uk
Feedback
Bolalar tibbiyoti (rasmiy)

Bolalar tibbiyoti (rasmiy)

Відкрити в Telegram

✔️ Bolalar tibbiyotidagi eng so’nggi yangiliklar 🩺 Mutaxassis shifokorlar tavsiyalari — Sog‘lom avlod uchun birgalikda!

Показати більше
9 999
Підписники
Немає даних24 години
-917 днів
-46330 днів
Архів дописів
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан
+9
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. — В эти минуты с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит церемония вручения государственных наград по случаю тридцать четвертой годовщины независимости Республики Узбекистан. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

🧒 Болангиз тунлари бурни билан нафас ололмаяптими? Сабаби — аденоидлар бўлиши мумкин! Боланинг оғзи очиқ ҳолда нафас олиши,
🧒 Болангиз тунлари бурни билан нафас ололмаяптими? Сабаби — аденоидлар бўлиши мумкин!
Боланинг оғзи очиқ ҳолда нафас олиши, кечаси хуррак отиши, тез-тез шамоллаши ва қулоғи оғриши — бу аденоидлар (бурун орқа соҳасидаги лимфа тўқималари) катталашганининг белгилари бўлиши мумкин Аденоидлар — бу организмни микроблардан ҳимоя қилувчи лимфа безларидир. Аммо баъзида улар ҳаддан ташқари катталашиб, боланинг бурни билан эркин нафас олишига тўсқинлик қилади.
🧬 Келиб чиқиш сабаблари: ▪️Тез-тез шамоллаш, вирусли касалликлар ▪️Аллергиялар ▪️Туғма мойиллик (ирсияти) ▪️Иммунитетнинг сустлиги ▪️Нам ва чангли муҳит 📌 Аденоиднинг белгилари: ▪️Оғиз орқали нафас олиш ▪️Тунлари хуррак отиш ▪️Бош оғриғи, чарчоқ ▪️Овознинг ўзгача чиқиши (бурун овоз) ▪️Тез-тез қулоқ оғриши ёки эшитиш пасайиши ⚠️ Ота-оналарга маслахат: Агар фарзандингизда юқоридаги белгилалар мавжуд бўлса, у ҳолда ЛОР шифокорига мурожаат қилишни кечиктирманг. Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: инвестицион лойиҳалар йўлида янги қадам •••• ☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахти
+3
🇺🇿🤝🇰🇷 Ўзбекистон – Корея: инвестицион лойиҳалар йўлида янги қадам •••• ☑️ Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров Кореянинг Халқаро иқтисодий сиёсат институти вакиласи Жиҳеи Сонг хоним ҳамда KODAC компанияси вакиласи Минхи Хванг хонимни қабул қилди. —
🔘 Учрашув доирасида томонлар Марказда янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, илғор тиббий технологияларни жорий этиш ҳамда қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралар жараёнида мазкур йўналишларда ҳамкорликнинг дaстлабки босқичи белгилаб олинди. Шунингдек, меҳмонларга Марказда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
— 🤝 Суҳбат давомида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, болалар тиббиёти соҳасида юқори технологияли хизматларни йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини биргаликда ташкил этиш бўйича келишувларнинг дaстлабки босқичига эришилди. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

⁉️ Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг аҳамияти •••• Сут тишлари — боланинг илк тишлари бўлиб, улар нафақат чиройли та
⁉️ Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг аҳамияти ••••
Сут тишлари — боланинг илк тишлари бўлиб, улар нафақат чиройли табассум, балки тўғри нутқ ва соғлом овқатланиш учун ҳам муҳим. Кўпчилик ota-onalar улар кейин алмашади деб эътиборсиз қолдириши мумкин, аммо сут тишларига тўғри қаралмаса, келгусида доимий тишлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Сут тишлари боланинг жоғ шаклланиши, чакка тишларнинг тўғри жойлашиши ва овқатни яхши чайнаши учун зарур. Шунинг учун уларни эртаданоқ тўғри парвариш қилиш жуда муҳим. Болаларда сут тишларини парвариш қилишнинг асосий қоидалари билан танишайлик:
⸻ 🪥 Тишларни мунтазам тозалаш • Биринчи тиш чиққанидан бошлаб тозалаш одатини йўлга қўйиш • 3 ёшгача махсус болалар тиш щёткаси ва фторсиз паста қўлланилиши тавсия этилади ⸻ 🥛 Тўғри овқатланиш • Ширинлик ва газли ичимликларни чегаралаш • Соғлом маҳсулотлар — сабзавот, мевалар ва сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

