cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

Більше
Рекламні дописи
771
Підписники
+124 години
+77 днів
-3330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​Нора бўйга етиб, чинакам соҳибжамол қизга айланди. Калта сочлари энди елкасини тўлдириб, ҳар тўлқин турганида, қизнинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб юборар эди. Жума кунлари ойиси хинага бўяганида сочи янада товланиб кетди. Она барча олтовлон қизи учун хинани маҳалланинг сатанг хотини Умм Сааддан сотиб олар эди. Бир куни оқшом чоғи Нора тасодифан ота-онасининг ўзаро суҳбатини эшитиб қолди-ю, тун бўйи ухлолмай чиқди. – Аввали Парвардигор. Солиҳнинг ундан нимаси ортиқ? Тенг тенги билан, тезак қопи билан. – Ўйлаб гапираяпсизми, отаси? Нима қилишимни ҳам билмайман, бошим қотган… Йўқ, келинг, шу ўртанча қизимиздан гаплашайлик. Ота-онаси кейин ҳам шу мавзуда кўп гаплашишди. Нора эса нуқул ойнага қараб ўйларди: “Ростдан мен бошқаларга ўхшамайманми? Наҳотки, бошқа одамлардай яшаш менга насиб қилмаган бўлса?” Гоҳ-гоҳ Нора ўкраб йиғлар, онаси ва сингиллари унинг йиғисини эшитиб, бошларини чайқар эдилар: – Шўрлик қиз! Нимани ҳам тушунарди! …Вақт ўтиб бораверди. Ногоҳ Норанинг отаси бетоб бўлиб, ётиб қолди ва савдогар Фаҳднинг дўконига ишга чиқа олмади. Бир куни эшик тақиллади ва эшикни очгани Нора борди. Эшикни тақиллатган қўшни маҳалланинг хушрўй йигити, Фаҳднинг ўғли Наиф эди. Хўжайиннинг ўғлини кўриб, Нора бир дам ўзини йўқотиб қўйди. Қизнинг гўзал тўлинойдек балқиб турган чеҳрасини кўриб, Наиф ҳам каловланиб қолди. Ниҳоят, у ўзини қўлга олиб, сўради: Нора югуриб ичкарига кириб кетди. Наиф унинг орқасидан ҳавас билан қараб қолди. Қизнинг мавжланиб, орқасини тўлдириб турган сочларидан ўпгиси келиб кетди… Қизнинг отаси Жасим тузалиб, дўконга келганда хўжайин уни жуда хушмуомалалик билан қаршилади ва деди: – Ўғлим қизингиз Норага уйланмоқчи. Бунга нима дейсиз? Жасим қулоқларига ишонмади, нима жавоб беришини билмай, лол эди. – Гапимни эшитдингизми? – Фаҳд Жасимни елкасига уриб қўйди: – Наиф қизингиз Норага уйланмоқчи. Ё қизингизни узатиш ниятингиз йўқми? Жасимнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. – Аммо, эй Наифнинг муҳтарам отаси… Эй Аллоҳ… Бу ёғи қандоқ бўлди? Сизлар кимсизлар-у, биз киммиз… Савдогар норози қиёфада хўмрайиб, лабларини қимтиди. – Нега ундай дейсиз? Сизни билмаймизми? Инсофли, диёнатли одамсиз. Сиз билан қариндош бўлсак ёмон бўлмайди. Таклифимдан суюнарсиз деб ўйлагандим. – Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин, – деди Жасим, – Мен-ку, жон-жон дердим… Аммо Нора… қизгинам ҳалигиндай… – Ота мияси айниган дегандай қўлини ҳавода маъноли ўйнатиб қўйди. – Ўз қизингизга туҳмат қилманг, – бирдан жиддийлашиб деди Фаҳд. – Норанинг тўрт мучаси соғ. Нега унинг бахтига тўсқинлик қиласиз? Жасим бошини эгди, қўлларини кўксига қўйиб, бир неча бор такрорлади: – Менинг қизим – сизнинг қизингиз. Илоё, қизимнинг бахтини берсин.  Маҳаллада янги хабар яшин тезлигида тарқалди. “Бой савдогарнинг сухсурдай ўғли Наиф жинни Норага уйланармиш. Шаҳзоданинг ишқи қурбақага тушибди! Маҳаллада чиройли қизлар кам эдими?” Нора эса бахтдан ял-ял ёнганча ҳаммага бирдек табассум билан қарарди… …Маҳалла қувонди. Шойи-барқутларга чулғанган Нора тўйга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг кўзлари қувончга тўлган. Тўлмай-чи? Ахир у маҳалладаги энг барно йигитга турмушга чиқаяпти. Шаҳарда бу йигитга ҳавас қилмаган қиз бормиди?.. Ўша қизлар энди Нора каби “жинни” бўлишни орзу қилмоқда эдилар. @ibratli_sozlar
Показати все...
