uk
Feedback
QUBO.UZ

QUBO.UZ

Відкрити в Telegram

QUBO.UZ расмий канал. Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу QUBO.UZ

Канал QUBO.UZ (@qubouz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 10 932 підписників, посідаючи 8 342 місце в категорії Релігія і духовність та 7 310 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 10 932 підписників.

За останніми даними від 31 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -112, а за останні 24 години на -2, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 35.08%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 25.21% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 3 838 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 2 758 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 6.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
QUBO.UZ расмий канал. Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 01 серпня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

10 932
Підписники
-224 години
-367 днів
-11230 день
Архів дописів
QUBO.UZ
10 932
photo content

QUBO.UZ
10 932
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАМ ИЖТИҲОД ҚИЛГАНМИЛАР? САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ижтиҳод қилганмилар ёки барча нарсаларда ваҳий орқали ҳукм қилганмилар? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бошқа Пайғамбарлар каби баъзи масалаларда ижтиҳод билан ҳукм чиқарганлар. Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган ҳукмларни икки қисмга бўлганлар: 1)    У Зотга ваҳий орқали билдирилган ҳукмлар; Бунда У Зот Аллоҳ таолонинг ҳукмини етказувчи бўлганлар. 2)    Ваҳий келмаган ишларда ўз раъй (фикр)лари билан ижтиҳод қилганлар; У Зот ижтиҳод билан чиқарган ҳукмлари тўғри бўлса, ўз кучида қолган. Аммо бандалик юзасидан хато қилган бўлсалар, Аллоҳ таоло дарҳол ваҳий орқали тўғри ҳукмни нозил қилар эди. Лекин шундай бўлса-да, У Зотни гуноҳкор бўлганлар, дейилмайди. Чунки мужтаҳид бир масалада ижтиҳод қилиб, тўғри топса, иккита савобга – бири ижтиҳоди ва иккинчиси тўғри топгани учун, борди-ю, хато қилса ҳам, гуноҳкор бўлмайди. Балки, ижтиҳоди учун битта савобга эга бўлади. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ижтиҳод билан чиқарган ҳукмларига уламолар Бадр жангидаги асирлардан фидя олиш, озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисага аёллари борасидаги насиҳатлари, Ҳажга ҳадя қурбонликларини Қирон нияти билан еталаб боришлари каби ишларни мисол қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИГА ЭРИШИШ ЙЎЛЛАРИ   Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг олий мақсадидир.   Қуйида бу буюк муқомга ноил этувчи амаллар билан танишамиз:   1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш Роббимизнинг каломини шунчаки ўқиш эмас, балки унинг маъноларини тушуниб, тадаббур ва тафаккур қилиш Аллоҳнинг муҳаббатига эриштирувчи биринчи амалдир.   2. Суннатга эргашиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ҳаётга татбиқ этиш Аллоҳнинг бандасини севишига асосий сабабдир. Қуръонда: "Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинг, шунда Аллоҳ сизни севади...»"(Оли Имрон, 31).   3. Нафл ибодатларни кўпайтириш Фарз ибодатларни ўз вақтида адо этгандан сўнг, нафл намозлар (айниқса таҳажжуд) ва бошқа қўшимча амаллар бандани Аллоҳга янада маҳбуб қилади.   4. Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш Тилда ҳам, қалбда ҳам Аллоҳни доимо эслаб юриш муҳаббат белгисидир. Зеро, киши нимани кўп яхши кўрса, ўшани кўп зикр қилади.   5. Оз бўлса ҳам давомли амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амалларнинг Аллоҳга энг маҳбуби оз бўлса-да, давомлисидир", деб марҳамат қилганлар.   6. Гўзал хулқ ва поклик Аллоҳ таоло тақводорларни, сабрлиларни, доимо тавба қилувчиларни ва қалби ҳамда танаси пок бўлган бандаларини севади.   Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи севган ва Ўзини севадиган бандаларидан қилсин! Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ  

