cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

📖 Xayotiy Hikoyalar 📚

📚 Eng Sara Xayotiy hikoyalar 📚 Eng sara asarlar Murojaat uchun : @Shalola_Mahmudova

Більше
Рекламні дописи
1 456
Підписники
-224 години
-267 днів
-9130 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱 ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ 😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍 ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇 ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇 https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
530Loading...
02
⭕️⭕️⭕️Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytadi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadiki xizmatkor uni uzoq vaqt yashashini xohlaydi. Savol: mantiqiy fikirlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan? Honim Nima degan? Javob ushbu foydali kanalimizda👇 https://t.me/tvorim_chudo/18455      ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻JAVOBNI KO'RISH👈🏻  彡      ┗━━━━━━━━━━━━━━┛ Homiy: ZAMONAVIY FASONLAR #13
570Loading...
03
🥰🥰🥰😇😇🥰🥰🥰 🥰🥰🥰😇🥰 😇🥰🥰😇🥰🥰🥰 HOZIROQ KANALIMIZGA QO'SHILVOLING AFUS QILMAYSIZ NARXLAR SIZNI ALBATTA QUVONTIRADI 🥕UY RUZG'OR BUYUMLARI TOSHKENT CHINNI DUKONIMIZ 🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥 https://t.me/+IYoBjPcx_pdmMzVi https://t.me/+IYoBjPcx_pdmMzVi https://t.me/+IYoBjPcx_pdmMzVi XALOL BIZNES KURSIMIZGA SKIDKADA START BERDIK❗️ https://t.me/+cuXfp63dXxAwYjgy #13
560Loading...
04
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!» 2-қисм Қандай қилиб? — юрагимда умид пайдо бўлди. — Билмайман! Билсам, аллақачон ўзим амалга оширган бўлардим, — хўрсинди қайнонам. Менинг яна кайфиятим тушди. Аммо изланишдан тўхтамадим. Ниҳоят йўлини топгандек бўлдим: — Ойи, ўша қизнинг расми йўқми, уйда? Бир кўрай-чи, нимаси тортган экан? — Йўқ. Аммо, телефонида бўлса керак… Афсуски, эрим телефонини ҳеч қачон ёнидан қўймайди. Кечаси ётиғининг тагига қўйиб ухлайди. Аммо мен иложини қиламан! Демак, макр қўллайдиган вақт келди. Кечқурун телефонимнинг батареясини чиқариб, қопқоғини ёпиб қўйдим. Кейин эса эримга ялингандек дедим: — Илтимос, телефонингиздан онамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Меники ўз-ўзидан ишламай қолди. Ёнмаяпти, — шундай дея телефонни кўрсатган бўлдим. — Бемалол, — дея у киши телефонини тутқазди. Мен ростдан ҳам онамга қўнғироқ қилдим ва суҳбатимизни қизигандек қилиб кўрсатиб, хонани тарк этдим. Чиқа солиб онам билан хайрлашдим-да, телефонни титкиладим. Топдим! Унинг кўнгил маликасини топдим! Иккинчи макр Расмларни томоша қилиб, билдимки, «бахтим тўсиғи» ўта замонавий қиз экан. У ҳақида фикрларимни тўлдириш учун «sms»ларга ҳам кирдим. «Асалим» деб сақланган рақамдан келган хабарлар бу ўша эканлигини тасдиқлади. Хабарлар рашкимни алангалатиб, юрагимни қовурдоқ қилаётган бўлса-да, сабр билан ўқидим: «Жоним, бугун учрашамизми? Жуда соғиндим ахир…», «Ҳаётим, сизни кутаман! Албатта келинг, ўпиб Асалингиз!» — Касалингиз, деса тўғрироқ бўларди! — жаҳлим чиққанидан ўз-ўзидан гапира бошладим. Демак, эримга замонавий ва ширин гапириб «аврайдиган илонлар» ёқади. Шу хулоса билан келиб, телефонни эгасига топширдим. Албатта, жим эмас: — Раҳмат, Ёрижон! — дедим кўзларимни пирпиратиб. Кейин эса майин табасум ҳадя қилиб қайнонамнинг ёнига йўл олдим. «Ёрижон», бу сўз қаердан хаёлимга келди? Зап бопладим, лекин. Ҳайратдан ортимдан қара-а-аб қолди. Бирдан кайфиятим кўтарилиб, қайнонамнинг ёнига тилла топгандек бўлиб бордим: — Ойи, мен «анув»нинг расмини кўрдим. Ўта замонавий қиз экан. Агар қарши бўлмасангиз, мен ҳам са-а-а-л ўзгараман. Чунки илк учрашувимизда ҳам уйдагилар сипо кийин деб, қўйишмаганди. Кейин тўйдан буён фақат келин кийимда кўряпти. — Майли, кўнглига йўл топсангиз бўлди. Энди бемалол ҳаракат қилсам бўлади, дея эртаси куни узун сочларимни ёйганда чиройли турадиган қилиб у ёқ-бу ёғини кестирдим. Аммо узунлигини сақладим. Кийимни эса ўйламасам ҳам бўлади. Ўқишга қатнайман-ку, дея замонавий ва қулай кийимларни ҳам сепимга олдирганман. Сочимни чиройли қилдирганимни эримга сездирмадим. Одатдагидек йиғиб уйга келдим. Бироқ эртасига… У киши машинасини кўчага чиқара бошлаганида тайёрлаб қўйган калтароқ ва чиройли костюм-юбкамни апил-тапил кийиб, сочимни тўғирлашга киришдим. Бўяниб, баланд пошнали туфлимни кийиб чиқарканман, қайнонам менга «зўр» дегандек ишора қилди. Ҳаяжонланаётган бўлсам-да, эримнинг ёнига бепарво чиқдим ва кўзимга қора кўзойнакни қўндириб, индамай машинага ўтирдим. Эрим бақадек анқайиб қолди. Шу пайтгача келинчаклар кийимида, сипо ҳолда кўргани учун мени таниёлмай қолганди. Мен ҳам то ўқишимга етгунча писанд қилмагандек юзимни ташқарига буриб, бир сўз демадим. Учинчи макр Эртаси куни тор шим ва узун кофта кийдим. Туфлим, сумкам ва кўзойнагимнинг гардиши оппоқ. Чаккамга ҳам оппоқ гули сочтўғноғич қўндирдим. Эрим яна бир бор анқайиб қаради. Дарсдан келиб ҳам айёрликда давом этдим. Қулоқларимга «наушник» тақиб ўзимни тинмай ким биландир гаплашаётган қилиб кўрсатдим. Ора-сира ноз ҳам қилиб қўйдим. Ҳийлаларим бир ҳафтадан нарига ўтмади. Кийинаман, десам ҳар куни ишга шошадиган эрим хонадан чиқмайди. — Мен ҳозир чиқаман, машинангизни қиздириб туринг, — дедим охири чидолмай. — Бугун нима киймоқчисиз, шуни билмоқчиман? — деди у тунд оҳангда. — Мана бу кўйлакчамни! Қаранг, қанақа чиройли… — атай калта кўйлагимни кўз-кўз қилиб, ўзимни қувноқ кўрсатиб дедим. Кейин эса нишонга тегадиган қилиб қўшиб қўйдим. — Ўқишимдагилар йиқилиб тушади! Давоми бор.
2410Loading...
05
​​📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!» 3-қисм Айнан ким? — баттар бўзрайди у. — Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман. — Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку! Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим: — Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман! Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди: — Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман! Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим. Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди: — Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам! — Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим. Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди: — Теккиза оламан! Чунки эрингизман! — Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим. — Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб. — «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим. — Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?.. Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти… ТАМОМ
2880Loading...
