Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 599
Підписники
-424 години
Немає даних7 днів
+730 день
Архів дописів
Бу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Агар Аллоҳни инкор қилаётган олимлар Қуръони каримни инсоф билан ўрганиб чиққанларида унга иймон келтирган бўлардилар. Мисол учун, қуйидаги ояти каримага эътиборингизни қаратинг:
﴿وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ آَيَتَيْنِ فَمَحَوْنَا آَيَةَ اللَّيْلِ وَجَعَلْنَا آَيَةَ النَّهَارِ مُبْصِرَةً لِتَبْتَغُوا فَضْلًا مِنْ رَبِّكُمْ وَلِتَعْلَمُوا عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ وَكُلَّ شَيْءٍ فَصَّلْنَاهُ تَفْصِيلًا﴾
“Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Роббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят).
Ушбу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли аслида. Аллоҳ таоло “кундузни ёруғлик қилдик” демоқда. Аллоҳ таоло кўрсатиш манбаи сифатида кундузни айтмоқда. Лекин тасвирларни бизнинг кўзимиз кўрсатадими ёки кундузми? Кўпчилик тасвирларни кўзлар кўрсатади деб ўйлайди. Бироқ илмий ҳақиқат шуки биз ёруғлик туфайлигина кўра олар эканмиз. Олимлар аниқлашича қуёшнинг нури бир нарсага тегиб синади. Кейин кўз соққамизга келиб урилади ва биз ўша нарсани кўрамиз.
Демак, кўзимиз ўзи мустақил равишда тасвирларни кўра олмас экан. Нарсаларга тушган нур туфайли кўра олар эканмиз. Агар нур йўқ бўлса кўзимиз ҳеч нарсани кўра олмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг куздузни кўрсатувчи қилганини англаш қийин эмас. Мана шунинг ўзи энг катта мўжизалардан бири эмасми, ахир.
Агар Қуръони карим Аллоҳнинг каломи бўлмаса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бунчалик аниқ илмий ҳақиқатларни ким ўргатган? Агар Қуръонда келган бирорта маълумот нотўғри бўлиб чиққанида бу дин бутунлай ноҳақ эканлиги аён бўларди. Қуръони каримдаги ана шундай мўъжизалар унинг Аллоҳнинг каломи эканлигидан дарак беради.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг
"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muharram_oyi
🌙 МУҲАРРАМ ОЙИ – ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1448 ЙИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 18-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 3-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:06
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар?
Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди”.
Демак, орамизда ёш болаларнинг борлиги бу барчамиз учун Аллоҳнинг раҳмати экан. Буни асло унутмаслигимиз лозим.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бугунги кун билан яшанг
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бахтли инсонларнинг бири айтади: “Гўзал кун дунё бизни эмас биз уни бошқарган кундир. У – биз у кунда нафсимиз хоҳиш истакларига бўйсунмаган, уларга ўзимиз эгалик қилган кундир".
Бу куннинг мен эслаб қолиб, умуман унута олмайдиган хотиралари бўлади. Нафсим устидан ғолиб бўлган, бирор ишни эплай олиш ёки эплай олмаслик гумонлари азобидан чиқиб кета олган куним ғоятда ажойиб кундир.
Инсонлар билиб мени мақташи ёки ҳеч ким билмаслиги ва мақтамаслиги мумкин бўлган икки иш орасида иккиланиб турган кунимнинг гўзаллиги мақтов деган нарсани улоқториб ҳеч ким билмасада ҳаётим давомида доимо ўзим эслаб юрадиган ишни бажарган кунимдир.
Чўнтакларим пулга тўлган бўлсада қалбим олийжаноб туйғулардан бўшаб қолган куннинг гўзаллиги қўлим бўшлигини кўнгил ҳувиллашидан устун қўйган кунимдир.
Кунлар гўзал, унлардаги энг гўзал нарса эса оз бўлсада бахтиёрликдан насибам бўлишидир. Лекин насибам мени ўзимнинг қилган амалимга кўра мени топиб олади, шунинг учун ҳам у кўпдир, алҳамдулиллаҳ.
Шуъла: Ўзингизда бор нарса билан бахтиёр бўлинг, Аллоҳ сизга тақсим қилиб берган нарсага рози бўлинг. Имкониятингиз ёки ҳаракатингизга муносиб бўлмаган орзу хаёлларни тарк этинг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 17-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:06
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Мақола
ҲИЖРИЙ 1448-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Азиз мусулмонлар! Бугун Ҳижрий 1448-йилнинг биринчи куни — Муҳаррам ойи кириб келди. Барчангизни янги ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло ушбу янги йилни юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга барака, қалбларимизга иймон ва тақво йили қилиб берсин.
