олгансиз. Қолаверса, закот бериладиган маҳсулотда кўринадиган ва унинг бир қисмига айланадиган маҳсулотдан закот берилади, кўринмайдиган маҳсулотдан закот берилмайди. Дейлик, кийим тикиб сотиш билан шуғулланадиган чевар кийим учун керак бўладиган газлама, ип, тугма каби нарсалар сотиб олади. Бу одам мана шу маҳсулотларнинг ҳаммасидан закот чиқаради. Чунки тугма ва ип каби матога қўшиладиган нарсалар матода кўриниб, унинг бир қисмига айланади. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ وَآلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ هَذَا فِي الْآلَاتِ الَّتِي يَنْتَفِعُ بِنَفْسِهَا ، وَلَا يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ وَأَمَّا إذَا كَانَ يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ كَمَا لَوْ اشْتَرَى الصَّبَّاغُ عُصْفُرًا أَوْ زَعْفَرَانًا لِيَصْنَعَ ثِيَابَ النَّاسِ بِأَجْرٍ وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ كَانَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا ، وَإِنْ لَمْ يَبْقَ لِذَلِكَ الْعَيْنِ أَثَرٌ فِي الْمَعْمُولِ كَالصَّابُونِ وَالْحُرْضِ لَا زَكَاةَ فِيهِ “Илм аҳлининг китоблари, хунармандларнинг асбоб-ускуналаридан закот берилмайди. Бу ускуналарнинг ўзидан фойдаланилади ҳамда асари маҳсулотда қолмайди. Агар ушбу ускуналар асари маҳсулотда қоладиган бўлса, улардан закот берилади. Масалан, бўёқчи одамларнинг кийимини ҳақ эвазига бўяб бериш учун сариқ ёки заъфарон бўёқларини сотиб олиб, сотиб олганига бир йил тўлган ҳамда закот нисобига етган бўлса, закот беради. Совун, ишқор сингари асари маҳсулотда қолмайдиган нарсалардан закот берилмайди”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ТАҲАЖЖУД ИНСОННИ САЛОБАТЛИ ҚИЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Оят «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у
#Оят «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)». Қоф сураси, 18-оят Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар. Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги  "Эшони Пир" жоме масжиди ўқилади. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. «Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг». Ўзбекистон мусулмонлари идораси @diyonatli

Миллиардернинг охирги орзуси Аристотел Сократ Онассис 1906 йил таваллуд топган. Кемасозлик бизнеси билан шуғулланган, биринчи
Миллиардернинг охирги орзуси Аристотел Сократ Онассис 1906 йил таваллуд топган. Кемасозлик бизнеси билан шуғулланган, биринчи бўлиб супертанкерларни қуришни бошлаган грециялик халқаро тадбиркор. Онассис 25 ёшида миллионер бўлган. Икки нафар фарзанднинг отаси эди. Ўғли 24 ёшида самолёт ҳалокатида, қизи эса 37 ёшида вафот этган. 1974 йилда 500 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармояга эга миллиардер Онассис миастения гравис (myasthenia gravis) яъни мускулларнинг тез толиқиши билан кечувчи сурункали аутоиммун касаллигига чалинади. Мускулларини ўзи мустақил равишда ишлата олмас, ҳатто кўзларининг юқори қовоғини ҳам кўтара олмасди. Касаллик сабабли нафас олишда иштирок этувчи мускуллар зарарланиб, Онассис нафас олишга қийналиб, бўғилиб қоларди. 1975 йил нафас этишмовчилиги туфайли 69 ёшида вафот этди. Вафотидан олдин миллиардердан орзуси ҳақида сўрашганда “Энг катта орзуим – бир марта бўлса ҳам кўзимни очиб-юмишни хоҳлайман, бунинг учун бор бойлигимни бераман” деб жавоб беради. Бир маротаба кўзни очиб-юмишнинг неъмат эканини афсуски яхши англамаймиз, унинг қадрига етмаймиз. Аллоҳнинг берган неъматлари беминнат ва беҳисобдир, уларнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: кексалигинг олдидан ёшлигингни, касаллигинг олдидан саломатлигингни, камбағаллигинг олдидан бойлигингни, машғуллигинг одидан бўшлигингни, ўлиминг олдидан ҳаётингни”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти). Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Ҳақиқий шукр – Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир”.