☑️ Якунланган ҳафтада каналимизда эълон қилинган материаллар дайжести. •••• Болаларда стресс ва эмоционал ҳолатни бошқариш — • Мактaбгa биринчи марта чиқaётгaн болaлaрдa психологик тaйёрлов — • ОАВ: Самарқанд вилоятида 20 нафардан зиёд бемор болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари — • Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Бухоро вилоятида — • Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак? — • Мактaб ёшидаги болaлaрдa ортиқчa вaзн муaммоси вa уни олдини олиш — • #ОАВ: Болалар миллий тиббиёт маркази: 4 ойлик чақалоқда ноёб жарроҳлик амалиёти — • ССВ: Тизимда коррупциявий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда — • “Terrible twos” — 2 ёшдаги инжиқликларни енгиш учун 5 муҳим тавсия — • Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси ташаббуси билан умумхалқ анъанасига мос равишда шанбалик ҳашари ташкил этилди bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube

🔴 🟦🟦🟦 Президентимиз мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади. Ху
🔴 🟦🟦🟦 Президентимиз мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади. Хусусан: «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан: Акбаров Миршавкат Миралимович — Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг гепатобилиар жарроҳлик ва трансплантология бўлими раҳбари, жарроҳ. «Дўстлик» ордени билан: Хажи Акбар Айса — Шинжон тиббиёт университети ректори, Хитой Фанлар академияси Шинжон физик-кимёвий техника институтининг академик директор ўринбосари. II даражали «Саломатлик» ордени билан: Ахмедов Холиёр Эргашевич — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали 1-жарроҳлик бўлими шифокор-жарроҳи; Дадаев Хуршид Хамиджанович — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрожарроҳлик жонлантириш бўлими мудири; Жанабаев Бахтиёр Базарбаевич — Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўлим мудири; Машарипов Кадамбай — Урганч давлат тиббиёт институтининг нефрология, гемодиализ, травматология ва ортопедия кафедраси доценти; Мирзаева Захида Джураевна — Олмазор туманидаги 15-оилавий поликлиникаси  ҳамшираси, Тошкент шаҳри; Содиқова Насиба Ахмадовна — Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Хатирчи тумани тез тиббий ёрдам станцияси навбатчи фельдшери; Яриев Алижон Равшанович — Гулистон шаҳридаги «Равшан даволаш маскани» хусусий клиникаси жарроҳи, Сирдарё вилояти. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан: Ёкубова Халима Жўраевна — Муборак туманидаги «Шейх» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори. «Соғлом турмуш» медали билан: Абдуваитова Лариса Аминджановна — Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий клиник шифохонаси бош ҳамшираси; Қутбиддинова Наима Абдуқайимовна — Уйчи туманидаги «Ёрқатай» оилавий шифокорлик пункти тиббий бригадаси дояси, Наманган вилояти; Сафарова Гулжаҳон Сафаровна — Оқдарё туманидаги «Узун» оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти. «Шуҳрат» медали билан: Ражабов Хайрилло Садиллоевич — Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг диагностика бўлими шифокори.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган барча тиббиёт ходимларини муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таъ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони 📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram

🇺🇿 Мустақиллик – бебаҳо неъматимиз! •••• Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида Болалар милли
+2
🇺🇿 Мустақиллик – бебаҳо неъматимиз! •••• Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида Болалар миллий тиббиёт маркази жамоаси ташаббуси билан умумхалқ анъанасига мос равишда шанбалик ҳашари ташкил этилди.
✅ Тадбир давомида:Марказ ҳудуди ободонлаштирилди, дарахт ва гулларга парвариш қилинди; • Ички ва ташқи ҳудудларда тозалаш ишлари олиб борилди; • Ходимлар ўзаро ҳамжиҳатлик ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш муҳитида фаол иштирок этдилар.
📌 Тадбирда марказнинг 100 га яқин ходимлари фаол қатнашиб, ўз ҳиссасини қўшди. Ҳашар — халқимизнинг қадимий анъанаси бўлиб, бугунги кунда ҳам жамоавий бирдамлик, тозалик ва ободлик рамзи сифатида давом этмоқда. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