06
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!» 1-қисм Талаба эдим. Ўқишим ҳали тугамаган бўлса-да, эшигимиздан келаётган совчилар ота-онамни ҳол-жонига қўймади. — Бирортасини танла, ўшанга берамиз. Ёшинг ҳам йигирмадан ошди. Ёш бола эмассан, — деди онам ҳам қатъий. — Ўқишим нима бўлади? — эр, рўзғор, ўқиш деб бир аҳволга тушиб қолган курсдош дугоналарим кўз ўнгимга келиб қўрқиб кетдим. — Ўқитамиз, деётганлари жуда кўп! Сен учрашиб кўр. Юрагинг «жиз» этганига бераман! Қайта-қайта айтилган бу гаплардан кейин совчи юборган йигитлар билан учрашиб кўра бошладим. Ўлай, агар бирортаси ёққан бўлса! Бирининг бўйи паст, бирининг эсими-ей! Бири довдир, бошқасининг кўзи «олма теради»… Ҳуллас, ҳаммасини рад этдим. Аммо биттаси… — Энсангизни қотиришингиздан сизга ёқмадим, чоғи. Айни муддао! — деди бўйлари узун, худди мен севган актёр Фаррух Соиповга ўхшаб кетадиган йигит. Аслида мен энсамни қотирмагандим. Аксинча, унинг бу қадар келишган эканлигини тасаввур қилмаганим учун бироз довдираб қолгандим. Гаплари эса баттар капалагимни учирди. Нима дейишни билмай жим туравердим. — Йигитингиз борми? Менинг ҳам яхши кўрган қизим бор, — бу гапи бутунлай мени ақлдан оздирди. Яна индамадим. Нима ҳам дей ахир? Совчи юборган ўзи-ю, яна гапирган гапини қаранг. Жаҳлим чиқди. Албатта, қошларим чимирилиб, тумшуғим осилган бўлса керак. — Ростдан сизга умуман ёқмадим, шекилли… — яна гапирди у. Шунда «портладим»: — Совчи юборган ўзингиз, учрашувга чақирган ҳам сиз! Яна нега ўзингизча мени ерга урмоқчи бўляпсиз? — Совчи бўлиб аммам борган! Учрашувни ойим ташкил қилган! — Унда сиз бу ерда нима қиляпсиз? Учрашувга ҳам бирортасини юбормабсиз-да! — Жаҳлингиз чиқди, а? Бунга ҳаққингиз бор. Бахтли бўлишга ҳам ҳақлисиз. Шунинг учун ҳам сизга бор ҳақиқатни айтяпман. Ёлғон гапириб сизни алдамоқчи эмасман. Мен кўнгил қўйган қиз онамга ёқмади. Сиз эса ёқиб қолгансиз. Сизни бахтсиз қилмоқчи эмасман. Унинг бу гаплари шу қадар таъсир қилдики… Шундоқ ҳам унинг келишган қадди-қоматига маҳлиё бўлгандим. Ўзини тутиши бутунлай ром этди. «Мен фақат сиз билан бахтли бўламан», дедим ичимда. Унга эса бир сўз демай ортимга қайтдим. Бўлган воқеаларни уйдагиларга айтмадим. Назаримда, йигит ҳам оиласига ҳеч нарса демаган. Буни эса катталар «Сукут — розилик аломати», деб тушунишди. Тўйимиз тезлашиб кетди… Биринчи макр — Мен сизга бор ҳақиқатни айтганман. Сизга кўнглим йўқ, — тўйдан кейин ундан биринчи эшитган гапим шу бўлди. Музлаб кетдим. Демак, у тўйни рад этишимни истаган экан-да! Мен эса у ҳам қаршилик қилмади-ку, деб жим юраверибман. Қанақа хато қилиб қўйганимни энди тушундим. Биз бегоналардек яшардик. Мен келинлик вазифамни қандай ато этаётган бўлсам у ҳам шу даражада бажарарди: ишга кетаётиб мени дарсга ташлаб ўтади, қайтишида олиб келади ҳам. Ота-онамнинг ҳурматини жойига қўяди. Аммо ёлғиз қолганимизда қиё ҳам боқмайди. Бир ойни ана шу тарзда ўтказдим. Уни шунчалар яхши кўриб қолгандимки, кўриб турганим, бир хонадонда яшаётганим учун ҳам шукр қилардим.  Лекин бу омонат ҳаёт бир куни дарз кетишини ҳам англаб турардим. «Бўлди, кетаман, ўзимни ҳам, уни ҳам қийнаб нима қиламан? У ўз севгани билан яшасин!», дердим гоҳида. Аммо ҳали чилласи ҳам чиқмаган келинман. Қай юз билан бораман уйга? Дардимни кимга айтишни ҳам билмайман. Ўйлаб-ўйлаб қайнонамга ёрилишга аҳд қилдим: — Ойижон, мен уйга кетмоқчиман. Ўғлингизни ҳам, ўзимни ҳам бахтсиз қилиш ниятим йўқ. Ўша севган қизини олиб беринг… Қайнонамнинг аввалига ранги оқарди. Кейин «ҳаммасидан хабарингиз борми?» дегандек ерга қаради. Охири тутила-тутила гап бошлади: — Оила, никоҳ жуда муқаддас! Никоҳ аввал кўкда — аршда ўқилармиш. Кейин ерда ўқиларкан. Бу никоҳда на сизнинг, на менинг, на ўғлимнинг ҳиссаси бор? Асли бу Аллоҳнинг ихтиёри. Шундай экан, уни узишни эмас, мустаҳкамлашни ўйланг! Мен бекорга ўғлимнинг муҳаббатига қарши чиққаним йўқ. Суриштирдим, қизнинг ҳам, оиласининг ҳам ҳулқи яхши эмас. Шунинг учун ҳам рад этдим. Бўлмаса, қайси она фарзандини бахтсиз қилгиси келади. Яхшиси, сиз ўғлимнинг кўнглига йўл топишни ўйланг. Давоми бор.
2230Loading...
07
🥰 🥰 😇🥰🥰 🥰 🥰 😇🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 𝗦𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥 𝗫𝗢𝗫𝗟𝗔𝗚𝗔𝗡𝗗𝗘𝗞 𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔. 𝗢𝗣𝗧𝗜𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗠𝗜𝗭. 𝗠𝗔𝗫𝗦𝗨𝗦 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗢'𝗭𝗜𝗡𝗜 𝗦𝗘𝗩𝗨𝗩𝗖𝗛𝗜 𝗟𝗔𝗧𝗢𝗙𝗔𝗧𝗟𝗜 𝗔𝗬𝗢𝗟𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗔𝗠 𝗧𝗔𝗞𝗟𝗜𝗙 𝗤𝗜𝗟𝗔𝗠𝗜𝗭 😀😀😀 https://t.me/+UzCpJ-Yc9I42Njcy 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗨𝗟𝗔𝗡𝗜𝗦𝗛😀😀😀 https://t.me/+Y4bYEPiw4NU1ZjYy https://t.me/+Y4bYEPiw4NU1ZjYy https://t.me/+Y4bYEPiw4NU1ZjYy 😀🥰
690Loading...
08
🔵✈️BOYANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💋💋💋MAKEAJ DARSLARI ONSON ORGANASLA XAMMAS VIDEO DARSLILADA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH 💄TOGRI BOYANISH 👁TOGRI STRELKA CHIZISHNI 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 💙🦋 YUZNI TOGRI TOZALAB UHOD QILISH🦋🦋🦋 BOXOR FASLI UCHUN ZOR MASKALA TAYORLASH🧡🧡🧡 ‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90 60 90 BOLISHNI 100% 0DAN ORGATAMAN😘😘😘 ✌️TEKINGA ORGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇 https://t.me/Diana_omarova_official/6285
470Loading...
