cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Більше
Рекламні дописи
1 785
Підписники
Немає даних24 години
-67 днів
+2330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма! Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир... ✍️Мавлоно Жалолиддин Румий @xazrati_usmon
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АЖИБ АҚИДАНИ ЛОЗИМ ТУТГАН СОХТА САЛАФИЙЛАР "Саҳобалар ақидаси" дейишади, ҳолбуки саҳобалардан битта ҳарф нақл қилишмайди; балки ибн Таймия ва Ибн Абдулваҳҳобдан нақл қилишади. .. Қизиғи шуки :) Мен 194 йилда туғилиб 256 йилда вафот этган имом Бухорийнинг (Аллоҳ таоло кулади) деган ҳадисини - имом Байҳақий Асмо ва сифотда нақл қилганидек - таъвил қилганлиги, дарҳақиқат (кулишнинг маъноси меҳрибонликдир) деганини зикр қилган эдим. ... Биттаси келиб: "Бу саҳобалар ва салафларнинг мазҳабимас, балки салафларнинг мазҳаби зоҳирига кўра қабул қилишдир, Ибн Таймийя "АЙТАДИ": ..." деб ёзибди. ... Яхшилар! Салаф ким? Иккинчи ҳижрий асрда таваллуд топган Бухорийми ё еттинчи асрда туғилиб саккизинчи асрда вафот топган ибн Таймиями?! Сайф Ал-асрий Муҳаммад Аюб таржимаси Дўстларингизга ҳам улашинг: @xazrati_usmon
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шайх Мағомисий айтади: «Дунё ишларидан бирига боғланиб қолсанг-у, у сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни кўксингга қўйгин-да, «Аллоҳим! Қалбимнинг муҳаббатини, боғлиқлигини ва Ўзинг томон юзланишини зиёда қилгин!» деб айт». @xazrati_usmon
Показати все...
2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Иёз ибн Ҳимар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло менга камтарлик қилишни, бирор кимса бошқа бир кимсадан фахрланмасликни ва бирор киши бошқа бировга зулм қилмасликни ваҳий қилди”, дедилар”. Муслим ривоят қилган. @xazrati_usmon
Показати все...
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ҳадис Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарз намозлари сўнгидан бажариладиган бир неча тасбеҳлар борки, уни айтувчи киши ноумид қолмайди. Улар ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»дир», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти». Дўстларингизга ҳам улашинг: @xazrati_usmon
Показати все...
3
Ҳақиқий уламолар Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Муснад”ларини уч кишига мукаммал айтганлар холос. Ҳанбал ибн Исҳоқ айтади: “Аҳмад ибн Ҳанбал мени, Солиҳни ва Абдуллоҳни жамлаб бизга “Муснад”ни ўқиб берди. Уни биздан бошқа ҳеч ким эшитмаган. Ваҳоланки, у бизга бу китобдаги ҳадисларни етти юз эллик минг ҳадис ичидан танлаб олганини айтан эди”. Яъни, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ “Муснад”ни шунча меҳнат ила жамлаган бўлсаларда уни учтагина инсонга имло қилишдан зерикмаганлар Аллоҳ рози бўлсин! Инсон кўпчиликка қизиқади, кўпчилик унга ёқади. Мухлисларининг зиёда бўлганида қувонса, уларнинг камайганидан қалблар маҳзун бўлади. Бу тўғрисида нафслар турлича бўлади. Аммо бу жойда бошқа нарсани сўзламоқчимиз. Ҳақиқий даъватчини тингловчиларнинг озлиги мақсадидан чалғитмаслиги лозим. Унинг дарслари ва мавъизаларига келувчиларнинг озлиги унинг ғайратини сўндирмаслиги керак. Унинг вазифаси бу майдонда фақат етказишдир. Бу Набий алайҳис саломнинг йўлларидир. Баъзи олимларнинг ҳаётига назар соладиган бўлсак уларнинг олдинги фаолиятида ниҳоятда оз инсон тинглагани, кейинчалик эса унинг сабри ва матонати сабаб тингловчилари беҳад кўпайиб кетганини кўрамиз. Шайх Абдулкарим Хузайр ўзининг “Тафсири Қуртубий”ни дарс берганини шундай эслайди: “Бу тафсирни 22 йил дарс бердим. Аввалда ниҳоятда озчилик келди дарсимга. Улар узилиб-узилиб келишар эди. Таълимнинг бошида бу табиий. Кўп толиблар эшитувчиларнинг озлиги учун дарсни ташлаб кетишади. Дарсдан энг кўп фойда оладиган киши устоздир. Мен айтар эдимки, дарсга келадиган бир кишига агар пул берсанг ҳам унинг сенга муҳтожлигидан сенинг унга муҳтожлигинг кўпроқдир!”. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 @xazrati_usmon
Показати все...
😢 3🥰 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳақиқий уламолар!
Показати все...
😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Одамларни айбламанг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти). Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз". Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Яқинларингизга ҳам улашинг: @xazrati_usmon
Показати все...
😢 4👍 1
Ҳақиқий муҳтож Бир киши мардикор бозорига борди. Машинадан тушиши билан атрофини иш қидириб юрганлар ўраб олишди. — Ҳожатхонани кўчиргандик. Бир уюм нажас бор. Челаклаб ташиш керак. Ким боради? — Эее.. Ҳамма ўгирилиб кета бошлади. Бирор киши бу ишни қилишни хоҳламади. Иккинчи кун яна борди. Яна ўша аҳвол… — Ёғ- э, бунақа иш қилмаймиз. Юклаб тушуриш, ташиш бўлса эди, бошқа гап. Ундан кўра кунни шу ерда кечлаймиз,- дейишди. Учинчи куни бир йигит рўпара келди: — Майли ака. Ҳар қандай ишга розиман. Пулга жуда муҳтожман. Аёлим рўза тутган, уйда эса егани нон йўқ! — Ука — деди ҳалиги одам, — Мана бу 500 минг сизга. Ҳеч қанақа иш йўқ. Закот беришга ҳақиқий муҳтожни қидирдим… Бу гапдан қотиб қолган йигитнинг кўзлари ёшга тўлди… @xazrati_usmon
Показати все...
👍 6😢 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Огоҳ бўлинглар! Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир" дедилар. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилганлар. @xazrati_usmon
Показати все...
😢 5
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.