QUBO.UZ
10 932
✅ Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:   «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз. 3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!» 👆Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
✅ Уйқунинг турлари: «Қайлула», «Ҳайлула» ва «Айлула» Қайлула – пешин намозидан кейинги қисқа муддатли уйқу. У фойдалидир. Ҳай
✅ Уйқунинг турлари: «Қайлула», «Ҳайлула» ва «Айлула» Қайлула – пешин намозидан кейинги қисқа муддатли уйқу. У фойдалидир. Ҳайлула – бомдод намозидан кейинги уйқу. У ризқингизни қияди. Айлула – аср намозидан кейинги уйқу. У жисмни касал қилади. Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
✅ Дуо حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ "Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илл
✅  Дуо حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ "Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм" Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). 🔗Каналга уланиш учун босинг! http://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Бомдод намози! ✅   Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.   ✅  Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир. ✅ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади. Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇👇 http://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйман
Расулуллоҳ соллаллоҳа алйҳива саллам айтадилар: “Меърож кечаси Раббим менга беш нарсани васият қилди: 1) Дунёга кўнгил қўйманг, Мен сизни у учун яратмадим; 2) Менга муҳаббат қўйинг, қайтиш Менгадир; 3) Жаннат талабида ғайрат қилинг; 4) Одамлардан беҳожат бўлинг, чунки уларда ҳеч вақо йўқ; 5) Таҳажжуд намозига ғайрат қилинг, чунки нусрат тунги намозлар билан бўлади”. 🔗 Каналга уланиш учун босинг http://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Ҳожат намози Абдуллоҳ ибн Авфо розиялллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалам: “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий алайҳиссаламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа). Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган. Каналга уланиш учун босинг http://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
#Намоз_вақтлари Андижон вақти билан 🗓  ҳ. 1448 йил 18- Сафар  ойи         м. 2026 йил  1 -Август 🌇 Қуёш вақти   ⏰ 05:01 🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:05-12:15 АЗОН ВАҚТЛАРИ: 🕌Бамдод 03:40; 🕌Пешин 12:45; 🕌Аср 17: 20; 🕌Шом 19:35; 🕌Хуфтон 21:05 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕌 Бамдод 04:30; 🕌 Пешин 13:00; 🕌 Аср 17:30; 🕌 Шом 19:35; 🕌 Хуфтон 21:20 ☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪ 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
✅ Инсон руҳи атиргулга ўхшайди. Аллоҳ зикри билан гуллаб-яшнайди, Аллоҳнинг зикрисиз қуриб-қақшайди. «Ҳикматлар – саодатга ет
Инсон руҳи атиргулга ўхшайди. Аллоҳ зикри билан гуллаб-яшнайди, Аллоҳнинг зикрисиз қуриб-қақшайди. «Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан   👆 Дўстларга ҳам юбориб сиз ҳам савобга эга бўлинг Азизлар! 🔗Каналга уланиш:  @QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
✅ Кун ҳадиси: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: تُنْكَحُ المَرْأَةُ لأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا،
✅   Кун ҳадиси:  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: تُنْكَحُ المَرْأَةُ لأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا، وَلِحَسَبِهَا، وَلِجَمَالِهَا، وَلِدِينِهَا، فَاظْفَرْ بذَاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَدَاكَ (رواه مسلم).     яъни: “Аёлга тўрт сабаб билан никоҳланилади: мол-давлати учун, обрў-мансаби, ҳусну-жамоли ва дин-диёнати учун. Сен дин-диёнатлисига уйлан! Шунда барака топасан” (Имом Муслим ривояти). 👆Дўстларингизга ҳам улашинг!! 🔗Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
✅ Кун ояти: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: المالُ والبَنُونَ زِينَةُ الحَياةِ الدُّنْيا яъни: “Молу мулк, фарзандл
✅ Кун ояти:    Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: المالُ والبَنُونَ زِينَةُ الحَياةِ الدُّنْيا     яъни: “Молу мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир” (Каҳф сураси, 46-ояти) 🔗Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, Бугун ҳафтанинг Шанба куни 1 - Август 2026 йил, 18 - Сафар ойи 1448 ҳ.й ═════☁
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,  Бугун ҳафтанинг Шанба куни  1 - Август   2026 йил,   18 - Сафар ойи  1448 ҳ.й ═════☁️☁️☀️☁️☁️═════ 🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! 🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин! 🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! 🤲 Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади. Убайдуллоҳ ибн Умайр
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади. Убайдуллоҳ ибн Умайр Аллоҳга омонатсизлар! Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар. 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати. 1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. 2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. 3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. 4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. 5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. 6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗 Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ

QUBO.UZ
10 932
Repost from QUBO TRAVEL
“QUBO TRAVEL” 1 кунлик турлари: Қирғизистон: ЛАГЛАН 👇 ЧОРШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН: 222 минг сўм ФАРҒОНАДАН: 330 мин
QUBO TRAVEL” 1 кунлик турлари: Қирғизистон: ЛАГЛАН 👇 ЧОРШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН: 222 минг сўм ФАРҒОНАДАН: 330 минг сўм НАМАНГАНДАН: 330 минг сўм ТОШКЕНТДАН: 570 минг сўм ҚОРА ҚОЙ👇 ЖУМА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН: 366 минг сўм ФАРҒОНАДАН: 430 минг сўм НАМАНГАНДАН: 466 минг сўм ТОШКЕНТДАН: 760 минг сўм САРИ ОЙ👇 ПАЙШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН: 366 минг сўм ФАРҒОНАДАН: 430 минг сўм НАМАНГАНДАН: 466 минг сўм ТОШКЕНТДАН: 760 минг сўм АРСЛАНБОБ👇 СЕШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН: 355 минг сўм ФАРҒОНАДАН: 455 минг сўм НАМАНГАНДАН: 430 минг сўм Ўзбекистон: ТЕШИКТОШ ОТА: 👇 ДУШАНБА: АНДИЖОНДАН: 9⃣9⃣минг сўм ШИРМОНБУЛОҚ:👇ДУШАНБА: АНДИЖОНДАН: 1⃣1⃣1⃣минг сўм ИМОМ ОТА: 👇 ЧОРШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН:1⃣6⃣6⃣минг сўм ФАРҒОНАДАН: 2⃣2⃣2⃣минг сўм НАМАНГАНДАН:2⃣2⃣2⃣минг сўм ХОНОБОД:👇 ЧОРШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОНДАН: 1⃣9⃣5⃣минг сўм НАМАНГАНДАН:2⃣5⃣5⃣минг сўм ФАРҒОНАДАН: 2⃣5⃣5⃣минг сўм НАНАЙ:👇СЕШАНБА: АНДИЖОНДАН: 2⃣2⃣2⃣минг сўм НАМАНГАНДАН:2⃣2⃣2⃣минг сўм ФАРҒОНАДАН: 2⃣5⃣5⃣минг сўм ПАРДАТУРСУН:👇ПАЙШАНБА: АНДИЖОНДАН: 2⃣3⃣3⃣минг сўм НАМАНГАНДАН:2⃣3⃣3⃣минг сўм ФАРҒОНАДАН: 2⃣5⃣5⃣минг сўм ЧОДАК:👇 ЧОРШАНБА, ШАНБА, ЯКШАНБА: АНДИЖОН,ФАРҒОНА,НАМАНГАН: 💵 2⃣5⃣5⃣ минг сўм 1 киши учун ⚡️ Шошилинг, жойлар сони чегараланган 📄 ЛИЦЕНЗИЯ N: L-4180243 😉 «@QUBO_TRAVEL» - ХОТИРЖАМ САЁҲАТ ҚИЛИНГ! 📌100% тўлов олдиндан 📝Шартнома асосида Маълумот учун👇 ☎️ +998889989909 БОШ ОФИС ☎️ +998881182022 АНДИЖОН ☎️ +998882182022 НАМАНГАН ☎️ +998883182022 ФАРҒОНА ☎️ +998884182022 ҚЎҚОН ☎️ +998885182022 ТОШКЕНТ 📲 @QUBO_TRAVELUZ 📌Андижон ш. Фурқат кўчаси, 26- дом."Оқ лайлак" тўйхона тўғриси 👉 @QUBO_TRAVEL

QUBO.UZ
10 932
photo content

QUBO.UZ
10 932
Шайтоннинг энг суюкли қуроли ?
Anonymous voting

QUBO.UZ
10 932
Қуръони каримнинг дастлабки оятлари қаерда нозил бўлган?
Anonymous voting