cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)

Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий манзиллари Веб-сайт: www.toshloq.uz Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100089182191125 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Jq05toDzz8M

Більше
Рекламні дописи
16 233
Підписники
-3324 години
-3597 днів
-4 40930 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
7 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади. Батафсил: https://uza.uz/posts/605359 Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Показати все...
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ БОШЛАНДИ Тошлоқ тумани ғаллакорлари бу йил 5070 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, қабул пунктларига ҳар қачонгидан ҳам мўл, сара дон етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Бугун ана шу фидокорона меҳнат самараси туфайли ғалла майдонларида мўл ҳосил етиштирилди. Эндиги навбат ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ўтказишдан иборат. Бу муҳим агротехник тадбирга 15 та юқори унумли ўрим комбайнлари ҳамда ҳар битта отрядга 120 тадан юк ташиш машинаси, кўчма дам олиш хонаси, зарур қишлоқ хўжалик техникалари, техник хизмат кўрсатиш устахонаси, ёқилғи таъминотчиси, сомон йиғиш механизмлари жалб этилган. Бугун тумандаги 179 та фермер хўжалигида ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон хатм қилинди. Тумандаги "Араббой Тўхтабоев" ММТП ҳудудига қарашли "Собир ота" фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими муносабат билан ташкил этилган амалий семинарда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги вакиллари, кластер ва фермер хўжаликлари ходимлари ҳамда туманда ташкил этилган отряд аъзолари қатнашди. Семинар давомида техникаларнинг мавсум олдидан техник кўрикдан ўтказилгани, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлангани, отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, хавфсизлик бўйича билим ва кўникмалари кўрикдан ўтказилди.
Показати все...
Фарғонада “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, эл-юрт фаровонлиги учун сафарбарлик, ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган мазкур адабий-маърифий тадбирда турли соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда марҳум ва замондош шоирларнинг ватан, халқ, она каби мавзулардаги шеърлари ёш ижодкор шоир-шоиралар томонидан ўқиб эшиттирилди. Қаламкаш ёш шоирлар ҳам ўз ижод маҳсулларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Санъаткорларнинг юрт, она мавзусидаги куй-қўшиқлари, театр ва кино санъати вакилларининг бадиий чиқишлари, айниқса, ҳарбийларнинг чиқишлари йиғилганларни хушнуд этди. Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ Белгиланган режа асосида ОАВ вакиллари учун Тошлоқ туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Юзма-юз мулоқотда 2023 йил давомида туманда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилди. Шу билан бирга давлат, инвестиция дастурлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари эвазига маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар самараси хусусида ўзаро фикр алмашилди. Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокимидан батафсил жавоб олдилар.
Показати все...
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ҲАМДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ Бугун Тошлоқ туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, пресс-тур ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб пресс-турда ОАВ вакиллари туманда ижтимоий соҳа объектларида давлат ҳусусий шериклик асосида умумтаълим мактабларида иситиш тармоқларини модернизация қилиш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан таништирилди. Таъкидланганидек, эзгу ташаббус доирасида тумандаги 72 та ижтимоий соҳа муассасалари, хусусан, 52 та умумтаълим мактабларида иситиш тизими замонавий мезонлар асосида модернизация қилинди. Бу борада имзоланган келишув битимига кўра, “Раййона бизнес таъмир” МЧЖ томонидан ўтган даврда таълим даргоҳларига 1800 та “ақлли” иситиш қозонлари ўрнатилди. Пресс-тур қатнашчилари тумандаги 12-, 14-умумтаълим даргоҳларида бўлиб, айни йўналишда олиб борилган саъй-ҳаракатлар ва унинг амалий натижаларини бевосита кузатиш имконига эга бўлишди. Айни пайтда 12-умумтаълим мактабида 1713 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Янгиланишлар жараёнида билим масканига 6 та янги иситиш қозони ўрнатилиб, куз-қиш мавсуми беталофот ўтказилиши таъминланди. Ўз навбатида 600 нафар келажагимиз ворислари ўқиётган 14-умумтаълим мактабида 9 та эски иситиш қозонлари алмаштирилиб, нафақат синф хоналарни бир маромда иситиш, энг муҳими, тежамкорликка эришилди. Мактаб директори Мухторали Юлдашевнинг қайд этишича, илгари куз-қиш мавсуми учун 100 тоннагача кўмир ёқилғиси ишлатилган. Модернизация жараёнлари туфайли жорий мавсумда 35 тонна кўмир ишлатилди. “Раййона бизнес таъмир” МЧЖ раҳбари Мирқодир Бобоқуловнинг маълум қилишича, корхона томонидан 2007 йилдан буён илғор хориж тажрибаси ҳамда маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, 6 турдаги “ақлли” иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона мутахассислари томонидан ҳар бир объектнинг ўзига хос хусусияти ва бинолар қувватидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этилиши натижасида хавфсизлик, тежамкорлик ва сифат нуқтаи назаридан барқарорликка эришиляпти. Корхона томонидан ҳар бир иншоот кесимида уч йиллик бепул хизмат кўрсатиш ва сервис фаолияти йўлга қўйилган.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фарғона вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят расмийлари ҳамда ишбилармонларидан иборат делегация Туркияга ва Хитойга боради Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация амалий ташриф билан 6-7 июнь кунлари Туркияда ҳамда 8-13 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасида бўлади. Ташриф давомида Давлатимиз раҳбарининг кўрсатма ва топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, Фарғонага янги хорижий инвесторларни жалб этиш, келишувдаги лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш, туризм ва саноат соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилган ва маҳсулотларнинг хорижга экспорти кўламини ошириш, Туркия ва Хитой ҳудудлари билан тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш кўзда тутилган. Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
03:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ДХХ кубоги янги иқтидорларни кашф этмоқда «Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида 2023 йилда республика ёшлари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларида 3-ўринни эгаллаган Марғилон шаҳар «Баҳрин» маҳалласи ёшлари учун «Стритбол» спорт майдони қуриб, фойдаланишга топширилди. Таъкидлаш лозимки, ДХХ кубоги – футбол селекциясида иқтидорли ёшларни танлаб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жумладан, ҳозирда «Баҳрин» жамоаси аъзолари М.Тўланов «Нефтчи» клубида, Ш.Эшонқулов эса «Нефтчи» футзал клубида профессионал тарзда фаолият олиб бормоқда. 👇🏻MARG'ILONLIKLAR_24 👇🏻 https://t.me/+oTZaXKZiwWgwNzBi https://t.me/+oTZaXKZiwWgwNzBi
Показати все...
ДХХ кубоги совриндорлари.mp418.48 MB
01:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Axborot 24 | «Kitobxon davlat xizmatchisi» ko`rik tanlovi #4june #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Показати все...
3.mp426.21 MB