Ҳижрат – Ислом тарихидаги буюк воқеа
Ҳижрий тақвим Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари муносабати билан бошланган. Ҳижрат нафақат бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, балки куфрдан иймонга, гуноҳдан тоатга, жаҳолатдан маърифатга ўтиш рамзидир.
Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
«Муҳожир — Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир».
(Имом Бухорий ривояти)Демак, ҳар бир мусулмон ўз ҳаётида маънавий ҳижрат қилиши, гуноҳлардан воз кечиб, яхшиликлар сари интилиши лозим. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло улуғ қилган тўрт ҳаром ойдан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойлар сони ўн иккидир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир» (Тавба сураси, 36-оят)Муҳаррам ана шу муқаддас ойлардан бири бўлиб, унда қилинган яхши амалларнинг савоби кўпайтирилади. Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойидаги рўзадир». (Имом Муслим ривояти)Ўз-ўзимизни ҳисоб-китоб қилайлик Янги ҳижрий йил кириб келиши ҳар бир мусулмон учун ўтган ҳаётини сарҳисоб қилиш имкониятидир. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Ҳисоб-китоб қилинмасингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз».Ўтган йилда қилган хатоларимиз учун тавба қилиб, янги йилни яхши ниятлар, солиҳ амаллар ва эзгу мақсадлар билан бошлашимиз лозим. Аллоҳим! Бизларни Ҳижрий 1448-йилда Ўзинг рози бўладиган амалларга муваффақ этгин. Қалбларимизга иймон, хонадонларимизга барака, фарзандларимизга солиҳлик ато қилгин. Юртимизни тинч, халқимизни омон қилгин. Ўтган гуноҳларимизни мағфират айлаб, келгуси кунларимизни хайрли қилгин. Омийн, ё Роббал оламийн! Ҳижрий 1448-йил ҳар бир хонадонга саодат, барака, хотиржамлик ва Аллоҳнинг раҳматини олиб келсин. Муҳаррам ойининг файзу баракоти барчамизга насиб этсин. Ҳижрий 1448-йил муборак бўлсин! 🌙🤲 Абдул Хамид домла Маликов, Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari
Янги ҳижрий йил муборак!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БУ ҲОЛАТДА НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
САВОЛ: Мен Қўқонданман. Хизмат сафари билан Қирғизистонга ўн беш кунни ният қилиб борган эдим ва намозларимни тўлиқ ўқиётган эдим. Лекин беш кундан кейин баъзи сабабларга кўра бир кунга уйга келиб кетдим. Бу ҳолатда намозларимни қандай ўқийман?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйга келиб, яна қайтиб кетганингизда ўн беш ва ундан кўп муддат тураман деб ният қилган бўлсангиз, етиб боришингиз билан фарз намозларни тўлиқ ўқишни бошлайсиз. Агар ўн беш кундан кам муддатга борсангиз, фарз намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳолатда уйга келиб кетишдан аввалги ўн беш кун тураман, деб қилган ниятингиз ҳисобга олинмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Оилавий бирдамлик истаган оталарга насиҳат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ҳурматли оталар! Агар оилангизда бирдамлик, ўзаро ҳурмат-эътибор, меҳр-муҳаббат бўлишини истасангиз, ўз қарашларингизни аёлингиз ва фарзандларингизга мажбурлаб сингдиришга уринманг. Хато қилсангиз уларнинг олдида тан ола билинг.
“Бу уйда менинг айтганим бўлади”, дея қайсарлик қилиб туриб олманг! Аҳлингизни бирор фойдали ишга чорлар, буюрар экансиз, уларга ҳалимлик ва сабр билан муомала қилинг. Унутманг, ҳамма бирдай фикрлаб, тушуниб, идрок этиб кетавермайди. “Нега мен тушунган нарсани булар англамайди?” дея хуноб бўлманг. Ётиғи билан англатинг. Усул ва йўл қидиришдан тўхтаманг.
Уйингиздан ташқарида дуч келган ғам-ташвишларингиз оилангизга сизиб кириб, ички муаммоларингиз билан қўшилиб-катталашишига йўл қўйманг! Ўз ҳаётингизни дўстингиз ё яқинингизнинг ҳаётига таққослаб, уни ўзингиздан кўра бахтлироқ деб ўйламанг. Ҳамма нарса кўрингани каби бўлавермайди.