09
❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? ➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ 💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️ ❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
721Loading...
10
Очкўзлик балоси. Ботир бинойидек пул топаётган эди. Топгани оиласи, бола-чақасидан ортиб, кичкина тижоратга ҳам пул тикиб қўйган эди. Егани олдида, емагани кетида бўлиб турганига хотини Зилола шукр қилмади. "Ботирака "банковский" бўлгани билан барибир дом. "Дом" деган номи бор. Ҳали укангизга, ҳали опангизга ташиганингиз ташиган. Бунақада домда ўтираверамиз димиқиб. Мен ҳам қариндошларимни данғиллама ҳовлида меҳмон қилгим келади. Қачонгача домда яшаймиз?" Зилола қачон қараса битта дардни чайнагани чайнаган. Ботир хотинининг минғирлашига кўникиб кетган. Зилола тўхтай демайди. Беш хоналик уй унинг орзуларига кичиклик қилади. Зилола аразлайвериб, кўз ёшини оқизавериб охири эрини Россияда ишлаб келишига аранг кўндирди. Озода хола Ботирга неча марта Худонинг зорини қилди. "Ботир нима бор Россияда? Топиб турибсан. Ризқинг келиб турибди. Яна нима керак? Уйинг бўлса, мошинанг бўлса. Ижарада ўтирмаётган бўлсанг. Йиғиштир бу ниятингни. Борма Россияга!" Зилоланинг сўзи сўз, гапи гап. Ботир Россияга кетди. Яхши ишга жойлашди. Даромад яхши. Ҳар ой Зилолага пул жўнатади. Зилола катта ҳовлининг орзусида пулни битталаб йиғади. Орадан ойлар ўтди. Ботир на таътилда келди, на байрамда. Ойлар сувдек оқиб, орадан беш йил ўтиб кетди. Озода хола ҳар сафар телефонда Ботир билан гаплашар экан кўз ёш қилади: "Болам қачон келасан? Бўлди етар! Болаларинг катта бўлиб қолишди. Шунча топганинг бўлади. Аллоҳ баракасини берсин! Қайтгин энди..." Ботир ҳар доим тез кунларда қайтишини айтиб, баҳоналар тўқийди. Зилола тезда сотилаётган ҳовлининг дарагини эшитди-ю, Ботирга телефон қилди. Ботир бепарвогина: "Ҳа, домни сотгин. Етмаганига жўнатган пулларимни қўшиб олавер", деди. Зилола эри айтганидай қилди. Ниятига етди. Катта ҳовли эгасига айланди. Энди 4 та боласи билан маза қилиб яшашини, эри келса ҳаёти янада бутун бўлишини ўйлаб ичига сиғмасди. Ҳовли ўртасида катта фаввора. Атрофида дарахтлар. Ертўлада алоҳида ҳовуз, пархона. Айни Зилола хоҳлаганидек. Мана Зилоланинг кўчиб келганига ҳам уч йилдан ошди. Лекин Ботир келай демасди. Ботирнинг отаси оғирлашиб ётиб қолди. Ботир мажбур учиб келди. Анча ўзгариб кетган эди. Онаси ўғлини бағрига босганча йиғлади. Отаси ўғлини кўрди-ю кўнгли таскин топиб, кўп ўтмай вафот этди. Ботир анча ўзгарган. Онаси ҳам, Зилола ҳам сезяпти. Лекин ҳеч ким ташига чиқармасди. Зилола эрини кўпга келмаганини, яна Россияга қайтиб кетишини эшитиб, Ботирга ёлвориб деди: "Илтимос! Ботирака кетманг. Бўлди ҳамма нарсамиз бор-ку. Сизсиз қийналиб кетдим. Болалар ҳам катта бўлиб қолишди. Уларга ота керак!" Ботир Зилолани ўзига қаратиб, елкасидан тутганча деди: "Зилол шуни ўзинг хоҳлаган эдин-ку. Мана ниятинга етдинг. Данғиллама ҳовли олибсан. Ўзинг хоҳлагандек ҳаёт. Маза қилиб яшайвер. Мени Россияда оилам бор. Бешта болам бор. Энди улар учун ишлашим, пул топишим керак. Вақтим бўлганда келиб-кетиб тураман. Пулдан ҳавотир олма жўнатиб тураман". Зилола эрининг гапларини эшитиб, лабини тишлади. Бир оғиз сўз қайтаролмади. Бўшашганча ерга ўтириб қолди. Ботир отасининг эҳсонини берди-ю, Россияга учиб кетди. Зилола ер парчин бўлиб ётиб қолди. Озода хола келинига таскин берсинми, ўзига таскин берсинми? "Зилолахон йиғламанг, қаддингизни кўтаринг қизим. Болаларга кераксиз. Уларни сиздан бошқа ҳеч ким эплолмайди. Энди дард чекиб ётганингизни фойдаси йўқ. Бўлар иш бўлди. Боламни топганига вақтида шукур қилишингиз керак эди. Майли, туринг шу чойни ичиб олинг. Қувват бўлади", деди-ю қўлидаги новвот солинган иссиқ чойни Зилоланинг ёнига қўйиб чиқиб кетди. Сўнги пушаймон инсонга фақатгина душмандир. Зулфия Махмуд.
4460Loading...
11
🥳💸🔠🔡🔠🔠🔠❕⭐️Skidka Faqat 3 kun 🇨🇳🇹🇷🇺🇸Chetellardan 1 chi qol narsalar zakaz urshni organish va online biznes qilish kurslari Kurslarm haqida m'alumot💸 Turkiya 100 ❌ 50 min✅ Xitoy taobo 100 ❌50 min✅ Xitoy pinduado 100❌50 ✅ Dubay 100 min❌ 50 min ✅ Karea 100 min❌ 50 min✅ Angliya 100 min❌ 50 min✅ Beshkek 100 min❌ 50 min✅ Germanya 100 min❌ 50 min✅ Amerika 100 min❌ 50 min✅ 2 ta davlat 150 min😍❌ 90 min ✅ 4 ta davlat 200 min 😍❌110 min ✅ 8 ta davlati osez 250 min❌150 min ✅ 0 dan magazin ochish kursi 250 min 99 min ✅ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 50$ emas 120 minsom Bonus 🎁 Pinduado Opshe kurs 500 min ❌ 200 min ✅ (Opshe kursda manga oxshab daromad olshni organasz @Zinnura_biznesledy @oquvchilarim_otzvlari 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/+FdkQMBPW4-gzZjEy https://t.me/+FdkQMBPW4-gzZjEy
1270Loading...
