cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Бухгалтер кундалиги

Умуман бошқа соҳада ўқиб, умуман бошқа соҳада меҳнат қилаётган, дипломи эмас, танкаси билан ишга кирган Ғолиб ҒС(А)нинг кундалиги.

Більше
Рекламні дописи
781
Підписники
-124 години
-17 днів
-2130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ХИРГОЙИ Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз, қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз, сирқираб оғрийди шишган тиззамиз, ўриндан озгина турсак майлиму? Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар, гардинда кўринмас ғуллар шалдирар, меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар, ўз беким ерида юрсак майлиму? Насимлар гулламиш озод тоғларда, озодлик муждаси сўлу соғларда, боболар қийналиб тиккан боғларда ағанаб бир хаёл сурсак майлиму? Неча минг аллома, жўмардлар ўлган, тафаккур сасиган, руҳлари сўлган, уруғлар айниган тап-тақир чўлда ўз беким давлатин қурсак майлиму? Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат, ҳануз давом этар маккор тижорат, билмадим, қаердан ушбу жаҳолат, нега сиз бўлмайсиз сира хижолат? Нега мен сўрайман сиздан ижозат?! Шавкат Раҳмон Мана бу суҳбатдан дил яйради. Тавсия қиламан. @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
3👍 1
Repost from Kun.uz | Online
02:41
Відео недоступнеДивитись в Telegram
O'zbekiston harbiy-havo kuchlari faoliyatiga oid lavhalar namoyish etildi. 👉 @kunonline
Показати все...
👍 2🥴 1
Юсел ҳамда Узмобайл симкартам бор. Узмобайлда интернет ҳамда алоқа умуман ишламайди. Юселда эса интернет тезлиги муаммо, айниқса, кечки 7 ва 11 орасида. Бундай ўйлаб қарасам, биз фақат энг юқори сифатдаги сифатсиз хизматларга тўлов қилар эканмиз. Бизда сифатли ҳеч нима йўқ, фақатгина ҳар хил турдаги сифатли сифатсизликлар бор холос. @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
👍 6🥴 2👎 1
Бу табригим шунчаки бадиий бўёқларга бурканган олди-қочди гап эди-да. Аслида ҳаётда катта "проблема"лар бошланяпти сизлар учун. Ё эзилиб ўқишга тайёрланасизлар, ёки пул топиш учун бурнингиз ерга ишқаланади. Қизлар бўлса бирор сўлахмонга тегиб, шу билан йўқ бўлиб кетади, уларни топиб ҳам бўлмайди. Ўқишга кириб ҳам бирор нарсани қотирмайсизлар, очофат домлалар талайди, ўқишдан безиб, амаллаб битирасизлар, икки вароқ бакалавр диплом билан қишлоққа қайтасизлар, ўлиб иш излайсизлар ва йўналишингизга 180° тескари бўлган бирор соҳага кирволиб, уйланиб, шу билан сизларам гумдон бўлиб кетасизлар. Омади келиб шаҳарда қолганлар эса, то ўзини тиклаб олгунича 10-15 йил ким-кимларга қуллуқ қилиб яшашади. 30 йиллардан кейин сафларингиз анча камайиб, 30 йилликни нишонлашга йиғилганингизда, бир-бирингизнинг тўкилган сочларингиз ва ажинларингизга қараб, 30 йил олдин 25 майда нималарни орзу қилгандик, лекин эришганимиз нима бўлди, деб хўрсинасизлар. Хуллас, бугунги кун билан хурсанд бўлманглар, аслида йиғланглар. Беташвиш ҳаёт тугади. Буёғи ҳамма жойдан "удар" келади, шунинг учун темирдан совут кийиб, ҳар нарсага тайёр бўлинглар, азиз битирувчилар! @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
3😁 1😢 1
06:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бугун ўйлаб қарасам, мактабни битирганимгаям 10 йил бўлибди. Шунга икки оғиз эртанги битирувчиларга дил изҳори қилмоқчиман (сизлардаям бўлса ёзаверинглар) Ассалому алайкум, азиз битирувчилар!!! Мана бугун ҳаяжонли кун — қадрдон гўшадан қанот чиқазиб учиб кетмоқдасиз. Бир тарафдан янги ҳаётга қадам қўйиш орзиқтирса, бир тарафдан қадрдонлардан ажралиш дилни ғамгин қилади. Аммо, орқага қайтолмаймиз! Азиз битирувчилар, бугунги кун сизга янги масъулият юклайди. Ўқиш, изланишдан асло толманг, илм учун барча қийинчиликларни енгинг! Бу Ватан — Ўзбекистон сиз-у, бизники, бу юрт келажаги бизнинг қўлимизда. Шундай экан, зўр иштиёқ билан илм олайлик, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшайлик. Агар биз ўқимишли кадр бўлсак, ишонинг, Буюк келажак тез орада қўлимизда бўлади. Сўзим сўнгида, барча битирувчиларни бугунги байрам билан самимий муборакбод этаман, ўқиш ва ишларида зафарлар тилайман. Доим хурсандчилик сизни тарк этмасин. Яратган Аллоҳ сизларни илмингизни зиёда қилсин. Самимий тилаклар ила МанаУят канали. @ManaUyat
Показати все...
👍 4🔥 1🥴 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Хозирги кунда вақт ноёб нарса бўлмоқда. Гоҳида эса ҳатто яқинларимизгаям вақт ажратишимиз маҳол. Шундай тиғиз замонда бировни хурсанд қилиш ҳақидаку гапирмасаям бўлади. Бахтимизга бизнинг ўрнимизга шу ҳақида қайғурадиган инсонлар бор. Шулардан бири Совғалар олами гуруҳидир. Ушбу гуруҳда сиз хоҳишингиз (ва албатта чўнтагингиз)дан келиб чиқиб танлайсиз улар эса танловингизни сизнинг номингиздан етказиб беришади. Энг муҳими ишончли, арзон, тезкор ва қулай. Тавсия қиламан. Манзил: Совғалар олами. @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
👍 2
Мени бир савол қийнайди, нега ёш йигитларимиз мактабни битирар-битирмас ёшлик даврини совуқ ўлкаларда мардикорчиликда ўтказиши керак? @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
😢 6💔 2🔥 1🥰 1
Менга ташқи кўринишингдан кўра ичингдагилар муҳим деб фақатгина сейф ва музлатгичка айтиш мумкин. @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
😁 10👏 4💯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ваниҳоят эркин қушман😁
Показати все...
👍 3
Қашқадарёдаги МИБнинг сусткашлиги деймизми ёки бошқа сабабиданми менга зарар етса кимга мурожаат қилса бўлади экан-а? Ўзи бунақа МИБ кимга керак? @buxgalter_kundaligi98
Показати все...
👍 3🔥 1🥴 1