👍 1
✒️"Жинни қиз" Бекорчи болакайлар Норани ақлдан озган деб ҳисоблашарди – аслида у ақлдан озган ҳам, жинни ҳам эмасди. “Қизлар маҳалласи”да уни шимол қизларидек оқбаданлиги, катта-катта тим-қора кўзлари туфайли энг чиройли қизча деб билишарди. Бу маҳаллада қизлар кўп туғилгани учун уни “Қизлар маҳалласи” деб аташган. Нора кўчада кўриниши билан болалар чапак чалиб, овозларининг борича “Нора жинни”, “Нора жинни” деб қичқира бошлашарди. Шунда шўрлик қиз ўзини тезроқ панага олишга шошилар, ичида эса у онаси маҳаллада қизининг ақлдан озгани тўғрисида гапириб берган кун ва соатни аямай қарғарди. Бу ҳодиса анча олдин, кўп ойлар олдин рўй берганди. Болаларнинг каттаси бўлгани учун Нора сабзавот ва бошқа озиқ-овқатларни сотиб олгани тез-тез дўконларга чиқиб турарди. Кўпинча бу нарсаларни маҳаллаларидаги ягона баққол Саййиддан сотиб оларди. Бу ўша сиз билган европача либосдаги олифта Саййид ҳар доим – эгнида шим ва кўйлак, бошида гардиши ҳаддан ташқари энли шляпада юрарди. Бир куни Нора катта бир балиқни қопга солиб, оғирлигидан кўтара олмай, ерда судраб келарди. Саййиднинг дўкончаси жойлашган кўчадан ўтгач, у катта дарвозага етиб келди, шу ерда бир эски қудуқ бор эди. Иккала қўли билан қопни ушлаб, орқаси билан юриб келаётганидан у қудуқни кўрмай унга думалаб тушди. Ҳозиргина келаётган одамнинг тўсатдан ғойиб бўлиб қолганини кўриб, кўча қоровулининг кайфи учди. Унинг қичқириғига одам тўпланди. Жудаям озғин бирини челакка ўтқазиб, қудуққа туширишди-да, Нора билан бирга тортиб чиқариб олишди. Қиз ҳушидан кетган эди-ю, аммо Аллоҳга шукр, ўлмай қолганди. Бошининг орқасини қудуқ деворига қаттиқ уриб олганди. Доктор кўриб, озгина мияси чайқалганини, ўзига келгач, унча-мунча ғалати қилиқлар қилиши мумкинлигини, аммо бундан ташвишланмаслик кераклигини айтди. Норани онаси эса дуч келганга қайғусини айтиб дардлашарди, ажабтовур қизим ақлдан озди деб зорлангани-зорланган эди. Бора-бора бу Норанинг ўзига таъсир қилиб, қовоғини солиб юрадиган, ҳеч кимга қўшилмайдиган одамови бўлиб қолди. Кўчага ҳам чиқмай қўйди. Дўконга эса сингиллари бориб келишарди. Бир неча ойлик “зиндонли” ҳаётдан сўнг Нора охири кўчага чиқишга азм қилди. У бўлиб ўтган воқеа ҳамманинг эсидан чиқиб кетган деб ўйларди. Қаёқда! Унга кўзи тушган ҳамон бир ажинадек қизалоқ дугоналарини чақира бошлади: “Ҳой, тез бу ёққа келинглар! Жинни чиқди!” Шундай деди-ю, бошқа қизлар чопа-чопа келиб, шарақлаб кула бошлашди, Норани қуршаб олишди ва бир маромда айланиб, қўшиқ айта бошлашди: Нора жинни, Нора жинни, Норанинг мияси йўқ. Бундай бўлишини кутмаган Нора аламдан чинқириб юборди. Қизчалар ундан қўрққандай ёлғондакам ҳар томонга қочишди ва бир-бирларига: – Эҳтиёт бўлинглар, жинни тағин тишлаб олмасин! – деб қичқиришди. Кўзлари жиққа ёш Нора чопиб уйга кирди-да, аламини онасидан олди: – Ҳаммасига сиз айбдорсиз. Сизни ёмон кўраман! Шундай дея у яна ичкарига қамалиб олди. Шу кундан бошлаб Норанинг тинч ҳаётига яна “кўз тегди”. Уни кўрган борки, масхара қилмай қўймасди. Ҳатто маҳалла доясининг меров ўғли Солиҳ ҳам Норани бурчакларда пойлаб турар, қиз уни кўриб қарғаб қочиб кетаётганда, орқасидан: “Нора жинни, Нора жинни”, деб қичқирарди. Аммо аста-секин Нора ўзини қўлга ола бошлади. Баъзан унга ўзини жинни қилиб кўрсатиш ўзига ёқар эди ҳам. Энди биров унинг жиғига тегадиган бўлса, бу ҳам ўчакишиб, оғзини катта очар ва тилини чиқариб кўрсатар, тим-қора кўзларини олайтириб, масхара қилганга қаттиқ тикилар эди, у бўлса қўрқиб: – “Ойижон, мени анови жиннидан қутқаринг!” – деб қочиб қолар эди. Рақибининг бунақа қўрқишларини кўриб, Нора ўзини дадилроқ ҳис этар эди. Маҳалладагилар энди Норани илгаригидай тинмай ғийбат қилишмасди. Ҳалиги бахтсиз ҳодисадан сўнг Норанинг отаси қудуқнинг атрофини ўраб қўйиш учун пул берди, ўз қўли билан унга қопқоқ ҳам ясади. Суюкли қизининг бошига тушган балога бошқа биров ҳам дучор бўлишини истамасди.
Показати все...
