cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Maктуба Шайдо шеьрлари

Бу каналда Бухоролик Мактуба ШАЙДО шеърларидан баҳраманд бўлиб борасиз. Ўзимни нимталанг,чопинглар, Ўқрайманг осмону,еримга. Бу чала жонимни тепинглар, Шеъримга тегманглар,шеъримга.

Більше
Узбекистан87 622Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
136
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ОНАМГА ШИФО БЕР (Бир дўстим номидан) Ҳавотир юрагим эзар дам - бадам, Юрагим ичини босиб кетди ғам, Ўтиниб сўрайман , яратган Эгам, Онамнинг дардига шифо бер Аллоҳ. Армонинг қалбига қадаябди ўқ, Ташвишлар юбориб қилаверма дўқ, Ҳали ўзи учун яшагани йўқ, Онамнинг дардига шифо бер Аллоҳ. Кўзимга тор бўлиб кетябди олам, Шеър битар эканман,титрайди қалам, Дунё тургунича турсинлар онам, Онамнинг дардига шифо бер Аллоҳ. Қалбини ҳасратлар ўрамасин ҳеч, Саломат бўлсинлар , нурамасин ҳеч, Ҳасталик умрини бурамасин ҳеч, Онамнинг дардига шифо бер Аллоҳ. Бошимда соябон бўлсинлар ҳар дам, Ёнимда турсинлар юз йил ўтса ҳам, Тиз чўкиб сўрайман , яратган Эгам, Онамнинг дардига шифо бер Аллоҳ. Мактуба ШАЙДО 25 / 05 / 2021 й
Показати все...
Хоразм вилоятидаги унутилмас ижодий учрашувда ёзилган шеърлардан.
Показати все...
РАҲМАТ ДЕЙМАН ШАФЁРИМИЗГА Кўксимизда бу юрак дук ,дук, Устозларга раҳматлар айтдик, Уч кунда ҳам яшариб қайтдик, Баҳор кеди, дил торимизга, Раҳмат дейман шафёримизга. Ташвишларни унутдик бир дам, Севинч ёшдан киприк бўлди нам, Шу зот учун тебратдим қалам, Етиштирган дийдоримизга, Раҳмат дейман , шафёримизга. Биз келардик қўл бериб қўлга, Улар келди термулиб йўлга, Боқа , боқа ўнг ,билан сўлга, Сабаб бўлган ағёримизга, Раҳмат дейман шафёримизга, Юраклардан кетди минг нола, Бошимиздан эриб оқ тола, Рахмат деймиз сизга минг бора, Таъзим қилиб дўст,ёриминга, Қарсак чалинг шафёримизга. Мактуба ШАЙДО 22/ 05/2021 й
Показати все...
САЛОМАТ БЎЛИНГ Қалби денгиз меҳрибонларим, Меҳри уммон онажонларим, Хайрлашмай куяр жонларим, Не ҳам дердим , жилмайинг,кулинг, Қайда бўлманг саломат бўлинг. Бир зумгини эриб аламлар, Қоғоз узра чопди қадамлар, Баъзан пулга топилман дамлар, Не ҳам дердим , жилмайинг кулинг, Қайда бўлманг саломат бўлинг. Бу дийдорни дилларга илинг, Ҳар биттангиз , баҳтимсиз билинг, Ойда бўлсин,қўнғироқ қилинг, Не ҳам дердим , жилмайинг кулинг, Қайда бўлманг , саломат бўлинг. Кимларгадир бўлдик зўр ҳавас, Айрилиқдан титрайди нафас, Мактубага битта дуо бас, Дуо қилиб жилмайинг ,кулинг, Қайда бўлманг саломат бўлинг. Қайтаябман , йиғлайман бунча, Юрагимда жиндек тугунча, Хайр эмас , эҳ кўришгунча, Не ҳам дердим жилмайинг кулинг, Бахтимизга саломат бўлинг. Юраклардан йўқолди ғубор, Эсдан чиқмас бу ширин дийдор, Устоз сизга ташаккур минг бор, Амир устоз , жилмайинг кулинг, Баҳтимизга саломат бўлинг. Мактуба ШАЙДО 23/05/2021й
Показати все...
