cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞

🖼 Rasm 🎵 Music 📋 Text 📽 Video ⁉️ Savol 🎁 Tabrik 😍 Gif 🌍 Xabarlar 📃 She'r 🌹 Ramantika 🎬 Klip Bizdan uzoqlashmeng. Talab va takliflar uchun.

Більше
Рекламні дописи
10 405
Підписники
+924 години
+537 днів
+11430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

БЕШ КУНЛИКДА БУ ДУНЁ Муаллиф: Бахтиёр Мирзо. Ижрода: Музаффар Хафизович.
Показати все...
1
👍 6 1
Sen qanday baxtni va ich ichingda saqlab yurgan g'amni bir ko'z yosh ichiga sig'dira olding deb so'raganda edi kimdir... Jim turib uzoq gapirib berardi, ko'zlarim
Показати все...
😢 1
👏 3👍 1🎉 1
Агар сиз, ўз қалбингизда хотиржамлик ва сокинлик топмасангиз…уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирманг... Ҳаётда севишни ўрганинг. Меҳр улашишни билинг. Одамларга яхшилик қилинг. Сизга ёмонлик қилганларни кечиринг. Ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилинг. Энг муҳими: керагингиз йуқ жойдан кетишни билинг. Иззатингиз борида, улар ҳайдамасларидан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ...✍❤️❤️
Показати все...
👍 1
Болалар қалтирашиб: – Ойижон, ойижон! – деб онасининг ортидан югурдилар. Жаъфар уларни ялангоёқ қорга чи- қиб кетганларига мутлақо эътибор бермай: – Бор, ҳаммаларинг йўқол, кўзимга кўринма- ларинг! – деб қутуриб бақирарди. Қаҳратон совуқда дийдираб турган болала- ри касал бўлиб қолишидан қўрқиб, аввал эрига эшикни очишини сўраб ялинган Гулҳаё чорасиз қолгач, жон ҳолатда уларни кўтариб, қўшнини- кига югурди... У ана шу воқеадан сўнг болаларни отасиз тар- биялаганим афзалроқ деган қатъий қарорга кел- ди. Ота-онасининг бағрида Гулҳаё ҳам, болалари ҳам ҳеч нимага зориқмай яшардилар. Жаъфар болаларини эсидан чиқариб юборгандек эди. У икки йил ичида бирор марта фарзандларини йўқлаб келмади. VI БОБ Давоми бор.
Показати все...
👏 1
бўлганидан кейин ҳам у сизни безовта қилдими? – Йўқ... – У сиз ҳақингизда кимгадир нималардир деб, шаънингизга доғ туширадиган гаплар айтгани- ни эшитганмисиз? – Йўқ. – Сизнинг Турдиевнинг ўз уйини бегона би- ровга, тўғрироғи, у билан яқин муносабатда бўл- ган марҳума Жамилова Сокинанинг ўғлига ме- рос қилиб қолдириш ҳақида ҳужжатлаштирга- нидан хабарингиз бормиди? – Йўқ. – Агар бундан хабар топганингизда Турдиев- дан хафа бўлиб, уни болалари билан кўришиши- га қаршилик қилармидингиз?Йўқ, чунки у шундоғам болаларини кўргани келмади, узр. – Сизда Турдиевнинг бирга яшаган вақтин- гизда етказган жабрлари, унинг бегона аёл би- лан юриб, унинг боласига ғамхўрлик қилаётгани учун ундан қасд олиш ҳисси пайдо бўлганми? – Узр, йўқ, мен фақат ундан қутулганимга ен- гил тортганман. – Айтинг-чи, сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тунда қаерда эдингиз? – Уйда. – Туни билан уйда бўлдингизми ёки икки-уч соатга уйни тарк этиб қаергадир бордингизми? – Мен уйда эдим, ҳеч қаерга бормаганман, узр. – Жобирова, ҳар гапда узр сўрашингиз шарт эмас. Фақат саволларга жавоб беришингиз керак. – Узр, майли. Собиржон ердан кўзини олмай, тортиниб аранг гапираётган Гулҳаёнинг «узр» сўзини қўшмасдан гапира олмаслигини билиб, ортиқ бунга эътибор бермай қўйди ва терговни давом эттирди. – Мен гапингиз ёлғонлигини исботлаш учун оилавий шифокорингиз Шафоат Қурбонова кўр- сатмасининг айрим сатрларини ўқиб бераман, – деб Собиржон бир варақ қоғозни қўлига олиб ўқий бошлади. «Муниса опанинг алаҳсираб, иситмалаб ёти- шидан Гулҳаё қаттиқ қайғуриб, унинг атрофи- дан кетмади. Иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тахминан соат иккилардан кейин у кўринмай қолди. Мен бир нимани топиб бериш учун Фаррухдан Гулҳаёни чақириб келишини сўрадим. У синглисининг хонасида йўқ эканини айтиб, хотинини уйғотиб чиқди. Менга кераклинарсаларни келинлари Нилуфархон бериб тур- ди. ...Муниса опанинг кўзини очмай ётишидан қўрққан Солиҳ ака ва Фаррух унинг ёнидан жил- мадилар. Тонг ёришиб қолганида Солиҳ ака мен- дан Гулҳаёнинг мазаси қочиб қолибди, хонасига бориб бир кўриб қўйинг, деб илтимос қилдилар. Мен борсам Гулҳаёнинг аъзои бадани қалтирар, у устки кийимида, енгил курткасида кўрпага бурканганича ётарди...» – Собиржон кўрсатма- ни ўқишдан тўхтаб, Гулҳаёга назар ташлади. У терлаб кетган, ерга тикилганича рўмолчаси би- лан юзи, пешанасини артарди. – Хўш, бунга нима дейсиз? – деди Собиржон. – Мен... узр, мен тобим қочиб хонамда ётиб қолгандим... – Буни кимгадир айтганмидингиз? – Ҳеч кимга айтмаганман. – Жобирова, сиз иккинчи апрелдан учинчи апрелга ўтар кечаси тунги соат иккидан тонгга- ча қаерда бўлганингизни бизга айтиб беришин- гиз керак, – деди Собиржон қатъий қилиб. Гулҳаё индамай ерга тикилганича ўтирарди. У секин: – Мен уйда эдим, – деди. Собиржон ўрнидан туриб, дераза олдига кел- ди ва туфлисига тикилганича букчайиб ўтирган Гулҳаёга қараб: – Айтинг-чи, Жобирова, сиз ҳамиша устки ки- йимда, яъни курткада ухлайсизми? – деб сўради. – Йўқ... – Айнан ўша тунда нега устки кийимларингиз билан ётганингизни изоҳлаб беринг! Гулҳаё жим эди.Сиз жим ўтирсам, бошқа саволга ўтишади, деб ўйламанг. Айнан мана шу саволга жавобин- гиз жуда муҳим, чунки шу вақт орасида иккита одам ўлдирилган. Бири сизнинг собиқ эрингиз Турдиев Жаъфар, иккинчиси у билан яқин му- носабатда бўлган Жамилова Сокина. Ўзингиз сезаётган бўлсангиз керак, саволга фақат тўғри жавоб берсангизгина, бу савол бошқа такрор- ланмайди. Агар қутулиб кетаман деган ниятда нотўғри жавоб берсангиз, ўзингизга янада қи- йин бўлиб, сизга нисбатан гумонимиз баттар ор- тади. Гулҳаё бошини кўтариб, Собиржонга қаради. У бир нима демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади, бироқ яна фикридан қайтиб ерга қаради. Унинг гапи-
Показати все...
👍 1