cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ABU HANIFA.UZ

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyati vakilligi, Marhamat tumani bosh imomi, "Imom al-Buxoriy" jome masjidi imom xatibi Mukarramov Tavakkaljon qorining rasmiy telegram kanali. 📩Murojaat uchun: @ABUHANIFA_UZBOT

Більше
Рекламні дописи
3 778
Підписники
-624 години
-77 днів
-1430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ ┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈ МАРҲАМАТ ТУМАН ВАҚТИ БИЛАН ┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈  НАМОЗ ВАҚТЛАРИ: 24-МАЙДАН 30-МАЙГАЧА ⏰ БОМДОД:  03:10 - 03:50 ⏰ ПЕШИН:     12:45 - 13:00 ⏰ АСР:            17:35 - 17:45 ⏰ ШОМ:          19:40 - 19:45 ⏰ ҲУФТОН:    21:15 - 21:25 ❇️«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103) ❇️"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!" (Тоҳа сураси 132-оят) ❇️🗝 "Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир." (Ҳадис). ❇️“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят) ❇️“Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят).   Марҳаматликларга Улашамиз.. «ABUHANIFA.UZ» расмий каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашинг!┈┈┅━••❈•✧•✾•••❁•••✾•✧•❈••━┅┈┈  «Ва эслатинг. Албатта эслатиш мўмин- ларга манфаат берур» (Зориёт сураси 55-оят.) ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 6
05:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🕋 ҲАЖ ИБОДАТИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ (ВИДЕОИНФОГРАФИКА) ⏺Ҳожилар Aллоҳнинг меҳмонлари.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳ азза ва жалланинг меҳмонидирлар. Дуо қилсалар ижобат этади, истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади", дедилар (Ибн Можа, Табароний ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази 🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 🌐Instagram 🌐Telegram
Показати все...
👍 1
05:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🎧 Онамнинг қарғиши. 🎙Тошкент шаҳри, Олмазор тумани "Имом ат-Термизий" жоме масжиди имом хатиби устоз Яхё домла Убайдуллоҳ ўғли ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 ✅https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин биродарининг кўзгусидир. Агар унда бирон айбни кўрса, уни тузатади”. Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад”даги ривояти. ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 3🤔 2
Ассалом алайкум, Азизлар ! Динимиз бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” деган (Тавба сураси, 18-оят).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”. (Термизий ривоят қилган). Аллоҳга хамдлар бўлсин, юртимиз бўйлаб намозхонларнинг ибодат қилишлари учун шарт-шароитларни яхшилаш, янги масжидлар барпо этиш, таъмирталабларини қайтадан таъмирлаш, қулайлик ва имкониятларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан Андижон вилояти, Мархамат тумани, Дурафшон махалласида "Сулаймон сирли" жоме масжидида 500 намозхонга мўлжалланган қўшимча янги қурилаётган 2 қаватдан иборат асосий намозхонанинг қурилиш ишлари бошлаганини маълум қиламиз. Қурилаётган масжиднинг лойиҳа хужжатлари тайёрланиб бу лойиҳани ўзига хослиги, миллий ҳамда замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттирганлиги билан ажралиб туради. "Сулаймон сирли" жомеъ масжиди янги хонақо биноси хашар йўли билан қуриш ишлари бошланди. Қурилиш учун Республикамизнинг барча жойларидан саҳоватпеша инсонлар ўз ҳиссасини қўшишга чақириб қоламиз. ✅Мархамат тумани, Дурафшон махалласидаги “Сулаймон сирли” жомеъ масжиди қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!!! Эртага 21 май куни бетон қуйиш ишлари бўлиши режалаштирилган. Қурилиш ишларида маблағингиз, маслаҳатингиз ёки кучингиз билан ўз ҳиссангизни қўшинг. Масжиднинг банкдаги хисоб рақами : 20212000903998136001, МФО 00450, ИНН 202 888 526, Миллий банк Марохамат филиали, НUMO VISA💳 4073 4200 5533 3888 (Agro bank) (Масжид ходими Тўрақулов Якубжон номида) Мурожаат учун телефон рақамлар: +998(93) 975 38 33 +998(97) 975 38 33 +998(94) 567 31 85 +998(94) 383 19 11 ۩⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰۩ 🔹 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 https://t.me/sulaymon_sirli_jome_masjidi
Показати все...
👍 2 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади. Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади. Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?! Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг! ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 11 2
Расулуллоҳ совчи бўлган аёл Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида Жулайбиб исмли хунук бир киши бор эди. Пайғамбар алайҳиссалом унга уйланишни маслаҳат бердилар. У: “Менга турмушга чиқадиган аёл топилмаса керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аммо сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан”, дедилар. Сўнгра Жулайбибни уйлантириш учун қулай фурсат бўлишини кутдилар. Кунларнинг бирида ансорийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зот уйланишлари учун ўз қизини таклиф қилиб келди. Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун эмас, балки Жулайбибга сўрайман”, дедилар. “Ундай бўлса, аёлим билан маслаҳатлашиб олай”, деди ансорий. Кейин хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизимизни Жулайбибга сўраяптилар”, деди. Хотинининг жаҳли чиқиб: “Аллоҳга қасам, қизимни Жулайбибга бермайман. Уни казо-казолар сўраганида ҳам бермадик-ку!” деди. Ота ташвишга тушди. Ноилож қизини Жулайбибга узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига отланди. Шунда қизи парда ортидан: “Менга ким совчилик қилди?” деб сўраб қолди. Улар: “Расулуллоҳ”, дейишди. Қизи: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини рад этмоқчимисиз? Мени Расулуллоҳ сўраган кишига узатинглар. Чунки у зот мени номуносиб жойга бермайдилар”, деди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва қизни Жулайбибга никоҳлаб: “Аллоҳим, уларга яхшиликларингни мўл-кўл қил, ҳаётларини оғир қилмагин”, дея дуо қилдилар. Уларнинг тўйига эндигина бир неча кун тўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотга чиқадиган бўлдилар. Жулайбиб ҳам у зот билан бирга жангга йўл олди. Жанг ниҳоясига етганда саҳобалар орада йўқ кишиларни қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Орангиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?" деб сўраган эдилар, саҳобалар: “Фалончи фалончилар йўқ”, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен эса Жулайбибни йўқотиб қўйдим”, дедилар. Саҳобалар Жулайбибни жанг майдонига яқин жойдан, етти мушрик жасади ёнидан топишди. Жулайбиб уларни ўлдиргач, уни ҳам бошқалар ўлдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадига қараб: “Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди. У мендандир, мен унданман”, дедилар. Сўнг унинг жасадини поклаб, қабр кавлаб, ўзлари лаҳадга қўйдилар». Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, ансорлар орасида ўша аёлдан кўра совчиси кўпи бўлмаган. Жулайбибдан кейин барча эркаклар унга совчи қўйишга мусобақалашиб қолишган эди”. ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 ✅https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 14 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ насиҳатлари: Хатолардан нафрат қил, лекин хатокордан нафрат қилма! «Сирлар хазинаси» рисоласи ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 ✅https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 5
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир. Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин! Кунингиз хайрли ўтсин... ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 ✅https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
👍 8🥰 3😢 2
06:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🎧 Уларга яхшилик қилиш ибодат кабидир! 🎙Тошкент шаҳри, Олмазор тумани "Имом ат-Термизий" жоме масжиди имом хатиби устоз Яхё домла Убайдуллоҳ ўғли ❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!👇 ✅https://t.me/ABUHANIFA_UZ
Показати все...
1