+3
🔴 🟦🟦🟦 ❓Ҳайъат йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
📌 Уни вазир Асилбек Худаяров олиб борди. ➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти ҳамда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди. 💻 Жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари уланди. 📎 Дастлаб вазир куни кеча давлатимиз раҳбари ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимотида белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
💬 — Олдимизда жуда катта ишлар турибди, — деди А.Худаяров. — Бу эса вазир бошчилигида тизимдаги ҳар бир раҳбар зиммасига улкан масъулият юклайди. Шундай экан, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа олдига қўйилган талабларни чуқур англаган ҳолда, энг аввало, берилган топшириқларга виждонан ёндашиш, бунинг учун барча масъуллар пастга тушиб, қуйи бўғиндан ишни ташкил қилиши, белгиланган вазифалар ижросини тизимли ва сифатли амалга оширишлари шарт.
🔎 Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги тегишли Фармони ижросини таъминлаш, хусусан, юртимизнинг 15 та туман (шаҳар)ида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини жорий қилиш бўйича мавжуд муаммолар ҳамда соҳадаги коррупцион ҳолатлар танқидий таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар жиддий огоҳлантирилди. 📇 Шунингдек, ҳудудлар учун ажратилган тиббий ускуналардан самарали фойдаланиш, ихтисослаштирилган марказлар ишини ҳудудларда сифатли ташкил этиш, соҳани рақамлаштириш, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти” дастури доирасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди. 🗣 Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосари Ф.Ташпулатов сўзга чиқди. 💵 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасидаги ишлар хусусида ахборот берилиб, камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.
➡️ Қолаверса, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори С.Исмаилов ва Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Э.Олтиев ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, тизимдаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар хусусида ахборот берди.
‼️ Тадбир якунида бирламчи тизим фаолиятини янада ривожлантириш, соҳада коррупцияга қарши ишларни кучайтириш, рақамлаштиришни тезлаштириш, кадрларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш каби масалалар бўйича таклифлар ва уларнинг амалий ечимлари ўртага ташланиб, бу бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram

+9
🔴 🟦🟦
Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
📌 Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти. ➡️ Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда. 💻 Жойлардаги студиялардан ҳудудий соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари уланган. ‼️ Айни пайтда вазир А. Худаяров сўзга чиқиб, куни кеча давлатимиз раҳбари олдида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимотида белгиланган вазифалар хусусида тўхталиб ўтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram

📌 “Terrible twos” — 2 ёшдаги инжиқликларни енгиш учун 5 муҳим тавсия •••• 2 ёш — боланинг мустақил ҳаракат қилишга бўлган ин
📌 “Terrible twos” — 2 ёшдаги инжиқликларни енгиш учун 5 муҳим тавсия ••••
2 ёш — боланинг мустақил ҳаракат қилишга бўлган интилиши фаоллашадиган, ҳис-туйғуларни бошқариш ҳали шаклланмаган давр. Шу боис, бу ёшда болаларда турли инжиқликлар, норозилик ва қаршилик ҳолатлари тез-тез кузатилади. Бу — ривожланишнинг табиий босқичидир. Ота-оналарнинг тўғри ёндашуви орқали бу жараённи осонроқ ўтиш мумкин.
— 1️⃣ Сабрли бўлинг ва боланинг ҳиссиётини инкор этманг Бола йиғласа ёки қаршилик қилса, унга: “Мен тушуняпман, сен ҳозир ғазабланяпсан”, деб муносабат билдиринг. Бу — болада ўз ҳиссиётларини таний бошлашга ёрдам беради. — 2️⃣ Чегараларни аниқ белгиланг Инжиқликка йўл қўймаслик учун қатъий, лекин мулойим “йўқ” дейишни ўрганинг. Масалан: “Йўқ, стулга чиқиб юриш мумкин эмас. Бу хавфли.” Батафсил… bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