Аллоҳим берган неъматларингдан Ўзинг рози бўладиган амалларга фойдаланишимизга тавфиқ бергин. Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео АЛЛОҲГА ШУКР ҚИЛУВЧИ БАНДАЛАР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

“Ҳозирги замонда мен ўқиган китобларни ўқиган бирон одамни кўрмаганман” Ушбу жумлаларни ҳижрий ўнинчи асрда яшаб ўтган машҳур
“Ҳозирги замонда мен ўқиган китобларни ўқиган бирон одамни кўрмаганман” Ушбу жумлаларни ҳижрий ўнинчи асрда яшаб ўтган машҳур олим Абул Мавоҳиб Шаъроний ўзларининг "Латоифул минан" китобларида ёзганлар. У Зот буни фахр учун эмас, балки Аллоҳ таоло берган неъматлар қаторида зикр қилганлар. Имом Шаъроний сўзларининг давомида қарийб мингга яқин китобларни номини санаб ўтиб, ўқиган китоблари ичида энг асосийлари мана шулар эканини, ҳамма китобларнинг номини бирма-бир ёзиши вақт ва китобдан жойни эгаллашини айтадилар. Дарвоқеъ, ушбу олим мутолаа қилиб чиққан китоблари орасида, биргина китоб қирқ беш жилдни ташкил қилувчи тафсирга оид манбалар ҳам бор. Имом Шаъроний ўз даврининг 50 дан ортиқ энг машҳур шайх ва олимларидан таълим олган. Аллоҳ таоло илмига барака бериб, диний фанларга доир 300 дан ортиқ китоблар ёзиб қолдирган. Хуллас, тафсир, ҳадис, ақида, фиқҳ, усулул фиқҳ ва бошқа диний илмларда замонасининг энг билимдони бўлган ушбу олим мазҳабда Имом Шофеъийга тақлид қилган! Ақидада аҳли сунна вал жамоа — Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий манҳажида, тасаввуфда эса Шозилийя тариқатида бўлган. Энди ҳозирги кунимизда бир нечта ҳадисни ўқиб, уни ўзича тушуниб олиб “Мен Қуръон ва суннатдан ўзим ҳукм оламан” дейдиган ёшлар инсоф қилсалар бўларди... Абдуллатиф Турсунов Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЖАРОҲАТ УСТИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ CАВОЛ: Жароҳат етган аъзони ювиш мумкин бўлмаса, устига масҳ тортилар экан. Шуни ҳам тортмаса, таҳорат мукаммал бўлмайдими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳорат қилувчи шахснинг таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бири жароҳат олган ёки гипс қилинган бўлса ҳамда сув билан ювиш жароҳат ёки гипсга зарар қилса, устидан масҳ тортади. Масҳ тортмаса, таҳорат мукаммал бўлган ҳисобланмайди. Чунки ювиш узрли бўлгани учун унинг ўринбосари сифатида масҳ тортилади ва масҳ тортиш ювишнинг ўрнига ўтади. “Мабсути Сарахсий” китобида бундай дейилган: فان ترك المسح وهو لا يضره قال في الاصل لم يجزه في قول أبى يوسف ومحمد رحمهما الله تعالى “Жароҳат устига масҳ тортиш зарар қилмайдиган ҳолатда масҳ тортмаса, “ал-Асл” (“Мабсут”) китобида: “Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар сўзига кўра бундай таҳорат дуруст бўлмайди”, дейилган". Лекин жароҳат устига масҳ тортиш ҳам узрли (зарар келтирадиган) бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Агар қўли боғланган ёки гипс қилинган бўлиб, ўзига ўзи масҳ торта олмаса, бошқа одам бўлса, ўша одам масҳ тортиб қўяди. Ҳеч ким йўқ бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#video 🗣САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР 🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
00:00 Анонс 00:48 Ҳақиқий мусофир ким? Инсон қачон мусофир саналади? 01:27 Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми? 02:46 Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми? 03:19 Мусофир қачон муқимга айланади? 04:03 Қаср қилиб ўқиш нима дегани? (Суннат намозлари ҳам қаср қилиб ўқиладими?) 04:30 Ватани аслий ва ватани иқома нима? 05:32 Бир одам бирор ҳожат учун уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими ёки муқимми? 06:37 Мусофир рўза тутмаса бўладими? 07:23 Мусофир қайси вақт билан оғиз очади? (Самолёт, поездда бўлганида...). 07:53 Қарзи бор одам сафарга чиқиши мумкинми? 08:38 Умра ибодатига борганда намоз қандай ўқилади? 