Қамоқхонада Жаҳонгир энди бутунлай гиёҳвандликдан қутулиб яхши ҳулқли бўлишга улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага гап бермас эди....энди бу ерда тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди. Лекин энди дўст душманни ажрата била бошлади. Қани ўша дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам йўқлашмади. Дадасини зўр даврида унинг чўнтагида пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам тўп тўп юришарди. У қамалгач ҳаммасини оёғи йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари ундан кечиб бўлишганди. Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб куюнарди. Жаҳонгир энди аста секин ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади. Уни аслида қалби тоза эди. Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз шу томонга қараб ўсадику... унинг ёшлик ва ўсмирлик даври худди шундай ўтди. Шундан у гиёҳвандликка, қиморга ружу қўйди. Биринчи кунда камерага кирган пайт учта шеригидан биттаси бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди. Айнан шу хонадоши кунлардан бир кун кутулмаганда уни ёнига чақирди. У ҳаёти ҳақида гапириб беришини ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини сўради. Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади. Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин яна давом этарди. Иккаласи ўзиям куни бўйи суҳбатлашишди. У ҳам тўҳматдан қандай қамалиб қолганини гапириб берди. У инсон исломдан хабари бор экан. -- Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан. Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради. -дея кўп насиҳат берди. Беш йил.... шериклари икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди. Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади. Ҳеч ишонгиси келмасди. Энди олдинги Жаҳонгир йўқ эди. Беш йил олдинги ўйинқаро, енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни умуман акси бўлган инсонга ўзгарганди. Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг вақт ҳам жуда секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман. Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди. Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади. Чунки бугунги тонг бошқача тонг эди. -- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга! Жаҳонгирни олиб кетишди. Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди. Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди. Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб: -- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди. Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди. Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди. Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди. Ишонасизми.... унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади. Бу хурсандчилик ёшлари эди. Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим. Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди. Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида шу нарсаларни меъёри бўлгани яхши деб ўйлайман. Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик...... Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун сизга раҳмат азиз ўқувчим... Янги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан... ўзингизни эҳтиёт қилинг ✊ Крикдуши //Шухрат Сертолово. 30.10.2023. https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Показати все...
📖ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР📖

ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA: 📚BADIIY ASARLAR 📖IBRATLI HIKOYALAR DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇

https://t.me/ibratlihikoyavaqissalar

https://t.me/+QPTi39jTvQZjNTI6

👍 1
.Мошина эшиги очилди. Эшик рўпарасида қамоқхона нозирларидан икки нафари туришарди. -- Битта битта машинадан тушамиз! Бир қатор саф тортамиз..... қўллар орқага.... -дея команда қилди улардан бири. Кейин Жаҳонгирни шериклари билан олиб борган нозирдан қўл бериб сўрашиб бўлгач сўради: -- Булар ким... ўша ўғрилармии? Ҳа деган жавобни олгач... уларни ёнига ёқин келиб..... айниқса Жаҳонгирни юзига томон тумшуғи билан суқулиб: -- Дўзахга хуш келибсизлар!- деди. Чунки Жаҳонгир уларнинг ичида энг ёши эдида. Бу қўрқитиш учун шунақа қилди деб ўйлашганди бошида ҳамма.... аслида эса бу ердаги қамохонани ўзини ёзилмаган қонунлари ҳам бор эди. Уларга бўй сўниш ҳар бир жиноятчининг бурчи эди. Уларни ўша нозирлардан бири югуртириб казармага бошлаб кетди. Ичкарига киргизиб уст бош беришди...кўрпа тўшак учун тоза чойшаб беришди. уст бошини шу хонада алиштириб бўлишгач, уларни уччаласини учта камерага бўлиб қамашди. Жаҳонгир кирган камерада яна уч киши бор экан. Аксига олгандай камерадошларининг ҳар уччаловиниям ёши каттароқ эканлиги кўриниб турарди. Оғзаки салом бериб энди бўш краватга жойлашмоқчи бўлганида, улардан бири: -- Шунчалик безбетмисан.... ёки зўрмисан?- деди. -- Йўқ. -жавоб берди Жаҳонгир. -- Кимдан сўраб жойлашаяпсан? Жаҳонгир жим турди... худди ўзини айбини тан олгандай. Тўғрида..... Шомил энг кўп муддатга кесилган жиноятчи... ҳам кўп йилдан бери шу ерда...... айблови иккита одамни ўлдирган. Жаҳонгирга ҳам шу тушунча бериб савол бера бошлади. -- Рўхсат сўраш керак.... қани бошидан бошла ўғривачча! - деди яна ўша Шомил. -- Рўхсат беринг бўш жойга жойлашай. -деди. -- Бу бошқа гап.... жойлаш!- деди Жаҳонгир энди жойлашмоқчи бўлганида, орқа томондан келиб тушган зарбадан, кўз олди қоронғулашиб ерга йиқилди. Ҳушини йўқотиб бироз ётди. Ўзига келганида камерадошлари ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Фақат биттаси бир четда қўлида китоби билан... жим ўқиб ўтирарди. Секин ўрнидан туриб жойини чойшабларини тўшаб ўрнига ётди. Мана энди унинг қамоқдаги ҳақиқий азобларга тўла ҳаёти бошланганини ўзи ҳам англаб етди. Бир ой давомида эрини бетоблиги билан овора бўлиб, ўғлини кўргани қамоқхонагаям боролмаган Сожида хола.... ўзини айбдордек сезарди. Ахир ўғлини аҳволи нима кечяпти... шуниям кўп ўйларди. Яхшиям Шарифбойни ўша адвокат дўсти бир неча маротаба кўргани борди. Лекин Отасини бетоб яъни микро инсулт олганини айтмади. Жаҳонгир ҳам аста секин қамоқхона ҳаётига кўника бошлади. Кўникмай ҳам иложи йўқ эдида. Камерадан хафтага бир ёки икки марта бирма бир олиб кетишар.... сўроқ қиладиган хонага олиб бориб уларни қийнашарди. Шундай кунлардан бир куни тунда Жаҳонгирни ҳам олиб кетишди. Қўлида кишан... олиб боришди сўроқ хонага. У ерда сўроқ эмас, битта битта қийнаш эди мақсади. Қўлидаги кишани билан бир соатлаб тепага осиб қўяр.... осганда қўлига оғирлик тушиб бармоқлари шишиб кетарди. Ҳеч ким ҳеч кимга бу нопок ишлар тўғрисида айтмасди. Чунки бу ишлар қамоқхонанинг ёзилмаган қоидалари эди. Адвокат дўсти бир икки марта апелацияга берди. Лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Энди ўша ерда чидаб... қонунни бузмасдан интизомли бўлиб берилган муддатни ўтаб чиқишдан бошқа иложи йўқ эди. Қамоқхонада бир ойлар хумори тутиб қийналди ҳам. Лекин уни ўша ерда даволашди.... мажбурдан тузалди. Отаси Шарифбой эса, икки ой деганда бироз яхши бўлди. Оёғида сал пал оқсашни ҳисобга олмаганда. Ота Онаси энди ўғлини олдига қамоқхонага тез тез бориб турадиган бўлди. Шу орадан икки йил ҳам ўтиб кетди. Шарифбой ҳам анча босилиб қолганди. Зўрдан зўр чиқиб, уни фермер ерлариниям олиб қўйишганди. Фермасидаги қора моллариям камайиб фойда даромад келмай қолганди. Касаллик сабаб Шарифбой ўзини анча олдириб қўйганди. Энди озроқ бўлса ҳам ишларини юритиш ўғлига қараб қолганди...умиди ҳам ўғлида эди.