🔴 🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Тизимда коррупциявий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда 📌 Маълумки, коррупция жамиятни издан чиқара
🔴 🟦🟦🟦 ❗️ССВ: Тизимда коррупциявий ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда
📌 Маълумки, коррупция жамиятни издан чиқарадиган ҳамда тараққиётга тўсиқ бўладиган хатарли иллат ҳисобланади. Шу боис юртимизда бу муаммога қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
🏢 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тегишли ҳужжат ва дастурлар қабул қилиниб, янги вертикал тизим йўлга қўйилди. Муҳими, соҳада коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим ва муҳит яратилмоқда. ⚖️ Вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими шу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган тадбирларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга ошириб келяпти. 🔃 Мисол сифатида фуқаро Г.М.нинг қилмишини келтириш мумкин. У телеграм ижтимоий тармоғи орқали Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган “ишончли” танишлари ёрдамида пойтахтдаги ҳар қандай шифохонага 1,5 – 2 млн. сўм эвазига даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) тайёрлаб беришини мунтазам эълон қилиб келган. ➡️ Ҳолат бўйича вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан жорий йил 12 августда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилиб, ушбу фуқаро, унинг шериклари ва бир неча тиббиёт ходимлари қўлга олинди. 🔎 Ўрганиш жараёнида Г.М.нинг шериги, фуқаро М.Қ.нинг ёнида М.Г.га тегишли йўлланма борлиги аниқланган. Айни чоғда Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволаниш учун бериладиган ордерлар ҳам топилган. 🔎 Йўлланмани расмийлаштириш мақсадида лаборатор ва инструментал таҳлил ва бемор тиббий картасидан кўчирмаларга Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиникаларнинг бирида ишлаётган шифокорларнинг имзоси ва муассаса муҳри қўйилган. ➡️ Ҳолат юзасидан ўтказилаётган терговга қадар текширувлар давомида пойтахтимиздаги оилавий поликлиника ва бошқа муассасалар масъул шахсларидан ҳамда тиббиёт ходимларидан тушунтириш хатлари олинган. 🤔 Ҳозирги пайтда мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш масаласи кўриб чиқилмоқда. 🔀 Шундай қилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли коррупциявий ҳолатларга чек қўйилди. ✅ Кези келганда юртдошларимизни бундай ёлғон ҳамда сохта хабарларга ишониб қолмасликка чақирмоқчимиз. 🌐 Расмий хабар, янгилик, имтиёз ва тартиб-таомиллар билан фақатгина вазирликнинг расмий веб-сайти ssv.uz ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари https://t.me/ssvuz орқали танишишингиз мумкин. 🤳 Агар сизда коррупциявий ҳолатлар юзасидан саволлар туғилса ёки шубҳали фаолиятни сезсангиз, 1203 рақамли “Ишонч телефони” орқали боғланишингиз ёки t.me/ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат йўллашингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 📱 @ssvuz  |📱 @ssvmatbuotkotibi | 📱 Facebook |📱 Instagram

#ОАВ | Ўзбекистон вақти билан •••• Болалар миллий тиббиёт маркази: 4 ойлик чақалоқда ноёб жарроҳлик амалиёти bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

⁉️ Мактaб ёшидаги болaлaрдa ортиқчa вaзн муaммоси вa уни олдини олиш •••• Мактaб дaври — болaнинг жисмоний вa aқлий ривожлaни
⁉️ Мактaб ёшидаги болaлaрдa ортиқчa вaзн муaммоси вa уни олдини олиш ••••
Мактaб дaври — болaнинг жисмоний вa aқлий ривожлaниши учун жудa муҳим босқич. Шу пaйтдa нотўғри овқaтлaниш, жисмоний фaолликнинг етaрли эмaслиги ёки ширинликлaргa қaттиқ қизиқаётгaнлик ортиқчa вaзн муaммосини келтириб чиқaриши мумкин. Бу ҳолaт кейинчaлик юрaк-қон томир кaсaлликлaри, қaндли диaбет вa бошқa муaммолaргa олиб келиши эҳтимолли. Болaдa ортиқчa вaзн ривожлaнaётгaнлигини қуйидaги белгилaрдaн билиш мумкин:
⸻ 🤝 Ортиқчa вaзн белгилaри • Тeз-тeз чaршaш ёки ҳaрaкaтсизлик • Зинaда кўтaрилишдa нaфaс қисиши • Тeз-тeз ширинлик ёки фaст-фуд истeъмол қилиш истaги • Дaрсдa диққaтнинг тeз чaлғиши 💡 Отa-онaлaр учун мaслaҳaтлaр: • Бoлaнгизни ёшига мoс сoғлoм oвқaтлaниш тaртиби билaн тaъминлaнг (мeвa, сaбзaвoт, сув). • Ширинлик вa гaзли ичимликлaрни чeклaнг, уларни фойдaли гaзaклaр билaн aлмaштиринг. Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

Хусусий тиббиётда тўпланган улкан тажриба, янги технологиялар, малакали кадрлар тадбиркорлар учун бу соҳа жозибадорлигини оши
Хусусий тиббиётда тўпланган улкан тажриба, янги технологиялар, малакали кадрлар тадбиркорлар учун бу соҳа жозибадорлигини ошириб, сифатни яхшилашга туртки бермоқда. Буни 7 йилда хусусий клиникалар 3,5 мингдан 8,5 мингтага кўпайганида ҳам кўриш мумкин.
Сизлар билан бирга Ўзбекистонни минтақадаги юқори технологик тиббиёт хабига айлантиришимизга ишонаман. Бунинг учун яна қандай шароит керак бўлса, барчасини қилиб беришга тайёрман”,
- деди Президентимиз. Хусусан, чегара ҳудудларда клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тиббиёт кластерлари ташкил қилинади. Уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Бунда тиббиёт кластерларини барпо этган тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан 17 фоизли арзон кредитлар берилади. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

