Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 590
Підписники
+124 години
+17 днів
-330 день
Архів дописів
Абдиманап Масалиев: "Долзарб масалаларга биргаликда ечим топиш - ҳар қачонгидан ҳам кўра долзарб ва муҳим".Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиевнинг Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарларининг IV йиғилишидаги интервьюси. O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati @fitratuz
#Видео
ҲИДОЯТ ТОПГУВЧИЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Қазо намозлари ҳақида
САВОЛ: 1) Қазо намозлари олдидан азон ёки қомат айтиладими? 2) Қазо намозларидан кейин тасбеҳ, тиловат қилинадими? 3) Қазо намозини жамоат билан (яъни Бомдодга туролмаган ака-ука) ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: 1. айтилади.
2. қилинмайди.
3. жамоат билан ўқиса бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
НАФАҚАЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор киши вафот этса, мусулмонлардан бир жамоат унга жаноза намози ўқишса ва уларнинг ададлари юзтага етса, ҳаммалари шу маййитга шафоатларини тақдим этишса, яъни гуноҳи кечирилишини сўрашса, албатта барчаларининг шафоатлари унга нисбатан қабул қилинади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аудио #Фиқҳ
Ҳаж китоби (45-маъруза)
Хаж ўзига зарур нарсалардан ва қайтиб келгунча
ахли аёлининг нафақасидан ортиқча зоди рохиласи бор хар бир хур, соғ-саломат, кўрадиган мукаллаф мусулмонга фарздир. Яна, йулда омонлик ва аёл кишига, агар у билан Макканинг орасида сафар масофаси бўлса, эр ёки махрам хам шарт. Умри буйи бир марта. Фарз бўлиши билан дархол адо қилинади.....
👉 Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Фиқҳ
Ҳаж китоби (45-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/m4CtFuqCOc8
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#Ақида #Аудио
Коҳин ва Аррофларнинг ҳукми (45-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(123 бет)
Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида
Коҳин ва Аррофларнинг ҳукми (45-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(123 бет)
Тўлиқ видео: https://youtu.be/K1Ij_tUFsr8
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БУХОРО ЯНА ХАЛҚАРО АНЖУМАНГА МЕЗБОН
Куни кеча Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти диний идоралар раҳбарларининг тўртинчи анжумани юқори савияда ўтганидан хабарингиз бор.
Бугун Бухоро шаҳрида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Тадбирда ислом оламидан уламолар иштирок этади.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳам анжуманда қатнашмоқда.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки мусулмон кишининг жаноза намозида ва дафн маросимида имон ила ҳамда савоб умидида иштирок этса, икки қийрот ажр билан қайтади. Ҳар бир қийрот Уҳуд тоғи миқдоричадир. Кимки дафн этилишидан олдин жаноза намозининг ўзини ўқибоқ қайтса, бир ажр билан қайтади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 26 - НОЯБРЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:58
⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:21
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:03
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Ғусл қилмаган одам ғусл қилганга қараса қайта ғусл қиладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир танишим эр хотин жунуб бўлгандан кейин хотин ёки эрдан қай бириси биринчи ғусл қилса ҳам эр ёки хотин ғусл қилмагунча қараши мумкин эмас бўлмаса яна қайтадан ғусл қилиши керак бўлиб қолади деди. Шу тўғрими? Масалан мен биринчи ғусл қилсам эрим ғусл қимасдан олдин менга назари тушса мен яна ғусл қилишим керакми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жунублик бир одамдан бошқа одамга юқмайди.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَقِيَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّةً فِي طَرِيقٍ مِنْ طُرُقِ الْمَدِينَةِ وَأَنَا جُنُبٌ فَاخْتَنَسْتُ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَانْسَلَلْتُ فَذَهَبْتُ فَاغْتَسَلْتُ ثُمَّ جِئْتُ، فَقَالَ: أَيْنَ كُنْتَ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ؟ قُلْتُ: إِنِّي كُنْتُ جُنُبًا فَكَرِهْتُ أَنْ أُجَالِسَكَ عَلَى غَيْرِ طَهَارَةٍ، قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُسْلِمَ لَا يَنْجُسُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан бирида йўлиқиб қолдилар. Мен жунуб эдим, ўзимни четга олдим».
Бошқа ривоятда:
«(Билдирмай четландим). Бориб, ғусл қилиб келдим. У зот:
«Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» дедилар. Мен:
«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим», дедим. У зот:
«Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар», дейилган.
Шарҳ: Ҳадисда жунубликнинг ҳукмини тўлиқ билмайдиган одамнинг холи баён қилинмоқда. Жунублик ҳақидаги дастлабки маълумотларни эшитган одамда кўпгина ғалати фикрлар тўпланиб қолади. Жумладан, баъзилар жунуб одамни кўрган одам ҳам жунуб бўлиб қолар экан, фалон бўлар экан, пистон бўлар экан, деган эътиқодларни қилиб, ноўрин гапларни айтиб юрадилар. Аслида ундай эмаслигини ушбу ҳадисдан билмоқдамиз.