Показати все...
-- Яна йиғладингми Онаси...? -- Йўқ дадаси.... кўзимга кипригим қайрилиб биттаси кириб қолган экан, шунга кўзим ёшланди. - деди ҳатто эрини ҳам безовта қилмасдан. Шарифбой бу ҳолатни аллақачон сезганди.... лекин хотинини бу баҳоналарига индамай қўя қолди. Кейин мошинага чиқишиб уй томон жўнашди. Йўлда кетаверишда иккаласиям жим, бир бирларига гапирмасдан боришарди. Аммо иккаласини ҳам ич ичидан бир бирларига айтадиган гаплари кўп эди. Масалан Шарифбой...* Ўғлингга шунча шароит қилиб, имкониятлар яратиб берсаям ёмон йўлга кириб кетдия... одам бўлмайди бу.... ҳечам ёрдам бермайман, қамалса қамалаверсин.... қайтанга Ота Онани қадрини билиб, одам бўлиб чиқади қамоқдан.* дегиси келарди хотинига... ҳатто уни ҳам бироз айблаб бор заҳрини сочиб оларди. Кейин ўйлаб кўрса ўғлини бу аҳволга тушишига ўзи ҳам айбдор. Шунга жим кетарди. Сожида холачи.... эрини жахли чиқиб турганини билар шу учун ҳеч нима демасди. Бўлмаса * Сизга айтардима... кўп эркалатманг, кўп олдига тушманг деб.... тарбиясигаям вақт ажратмадингиз.... оилада айниқса ўғил бола учун Отани тарбияси кўпроқ керак. Тўғри иккаламиздаям айбимиз бор.... * дегиси келарди лекин айтолмасди. Шу уй хаёллар билан уйга етиб боришганини сезмай ҳам қолишибди. Мошинани уйни ёнидан қурилган гаражга киритиб қўйгач иккаласиям уйга киришди. Бугун кўнгилга қил ҳам сиғмасди... шу учун Шарифбой ишга ҳам бормади. -- Онаси битта чой қўй газга.... аччиққина қилиб дамлаб олиб келгин кейин. Бошим ёрулгудай бўлиб оғрияпти. - деди Шарифбой кўрпачага чўзилиб ёстиққа ёнбошлаб. -- Хўп бўлади дадаси.... Сожида хола тезгина чойнакни тўлдириб газни ёқиб чой қўйди. То қайнайман дегунча келиб эридан нега оғрияпти экан... қон босими тушиб ёки кўтарилиб кетмадимикин шуларни сўради. -- Билмадим шу ўйловдан бўлса керак... аччиқ аччиқ кўк чой ичсам қолади. - деди Шарифбой. Сожида хола аччиқ кўк чойни дамлаб келиб қайтарди.... Биринчи ўзига кейин эса эрига чойни пиёлага сузиб узатди. Онаизор бари бир чидолмади. -- Дадаси..... ўғлимизни у ердан чиқариб олиш керак..... ҳали ёш, агар қамалиб кетса қийналади. Илтимос дадаси.... бир иложини қилинг. -деди эрига. -- Эртага адвокат дўстим билан учрашаман... боя қўнғироқ қилдим.... учрашув жойини белгилаб келишиб олдик. Кўрамиз қани нима дер экан. Менга қолса муддати озроқ бўлса ўтириб чиққани яхши. Сен билан мени қадримни билармиди ўша ёқда қийналса. -деди. Сожида холани ичига баттар ғул ғула тушди. Ахир ёлғиз ўғли... ҳали ёш. Яна эридан илтимос қилди.... ёлвордии. Эри хўп дегандек бошини ирғаб қўйди. Онаизор яна ёмон тушлар кўриб алаҳсираб чиқди. Тушида ўғлини қийнашаётган эмиш милиция хонада. Ростини айтсам мен кўп маротаба гувоҳи бўлганман. Онам раҳматли менга бирор нарса бўлса ёки танг аҳволда қолсам дарров сезардилар. Она ўз юрагидан фарзандини юрагини чиқариб берадику ахир. Бу бежизга эмас дейман. Ҳақиқатдан ҳам навбатчи бироз ичган.... бўлимда жиноятчиларни қоронғу хонага олиб кириб, икки кишилашиб кўринмайдиган, кўкармайдиган жойига уриб тепа бошлашди. Уларни ичида албатта Жаҳонгир ҳам бор эди. Ўзларини қоронғуда танитишмайди.... овоз ҳам чиқаришмайди. Улар учун жонли халта эди. Тонг ҳам отди... қуёш ёздагидай ёндирмаса ҳам чарақлаб чиқа бошлади.... хўрознинг бемаҳал қичқириғидан сунг Шарифбой ҳам уйғонди. Сожида хола ҳар тонгдаги каби бомдод номозидан кейин ҳовлиларни супириш ва нонушта таёрлаш билан машғўл эди. Нонуштани иккаласи биргаликда танавул қилишди.... кейин Шарифбой ишга жўнади. Ўша куни адвокат дўсти билан учрашиб гаплашиб ҳам олди. Адвокат ўғлида иккита айблов борлигидан бироз хавотирланиб, борича айбсиз эканлигини исботлаб қамоғдан олиб қолишга ҳаракат қилишини айтди. Шу кунни ўзидан ҳужжатларни йиға бошлади. Суриштирув ишлари.... ҳар битта деталларга эътибор билан ҳаракат қиларди. Ахир дўстини ёлғиз ўғли... дўстига сўз берди. T.me/sinovlarihayot
Показати все...