12
ИРОДА Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди: - Тўй! Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди... Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди. Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмаслигини билгач, бир қарорга келди. Қодиржоннинг сабр қилишга ундашлари, ҳаётини усиз тасаввур қила олмаслигини қайта - қайта таъкидлаши ҳам Иродани ўз фикридан қайтара олмади. Бир кун эрталаб уйқудан уйғонган Қодиржон Ироданинг ўрнига болишнинг бир четидан чиқиб турган бир парча қоғозни топди ва унда ёзилган биргина ёзувни ўқиди: "Изламанг"! Аммо Қодиржон бунга кўнармиди, у Иродани излаб борди, топди, уйга қайтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди, бўлмади. Бир ярим йиллик саргардонликдан сўнг ниҳоят у Ирода кутган ва кутмаган хабарни айтди: - Уйланяпман. Ҳазин овозда айтилган гапга деярли шунга яқин, аммо сал дадил оҳангда жавоб қайтди: -Бахтли бўлинг! Аммо кўнгил экан... Йил ўтмай хонадонни тўлдирган чақалоқ йиғиси ҳам Қодиржонни кўнглини тўлдира олмади. У Иродани излаб боришни канда қилмади, гоҳ ишхонаси ёнида, гоҳ маҳалласидаги кўча бошида кутиб турарди. Иродага Қодиржоннинг бу ташрифлари сабабли унинг оиласида бўлаётган нотинчликлар, Қодиржоннинг аёлини бир икки марта аразлаб кетиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар етиб борганди. Шу сабабли унинг Қодиржонга: Энди оилангиз бор, уларни тинчини бузманг, мени унитинг деб тушунтиришлари бефойдалигича қоларди. Навбатдаги кун Қодиржон Иродага уни кўргани уйига боришини маълум қилди. Келди. Аммо кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Уй ичидан қандайдир шўҳ мусиқа янграр, бир ёш йигит ўйинга тушар Ирода эса чапак чалганча қийқириб куларди. Қодиржонни ғазаби қўзиди. У уйга бостириб кирдию, нотаниш йигитга мушт туширди, кейин ўгирилиб Иродани юзига тарсаки тортиб юборди Ирода жиққа ёш кўзларини унга тикди-ю лекин лом-лим демади. Кутилмаган томошадан ҳанг-у манг бўлган йигит эса ҳеч нимага тушунмай бир бурчакда қўрқувдан қотиб турарди. Қодиржон шарт ўгирилиб чиқиб кетди. Бу унинг охирги ташрифи эди Орадан бироз вақт ўтиб, Қодиржон ширингина қизалоққа ота бўлди. Қиз бола бошқача - шум келаркан, кун сайин унинг қиқирлаб кулишлари эркалашлари, дадасини кўриши билан қўл силтаб, кулиши-ю дадаси бирор жойга кетгудек бўлса аразлагандек лабларини чўччайтириб талпиниб қолиши, Қодиржонни кўнглидаги камликларни бироз тўлдиргандек бўлди Қизи беш ёшга тўлган кун берган ваъдасига кўра қизини боғда айлантириб қайтаётган Қодиржон автобусда ўша машъум кундаги йигитга кўзи тушди негадир енгил титради Йигит ҳам уни кўрди-ю у томонга юра бошлади Қодиржон ҳам қизиқиш ҳам ҳам ҳаяжон билан унга қараб турарди. Йигит уни ёнига келиб салом берди. Кейин дабдурустдан гап бошлади: Ирода опа билан бирга ишлардик, ўша куни у менга арзимас бир ишда ёрдамим кераклигини айтиб уйга таклиф қилди, бир бузилган эшик зулфини тузатиш керак экан. Юмуш тугатгач чойга таклиф қилди шу жойда мусиқа қўйди ва рақсга тушишимни сўради. Уларни ўз опамдек кўрганим учун тортиниб ўтирмадим Шу пайтда сиз келиб қолдингиз Бор гап шу Опа орадан уч кун ўтиб ишдан бўшаб кетдилар Кетаётиб мендан узр сўради ва негадир раҳмат айтди Хозир сизни кўриб шулар эсимга келди ва айтишим керак деб ўйладим Йигитча шуларни сўзлаб бўлди-ю яна мушт ейишдан қўрққандан шошиб Қодиржондан узоқлашди. Қодиржон ғалати ҳолга тушди, гўё устидан биров бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди Беихтиёр қучоғидаги ширинтой қизини маҳкам бағрига босди. У Ирода яна бир марта у учун ўзини фидо қилганини тушунган эди ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
4240Loading...
13
💎Man Zinnuraman Bu esa mani oquvchimlarni Natijalari ✅ Online ish bor oyiga 500$ dan 1000$ gacha daromad topolasiz man bilan hammasi oson 🛍️ Oquvchilarim daromadda 🎉💸Sizham oquvchilarimday daromad olib otzv topshrshinggiz mumkin 😍 Alhamdulillah 💜🤗 Siz ikkilanb otrgan Bir vaqtda mani oquvchilarim Daromad olishmoqda✅ Tezroq manga yozing 💸 Bugundan oz biznesinggizni man bilan boshlang @zinnura_biznesledy @zinnura_biznesledy @oquvchilarim_otzvlari ⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+WIuUdmlaNZBjOGFi https://t.me/+WIuUdmlaNZBjOGFi
1150Loading...
14
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👑SHOXONA PASTELLARU BEJIRIMGINA DASTURXONLAR, YOSTIQLAR KOLLEKSIYASI, SARPO BOP SOCHIQLARU, NAFIS BANNIY HALATLAR BARCHASI BIR PASTELLAR N1 KANALIDA 🔡 BIZDA BARCHASI OPTOM NARXLARDA Reklama xizmati: 5 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona YANGILIKLARDAN 1-LARDAN BO'LIB HABARDOR BO'LING⬇️⬇️ https://t.me/+VDfPS2yvBlQwZTM6 https://t.me/+VDfPS2yvBlQwZTM6 Homiy: SABINA BREND #13
921Loading...
15
🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕ 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠'🔠🔠 💲Tikuvchilikka qiziqasiz, lekin o‘rganishga narxlar qimmatmi❔ 🔣Qatnash uchun vaqtingiz yo‘qmi❔ 🔣Unda kanalimiz aynan siz uchun🔣 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔣 8️⃣yillik tajribaga ega tikuvchidan ⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️ 🔣Tikuvchilikka qiziqqanlar uchun foydali va qiziqarli malumotlar 🔣Eng so‘nggi va bejirim fasonlar 🔣Professional tikuvchidan darslar 🔣Eng yaxshi andozalar 🔣Tikuvchilarga layfhaklar berib boriladi ⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️ Sizga bular qiziqmi unda quyidagi havola siz uchun ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ TIKUVCHILIK SIRLARI TIKUVCHILIK SIRLARI TIKUVCHILIK SIRLARI ⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
490Loading...
16
ИБРАТЛИ ХИКОЯЛАРДАН. •••Kамбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. •••Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. •••Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. •••Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. ••• Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. ••○Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб , бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти. •••Ҳалиги амаки эса уни айириб,болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини , пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди. •••Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб , "тез бор онангни олдига ", деди. •••Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди .Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини , эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. •••Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. ••••Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган , отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. •••Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз , -деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. •••Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда " 0000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган " деб ёзилганди. ••• Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди......
6935Loading...
17
🔠🔠🔠🔠🔠🔠✈️🔠🔠🔠🔠 Bu mani online ishdagi daromadim💸💵 Uy bekalari uchun kulay ish 💸 500$ dan 1000$ gacha oylikli ish istaysizmi? @Zinnura_biznesledy Parfumeya sotish emas albatta hizmatinggizga harakatinggizga yarasha daromad olasiz batafsil malumot olosh uchun bosing👇 @oquvchilarim_otzvlari 👇🏻👇🏻 https://t.me/+4xGgcM87KhQwYmQy https://t.me/+4xGgcM87KhQwYmQy
1470Loading...
18
😍ТЕЛЕГРАМДА ЯГОНА КАНАЛ😍 Ҳеч эшитганмисиз телеграмда шундай канал борлигини. Эшитмаганмисиз наҳотки😳 Ундай бўлса тезроқ шошилинг! Аёл қизларга БЕПУЛ ВА СИФАТЛИ ҳунар ўргатувчи ягона канал хизматингизда. Ушбу реклама ярим соатдан кейин ўчади, кейин тополмайсиз, тезроқ қўшилиб олинг ва биз билан уйдан чиқмаган ҳолда ўз ҳунарингизга эга бўлинг 👉🏻 t.me/+XKJH8ichl6dhMzFi 👉🏻 t.me/+XKJH8ichl6dhMzFi 🫶🏻 Ҳамкоримиз энг сўнги фасонлар канали, босинг ва уланиб олинг, асло афсусланмайсиз: 👉🏻 T.me/+KZjUJlHTWOswMmIy
980Loading...
