cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!

Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103 Бошқарма расмий сайти navoimed.uz

Більше
Рекламні дописи
1 337
Підписники
-624 години
+17 днів
-130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Кириш имтиҳонларида кимё ва биологиядан қайси китоблар бўйича тест саволлари тушади?
2024/2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида тест саволлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди. Юқоридаги рўйхатда кимё ва биология фанидан тест олинадиган дарсликлар келтирилган.
@ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Mutaxassislar xorijda malaka oshirmoqda! 🫥RSHTYOIM Navoiy filiali neyroxirurgi B.K.Mustafoyev joriy yil 26-martdan 8-aprelga qadar Rossiya federatsiyasining Y.L.Sivyan nomidagi travmatologiya-ortopediya ilmiy tekshirish institutida malaka oshirib qaytdi. 🫥Umurtqa pog‘onasi degenerativ kasalliklari mavzusida malaka oshirgan B.Mustafoyev, ushbu turdagi kasalliklarni zamonaviy tekshirish va davolashda hozirda qo‘llanilayotgan yangi uslublarni o‘rganish va o‘zlashtirilgan ko‘nikmalarni o‘zimizda qo‘llash uchun Rossiya federatsiyasiga yuborilgan. 🫥Eslatib o‘tamiz joriy yilning 20-aprel kuni Rossiya federatsiyasi Y.L.Sivyan nomidagi travmatologiya va ortopediya ilmiy tekshirish instituti “Endoprotezlash va bo‘g‘imlar endoskopik xirurgiyasi” ilmiy tekshirish bo‘limi boshlig‘i t.f.d. V.V.Pavlov RSHTYOIM Navoiy filialiga tashrif buyurgan edi. To‘liq bu yerda👇 🫥RSHTYOIM Navoiy filiali aholi salomatligini saqlashda yurtimiz va xorijning yetakchi klinikalari bilan hamkorlikni davom ettiradi. RSHTYOIM Navoiy filiali Axborot xizmati.
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. @ssvuz |@ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показати все...
👍 1
❗️Ёз фаслида саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидаси ☀️ Ёзнинг иссиқ ҳарорати инсон танасида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли бу фаслда гигиена қоидаларига риоя қилиш, нафақат шахсий тозаликни сақлаш, балки касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. 📌 Қуйида ушбу қоидалар ҳақида маълумот берамиз. 🍲 1. Овқат тайёрлаш ва сақлаш. Биламизки, иссиқ об-ҳавода баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари жуда тез айнийди. Шу сабабли доим тоза ва озода жойларда таомланиш, тез бузиладиган маҳсулотлардан сақланиш зарур. 🍝 Бозорлар, кўчалар ва йўл ёқаларида сотиладиган уй шароитида тайёрланган овқатлар ҳамда қўлбола ичимликларни асло истеъмол қилманг. Шунингдек, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг. Гўшт ва сут маҳсулотларини фақат совутгичда сақланг. 🏊🏻‍♂️ 2. Сув ҳавзаларида чўмилиш. Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларида сузиш турли тери хасталиклари, бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши мумкин. 🥽 Шу боис доим фақат тоза ва дезинфекция қилинган сунъий сузиш ҳавзаларида чўмилиш лозим. Шахсий сочиқ ва сузиш воситаларини ишлатиш, уларни бегона одамларники билан алмаштирмаслик зарур. 🧼 3. Қўлларни тез-тез ювиш. Ёз фаслида совун ва антисептик геллар ёрдамида тез-тез қўлларни ювиб туриш терини озода сақлаб, зарарли бактерия ва вируслардан халос этади. Айниқса, овқатланишдан олдин ва кейин ҳамда ташқаридан уйга келганда бу одатни канда қилмаслик лозим. 🚿 4. Илиқ душ қабул қилиш. Жазирама ҳаво терида бактерияларни кўпайтириши мумкин. Шу боис иссиқ кунларда тез-тез илиқ душ қабул қилиш саломатлик учун фойдали. У инсонни тетиклантириб, танадаги ғуборларни кетказади. 🚽 5. Ҳожатхонадан фойдаланиш. Жамоат ҳожатхоналаридан фойдалангач, албатта, қўлларни совунлаб ювиш керак. Агар бунга имкон бўлмаса, антисептик воситаларни ишлатиш тавсия этилади. Шунингдек, жамоат жойларида эшик тутқичлари ва умумий фойдаланиладиган буюмларни ушлагандан кейин ҳам қўлларни совунлаб ювиш мақсадга мувофиқ. 🫙 6. Тоза сув ичиш. Иссиқ кунлари организм жуда кўп суюқлик талаб қилади. Бундай пайтда, албатта, тоза ва хавфсиз ичимликлар истеъмол қилиш керак. Айниқса, қайнатилган ёки фильтрланган тоза сув ичиш танада суюқлик балансини ушлашга ёрдам беради. 🏠 7. Уй ва иш жойида гигиена. Иссиқ кунларда уйларни тозалаш, намликни назорат қилиш ва ҳавони алмаштириб туриш жуда муҳим. Эшик тутқичлари, стол ва бошқа тез ифлосланадиган жойларни дезинфекция воситалари билан тозалаш турли касалликларга чалинишнинг олдини олади. ‼️ Бундан ташқари, иш жойида шахсий озодаликка риоя қилиш, иш қуролларини доимий тоза сақлаш, хона ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш, кондиционер ва вентиляторлардан тўғри фойдаланиш саломатликни сақлашда жуда муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...