09:17 Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми? 10:06 Сафарда махси кийиш шартлари ва тартиби 10:51 Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими? 12:21Самолёт, поездда қибла қандай аниқланади? 12:44 Муқимликни ният қилган киши қачондан намозларни тўлиқ ўқийди? 13:11 Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими? 14:07 Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак? 14:47 Сафарга чиққан киши борган жойида қанча туришини билмаса, намозини қандай ўқийди? Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман? 16:24 Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман? 17:04 Айтайлик бизнинг 3та уйимиз бор ва буларнинг хаммасининг ораси 90 км дан ошади, агар оилам билан хар доим яшайдиган уйимдан бошқа уйимга хохлаган пайтим бориб яшасам, ўша уйимда хам муқим бўламанми? 18:45 Мусофир одам ҳалол хайвонни гўшти бўлса истеъмол қилаверади, уни қай йўсинда сўйилгани билан қизиқмайди деб эшитиб қолдим. Бу қанчалик тўғри? 19:50 Аёл киши сафарга чиққанида кимлар маҳрам бўла олади?
😎 FULL HD ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўйлик яхшиликка олиб борад
#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши рост сўзлаб юради. Оқибатда Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй), деб ёзилади. Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ва Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи), деб ёзилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ – УМРА ДАСТУРИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ҳаж" ва "Умра" маркази қуйидаги умра дастурини тақдим этади.
✈️ Тошкент – Жидда, Жидда – Тошкент авиачиптаси; 🌙 Мадинаи мунавварада “Grand Shahba”; 🕋 Маккаи мукаррамада эса “Al Ayyam Elite” ва “Marmara Hotel” меҳмонхоналари; 🚌 Ҳожиларимизга хизмат кўрсатувчи замонавий автобуслар; 🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши; 🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар; 🛫 Дастур 11 кун; 👨‍💻 Доимий ишчи гуруҳи + Фатво маркази мутахассиси; 🏥 Тиббиёт маркази (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ажратган шифокорлар фаолият юритади); ✅ Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб); 🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат; 🎁 Ҳадялар. 📞 Мурожаат учун телефонлар: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази +998-99-882-18-58; +998-77-085-18-58. 📱 @Hajumrauzbot 😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ Тошкент вилояти ҳаж ва умра филиали манзили: Зангиота тумани, Амир Темур кўчаси 221 уй. Мўлжал Зангиота зиёратгоҳи. Телефон: +998 99 886 21 44 😎 Haj va umra markazi: 💻 Instagram 📝Telegram 📝Facebook

Бугун Ватанимиз байроғи қабул қилинган кун! 1991 йил 18 ноябр — Ўзбекистон Республикасининг "Давлат байроғи тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган кун. Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз, қутлаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда мудом ҳилпирайверсин! @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ? CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади. Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар. Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар. Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган. У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган: ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق . “Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳикмат Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди; ўзингиз билмаган ҳолда
#Ҳикмат
Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди; ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди; сўраган нарсаларингиз ўйламаган тарафингиздан кела бошлайди.
Шайх Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ @diyonatli