cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

XURSHID DAVRON KUTUBXONASI

"Хуршид Даврон Кутубхонаси": https://kh-davron.uz/ Ютуб каналим: https://www.youtube.com/@XurshidDavronKutubxonasi/ Инстаграмдаги саҳифам: https://www.instagram.com/xurshiddavron/ Фейсбукда: https://www.facebook.com/xurshid.davron.sahifasi Оллоҳ қўрисин!

Більше
Рекламні дописи
1 505
Підписники
+1424 години
+427 днів
+8130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

7👍 1
Yashayotgan mamlakatlarida kecha Milliy totuvlik kuni bo'lgani uchun nabiralarim maktabga milliy kiyimlarda borishdi.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Онажонимизни Оллоҳи Карим раҳматига олсин! Яқинларига сабр берсин! Катта шоир, чинакам Инсон укагинамни Яратган мағфират айласин! Барчамиз Оллоҳникимиз ва унга қайтгувчимиз!
Показати все...
7🙏 1
Repost from Азиз Саид
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун ўзбек шеъриятига бетакрор шоир – Абдували Қутбиддинни туҳфа қилган ОНА тупроққа қўйилди. Аллоҳ жойларини жаннатда қилсин!
* * * Абдували, руҳимни ярми Тур ўрнингдан Ургут тоғларини қўпориб тургил Гулдираб келгил Ҳайқириб келгил Уввос тортиб кел Дўстинг ишқ жанггоҳида бир ўзи қолди, Қўлида қиличи ярмиси синган. Ёлғону хиёнат лашкари лак лак, Дўстингда мадор йўқ, кўзлари тинган. Турибман бўлиниб минг бир бўлакка, Овозим йўқолган, соям йўқолган. Фақат юрагимни суғуриб ўзим Бош узра кўтардим, қўлларим толган. Сен билан, муҳаббат келсайди, девдик, Кишану занжирин солсайди, девдик, Маккаю Мадина элтсайди, девдик, Қонимиз йўл узра тўксайди, девдик. Мана бу Макка, мана Мадина, Карвоним дилўғри ағёр қуршаган. Етиб бормаслигим аниқ энди, дўст, Энди тушларимга олов тўшалган... Абдували, руҳимнинг ярми Тур ўрнингдан Мададга келгил Ҳасратга келгил Йиғлашга келгил ✍️ Азиз САИД
Показати все...
🔥 6👍 2😢 1
01:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Qor yog'ayotgan oqshom...Xurshid Davron she'ri. San'at va Madaniyat instituti talabasi Abror Bobonazarov o'qigan. Yoz arafasida qishni go'zal lahzalarini eslatgan ushbu videoni tayyorlaganniyam, uni menga yuborganniyam umri uzoq, boshi omon bo'lsin!
Показати все...
Qor_yog'ayotgan_oqshom_Xurshid_Davron_she'ri_Abror_Bobonazarov_o'qigan.mp416.74 MB
👍 2 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бухорои Шарифлик олим ва ёзувчи укажўрам Илҳом Ғаниев билан кечган суҳбатдан менга ажойиб совғалар қолди. Умрингиз узоқ, бошингиз соғ бўлсин, Илҳом!
Показати все...
👍 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
7 июнь – атоқли турк адиби Ўрхон Помуқ таваллуд топган кун Ўрхон Памуқ 10 дан зиёд китоб муаллифи, 10 дан ортиқ мукофот соҳиби, асарлари 50 дан ортиқ тилга таржима қилинган ва дунёда танилган адибдир. Китобларининг бир неча миллиондан кўпроқ нусхаси сотилгани унга бўлган қизиқишнинг ёрқин мисолидир. Ўрхон Помуқ “Хуршид Даврон кутубхонаси”да: https://kh-davron.uz/tag/orxon-pomuq
Показати все...
👍 3
Асар Гётенинг «Фауст» достони қолипида яратилган бўлиб, мифологик талқин орқали ХХ асрнинг маънавий-руҳий муаммоларини қамраб олади. Роман қаҳрамони дунёнинг энг таниқли кишисига айланиш учун худди Фаустдек иблис билан ўзаро келишув битимини тузади. Иблис аввалига уни фаҳш, худбинлик билан синаб ўз тузоғига туширади. Кейин эса энг муҳим шартини қўяди. Адриан Леверкюнга кўнглининг тубида яшириниб ётган орзусини – дунёнинг энг машҳур бастакори бўлишини кафолатлайди, бунга эриштиради, бироқ эвазига Адриан ҳеч кимни севишга ҳаққи йўқ, севгидан, меҳрдан холи яшаши керак. Адриан иблиснинг мазкур қабиҳ шартларини қабул қилади ва дунёнинг таниқли бастакорига айланади. Ҳар бир ёзгани унга беадад шуҳрат келтиради. У энди санъат ва тафаккур дунёсининг титанларидан бири эди. Адриан битимнинг фожиасини кейинчалик англаб етади. Аммо энди кеч эди. У кимга меҳр қўйса, ўша киши фожиали ҳалок бўлади. Олдин севган қизи, кейин меҳри тушган гўдак жияни ва бошқалар. Фожиани англаб етганда вақт ўтган, Адриан кучдан қолганди. Шунда тазарру қилишга тушади: барчани уйига тўплаб шу пайтгача ёзган ва қилган ишлари иблис билан