👍 1
#ТАҲЛИЛ ✅Шу йилнинг 4-июн санасида Қизилтепа туман ТТБга амалий ёрдам учун жўнаб кетган РШТЁИМ Навоий филиали мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ бугун Навоий шаҳрига қайтди. ✅Амалий ёрдам давомида мутахассислар томонидан жами 103 нафар беморга амалий ёрдам кўрсатилди, шундан 78 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилган бўлса, 25 нафар беморга стационар шароитда ёрдам кўрсатилиб, 8 нафар беморда оператив амалиёт ўтказилди. ✅Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 10-майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №175-сонли қарорига асосан Қизилтепа ТТБ шошилинч қабул бўлимида ташкил этилган куну-тун ишлайдиган бирламчи кўмак хонасининг ҳолати билан танишди. ✅Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан тиббиёт ускуналарини ишлатиш, шифохона ичи инфекцияларини олдини олиш, беморлар парвариши, касаллик тарихларини юритилиши, даволаш стандартлари, полипрагмазия ва бошқа мавзуларда суҳбатлар ўтказилди. ✅Қизилтепа ТТБ раҳбариятига амалиётхонасининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича таклиф киритилди. ✅Ишчи гуруҳ Қизилтепа ТТБ раҳбарияти билан аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласини муҳокама қилди. ✅Аҳоли саломатлигини сақлашда РШТЁИМ Навоий филиали ўзининг тизимли ишларини давом эттиради. 08/06/2024 йил. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показати все...
👍 3
Биласизми? 📌Кунига қанча сув ичиш керак? ✅ Организмдаги сув балансини меъёрда ушлаб туриш учун қанча сув ичган маъқул экани ҳақидаги баҳсларга дуч келиб турамиз. Айрим мутахассислар 2 литр, бошқалари 3 литр, учинчи гуруҳ вакиллари эса эҳтиёжга қараб сув ичиш керак деб таъкидлайди. 🖇 Аслида эса ҳар куни ичиш учун мақбул сув миқдори бўйича умумий битта илмий хулосага келинмаган. Бу марказий асаб тизими ва бир нечта бошқа органларни ўз ичига олган организмдаги сувни тартибга солиш тизимининг мураккаблиги, шунингдек, тананинг индивидуал хусусиятлари билан изоҳланади. 📝 Инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжи турли омилларга боғлиқ, уларнинг асосийлари: 🔸 жисмоний фаоллик даражаси; 🔸 атроф муҳитдаги иқлим шароитлари (ҳарорат, намлик даражаси); 🔸 умумий саломатлик ҳолати; 🔸 вазн; 🔸 махсус даврлар (ҳомиладорлик ва эмизиш). 🟢 Одамлар организми турлича бўлгани сабабли, вазн, терлаш, натрий йўқотиш ва иқлим шароитларига қараб эҳтиёжларини аниқлаб олгани фойдали. 👩🏻‍⚕️ Диетологларнинг фикрига кўра, ўртача ҳаво ҳарорати ва ўртача жисмоний фаоллик шароитида кунига ичиш керак бўлган тоза сув миқдорини бир килограмм вазнга 20-40 мл формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин. 🧊 Шундай қилиб, катта ёшли эркаклар кунига ўртача 1,75 дан 2 литргача, аёллар 1,4 дан 1,6 литргача, болалар (ёшига қараб) 1 дан 1,6 литргача, ўсмирлар эса бир оз кўпроқ сув ичишлари керак. 🔄 Бу озиқ-овқат таркибидаги сувдан ташқари ўртача ҳисоб бўлиб, у ҳар бир киши учун алоҳида танланиши керак. Экстремал шароитларда танада кунига тахминан 8000 млгача сув йўқотилиши мумкин ва уни керакли миқдорда суюқлик ва электролитлар (натрий, магний, калий, кальций) билан тўлдириб олиш зарур. 🔗 Баъзида танадаги сувнинг умумий миқдори камайиши ёки кўпроқ суюқлик йўқотилиши натижасида сувсизланиш юзага келади. 🔻 Унинг умумий белгилари: 🔹 оғиз бўшлиғи, тил ва кўзларнинг қуруқлиги; 🔹 чанқаш ҳисси; 🔹 бош оғриғи; 🔹 чарчоқ. 📝 Кўп одамлар кунига етарли миқдорда сув ичиш борасида қийналишади. Бу борада кун бўйи тўғри сув ичишни одат қилиб олишга ва гидрация даражасини мувозанатда ушлаб туришга ёрдам берувчи айрим маслаҳатларни келтирамиз: 📎 эрталаб уйғонганингиздан сўнг дарҳол оч қоринга бир стакан илиқ сув (250 мл) ичинг; 📎 ичадиган сувингизни қуйидагича тақсимлаб олинг: тушликдан олдин 500 мл, тушдан кейин кечки овқатгача 500 мл, овқатланаётганда бир стакан; 📎 ҳар сафар чанқаганингизда, ҳатто, кечаси ҳам (лекин ётишдан камида 30 дақиқа олдин) сув ичинг. 🥘 Диетологлар овқатдан олдин, овқат пайтида ва ундан кейин мунтазам тозаланган сув ичишни тавсия қилади. Сувни овқатдан 15-30 дақиқа олдин ичиш идеал вариантдир. Бу ейилган овқатнинг тўлиқ ҳазм бўлишини таъминлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показати все...