Мадинаи Мунавваранинг йўлларидан бирида Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқиб қолган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам шунга ўхшаш хаёлга борганлар. Яъни, жунуб ҳолда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўриниб, у киши билан ўтириб бўлмайди, деган фикрга бориб, бекиниб олган эдилар. У киши бориб, ғусл қилиб келганларидан кейин бўлиб ўтган ишнинг мулоҳазасини қилиб турган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» деб сўрадилар.
Бу юксак одоб намунасидир. Нима учун мени кўриб, бекиниб олдинг? Ёки ҳа, фалон ҳолатда эдингми, демай, «Қаерда эдинг?» дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эса тўғрисини айтдилар:
«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим», дедилар.
Бу у кишининг ҳаққи эди. Ўз ҳолатини хоҳласа, айтсин, хоҳласа, беркитсин эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўз ҳолатларини ва фикрларини очиқчасига айтишни раво кўрдилар ва айтдилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг фикрлари нотўғри эканлигини баён қилиб:
«Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар».
«Субҳаналлоҳ»нинг луғавий маъноси «Аллоҳни поклаб, ёд этаман» бўлиб, гоҳида ажабланиш маъносидаги гап ўрнида ҳам ишлатилади. Мусулмон одам нажас бўлмас, у жунуб бўлади. Жунублик эса уни намоз ўқиш, Қуръон ушлаш каби баъзи нарсалардан четда туришини тақозо қиладиган ҳолатдир. Жунублик инсонни нажасга айлантириб қўймайди. Биров билан гаплашиш, сўрашиш ёки бирга ўтиришини ман қилмайди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ғусл вожиб бўлгандан кейин кўчага чиқиб юриш жоизлиги.
2. Гарчи ғусл вожиб бўлиши билан уни қилиб олиш яхши бўлса ҳам, бир оз ортга суриш мумкинлиги. Лекин ортга суриш намоз вақтидан чиқиб кетиш даражасида бўлмаслиги керак.
3. Раҳбар, олим одам ўзига тобеъ кишиларда нотўғри иш содир бўлганини мулоҳаза қилса, ундан сўраб, тўғри йўлни кўрсатиб қўйиши лозимлиги.
4. Мўмин-мусулмон одам нажас бўлмаслиги.
5. Жунуб одам бошқалар билан кўришиши, бирга ўтириши мумкинлиги.
Шунингдек, оғзи ва бурнини яхшилаб чайиб олиб, ичимлик ва таом тановул қилиши ҳам мумкин. Бу ҳукмларни кейинги ҳадиси шарифлардан ўрганамиз. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🟢 Пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди
✅ Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.
🪪 Анжуман Қуръони карим тиловати билан очилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилишни очиб бердилар.
📶 Халқаро тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этмоқда...
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#Видео #Маъруза
ТАШВИШСИЗ МУАММОСИЗ БАНДА ЙЎҚ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки жаноза ўқиб тугатилгунча ўша ерда ҳозир бўлса, бир қийрот миқдорича савобга эга бўлади. Кимки дафн этилгунча ҳозир бўлса, икки қийрот миқдорича савобга эга бўлади», деганларида, саҳобалар: «Икки қийрот деганингиз нима ўзи?» деб сўрашди. Шунда у зот: «Иккита улкан тоғ миқдорича», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
#Солиҳлар_гулшани
Вақтимизни зое қилдинг
Бир киши ўзининг ўйинлардаги маҳоратини кўрсатиш учун мўминларнинг амири Абу Жаъфар Мансурнинг ҳузурига кириш учун изн сўради. Халифа рухсат берди.
У жуда кўп ликопчаларни ҳавода отиб, шундай маҳорат билан ўйнатди, аммо бирортасини ҳам ерга туширмади. Халифа: «Яна қандай маҳоратинг бор?» деди. Энди у жуда кўп таёқчаларни олиб, биринчи таёқни деворга отди. Таёқ деворга қадалиб қолди. Сўнгра иккинчи таёқни отиб, уни ҳам биринчи таёқ қадалган жойга қадаб қўйди.
Шундай қилиб, юзта таёқни отиб, бирортасини ҳам ерга туширмади. У ўйинларини тугатиб, маҳорати учун халифадан мукофот кутиб турарди.
Аммо Мансур жаллодларни чақириб, «Бу одамга юз дарра уринглар», деди. Ўйинчи ҳайрон қолиб, «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деб бақирди. Мансур: «Чунки сен бефойда нарса билан мусулмонларнинг вақтини зое қилдинг», деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