Тонг ёришиб отиб қолганди. Шарифбой ёмон туш кўриб ётган экан, сесканиб уйғониб кетди. Ёнига қараса хотини йўқ... Сожида хола аллақачон уйғониб бомдод номозини ўқиб, рўзғор ишлари билан машғул эди. Ёмон туш кўрсангиз ҳатто жуфтингизга ҳам айтманг... ўнг томонингизга қараб уч марта туф туфлаб қўйинг иримига деган гапга асосланиб шундай қилди ва ўрнидан турди. Юз қўлини ювгач ошхонага нонушта учун кирди. Сожида хола аллақачон эри ўрнидан уйғонган пайтиёқ нонуштага урнай бошлаганди. Дастурхон атрофига ўтириши билан Сожида хола: -- Ассалому алейкум дадаси.... яхши ухлаб уйғондингизми... -дея чойни олиб келиб қайтара бошлади. -- Воалейкум ассалом.... раҳмат ўзинг яхшимисан.... Нонушта қилиб туриб ўтиб кетган ота онасини яхши хотира билан эслашиб гаплашишди. -- Яхшиям сен борсан.... Аллоҳга шукр сендай ҳалол ва муслима аёл бергани учун. -дея Сожида холадан миннатдорлигини айтиб. Ўзи аслида хотинини кўнглини бироз кўтариш мақсадида айтганди бу сўзларни ҳам. Аммо ростданам Сожида хола тилла аёл эди. Лекин ҳозир Сожида холани қулоғига бу гаплар унчалик кирмасди... ҳамон ўғлини ўйлаб ич ичидан эзиларди. Аёл кишини ичида минг дарди бўлса ҳам юзида таббасуми билан билдирмасликка ҳаракат қилади дейишадику.... Сожида хола худди шунақа аёллар тоифасидан эди. Ҳеч бировни кўнглини оғритмаган оқила инсон эди. Дастурхон атрофида суҳбатлашиб нонушта қилиб ўтиришганда.... Шарифбойни телефони жиринглаб қолди. -- Алооо.... эшитаман ким бу? -- Ассалому алейкум Шариф ака.... зўрмисиз... келинойимлаям яхшими... мен Нодирман танидингизми? Нодир.... шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ёрдамчиси лавозимида ишлайди. Шарифбой билан анча йилдан бери таниш. Кўп ишларини ҳал қилиб берган. Эслайсизми... Жаҳонгир мошинасида бир кекса одамни уриб кетганди. Ўшандаям ўша одамни яқинларини оғзини ёпишда ўртага тушган инсон бўлади Нодир. -- Ҳа Нодирмисан.... сени рақаминг бошқа эди чамаси, тинчликми каллаи саҳардан қўнғироқ қиляпсан? -- Ака у рақамимни телефоним билан йўқотиб қўйдим. Ҳозир бир шеригимни телефонидан қўнғироқ қилаяпман. Ака ўғлингиз Жаҳонгир топилди. Ҳозир бизни бўлимимизда... иложи бўлса тез келинг шу ерда гаплашамиз қолганини!- деди. Шарифбой ич ичидан хурсанд бўлиб кетди. Ахир қайси бир ота бир хафтадан бери йўқолган ўғли топилса хурсанд бўлмайди дейсиз. Сожида холаниям хурсанд қилиш учун бу хуш хабарни айтди. Воххх... Сожида холани хурсандчилигини кўрсангиз эди..... бечора Аллоҳга миннатдорчилик билдириб дуолар қилиб қолди. Ҳатто кўзларидан ёш қалқиб чиқди.... ҳа ҳа бу хурсандчилик кўз ёшлари эди. Шарифбой тез ўша ерга боришини айтганда Сожида хола уйда ўтирармиди. Онаку ахир.... хотини ҳам бирга боришини айтиб тезгина устига жемфирларини кийиб янги рўмолини ўраб ҳам олди. Шарифбой мошинани юрғазиб иккаласи тўғри шаҳар ички ишлар бўлимига жўнашди. Йўлда аксига олганда бугун мошиналар ҳам тирбанд эди. То манзилга боргунича икки жойда авто ҳалокат бўлганини гувоҳи бўлишди. Ҳой барака топгур сал секинроқ ҳайда.... ўша шошаётган манзилингга бироз кечроқ борарсан. Бу нима аҳвол бир бирингни мошинангни дабдаласини чиқариб... дегинг келади ўша ҳайдовчиларга. Мана шаҳар ички ишлар бўлинмасига ҳам етиб келишди. Мошинани ҳеч кимга ҳалақит қилмайдиган жойга тўхтатиб, ўзлари эса ичкарига киришди. Кириши билан навбатчи нима мақсадда ва кимни олдига келдингиз деб ҳам сўраб ўтирмасдан Шарифбойни таниб майор Нодир Камоловни хонасига кузатиб қўйди. Хонага киргач Нодирни ўзи ўрнидан туриб ҳар иккаласи билан ҳам кўришиб сўрашиб стулга жойлашиб ўтиришларини таклиф қилди. Нодирни Сожида холаям яхши танийди. Чунки кўп бора уларнинг хонадонига Шарифбой таклиф қиларди ҳар бир мавридга. Иккови кўп ҳазиллашишарди. Ака укадек эди улар деярли. T.me/sinovlarihayot
Показати все...