19
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠 🔴Qizla ishlab chiqarish bo'yicha OPTOM KANAL " SABINA BREND " brendi bilan ulashmohchiman 🔴 🟠Juda ajoyib noodatiy fasonlar ishlab chiqarishadi 👍 🟠Sehdan tikiladiyu 1 qo'l bo'lib qo'lingizda bo'ladi 🏃‍♂️ Narxlar  ham hamyonbop 📢 🥇🥇🥇 🥇🥇🥇 🥇🥇🥇🥇🥇 🥇🥇🥇🥇🥇 SABINA BREND https://t.me/+UHtG2s7KsVA3NmJi https://t.me/+UHtG2s7KsVA3NmJi Homiy : CREAM STORE #13
850Loading...
20
​​​Қайтиб келганимиздан сўнг мени ишлатмади. Кун бўйи уйда ўтирардим. Бир ойга бир кило картошка, бир кило сабзи, пиёз ва бир литр ёғни етказишим керак эди. Пулга жуда қаттиқ эди. Шу даражада эдики, 50 сўмга сомса олиб еганимда мени ўласи қилиб калтаклаганди. Доим бир қўлимда супурги, бир қўлимда чанг латта турарди. Келиши билан ҳамма жойни текшириб чиқар, йўқ жойдан жанжал чиқариб урарди. Сени мен одам қилдим, юргандинг кўча-кўйда деган гап оғзидан тушмасди. Етти йил ҳаёт қурдик. Лекин бир тирноққа зор эдик. Мен ўша ҳаётда яшаб юраверардим, агар фарзандим бўлганида эди. У пайтлар пропискага қаттиқ туриларди. Эрим пропискали бўлди, ишли, уй-жойли бўлди. Энди унга керагим йўқ эди. Сен билан ортиқ яшашни истамайман, сурхондарёлик қизга уйланмоқчиман, деди. У билан ажрашдик. Анча вақтдан ўтгач уйга борсам хотини чиқиб келди. Ҳомиладор экан. Уй менинг номимда эди. Уни ўзим ишлаб, меҳнат қилиб олгандим. Уйни бўшатиб қўйинглар, сотаман, дедим. Сотдим. Бошқа уй олдим. Лекин омадим чопмади. Муттаҳамларга учраб қолган эканман. Мен олган уйни яна бир нечта одамга сотишган экан. Уларга қўшилиб қамалиб кетишимга оз қолди. Шундай қилиб уйсиз, пулсиз қолдим. Ишлаб, ўз кунимни кўриб юрган кунларимнинг бирида, бир инсон билан танишдим. Оиласи бўлишига қарамай, мени никоҳига олмоқчи эканини айтди. Мен ҳам аёлман, фарзандли бўлишни истардим, рози бўлдим. Пешонамга битилган шу қизимни топдим — она бўлдим. Фарзандли бўлиш фақатгина бахт дегани эмас экан. Энди ташвишларим икки ҳисса кўпайганди. Ёш бола билан ҳеч ким квартирага қўйишни истамас, уйимни расво қилиб юборади деган важ билан рад этарди. Амаллаб жойлашсам ҳам бироздан сўнг уй эгаси чиқариб юбораради. Эрим бўлгани билан мен у учун иккинчиси эдим. Иккинчиси бўлиб яшаш сароб билан ҳаёт кечиришга ўхшар экан. Истаганда, керак бўлганда суянолмайсан. Керак бўлганингда пайдо бўлади, керак бўлганида ўрнини пайпаслаб қоласан. Операция қилишларига тўғри келиб, шифохонада анча ётдим. Лекин эрим бир марта ҳам келмади. Одамлар уни таниб қолишидан қўрқди. Менинг аҳволимдан кўра одамларнинг гап-сўзи унга муҳимлигини ўшанда тушиниб етдим. Ортиқ бундай яшаб бўлмасди. Фарзандим учун, ўзим учун ҳаракат қилмасам бўлмасди. Ҳафтанинг қайсидир куни шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилар экан. Қабулига бориб уй кераклигини айтдим. Ҳужжатларимни бердим. Бироз вақт ўтиб ўзлари телефон қилиб мана шу сиз кўриб турган уйнинг бошланғич тўловини қилиб беришди. У вақтда «коробка» ҳолида эди. Бир вақтда учта жойда ишлаб, пул йиғиб, ҳамма нарсасини ўзим қилдирдим. Ҳаракат қилсангиз бераверар экан. Берди, Худога шукур. Уйим бор, фарзандим бор, номига бўлса ҳам эрим бор. Лекин ҳаётим йўқ, тушуняпсизми? Ўзимнинг, фақат ўзимга тегишли бўлган ҳаёт йўқ. Эр-хотинларга ўхшаб гаплашиб ўтирадиган инсоним йўқ. Қаранг, менга қирқ ёш берасизми? Қирққа кирмай қариб кетдим. Ичим тўкилиб адо бўлган. Бу ҳаётда ўн ёшимгача яшадим. Ундан кейинги ҳаётимни ўчириб ташлашнинг иложи бўлса ўчириб ташлардим. Аввал онамдан кўп хафа бўлардим. Энди тушунишга ҳаракат қиламан. У ҳам аёллик бахтини ҳис қилиб яшашни истагандир. Лекин ўша бахтни тополмади-ку. Калтак емаган, жанжалсиз ўтган бир куни йўқ эди. Бизнинг ҳаётимиз ҳам бузилгани қолди. Отамни кўп эслайман. Охирги марта олдиларига борганимда туғилган кунлари эди. Мени болаларим келди, қаранглар мени шундай болаларим бор деб шифохонадагиларга шундай хурсанд бўлиб гапиргандиларки. «Яна бир оз қол, соғинганман», деганларида яна келаман деб кетганимга афсусланаман. Салдан кейин оламдан ўтдилар. Ҳаётимни қизимга бағишладим. Ўзим ўқиёлмадим. Уни ўқишини, яхши давраларда юришини истайман. Мен кўрган кунларни кўрмасин». Аёл ҳаётини дам йиғлаб дам бўғзига аччиқ бир нарса қадалиб, дам ўкинч билан сўзлаб берар экан бир гапи хотирамга муҳрланиб қолди Чироғи ёниқ уй борки дарди бор. Ўзига яраша ташвиши бор. Мен ҳеч кимга осон тутмайман дейди. Ҳеч кимнинг чироғи ўчмасин. Ташвишлари ҳасратларида суянчиқ бўладиган елка тутадиган ва фақат ўзига тегишли бўлган инсони бўлсин. Чарос Маннонова суҳбатлашди.
7062Loading...
