Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 603
Підписники
+324 години
+147 днів
+2830 день
Архів дописів
"Ақл"га уйланган олим
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Айтишларича, Молик ибн Набийнинг аёлига уйланишига бир сабаб бўлган. У доим кутубхонага бориб турарди ва маълум бир китобларни излаб сўрарди. Унга: “Бу китоблар бир қизга фойдаланишга берилган”, деб жавоб беришарди. Молик ибн Набий ўша қизни суриштириб топди ва (ёқтириб қолиб) унга уйланди. У жисмга уйланишдан олдин ақлга уйланди (яъни унинг ақли заковати, билимини аввалги ўринга қўйди).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Мўминлар нажот топдилар.
Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар.
Улар беҳуда (сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар.
Улар закотни адо этувчидирлар.
Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар.
Муъминун сураси 1-5-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТИРИК ҲАЙВОНДАН КЕСИБ ОЛИНГАН АЪЗОНИ ЕЙИШ
САВОЛ: Зотдор қўйимиз бор. Думбаси катталиги учун кестирмоқчи эдик. Ветеринар ошиқчасини операция қилиб, кесиб берар экан. Ҳайвон тирик бўлади ва яна яшаб кетади. Бисмиллаҳни айтиб кесиб беради. Думбанинг кесилган қисмини ейиш ҳукми нима бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тирик ҳайвондан кесиб олинган аъзони, гарчи бисмиллаҳ айтиб кесган бўлса ҳам ейиш ҳалол эмас. Чунки Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар туяларнинг ўркачларини ёрар ва қўйларнинг думбасини кесиб олар эдилар. Бас, у зот: “Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир, ейилмайди”, дедилар". (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ibratli_rivoyatlar
IMOM A'ZAMNING HALIMLIKLARI
📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar
📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 8-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:07
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:28
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:54
⏱️ХУФТОН - 19:25
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мўмин банданинг вақти-вақти билан қилиб турадиган гуноҳи бўлади. Дунёдан ўтгунича ажрала олмайдиган гуноҳи бўлади. Мўмин киши синовдадир (Аллоҳ уни бало, гуноҳ ва фитналар билан синайди), у кўп тавба қилувчи бўлади, у (қилган гуноҳларини) унутувчи бўлади. Агар унга эслатилса, эслайди (яъни Аллоҳнинг азоби эслатилса, эслаб гуноҳидан қайтади)».
Имом Табароний ривояти,
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Дўст
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига хушмуомалада бўлганларидир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 7-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:08
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:29
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:52
⏱️ХУФТОН - 19:25
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#Kun_hadisi
ROSTGO'YLIK XOTIRJAMLIKDIR!
📖 Riyozus solihiyn kitobi
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #muftiy #juma
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ҲАМРОҲЛИК – ЭНГ ГЎЗАЛ БАХТ!
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 6 февраль куни жума намозини Тошкент вилоятидаги "Занги ота" жоме масжидида адо этдилар.
⏺ Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Расулуллоҳнинг жаннатдаги ҳамроҳлари” деган мавзуда манфаатли маъруза қилиб бердилар.
🗣 Маърузада айтилганидек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Жаннат юз даражадир. Ҳар икки даража ораси юз йиллик йўлдир (Аффон эса: «Осмон билан ер орасичалик», деган). Фирдавс жаннати уларнинг энг олий даражасидир. Жаннатнинг тўртта анҳори ундан чиқади ва унинг устида Арш бор. Агар Аллоҳ табарока ва таолодан (жаннатни) сўрасангиз, Фирдавсни сўранг” (Имом Аҳмад ривояти). 💬 Демак, жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ бўлиш – инсон интилиши ва эришиши мумкин бўлган мукофотларнинг энг гўзалидир. Шу боис, Пайғамбаримиз алайҳиссалом мўмин-мусулмонларни ушбу юксак мартабага қизиқтириб, жаннатда у зотга яқин ва қўшни бўлишга сабаб бўлувчи бир қанча солиҳ ишларни ўргатганлар.⏺Мазкур мақомга эришиш учун Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш ва муҳаббат қўйиш, ибодатларда бардавом бўлиш, етимларга ғамхўрлик кўрсатиш, кўп салавот айтиш, чиройли хулқ, фарзандларга гўзал тарбия бериш каби эзгу амалларни бажариш лозимлигини оят ва ҳадислар асосида шарҳлаб берилди. Фирдавс жаннатига эришиш, абадий ҳаётда Пайғамбар алайҳиссаломга ҳамроҳ ва яқин бўлиш йўллари тарғиб қилинди.
🖥 Маънавий-маърифий файзга йўғрилган суҳбат давомида бугунги кунда авж олган кибержиноятларнинг зарари, бу борада барчамиз хушёр бўлишимиз лозимлиги ва динимизда алдамчилик энг оғир гуноҳлардан саналиши эслатиб ўтилди.🤲 Гўзал мавъиза сўнгида Ҳақ таолодан барча мўмин-мусулмонлар ушбу юксак мукофотга ноил бўлиши ва тўғри йўлда собитқадам қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
8 ЁШЛИ ФАРЗАНДНИНГ ФАРЁДИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#Juma_2026_06_02
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
https://www.instagram.com/reel/DUaPgmsggIR/?igsh=MWx3cHJkNjBnZHo3NQ==
https://t.me/diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
Ўзбекистонда 2025-йилда умра зиёратини ноқонуний амалга ошириш билан боғлиқ 178 та жиноят иши қўзғатилди
Шунингдек, лицензиясиз фаолиятни амалга оширган 47 та, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган 15 та сайёҳлик ташкилотига нисбатан жарималар қўлланди.
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 6-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:08
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:29
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:10
⏱️ШОМ - 17:51
⏱️ХУФТОН - 19:25
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