. -- Шариф ака.... ўғлингиз кеча бир дўконни иккита шериги билан ўмараётганда ходимларимиз томонидан қўлга олинди. Бўлимга олиб келингач ҳатто гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилганлиги ҳам аниқланди. Мен ўзим қўшни вилоятга бир иш билан кетгандим.... кеч хабар топдим. Бўлмаса иккинчи айбловини ёпардим. Энди кеч... биласизку анави Анварни....ўша бу ишни текширяпти. Унга ҳеч кимни гапи ўтмайди, бошқармада уни тоғаси ишлайди. -- Ўғирликк... аҳмоқ болаяя.... нима етишмаётганди унга.... демак нима қиламиз? -- Сиз адвокат дўстингиз билан гаплашинг. Иккаламиз бирга ҳаракат қиламиз. Мен ҳам қўл қовуштириб ўтирмайман.... -деди. Уларни гапларини бир четда эшитиб ўтирган Сожида хола ич ичини кемириб жим сабр қилиб ўтирарди. Ҳа деганда гапга аралашиб кетадиган одати йўқ эди. Фақат охирида... -- Ука.... ўғлим қайси хонада... бориб кўрсак бўладими?- деб сўради йиғи аралаш. Нодир навбатчини чақириб улврни Жаҳонгир ва шериклари қамаб қўйилган панжарали хонага олиб бориб кўрсатишини тайинлади. Нодирни хонасидан чиқишиб зал бўйлаб панжарали хона томон йўл олишди. Кузни ҳавоси эмасми.... зал ҳам анча совуқ эди... энди жиноятчилар сақланадиган хонани тасаввур қилаверинг.... -- Қани навбатма навбат мошинага чиқинглар! Тунда уларни ушлашиб қўлларига кишан тақишиб мошинада бўлимга олиб келишганди. Ҳатто тинтув қилишганда чўнтакларидан совуқ қуроллар, ҳар хил қўлга тақиб муштлашадиган мосламаларни ҳам далилий ашё қилиб олишганди ҳам. Ҳамма нарса уларга эртага судда қарши далил бўлишини ҳеч ким ҳам хаёлига келтиришмаганди. Панжарали хонани эшигини навбатчи очди. Полда ўтиришган экан...эшик очилиши билан ҳар уччаласи ҳам бирданига ўрнидан туришди. Биттаси кўп тортганми ўзини билмас даражада кайфда экан. Жаҳонгир ота онасини кўриб панжара ёнига яқин келмасдан қилган ишидан уялиб ерга боқиб тураверди. -- Болажониммм яхшимисан.... - дея Сожида хола ўғлини ёнига чорлади. Жаҳонгирни ранглари оқариб кетган. Ё бир хафта кўрмаганигами Онаизорни кўзига озиб кетгардек кўринди. Шарифбой бироз она болани кузатиб турди. Хотини учун хурсанд бўлди. Анчадан бери хавотирда эди. Ўғлини бу ишидан кўнгли ранжида. -- Ўғлим..... маҳаллада Онанг билан иккаламиз бош кўтаролмай қолгандик. Ҳамма наркоманни Ота онаси дейишаётгандек... энди бу ҳунарингдан кейин нима дейишаркан.... эх болая.... сенга нима етмаётганди? Э сатқай ўғил кет.... Ота бўлмай мен ўлай. -дедию индамай ташқарига чиқиб кетди. Шарифбойни Жаҳонгир ўғлига туғилганидан бери биринчи қаттиқ гапирган гапи шу бўлди. Ташқарига чиқиб осмонга қараб бир хўрсиниб қўйди. Чунки у Аллоҳдан қўрқди.... ношукрлик қилдим кечир Аллоҳ дегандек бўлди. Чунки биринчи оиласидан тирноққа зор бўлди.... шу орадан иккинчисига уйланганида қанча Аллоҳга дуо қилиб бир фарзанд сўради. Аллоҳ берди... уни энди ўзи уддалаши керак эди. Эх хом сут эмган бандаа..... биз доим бошимизга шундай оғир кунлар келсагина Аллоҳни эслаб қоламиз... Замон ўзгарди деб қиламиз хато, Отаю Онани қақшатиб ҳатто. Биламиз дунёда туганмас муаммо, Вақт топиб дўстлар қилайлик савоб... Шарифбой хотини Сожида хола ичкаридан чиқгунича, мошинаси ёнига борди... адвокат дўсти билан ўғли масаласида гаплашиш учун қўнғироқ қилди. -- Алооо.... э дўстим ассалому алейкум яхшимисан? Уйдагилар хаммаси яхшими... -- Воалейкум ассалом дўстим.... бормисан... раҳмат Аллоҳга шукр.... ўзинг яхшимисан, келин, ўғлинг яхшими... тинчликми? -- Тинчлик эмасда.... бир хизмат бор сенга... учрашганда айтаман. -- Хўп бўлади.... ахир сени шунақа хизматингга ярамасам нимага дўст бўлиб юрибман... Дея иккалалари гаплашишди ва улар эртанги куннинг биринчи ярмида чойхонада учрашишга келишиб олишди. Бироздан сўнг Сожида хола ичкаридан чиқиб мошина томон кела бошлади. Она барибир Онада..... ўғлига куйиб йиғлаб ҳам олдия.... йўл йўлакай кўз ёшларини рўмолини учи билан артиб келарди. T.me/sinovlarihayot
Показати все...
