uk
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

Показати більше
2 604
Підписники
-124 години
+77 днів
+1630 день
Архів дописів
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАБРНИ ОЧИШ CАВОЛ: Маййитни қабрга дафн қилишда тескари қилиб қўйилса, қабрни очиб, тўғрилаб қўйиш керакми? Ж
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАБРНИ ОЧИШ CАВОЛ: Маййитни қабрга дафн қилишда тескари қилиб қўйилса, қабрни очиб, тўғрилаб қўйиш керакми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта очишга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган. Агар маййит дафн суннатларига амал қилинмасдан кўмилган бўлиб, лаҳад оғзига ғишт терилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, ғиштлар олиниб, маййитни суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Агар тупроқ тортилгандан кейин бу ҳолат маълум бўлган бўлса, қабр очилмайди, шу ҳолида қолдирилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 ҚАЙНОНАНГИЗ-ОНАНГИЗ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @FITRATUZ

#Ҳикмат “Қалбга роҳат берадиган энг гўзал нарса ҳақида савол сўрашганида, “Мен билмайман”, деб жавоб беришдир”. Алий ибн Абу
#Ҳикмат “Қалбга роҳат берадиган энг гўзал нарса ҳақида савол сўрашганида, “Мен билмайман”, деб жавоб беришдир”. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 17-АВГУСТ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 17-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 23-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:07 ⏱️БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:34 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:25 ⏱️ШОМ - 19:24 ⏱️ХУФТОН - 20:55 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

НАМОЗ ВА КЎЗ НУРИ Германияда кўрикдан ўтаётган йигитдан мусулмон шифокор сўради: – Намоз ўқийсизми? Йигит: – Дўхтир, кўзимдаг
НАМОЗ ВА КЎЗ НУРИ Германияда кўрикдан ўтаётган йигитдан мусулмон шифокор сўради: – Намоз ўқийсизми? Йигит: – Дўхтир, кўзимдаги дард билан намознинг нима алоқаси бор? Шифокор айтди: – Агар сиз мунтазам равишда намоз ўқисангиз, саждада қон айланиши яхшиланади, кўзингизнинг кўриш қобилияти кучаяди, намоз сўнгида икки томонга салом бераётиб кўзларингизни ҳаракатлантирасиз... Мусулмонлар намоз сўнгида икки томонга: дастлаб ўнг, сўнг чап елкага салом беришади. Бу жараёнда кўзлар ҳаракатланади. Бу ҳаракат кўзнинг саломатлиги учун фойдалидир. Шифокорлар ҳам кўриш қобилияти пасайган беморларга айнан шундай ҳаракатларни тавсия этишади. Шифокор сўзида давом этиб: – Араблар камдан-кам ҳолатларда кўзойнак тақишади. Сабаби, арабча ёзув ўнгдан чапга қараб ўқилади. Биз европаликлар эса лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган. Буларни эшитиб йигит Исломни қабул қилди. Субҳоналлоҳ, намозда кўзимиз ҳам машқ қилади. Бежиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намоз кўзим нури қилинди», демаганлар (Имом Қузоъий ривояти). Дониёр домла ИКРОМОВ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ? CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ? CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади. Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади. Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob 📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢5-сон 📚 ФАРЗИ КИФОЯ ИЛМИНИНГ ЗАРУРАТИ 🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради. 
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
▶️ 1-сон🟢2-сон 🟢3-сон🟢4-сон Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Агар Аллоҳнинг исмини зикр қилганида Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам с
#Ҳадис Агар Аллоҳнинг исмини зикр қилганида Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан олтитаси билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша овқатдан икки луқма билан ҳаммасини еб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар у Аллоҳнинг исмини зикр қилганида, сизлар тўяр эдингиз", дедилар» (Имом Термизий ривояти). Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-АВГУСТ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 16-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 22-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:06 ⏱️БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:33 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:25 ⏱️ШОМ - 19:26 ⏱️ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ учун (тўғриликда) собит турувчи, одиллик билан гувоҳлик берувчи бўлингиз: бир
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ учун (тўғриликда) собит турувчи, одиллик билан гувоҳлик берувчи бўлингиз: бирор қавм (кишилари)ни ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин! Адолатли бўлингиз! Зеро, у (адолат) тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ ишларингиздан хабардордир. Моида  сураси 8 – оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР САЖДА ОЯТИНИНГ ТАРЖИМАСИ CАВОЛ: Сажда оятининг таржимаси ўқилганда тиловат саждаси қилинадими? ЖАВОБ: Бисмилл
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР САЖДА ОЯТИНИНГ ТАРЖИМАСИ CАВОЛ: Сажда оятининг таржимаси ўқилганда тиловат саждаси қилинадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда оятининг таржимасини ўқиган одам саждаи тиловат қилади. Таржимани эшитган одам уни Қуръони карим эканини билса, саждаи тиловат қилади, билмаса, қилмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari #savol_javob ❔ Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: “Нажот топувчи тоифа ким?”, деб сўраганларида “Мен ва саҳобаларим йўлида бўлганлар”, деган эканлар. Шундан келиб чиқиб, Аҳли сунна вал жамоани ҳадисда назарда тутилган йўли деса бўладими? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👨‍💻Тўлиқ ҳолда кўриш: ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имлни олимларга мақтаниш, у орқали эси паст, жоҳиллар билан талашиб-тортиши
#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имлни олимларга мақтаниш, у орқали эси паст, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларнинг эътиборини ўзингизга қаратиш учун ўрганманг. Ким шундай қилса, у жаҳаннамдадир”, деганлар. Ибн Можа ривояти ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari #savol_javob ❔ Баъзилар Қуръон тиловат қилишнинг савоби марҳумларга етиб бормайди, бу иш бидъат, фақат дуо қилиш мумкин, демоқда. Шариатимизда бу ҳақда нима дейди? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 👨‍💻Тўлиқ ҳолда кўриш: 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

#muftiy_minbari 📹 ҚАЙТАРИЛИШИ ЛОЗИМ ОМОНАТ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. https://t.me/diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-АВГУСТ 1447 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 15-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 21-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 04:03 ⏱️БОМДОД - 05:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 05:32 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:30 ⏱️ШОМ - 19:30 ⏱️ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli