uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 602
Підписники
+324 години
+147 днів
+2330 день
Архів дописів
Сайёр йиғилиш 115 ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ Бугун, 2026 йил 7 апрель куни Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида навбатдаги м
+7
Сайёр йиғилиш 115 ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ Бугун, 2026 йил 7 апрель куни Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислик қилди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЎзМИ Тошкент вилояти вакили, бош имом Дониёр домла Икромов, туманлар-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Пискент туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, отинойилар, “Ҳаж 2025” зиёратчилари ва мҳаллалар раисларииштирок этди. Йиғилиш иштирокчилари Пискент  туманидаги 7 та масжид ҳамда 23 та маҳаллага бириктирилди. Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 115 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди. 2 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаро билан суҳбатлашилди, унинг тушунчалари тўғриланди. Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди. Шунингдек, 16 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди. Маънавий кўмакка муҳтож 18 та оила ила мулоқот қилинди. Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида маҳаллалардаги барча жиҳат қамраб олинди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

photo content
+9

photo content
+8

#КУН_ОЯТИ У биладиган кишилар учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. (У) хушхаба
#КУН_ОЯТИ У биладиган кишилар учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. (У) хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчидир. Бас, (кофирларнинг) кўплари ундан юз ўгирдилар. Демак, улар «эшитмаслар». Фуссилат сураси 3-4-оятлар Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:36 ⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:56 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 19:01 ⏱️ХУФТОН - 20:35 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#xabar #hamkorlik 🇺🇿🤝🇪🇬ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР: ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲНИНГ 1-ҚЎШМА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ⏺Ўзбекистон Республика
+7
#xabar #hamkorlik 🇺🇿🤝🇪🇬ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР: ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲНИНГ 1-ҚЎШМА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ ⏺Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, шунингдек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. 💬 Дастлаб Музаффар Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, бош имом ўринбосари ва Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” мажмуаси раиси ва “Ал-Азҳар” битирувчилари бутунжаҳон ташкилоти кенгаши раиси ўринбосари доктор Салама Довуд, Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад ал-Жундий ва бир қатор давлат арбоблари ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
📚 Учрашувда икки давлат ўртасидаги илмий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 📁 Музаффар Камилов ад-Дувайний билан ўзбекистонлик талабаларни Ал-Азҳарга қабул қилишни осонлаштириш мақсадида таълим, тарғибот ва ўқитиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий дастурларни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги таълим сертификатига тенглаштирилиши соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди. ⏺Шунингдек, Имом Мотуридий илмий меросини биргаликда тадқиқ этиш, экстремизмга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда илмий анжуманлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг хулосалари соҳа мутасаддиларига тақдим этиши белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari ОДАМЛАРНИНГ ЯХШИСИ Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