Қамоқхонада Жаҳонгир энди бутунлай гиёҳвандликдан қутулиб яхши ҳулқли бўлишга улгуриб ҳам бўлганди. Тўрт девор ичида ўз хатоларини тушуна бошлади. Ўша даврларда кўчага гап бермас эди....энди бу ерда тунлари ич ичидан дод солиб ўкинарди. Лекин энди дўст душманни ажрата била бошлади. Қани ўша дўстлари.... Кеча дўстман деб юрган танишлари бир марта ҳам йўқлашмади. Дадасини зўр даврида унинг чўнтагида пули кўп бўлар... атрофида дўстлари ҳам тўп тўп юришарди. У қамалгач ҳаммасини оёғи йиғиштирилди... фойда бўлмагач ўша дўстлари ундан кечиб бўлишганди. Ҳаётни синовларида савоб қилмай яшаганидан кўп марта афсусланди. Энди бу қилган ишлари учун жаҳаннам оловида ёнаман деб куюнарди. Жаҳонгир энди аста секин ўз ақли одоби билан қамоқхонадаги шерикларини ҳурматига сазовор бўла бошлади. Уни аслида қалби тоза эди. Ёш ниҳолни қайси томонга эгсангиз шу томонга қараб ўсадику... унинг ёшлик ва ўсмирлик даври худди шундай ўтди. Шундан у гиёҳвандликка, қиморга ружу қўйди. Биринчи кунда камерага кирган пайт учта шеригидан биттаси бир четда жим китоб ўқиб ўтирарди. Айнан шу хонадоши кунлардан бир кун кутулмаганда уни ёнига чақирди. У ҳаёти ҳақида гапириб беришини ва бу ерга қандай тушиб қолганлигини сўради. Жаҳонгир бутун ҳаётини сўзлаб бера бошлади. Орада ўша пайтларда қилган баъзи аҳмоқликларини гапириб беришда суҳбатдошидан уялиб тўхтаб қолар.... кейин яна давом этарди. Иккаласи ўзиям куни бўйи суҳбатлашишди. У ҳам тўҳматдан қандай қамалиб қолганини гапириб берди. У инсон исломдан хабари бор экан. -- Ука.... шунча кўп гуноҳ ишлар қилибсан. Ота Онани ўкситишни ўзи катта гуноҳ... Аллоҳ ўзи кечиргувчи... товба қилиб кечирим сўрасанг албатта кечиради. -дея кўп насиҳат берди. Беш йил.... шериклари икки йил олдин озодликка чиқиб кетганди. Эртага ўзи ҳам озодликка чиқади. Ҳеч ишонгиси келмасди. Энди олдинги Жаҳонгир йўқ эди. Беш йил олдинги ўйинқаро, енгил ҳаётга ўрганган, ўғри, наркоман йигитни умуман акси бўлган инсонга ўзгарганди. Тонг отишини кутар.... шундай кутган пайтинг вақт ҳам жуда секин ўтаётгандек бўлаверади. Шу ердан чиқсам энди бундай хатони қилмайман. Аллоҳга товба қилиб, унинг марҳаматидан умидвор бўлиб яшайман. Шу хаёллар билан тонгга яқин ухлаб қолибди. Тонг отиб ҳамма уйғонди... олам уйғонди деса ҳам бўлади. Чунки бугунги тонг бошқача тонг эди. -- Жаҳонгир Маматов..... чиқишга! Жаҳонгирни олиб кетишди. Нарсаларини олиб иккита нозир билан қамоқхонанинг чиқиш дарвозаси томон жўнашди. Унга худди беш йил олдин кирган дарвоза узоқдек туюлаверди. Чиқиш эшигини очиб... нозирлардан бири уни елкасига қоқиб: -- Дўстим.... бошқа бу жойларга йўлинг тушмасин... омад сенга.- деди ва ғийқиллатиб дарвозани ёпиб қўйди. Жаҳонгир ташқарига чиқар экан.... ҳавонин бошқа эканини ҳис этди. Топдингиз бу озодлик ҳавоси эди. Бироз елкасига нарсалари солинган сўмкасини кўтариб пиёда юргач, узоқроқда Ота Онаси ва адвокати турганини кўрди. Уни чиқишини кутиб туришган экан. Уларни кўриб жудаям хурсанд бўлиб кетди. Ишонасизми.... унинг кўзидан ўзи ҳоҳламаса ҳам ёшлар ёноқларига оқа бошлади. Бу хурсандчилик ёшлари эди. Мана азизлар..... бир ўзига тўқ оиладаги рўй берган ҳаётий воқеаларни сизга тасвирлаб бердим. Биз ўзбекчилигимизда шунақа оилалар кўп учрайди. Азиз Ота Оналар... пул бойлик бори яхши.... аммо фарзанд тарбиясида шу нарсаларни меъёри бўлгани яхши деб ўйлайман. Аксинча фарзандларимизни ёшлигидан иймонли қилиб тарбия қилайлик...... Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун сизга раҳмат азиз ўқувчим... Янги ҳикояларимда кўришгунча деб қоламан... ўзингизни эҳтиёт қилинг ✊ Крикдуши //Шухрат Сертолово. 30.10.2023. T.me/sinovlarihayot
Показати все...