келишув, унинг шартлари эвазига дунёга келганини, унинг мусиқаси иблис васвасаси эканини ошкор қилади. Бу эса йиғилганларни ҳайратга солади ва уни ақлдан озган деган хулоса чиқаришади. Адриан Леверкюннинг бастакорлиги шунчаки мажозий, аслида, у ўз мақсадига эришиш учун иблис билан битим тузиб инсониятга беадад балолар олиб келган кўплаб назариялар, хусусан, фашизмни ҳам мажозлаштирган. Фашизм, Томас Манн назарида, иблис билан битим тузган, иблиснинг мақсадини амалга оширган ҳаракат эди. Албатта, бу роман талқинларининг фақат бир жиҳати. Асар бошқа хил чуқур таҳлилларга ҳам имкон беради. Бу асарида ҳам Томас Манн яна ўз даври санъати ҳақидаги ўзининг хулосаларини шафқатсиз равишда баён қилади: давр санъати инсонни севишдан, уни улуғлашдан, гуманизмдан чекинди. Замонавий санъат инсонпарварликдан холи. Тагзаминдан, бош мақсадидан, инсонпарварликдан узилган санъат қайсидир маънода – бевосита ёки билвосита иблиснинг хизматини қилади. Бу ёзувчининг ўз даври санъатига муросасиз муносабати эди. Адиб 1955 йили вафот этди. Томас Манн ўз ижодида эски ва янги, ақл ва кўнгил, инкор ва эътироф, ибтидо ва интиҳо, нафрат ва муҳаббат, ғазаб ва севинчнинг мувозанатини сақлаб қололган, олам ана шу нарсаларнинг мувозанатида турсагина ҳам жамият, ҳам илоҳият уйғунлиги сақланишини таъкидлаб, тарғиб қилиб ўтди ва унинг асарлари ана шу уйғунликнинг ўлмас намуналари сифатида инсониятнинг интеллектуал мероси бўлиб қолди.
Показати все...
👍 1
Бу ғоялар одамзоднинг кушандаси, уни адои тамом қилувчи кўзга кўринмас қуроллардир. Интеллект шундай нарсаки, ундан тўғри фойдаланилмаса, ваҳшийлик ва иблиснинг воситасига ҳам айланади. Ганс Касторп образи маълум маънода ҳам мажозий, ҳам типик қийматга эга. Гап шундаки, Гансни фақат мафкуралар қурбон қилгани йўқ, унинг ўзи ана шу қурбонликка эҳтиёж сезди, унинг ўзи Сеттембрин ва Нафт қарашларини, бошқача айтганда, уларнинг мафкурасини ичига киритди, демак, унинг ўзи ҳам ўзини қурбонликка тайёрлади. Унинг касаллиги ҳам асарда тимсолий маънога эга. Асарга асос қилиб олинган Вагнер операси қаҳрамони афсонавий Тангейзер ўлим маъбудининг қўлида асир бўлиб қолгани каби, Ганс ҳам сирли касалликнинг, бошқача айтганда, ўлим руҳининг асири сифатида етти йил қолиб кетади. Бу етти йил ичида ўлим руҳи унинг ичига кириб олади ва уни урушга етаклаб кетади. Асарнинг талқини бу билан чегараланмайди. Роман мифологик асосидан келиб чиқиб бошқача талқинларга ҳам кенг имконият беради. Хусусан, асарга қолип қилинган қадим асотирга кўра, бу тоққа йигитлар эрлик мақомини олиш учун келишган, етти йилда турли хил ғайб ва осмон кучлари тарбиясида бўлишган. Шундан сўнг уйларига қайтишган. Бундай йигитлар эр етган йигитлар саналиб, уларга уйланишга, оила қуришга, авлодларни давом эттиришга рухсат берилган. Худди асотирдагидек Касторп ҳам санаторийда етти йил қолиб кетади, устозлари Сеттембрин ва Нафт тарбиясини олади. Шундан сўнг у «эр етган» йигит сифатида уйига қайтади, бироқ оила қурмайди, уйланмайди, эр етган йигит урушга кириб кетади. Бу ерда адиб ўз даврига аччиқ истеҳзо қилади. Даврнинг эр етган йигитлари ўз авлодини давом эттириш учун эмас, аксинча, инсониятга қирғин келтириш учун урушга киришади. Асар ХХ аср модерн адабиётининг мукаммал намунаси сифатида, бошқа кўплаб модерн асарлардан фарқли равишда, ёруғликка, инсонга, ҳаётга ишора билан тугайди: Ганс урушда оддий халқнинг ҳаёт ҳақидаги қўшиғини айта бошлайди. Бу эса инсоннинг кучига, унинг фожиа ва таназзулни енгиб, яна ҳаёт ва гўзаллик билан бирга қолишига, ўзини қайта тиклашига ишора – умид бўлиб янграйди. Асар дунё адабиётида ҳам интеллектуал роман, ҳам роман-миф сифатида талқин қилинди, ҳар иккала услубни ўзида намоён эта олгани билан улкан адабий ҳодиса сифатида тан олинди. Айнан шу романдан сўнг адабиётда «роман-миф» деган янги атама пайдо бўлди. 1947 йили босилиб чиққан «Доктор Фаустус» асари ҳам ўзида модерн ва мумтоз адабий услубларни уйғунлаштира олгани билан қимматлидир. Бу асар ҳам дунё адабиётининг беқиёс намунаси сифатида ҳали-ҳануз тадқиқотчилар диққат марказида турибди.
Показати все...
👍 1