21
📝«Чироғи ёнган уй борки, дарди бор» — ўгай отадан озор кўрган қиз кечинмалари «Ҳаётий ҳикоялар»нинг бугунги қаҳрамони отаси тирик бўлатуриб ўгай отанинг қўлида қолмаганида балки тақдири бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Бўй қизнинг қалбига етказилган оғир жароҳат йиллар ўтса-да, битиб кетмаган. Хотиралар ҳамон бу ярани янгилайверади. «Оилада бир қиз икки ўғил эдик. Битта қиз бўлганим учун отам мени ер-у кўкка ишонмасди. Эркалаб, «она қизим», дерди. Айтганим айтган, деганим деган эди. Ўн ёшимгача болаликнинг лаззатини ҳис қилиб яшадим. Отам яхши топарди, онам эса уй бекаси эди. Ўн ёшимда отам автоҳалокатга учради. Миясидан олган оғир жароҳати натижасида жиннихонага ётқизишди. Аввалгидек ишлаб пул тополмай қолди. Энди рўзғор ташвишлари онамнинг гарданига тушганди. Бир жойга салат тайёрловчи бўлиб ишга кирди. Уйимиздаги файз, аввалгидек осойишталик йўқолди. Онам жинни билан ортиқ яшолмаслигини, бошқа бировга кўнгил қўйганини, ажрашишга қарор қилганини айтди. Ўшанда холамнинг гапи ҳеч эсимдан чиқмайди. «Ўғилларинг-ку майли, қизингни ўйла, унинг келажаги нима бўлади? Ҳаётини барбод қилишинг мумкин», деганди холам. Лекин онам фикридан қайтмади. Отам билан ажрашди. Биз барча фарзандлар онамиз билан қолдик. Ўгай отамникида бир йил яхши яшадик. Бир йилдан сўнг ишлари чаппа кета бошлади, шекилли, ичиб келиб жанжал қиладиган бўлди. Ичиб келганда онамни урар, бизни ташқарига қувиб соларди. Уйимиз тўртинчи қаватда эди. Биз — уйидан қувилган болалар кўп қаватли уйнинг пастида тунаб қолардик. Онам тўртинчи қаватдан ёпинишимиз учун кўрпа ташларди. Ўшанда онамга ҳам осон бўлмагандир. Болалари ташқарида қолиб ўзи чиқолмасди. Ноиложликдан кўрпа ташларди. Ўгай отамдан шу даражада қўрқармиди, ёки ўзи пиширган ош бўлгани учун бировга дардини айтолмасмиди... Булар ҳақида онам билан ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Ўзи қачонлардир онам билан дилдан суҳбатлашганимизни, сирлашганимизни эслолмайман. Ўгай отам эрталаб икки бурда буханка нон билан бир қошиқ шакар берарди. Шугина емакни ҳам бир мушт уриб берарди. Бизни текинхўрлар дерди. Бир куни ўгай отам ҳар доимгидек ичиб келиб, онамни ураётганида катта укам «онамни урма», деб итариб юборди. Гандираклаб бориб боши деворга теккани учун милиция чақириб, укамни ўн кунга қаматиб юборди. Онам ҳеч нарса қилолмади. Отамнинг онаси — бувим мактабимизга тез-тез бориб бизни кўриб турарди. Қўйнимизни тўлдириб совға салом, ширинликлар олиб келарди. Олишга олардик, лекин ўгай отам билса уради, деб еганимизча еб қолганини ташлаб кетардик. Ўгай отамдан шу даражада қўрқардик. Укамни қаматганини эшитиб бувимникилар келиб иккинчи укамни олиб кетишди. Буни ҳам қаматиб юборади, болаларнинг тақдири нима бўлади, деб қайғуришди. Укаларимни ўйлашди-ю, мени ўйлашмаган экан. Аслида ҳаммасидан қийини қиз боланинг тақдири бўларкан. Укаларимнинг бири қамоқда, бирини бувимлар опкетишган, онам ишда. Уйда ёлғиз эдим. Ўгай отам ичиб келиб, номусимга тегмоқчи бўлди. Қиз бола учун бундан оғир иснод бўлмаса керак. Уйдан қочиб кетдим. Ўгай отамнинг қўлида хўрлангандан кўчада хор бўлиб ўлганим яхши, деб ўйлардим фақат. Кетяпман, кўзимдан ёшим шашқатор оқади. Ҳеч тўхтатолмайман. Қани ўзимни тиёлсам. Шунда бир йигит гапга солди. Йиғлаётганимнинг сабабини сўради. 16-17 ёшлар эдим. Соддалигим бор эди. Тўлиб турган эмасманми, ҳамма гапни айтиб берибман, мен аҳмоқ. Сенга бошпана бераман, қизлар турадиган бир жойни биламан, у ерда хавфсиз бўласан, деб мени ишонтирди. Кўзимга халоскордек кўринган бу одам аслида қўшмачи экан. Буни анча кеч билдим... Уйга қайтиб бормадим. Мени ҳам излаб келишмади. Ўз кунимни ўзим кўра бошладим. Бозордан нарса олиб сотдим. Одамларнинг уйларини йиғиштирдим. Нима иш бўлса қилдим, лекин боши берк кўчани танламадим. Осон пул топишга учмадим. Ёмон йўлга юрмадим. Бу орада ўзимга ўхшаган бир йигит билан танишдим. Асли келиб чиқиши сурхондарёлик эди. Оила қурганимиздан сўнг тошкентлик бўлганим учун пропискамга ўтди. Бирга ишлаш учун Россияга кетдик. У ерда ишлаб Ўзбекистондан уй олдик.
4862Loading...
22
Mani ismmim Zinnura Bu esa mani oquvchimlarni Natijalari ✅ Online ish bor oyiga 500$ dan 1000$ gacha daromad topolasiz man bilan hammasi oson 🛍️ Oquvchilarim daromadda 🎉💸Sizham oquvchilarimday daromad olib otzv topshrshinggiz mumkin 😍 Alhamdulillah 💜🤗 Siz ikkilanb otrgan Bir vaqtda mani oquvchilarim Daromad olishmoqda✅ Tezroq manga yozing 💸 Bugundan oz biznesinggizni man bilan boshlang @zinnura_biznesledy @zinnura_biznesledy @oquvchilarim_otzvlari ⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+sx6UP3AeRhg1YmZi https://t.me/+sx6UP3AeRhg1YmZi
1970Loading...
23
😌😛😚😉 😉🤓😌😜🤓 😜😌😋😜😋 😌😜😌😉😌😉🤓 😌😛😝😛😋😌😉🤓😛 😉😚😚😛🤓😋😉😚😉 𝐁𝐎𝐆'𝐂𝐇𝐀𝐆𝐀  𝐊𝐈𝐘𝐃𝐈𝐑𝐈𝐒𝐇𝐆𝐀  𝐙𝐎"𝐑  𝐊𝐈𝐘𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑 𝗭𝗔𝗞𝗔𝗭𝗟𝗔𝗥 𝗟𝗜𝗖𝗛𝗞𝗔𝗚𝗔 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔 :@SADIYAKIDIS XAMKOR kanalimiz ⤵️ https://t.me/+4bo-wp7FSgBmNzdi https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy 🤩🤩
580Loading...
Repost from Bekalar Uchun Xikoyalar
Фото недоступнеДивитись в Telegram
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱 ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ 😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍😍 ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇 ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇 https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
Показати все...
🥰 𝐊𝐀𝐓𝐀𝐋𝐎𝐆𝐍İ 𝐊𝐎'𝐑𝐈𝐒𝐇 🥰
🛍 𝐗𝐀𝐑𝐈𝐃 𝐐İ𝐋İ𝐒𝐇 🛍
Repost from N/a
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⭕️⭕️⭕️Bir boyvachcha honim xizmatkoriga men o'lsam boyligimni senga xatlab beraman deb aytadi. Honim xizmatkoriga yana bir gap aytadiki xizmatkor uni uzoq vaqt yashashini xohlaydi. Savol: mantiqiy fikirlab ko'ring, xizmatkor nega honimni uzoq yashashini istagan? Honim Nima degan? Javob ushbu foydali kanalimizda👇 https://t.me/tvorim_chudo/18455      ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻JAVOBNI KO'RISH👈🏻  彡      ┗━━━━━━━━━━━━━━┛ Homiy: ZAMONAVIY FASONLAR #13
Показати все...