🦅🦅🦅🌹🌸ХАЁТ СИНОВЛАРИ...!🌹🌸🥳3.06.2020

🌐Teлеграммдаги ⏳Xaётий канал.⌛ ✳️Бизнинг каналда сизларга: Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Xикоялар📚 #Mаслахатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қушиқлар 🎼 #Mонолог🎤 Бош AДМИНКА #ГУЛИХОНИМ Биз Сизларни яхши курамиз. Канал Админлари ва Админкалари

Мошина эшиги очилди. Эшик рўпарасида қамоқхона нозирларидан икки нафари туришарди. -- Битта битта машинадан тушамиз! Бир қатор саф тортамиз..... қўллар орқага.... -дея команда қилди улардан бири. Кейин Жаҳонгирни шериклари билан олиб борган нозирдан қўл бериб сўрашиб бўлгач сўради: -- Булар ким... ўша ўғрилармии? Ҳа деган жавобни олгач... уларни ёнига ёқин келиб..... айниқса Жаҳонгирни юзига томон тумшуғи билан суқулиб: -- Дўзахга хуш келибсизлар!- деди. Чунки Жаҳонгир уларнинг ичида энг ёши эдида. Бу қўрқитиш учун шунақа қилди деб ўйлашганди бошида ҳамма.... аслида эса бу ердаги қамохонани ўзини ёзилмаган қонунлари ҳам бор эди. Уларга бўй сўниш ҳар бир жиноятчининг бурчи эди. Уларни ўша нозирлардан бири югуртириб казармага бошлаб кетди. Ичкарига киргизиб уст бош беришди...кўрпа тўшак учун тоза чойшаб беришди. уст бошини шу хонада алиштириб бўлишгач, уларни уччаласини учта камерага бўлиб қамашди. Жаҳонгир кирган камерада яна уч киши бор экан. Аксига олгандай камерадошларининг ҳар уччаловиниям ёши каттароқ эканлиги кўриниб турарди. Оғзаки салом бериб энди бўш краватга жойлашмоқчи бўлганида, улардан бири: -- Шунчалик безбетмисан.... ёки зўрмисан?- деди. -- Йўқ. -жавоб берди Жаҳонгир. -- Кимдан сўраб жойлашаяпсан? Жаҳонгир жим турди... худди ўзини айбини тан олгандай. Тўғрида..... Шомил энг кўп муддатга кесилган жиноятчи... ҳам кўп йилдан бери шу ерда...... айблови иккита одамни ўлдирган. Жаҳонгирга ҳам шу тушунча бериб савол бера бошлади. -- Рўхсат сўраш керак.... қани бошидан бошла ўғривачча! - деди яна ўша Шомил. -- Рўхсат беринг бўш жойга жойлашай. -деди. -- Бу бошқа гап.... жойлаш!- деди Жаҳонгир энди жойлашмоқчи бўлганида, орқа томондан келиб тушган зарбадан, кўз олди қоронғулашиб ерга йиқилди. Ҳушини йўқотиб бироз ётди. Ўзига келганида камерадошлари ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Фақат биттаси бир четда қўлида китоби билан... жим ўқиб ўтирарди. Секин ўрнидан туриб жойини чойшабларини тўшаб ўрнига ётди. Мана энди унинг қамоқдаги ҳақиқий азобларга тўла ҳаёти бошланганини ўзи ҳам англаб етди. Бир ой давомида эрини бетоблиги билан овора бўлиб, ўғлини кўргани қамоқхонагаям боролмаган Сожида хола.... ўзини айбдордек сезарди. Ахир ўғлини аҳволи нима кечяпти... шуниям кўп ўйларди. Яхшиям Шарифбойни ўша адвокат дўсти бир неча маротаба кўргани борди. Лекин Отасини бетоб яъни микро инсулт олганини айтмади. Жаҳонгир ҳам аста секин қамоқхона ҳаётига кўника бошлади. Кўникмай ҳам иложи йўқ эдида. Камерадан хафтага бир ёки икки марта бирма бир олиб кетишар.... сўроқ қиладиган хонага олиб бориб уларни қийнашарди. Шундай кунлардан бир куни тунда Жаҳонгирни ҳам олиб кетишди. Қўлида кишан... олиб боришди сўроқ хонага. У ерда сўроқ эмас, битта битта қийнаш эди мақсади. Қўлидаги кишани билан бир соатлаб тепага осиб қўяр.... осганда қўлига оғирлик тушиб бармоқлари шишиб кетарди. Ҳеч ким ҳеч кимга бу нопок ишлар тўғрисида айтмасди. Чунки бу ишлар қамоқхонанинг ёзилмаган қоидалари эди. T.me/sinovlarihayot Адвокат дўсти бир икки марта апелацияга берди. Лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Энди ўша ерда чидаб... қонунни бузмасдан интизомли бўлиб берилган муддатни ўтаб чиқишдан бошқа иложи йўқ эди. Қамоқхонада бир ойлар хумори тутиб қийналди ҳам. Лекин уни ўша ерда даволашди.... мажбурдан тузалди. Отаси Шарифбой эса, икки ой деганда бироз яхши бўлди. Оёғида сал пал оқсашни ҳисобга олмаганда. Ота Онаси энди ўғлини олдига қамоқхонага тез тез бориб турадиган бўлди. Шу орадан икки йил ҳам ўтиб кетди. Шарифбой ҳам анча босилиб қолганди. Зўрдан зўр чиқиб, уни фермер ерлариниям олиб қўйишганди. Фермасидаги қора моллариям камайиб фойда даромад келмай қолганди. Касаллик сабаб Шарифбой ўзини анча олдириб қўйганди. Энди озроқ бўлса ҳам ишларини юритиш ўғлига қараб қолганди...умиди ҳам ўғлида эди.
Показати все...