Аксинча, ҳаётингизни сиз ҳали дуч келмаган қийинчилик ва машаққатларни бошдан ўтказаётган кишиларнинг ҳаёти билан қиёсланг! Шунда сиз муаммо деб ўйлаган баъзи нарсалар аслида ундай эмаслигини кўра бошлайсиз. Сиз ҳам бир хатокор бандасиз. Ўзингизга шу назар билан қаранг. Ҳаммаси изига туша бошлайди. Фарзандларингиз ҳақига кўп-кўп дуо қилинг...
Ҳассон Шамсий Пошонинг "Оқшом гўзалликлари" китобидан
Абдуссамиъ Хайруллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
📹 Ғусл вожиб бўлган инсон соч-соқол олиши мумкинми?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Киши дўстининг динидадир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Киши ўз дўстининг динидадир. Бас, ким билан дўстлашаётганига қарасин" (Имом Бухорий ривояти).
Кичик дарахт ёнидаги дарахтга ўхшаб ўсади. Инсон эса дўстига қараб шаклланади.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 16-ИЮН,
1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🌙ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
📢 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда.🗣 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
📿Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ 🟢 Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ». 💬 Маъноси: «Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»🤲 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! ⏺ 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ислом аёлларни зулмдан қандай озод қилди?
Шайх Собуний раҳимаҳуллоҳ (ваф. 1442 ҳижрий) бундай ёзади:
“Нурли Ислом шариатининг фазилатларидан бири шундаки, у аёлларга нисбатан зулмга чек қўйди. Жоҳилият даврида аёллар қул сифатида хорланган, мулк каби сотилган, қийматга эга бўлмаган ҳамда уларга ҳеч қандай ҳурмат кўрсатилмаган! Улар бир меросхўрдан бошқасига мулк каби ўтган. Агар эркак вафот этса, унинг қариндошлари унинг мол-мулки ва бойлигини мерос қилиб олганидек, хотинини ҳам мерос қилиб олишган.
Ислом бу зулмга барҳам берди. Аёлларнинг қадр-қиммати тикланди, уларнинг инсонийлиги тан олинди ва уларга ҳуқуқлар берилди, адолат тикланди. Бир сўз билан айтганда, уларга барча моддий ва маънавий ҳақларни тақдим этди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Жоҳилият давридаги одамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бир киши вафот этганида, унинг қариндошлари, яъни меросхўрлари унинг хотини устида кўпроқ ҳаққа эга эдилар. Агар улардан бирортаси хоҳласа, унга уйланарди, хоҳласа, уни турмушга берарди, хоҳласа, унга турмушга бермасдир. Уларнинг аёл устида ўз оиласидан кўра кўпроқ ҳақлари бор эди. Шунинг учун оят нозил бўлди:
“Эй, иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса” (Нисо сураси, 19-оят).
Имом Табарий раҳимаҳуллоҳдан (ваф. 310 ҳижрий/923 милодий) ривоят қилинади: “Эркак қариндошининг хотинини мерос қилиб олади ва вафот этгунча ёки маҳрини унга қайтариб бергунча турмушга чиқишига тўсқинлик қилади”.
Шундай қилиб, аёл бир эркакдан бошқасига мерос бўлиб ўтади. Агар у гўзал бўлса, у унга уйланади, хунук бўлса, уни вафотигача мерос қилиб олади. Ислом аёллардан зулм ва тажовуз юкини олиб ташлаш, уларнинг қуллиги ва қуллигининг олдини олиш ва уларни эркаклар эга бўладиган қадр-қиммат ва инсонийлик даражасига кўтарди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: “Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир” (Бақара сураси, 228-оят).
Фойдаланилган манбалар:
1. “Аз-Заваж ал-исламий ал-мубаккар”.
2. “Фатҳ ал-Борий”. Ж. 8. – Б. 245, 247.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Мўминнинг сармояси
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бандамга сўраган нарсаси бўлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бас, қачон банда: “Алҳамду лиллаҳи Раббил аламийн”, деса,
Аллоҳ таоло бандам Менга ҳамд айтди, дейди.
Ва қачон: “Ар-Роҳманир Роҳийм”, деса, Аллоҳ таоло бандам Менга сано айтди, дейди.
Ва қачон: “Малики явмиддин”, деса, бандам Мени улуғлади, дейди.
Бас, қачон, “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн”, деса, бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди.
Бас, қачон: “Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззоллийн”, деса, бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 