#КУН_ОЯТИ Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга хосдир. (У) хоҳлаган кишиларни мағфират қилур ва хоҳлаган кимсаларни азоблар
#КУН_ОЯТИ Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга хосдир. (У) хоҳлаган кишиларни мағфират қилур ва хоҳлаган кимсаларни азоблар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. Фатҳ сураси 14-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Бандам Мендан уялмайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳнинг ўз бандаларидан уялиши нима эканини биласизми? Тавротда айтилган
Бандам Мендан уялмайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳнинг ўз бандаларидан уялиши нима эканини биласизми? Тавротда айтилган: “Гуноҳ қилишдан уялгин, дарҳақиқат, сени жазолашдан Мен ҳам уяламан”. Шунингдек, яна илоҳий китобларнинг бирида бундай дейилган: “Бандам Менга бўлган муносабатда адолатсиздир: Мен унинг сўраган нарсасини рад қилишга уяламан, ҳолбуки, у итоатсизлик қилганида Мендан уялмайди ҳам”. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳақиқатда Аллоҳ энг ҳаёли, энг саховатлидир. Қачонки бандаси недир сўраб илтижо билан қўл очиб дуо қилса, Аллоҳ бу дуога жавоб қилмасликдан уялади” (Имом Баззор ривояти). “Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад таржимаси. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Moturidiy hikmatlari
🖋Ota-onaga yaxshilik qilish ularning yoshlikda bergan tarbiyasiga, mehr-muruvvatiga shukronalik keltirish bilan yuzaga chiqadi.
©️Imom Moturidiy 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Замонавий жоҳилиятнинг жинояти Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Замонавий жоҳилият – 20-аср жоҳилияти – қадимги жоҳилиятдан қолган
Замонавий жоҳилиятнинг жинояти Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Замонавий жоҳилият – 20-аср жоҳилияти – қадимги жоҳилиятдан қолган баъзи бир нарсаларни тирилтиришга кирошмоқда. Инсонларни ризқ борасида қўрқитиш ва уларни болаларини (аборт) олдириш - бундан мақсад болалари улар билан бирга таом ейишларидан қўрқишлари - бунинг яққол мисолидир. Аммо, мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ваъдасини унутмай, Унинг Ўзи ризқ берувчи Зот эканига хотиржам бўлдилар. Табук ғазотида оғир аҳволдаги қўшинни таъминлаш пайтида саҳобалар молларини инфоқ қилишда мусобақа қилдилар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу молининг ярмини келтирдилар, Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса, молининг ҳаммасини келтирдилар шунда, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Аҳлинг ва фарзандларинга нимани қолдирдинг?" дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Уларга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим!" дедилар. "Таваккул" китобидан Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВ таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Bosh_imom_minbari МЎМИННИ ЛАЪНАТЛАШ Дониёр домла Икромов Тошкент вилояти бош имом-хатиби @Doniyor_domla_uz https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:37 ⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:57 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 19:00 ⏱️ХУФТОН - 20:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Ким бир дарахт экса... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ сол
#Ҳадис Ким бир дарахт экса... Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: "Ким бир дарахт экса ва у мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради", дедилар (Имом Аҳмад ривояти). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🗣 ГИЁҲВАНДЛИК – ОҒИР ГУНОҲ 🎙 Боборавшан домла РАСУЛОВТошкент тумани "Эшонбува" масжиди имом-хатибиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳаромга тушиб қолиш қўрқуви сабаб, ҳалолларнинг ўндан тўққизтасини тарк қилар эдик. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу @fitratuz
Ҳаромга тушиб қолиш қўрқуви сабаб, ҳалолларнинг ўндан тўққизтасини тарк қилар эдик.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 6-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:38 ⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:58 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:10 ⏱️ШОМ - 18:59 ⏱️ХУФТОН - 20:30 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Улуғлар_ибрати 🌙 ИМОМ МОТУРИДИЙ 🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Роббинг ким? Пайғамбаринг ким? Дининг нима? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Югурдим хоҳишларим ортидан, улар этдилар мени қул, Га
Роббинг ким? Пайғамбаринг ким? Дининг нима? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Югурдим хоҳишларим ортидан, улар этдилар мени қул, Гар қилсам эди қаноат мен бўлардим ҳур, бўлмасдим бир пул.
Эътибор қилинг, қанчадан-қанча авлодлар алмашди, уларнинг бирортаси йиққан мол-дунёси, қурган қасрлари, эгаллаган мансабларини ўзи билан олиб кетди-ми? Йиққан олтин-у кумушлари билан дафн этилди-ми ёки охират диёрига ўзларининг машиналари-ю самолётлари билан кўчиб ўтишди-ми? Йўқ, албатта! Ҳатто кийимларидан ҳам маҳрум қилинишди ва қабрга фақатгина кафанлари билан киритилишди. Сўнгра улардан сўров бошланди: Роббинг ким? Пайғамбаринг ким? Дининг нима? Шундай экан сиз ана шу кун учун тайёргарлик кўринг. Дунё матоҳларини деб маҳзун бўлманг, афсус чекманг. Чунки улар ўткинчи, сизнинг фақатгина солиҳ амалларингизгина қолади. Аллоҳ таоло айтади: ﴿مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾ “Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят). Шуъла: Касаллик – унда хушхабари бўлган мактуб, саломатлик эса бадали тўланиши керак бўлган безакдир. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#КУН_ОЯТИ Кимки яхшилик қилса, бас, ўзи учундир. Кимки ёмонлик қилса, бас, ўз зараригадир. Сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарил
#КУН_ОЯТИ Кимки яхшилик қилса, бас, ўзи учундир. Кимки ёмонлик қилса, бас, ўз зараригадир. Сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарилурсиз. Жосия сураси 15-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram @fitratuz