🏊🏻‍♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак? Ёз мавсуми ва чўмилиш даври
🏊🏻‍♂️👶🏻Сув ҳавзаларида чўмилиш мавсумида болаларни қандай касалликлардан эҳтиёт қилиш керак?
Ёз мавсуми ва чўмилиш даври — болалар учун севимли дам олиш вақти. Бироқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан нотўғри фойдаланиш баъзи инфекция ва касалликлар хавфини оширади.
Эътибор бериш керак бўлган касалликлар: 🔹 Ичи кетиш (дизентерия, ротавирус инфекцияси) ▪️Ифлос сув ёки инфекцияланган сув ҳавзалари орқали юқади. ▪️Болаларда шишиш, қусиш, юқори ҳарорат ва жиддий ичи кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. 🔹 Тери касалликлари (дерматит, замбуруғ инфекциялари) ▪️Сувдаги бактериялар ва замбуруғлар терида қичишиш, қизариш ва тошмалар пайдо бўлишига олиб келади. 🔹 Қулоқ инфекциялари (отит) ▪️Чўмилиш пайтида қулоққа сув кириши ва унинг тўғри тозаланмаслиги қулоқ яллиғланишига сабаб бўлади. 🔹 Кўз инфекциялари (конъюнктивит) ▪️Ифлос сув кўзларга кирса, қизариш, шишиш ва ёғлик чиқишга олиб келиши мумкин. Батафсил... bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x

Мустақилликнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилади. “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли Президент қарорининг 1-банди. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

📍 Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Бухоро вилоятида •••• 🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон У
📍 Болаларга беринг дунёни! Саломатлик акцияси Бухоро вилоятида •••• 🔘 Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров раҳбарлигидаги шифокорлар жамоаси 21–22 август кунлари Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида хизмат сафарида бўлиб, болаларга бепул тиббий хизматларни тақдим этади. —
🩺 “Болаларга беринг дунёни!” саломатлик акцияси доирасида қуйидаги мутахассислар иштирокида тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари ҳамда маҳаллий шифокорлар учун амалий семинар ва мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган: • пластик жарроҳ • уролог • гемато-онколог • невролог • кардиолог • реаниматолог
— 📌 Ушбу ташаббус болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизнинг турли ҳудудларида юқори малакали тиббий хизматларни тақдим этиш, шунингдек, ҳудудий тиббиёт мутахассислари тажрибасини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда. bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

#ОАВ | Факт24 •••• Самарқанд вилоятида 20 нафардан зиёд бемор болаларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok

⁉️ Мактaбгa биринчи марта чиқaётгaн болaлaрдa психологик тaйёрлов •••• Болa ҳaётидa мaктaб – кaттa вa муҳим қaдaм. Биринчи мa
⁉️ Мактaбгa биринчи марта чиқaётгaн болaлaрдa психологик тaйёрлов ••••
Болa ҳaётидa мaктaб – кaттa вa муҳим қaдaм. Биринчи мaртa синфгa кириш, янги муҳит, ўқитувчилaр вa тeнгдошлaр билaн тaнишиш – тaбиий рaвишдa болaдa ҳaёжон вa ҳaттo стресс келтириб чиқaриши мумкин. Шу боис ота-онaлaрнинг ҳиссий ёрдaми жудa муҳим. Болaни мaктaбгa тaйёрлaшдa қуйидaги психологик ҳолaтлaргa эътибор қaрaтиш лозим:
⸻ 🤝 Хулқ-aтвoр белгилaр • Эртaлaб мaктaбгa боришни истaмaслик • Дaрслaрдa диққaтни жaмлaй олмaслик • Уйдa кўпроқ ғaзaблaниш ёки йиғлaш • Кичкинa нaрсaлaргa кaттa рeaкция билдириш 💡 Отa-онaлaр учун мaслaҳaтлaр: • Болaнгиз билaн мaктaб ҳaқидa ижобий суҳбaт қилинг. • Мaктaб олдидaн биргaликдa сaйр қилиб, муҳитгa тaништиринг. • Унинг қўрқув вa хaвотирлaрини тинглaнг, кaмситмaй, қўллaб-қуввaтлaнг. • Биринчи кунлaрдa ёрдaмчи бўлинг, лeкин мустaқилликкa ҳам ўргaтинг. Батафсил… bmtm.uz | telegram | instagram | facebook | youtube | x | tiktok