Repost from N/a
🥰🥰🥰😇😇🥰🥰🥰 🥰🥰🥰😇🥰 😇🥰🥰😇🥰🥰🥰 HOZIROQ KANALIMIZGA QO'SHILVOLING AFUS QILMAYSIZ NARXLAR SIZNI ALBATTA QUVONTIRADI 🥕UY RUZG'OR BUYUMLARI TOSHKENT CHINNI DUKONIMIZ 🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥🫥 https://t.me/+IYoBjPcx_pdmMzVi https://t.me/+IYoBjPcx_pdmMzVi https://t.me/+IYoBjPcx_pdmMzVi XALOL BIZNES KURSIMIZGA SKIDKADA START BERDIK❗️ https://t.me/+cuXfp63dXxAwYjgy #13
Показати все...
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!» 2-қисм Қандай қилиб? — юрагимда умид пайдо бўлди. — Билмайман! Билсам, аллақачон ўзим амалга оширган бўлардим, — хўрсинди қайнонам. Менинг яна кайфиятим тушди. Аммо изланишдан тўхтамадим. Ниҳоят йўлини топгандек бўлдим: — Ойи, ўша қизнинг расми йўқми, уйда? Бир кўрай-чи, нимаси тортган экан? — Йўқ. Аммо, телефонида бўлса керак… Афсуски, эрим телефонини ҳеч қачон ёнидан қўймайди. Кечаси ётиғининг тагига қўйиб ухлайди. Аммо мен иложини қиламан! Демак, макр қўллайдиган вақт келди. Кечқурун телефонимнинг батареясини чиқариб, қопқоғини ёпиб қўйдим. Кейин эса эримга ялингандек дедим: — Илтимос, телефонингиздан онамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Меники ўз-ўзидан ишламай қолди. Ёнмаяпти, — шундай дея телефонни кўрсатган бўлдим. — Бемалол, — дея у киши телефонини тутқазди. Мен ростдан ҳам онамга қўнғироқ қилдим ва суҳбатимизни қизигандек қилиб кўрсатиб, хонани тарк этдим. Чиқа солиб онам билан хайрлашдим-да, телефонни титкиладим. Топдим! Унинг кўнгил маликасини топдим! Иккинчи макр Расмларни томоша қилиб, билдимки, «бахтим тўсиғи» ўта замонавий қиз экан. У ҳақида фикрларимни тўлдириш учун «sms»ларга ҳам кирдим. «Асалим» деб сақланган рақамдан келган хабарлар бу ўша эканлигини тасдиқлади. Хабарлар рашкимни алангалатиб, юрагимни қовурдоқ қилаётган бўлса-да, сабр билан ўқидим: «Жоним, бугун учрашамизми? Жуда соғиндим ахир…», «Ҳаётим, сизни кутаман! Албатта келинг, ўпиб Асалингиз!» — Касалингиз, деса тўғрироқ бўларди! — жаҳлим чиққанидан ўз-ўзидан гапира бошладим. Демак, эримга замонавий ва ширин гапириб «аврайдиган илонлар» ёқади. Шу хулоса билан келиб, телефонни эгасига топширдим. Албатта, жим эмас: — Раҳмат, Ёрижон! — дедим кўзларимни пирпиратиб. Кейин эса майин табасум ҳадя қилиб қайнонамнинг ёнига йўл олдим. «Ёрижон», бу сўз қаердан хаёлимга келди? Зап бопладим, лекин. Ҳайратдан ортимдан қара-а-аб қолди. Бирдан кайфиятим кўтарилиб, қайнонамнинг ёнига тилла топгандек бўлиб бордим: — Ойи, мен «анув»нинг расмини кўрдим. Ўта замонавий қиз экан. Агар қарши бўлмасангиз, мен ҳам са-а-а-л ўзгараман. Чунки илк учрашувимизда ҳам уйдагилар сипо кийин деб, қўйишмаганди. Кейин тўйдан буён фақат келин кийимда кўряпти. — Майли, кўнглига йўл топсангиз бўлди. Энди бемалол ҳаракат қилсам бўлади, дея эртаси куни узун сочларимни ёйганда чиройли турадиган қилиб у ёқ-бу ёғини кестирдим. Аммо узунлигини сақладим. Кийимни эса ўйламасам ҳам бўлади. Ўқишга қатнайман-ку, дея замонавий ва қулай кийимларни ҳам сепимга олдирганман. Сочимни чиройли қилдирганимни эримга сездирмадим. Одатдагидек йиғиб уйга келдим. Бироқ эртасига… У киши машинасини кўчага чиқара бошлаганида тайёрлаб қўйган калтароқ ва чиройли костюм-юбкамни апил-тапил кийиб, сочимни тўғирлашга киришдим. Бўяниб, баланд пошнали туфлимни кийиб чиқарканман, қайнонам менга «зўр» дегандек ишора қилди. Ҳаяжонланаётган бўлсам-да, эримнинг ёнига бепарво чиқдим ва кўзимга қора кўзойнакни қўндириб, индамай машинага ўтирдим. Эрим бақадек анқайиб қолди. Шу пайтгача келинчаклар кийимида, сипо ҳолда кўргани учун мени таниёлмай қолганди. Мен ҳам то ўқишимга етгунча писанд қилмагандек юзимни ташқарига буриб, бир сўз демадим. Учинчи макр Эртаси куни тор шим ва узун кофта кийдим. Туфлим, сумкам ва кўзойнагимнинг гардиши оппоқ. Чаккамга ҳам оппоқ гули сочтўғноғич қўндирдим. Эрим яна бир бор анқайиб қаради. Дарсдан келиб ҳам айёрликда давом этдим. Қулоқларимга «наушник» тақиб ўзимни тинмай ким биландир гаплашаётган қилиб кўрсатдим. Ора-сира ноз ҳам қилиб қўйдим. Ҳийлаларим бир ҳафтадан нарига ўтмади. Кийинаман, десам ҳар куни ишга шошадиган эрим хонадан чиқмайди. — Мен ҳозир чиқаман, машинангизни қиздириб туринг, — дедим охири чидолмай. — Бугун нима киймоқчисиз, шуни билмоқчиман? — деди у тунд оҳангда. — Мана бу кўйлакчамни! Қаранг, қанақа чиройли… — атай калта кўйлагимни кўз-кўз қилиб, ўзимни қувноқ кўрсатиб дедим. Кейин эса нишонга тегадиган қилиб қўшиб қўйдим. — Ўқишимдагилар йиқилиб тушади! Давоми бор.
Показати все...
👍 3
​​📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!» 3-қисм Айнан ким? — баттар бўзрайди у. — Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман. — Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку! Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим: — Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман! Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди: — Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман! Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим. Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди: — Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам! — Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим. Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди: — Теккиза оламан! Чунки эрингизман! — Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим. — Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб. — «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим. — Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?.. Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти… ТАМОМ
Показати все...