РАҲМАТ ДЕЙМАН ШАФЁРИМИЗГА Кўксимизда бу юрак дук ,дук, Устозларга раҳматлар айтдик, Уч кунда ҳам яшариб қайтдик, Баҳор кеди, дил торимизга, Раҳмат дейман шафёримизга. Ташвишларни унутдик бир дам, Севинч ёшдан киприк бўлди нам, Шу зот учун тебратдим қалам, Етиштирган дийдоримизга, Раҳмат дейман , шафёримизга. Биз келардик қўл бериб қўлга, Улар келди термулиб йўлга, Боқа , боқа ўнг ,билан сўлга, Сабаб бўлган ағёримизга, Раҳмат дейман шафёримизга, Юраклардан кетди минг нола, Бошимиздан эриб оқ тола, Рахмат деймиз сизга минг бора, Таъзим қилиб дўст,ёриминга, Қарсак чалинг шафёримизга. Мактуба ШАЙДО 22/ 05/2021 й
Показати все...
ОНАНГИЗНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ Онанг бўлса дунё ғами сезилмайди, Юрагинг ҳам ҳар балога эзилмайди, Оға,ини ришталари узилмайди, Онангизни йўқлаб туринг , онангизни. Яноқлари ҳазон бўлиб сўлмасидан, Ташвишлардан паймонаси тўлмасидан, Гулдай нозик қадди камон бўлмасидан , Онангизни йўқлаб туринг , онангизни. Ҳар қачонда эслар , севган қўшиғингиз, Соғинганда силаб қўяр бешигингиз, Улардан сўнг ҳеч ким очмас эшигингиз, Онангизни йўқлаб туринг,онангизни. Вафоси йўқ гўзалларга ёр бўлмасдан, Кўзингизга икки дунё тор бўлмасдан, Дийдорию , овозига зор бўлмасдан, Онангизни йўқлаб туринг , онангизни. Қани боринг , деразадан боқар ана, Қалбидаги ҳасратлардан қилинг пана, Пушаймонда аттанг дея қолманг яна, Онангизни йўқлаб туринг , онангизни. Мактуба ШАЙДО 20 / 05 / 2021 й
Показати все...
Мушоирадан шеърий жавоб. КЎРИШСАК БЎЛАРКАН Мен бир оддий , бир содда қиз, Чўкинг демам пойимда тиз, Зўр шоирга ўхшаркансиз, Бир кўришсак бўлар экан. Майли келинг бош устига, Деманг қалби тош устида, Ўзбекона ош устида , Бир кўришсак бўлар экан. Куттирмайин ташланг қадам, Суҳбатингиз олай бир дам, Одам тафтин олар одам, Бир кўришсак бўлар экан. Чечанкансиз сўзга бунча, Шеърларингиз гўё ғунча, Бухорода кўришгунча Бир кўришсак бўлар экан. Мактуба ШАЙДО 19/05/2021й
Показати все...
Мушоирадан жавоб шеър МУҲАББАТНИ ТИКЛАБ БЎЛМАЙДИ Қандай баҳтли , яшаган эдик, Аҳдлашиб қўл ташлаган эдик, Мажнунларга ўхшаган эдик, Нетай энди кўнгил тўлмайди, Муҳаббатни тиклаб бўлмайди. Ҳазон бўлди биз кезган боғлар, Армон бўлди у гўзал чоғлар, Қалбимизда энди минг доғлар, Нетай энди кўнгил тўлмайди, Муҳаббатни тиклаб бўлмайди. Ўзгасини кутмадим асло, Бошқага шеър битмадим асло, Васлингизга етмадим аммо, Нетай энди , кўнгил тўлмайди, Муҳаббатни тиклаб бўлмайди. Ушалмайди энди у армон, Юрагимда яшайсиз ҳамон, Омон бўлинг , азизим омон, Нетай энди кўнгил тўлмайди, Муҳаббатни тиклаб бўлмайди. Мактуба ШАЙДО 19/05/2021й
Показати все...
JIGARLARIM.mp310.87 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.