👍 6🥰 1👏 1
📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!» 1-қисм Талаба эдим. Ўқишим ҳали тугамаган бўлса-да, эшигимиздан келаётган совчилар ота-онамни ҳол-жонига қўймади. — Бирортасини танла, ўшанга берамиз. Ёшинг ҳам йигирмадан ошди. Ёш бола эмассан, — деди онам ҳам қатъий. — Ўқишим нима бўлади? — эр, рўзғор, ўқиш деб бир аҳволга тушиб қолган курсдош дугоналарим кўз ўнгимга келиб қўрқиб кетдим. — Ўқитамиз, деётганлари жуда кўп! Сен учрашиб кўр. Юрагинг «жиз» этганига бераман! Қайта-қайта айтилган бу гаплардан кейин совчи юборган йигитлар билан учрашиб кўра бошладим. Ўлай, агар бирортаси ёққан бўлса! Бирининг бўйи паст, бирининг эсими-ей! Бири довдир, бошқасининг кўзи «олма теради»… Ҳуллас, ҳаммасини рад этдим. Аммо биттаси… — Энсангизни қотиришингиздан сизга ёқмадим, чоғи. Айни муддао! — деди бўйлари узун, худди мен севган актёр Фаррух Соиповга ўхшаб кетадиган йигит. Аслида мен энсамни қотирмагандим. Аксинча, унинг бу қадар келишган эканлигини тасаввур қилмаганим учун бироз довдираб қолгандим. Гаплари эса баттар капалагимни учирди. Нима дейишни билмай жим туравердим. — Йигитингиз борми? Менинг ҳам яхши кўрган қизим бор, — бу гапи бутунлай мени ақлдан оздирди. Яна индамадим. Нима ҳам дей ахир? Совчи юборган ўзи-ю, яна гапирган гапини қаранг. Жаҳлим чиқди. Албатта, қошларим чимирилиб, тумшуғим осилган бўлса керак. — Ростдан сизга умуман ёқмадим, шекилли… — яна гапирди у. Шунда «портладим»: — Совчи юборган ўзингиз, учрашувга чақирган ҳам сиз! Яна нега ўзингизча мени ерга урмоқчи бўляпсиз? — Совчи бўлиб аммам борган! Учрашувни ойим ташкил қилган! — Унда сиз бу ерда нима қиляпсиз? Учрашувга ҳам бирортасини юбормабсиз-да! — Жаҳлингиз чиқди, а? Бунга ҳаққингиз бор. Бахтли бўлишга ҳам ҳақлисиз. Шунинг учун ҳам сизга бор ҳақиқатни айтяпман. Ёлғон гапириб сизни алдамоқчи эмасман. Мен кўнгил қўйган қиз онамга ёқмади. Сиз эса ёқиб қолгансиз. Сизни бахтсиз қилмоқчи эмасман. Унинг бу гаплари шу қадар таъсир қилдики… Шундоқ ҳам унинг келишган қадди-қоматига маҳлиё бўлгандим. Ўзини тутиши бутунлай ром этди. «Мен фақат сиз билан бахтли бўламан», дедим ичимда. Унга эса бир сўз демай ортимга қайтдим. Бўлган воқеаларни уйдагиларга айтмадим. Назаримда, йигит ҳам оиласига ҳеч нарса демаган. Буни эса катталар «Сукут — розилик аломати», деб тушунишди. Тўйимиз тезлашиб кетди… Биринчи макр — Мен сизга бор ҳақиқатни айтганман. Сизга кўнглим йўқ, — тўйдан кейин ундан биринчи эшитган гапим шу бўлди. Музлаб кетдим. Демак, у тўйни рад этишимни истаган экан-да! Мен эса у ҳам қаршилик қилмади-ку, деб жим юраверибман. Қанақа хато қилиб қўйганимни энди тушундим. Биз бегоналардек яшардик. Мен келинлик вазифамни қандай ато этаётган бўлсам у ҳам шу даражада бажарарди: ишга кетаётиб мени дарсга ташлаб ўтади, қайтишида олиб келади ҳам. Ота-онамнинг ҳурматини жойига қўяди. Аммо ёлғиз қолганимизда қиё ҳам боқмайди. Бир ойни ана шу тарзда ўтказдим. Уни шунчалар яхши кўриб қолгандимки, кўриб турганим, бир хонадонда яшаётганим учун ҳам шукр қилардим.  Лекин бу омонат ҳаёт бир куни дарз кетишини ҳам англаб турардим. «Бўлди, кетаман, ўзимни ҳам, уни ҳам қийнаб нима қиламан? У ўз севгани билан яшасин!», дердим гоҳида. Аммо ҳали чилласи ҳам чиқмаган келинман. Қай юз билан бораман уйга? Дардимни кимга айтишни ҳам билмайман. Ўйлаб-ўйлаб қайнонамга ёрилишга аҳд қилдим: — Ойижон, мен уйга кетмоқчиман. Ўғлингизни ҳам, ўзимни ҳам бахтсиз қилиш ниятим йўқ. Ўша севган қизини олиб беринг… Қайнонамнинг аввалига ранги оқарди. Кейин «ҳаммасидан хабарингиз борми?» дегандек ерга қаради. Охири тутила-тутила гап бошлади: — Оила, никоҳ жуда муқаддас! Никоҳ аввал кўкда — аршда ўқилармиш. Кейин ерда ўқиларкан. Бу никоҳда на сизнинг, на менинг, на ўғлимнинг ҳиссаси бор? Асли бу Аллоҳнинг ихтиёри. Шундай экан, уни узишни эмас, мустаҳкамлашни ўйланг! Мен бекорга ўғлимнинг муҳаббатига қарши чиққаним йўқ. Суриштирдим, қизнинг ҳам, оиласининг ҳам ҳулқи яхши эмас. Шунинг учун ҳам рад этдим. Бўлмаса, қайси она фарзандини бахтсиз қилгиси келади. Яхшиси, сиз ўғлимнинг кўнглига йўл топишни ўйланг. Давоми бор.
Показати все...
👍 1
Repost from N/a
🥰 🥰 😇🥰🥰 🥰 🥰 😇🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰 𝗦𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥 𝗫𝗢𝗫𝗟𝗔𝗚𝗔𝗡𝗗𝗘𝗞 𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔. 𝗢𝗣𝗧𝗜𝗠 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗜𝗠𝗜𝗭. 𝗠𝗔𝗫𝗦𝗨𝗦 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗢'𝗭𝗜𝗡𝗜 𝗦𝗘𝗩𝗨𝗩𝗖𝗛𝗜 𝗟𝗔𝗧𝗢𝗙𝗔𝗧𝗟𝗜 𝗔𝗬𝗢𝗟𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗛𝗔𝗠 𝗧𝗔𝗞𝗟𝗜𝗙 𝗤𝗜𝗟𝗔𝗠𝗜𝗭 😀😀😀 https://t.me/+UzCpJ-Yc9I42Njcy 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗨𝗟𝗔𝗡𝗜𝗦𝗛😀😀😀 https://t.me/+Y4bYEPiw4NU1ZjYy https://t.me/+Y4bYEPiw4NU1ZjYy https://t.me/+Y4bYEPiw4NU1ZjYy 😀🥰
Показати все...
Repost from Bekalar Uchun Xikoyalar
00:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🔵✈️BOYANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💋💋💋MAKEAJ DARSLARI ONSON ORGANASLA XAMMAS VIDEO DARSLILADA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH 💄TOGRI BOYANISH 👁TOGRI STRELKA CHIZISHNI 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 💙🦋 YUZNI TOGRI TOZALAB UHOD QILISH🦋🦋🦋 BOXOR FASLI UCHUN ZOR MASKALA TAYORLASH🧡🧡🧡 ‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90 60 90 BOLISHNI 100% 0DAN ORGATAMAN😘😘😘 ✌️TEKINGA ORGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇 https://t.me/Diana_omarova_official/6285
Показати все...
1.77 MB
👉KANALGA ULANISH👈
Repost from Bekalar Uchun Xikoyalar
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? ➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН ❌ АЁЛЛАР СИРЛАРИ 💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️ ❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
Показати все...
💋Каналга Кириш💋

👍 4