👍 1
Ёзда офтоб уриши... Ундан қандай ҳимояланиш керак? ☀️ Баҳор фаслининг ёмғирли кунларидан сўнг юртимизда иссиқ ёз мавсуми бошланди. Ушбу жазирама фаслда офтоб уриши, халқ тили билан айтганда дам ўтиши энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири. Шу боис ундан сақланиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим.
👩🏻‍⚕️ — Ҳар бир фаслнинг инсон саломатлиги учун ижобий ва салбий таъсирлари бор, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов. — Хусусан, ёзда қуёш тиғида узоқ вақт бош яланг ва баданни ҳимоя қилмаган ҳолда қолиш — офтоб уришига сабаб бўлади.
📌 Афсуски, кўпчилик бу ҳолатга “бироз дам ўтибди” дея беписандлик билан қарайди. Аслида эса унга эътиборсиз бўлиш, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади. Унинг асосий белгилари қуйидагилар: 🤕 Кучли бош оғриғи; 😓 Терлашнинг тўхташи, тери қуруқ ва қизарган бўлиши; 🫀 Тез ва кучли юрак уриши; 👃Тез-тез нафас олиш; 😮 Ўткир нафас қисиши; 🩺 Бош айланиши; 🤮 Қусиш ёки кўнгил айниши. 🤒 Оғир ҳолатларда эса беморда алаҳсираш кузатилади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин. 🥛 Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсонга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.
🥛Иссиқлик уришининг олдини олиш учун бир неча тавсияларга амал қилиш лозим. Хусусан, жазирама кунларда организм кўп сув талаб қилади. Шу боис сувсизланишнинг олдини олиш учун кунига 3 литр миқдорда суюқлик ичиш (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) лозим. Тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш, ундан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш керак.
👚 Кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матодан тикилган енгил либослар ва иссиқдан сақлайдиган бош кийим кийиш зарур. Чунки улар организмни совутиш ва ультрафинафша нурлардан ҳимоялашга ёрдам беради. Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда оғир жисмоний ишларни чеклаш ва кўпроқ ёпиқ жойларда бўлиш мақсадга мувофиқ. 👦🏻🧓Ёш болалар, кекса кишилар ва сурункали хасталиклар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар иссиқлик уришига кўпроқ мойил. Шу сабабли улар саломатлигини мунтазам кузатиб бориш муҳим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...

👍 1
#АМАЛИЙ_ЁРДАМ Хатирчи туман ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаларига амалий ёрдам кўрсатилди! 🫥Бугун РШТЁИМ Навоий филиали мутахассислари О.Х.Азимов ва С.Т.Пормановларлар амалий ёрдам билан Навоий шаҳри ва Хатирчи туманларида бўлиб қайтди. 🫥Мутахассислар дастлаб Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 10-майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №175-сонли қарорига асосан Навоий ШТБ ва Хатирчи ТТБ шошилинч қабул бўлимларида ташкил этилган куну-тун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналарининг ҳолати билан танишди. 🫥Шундан сўнг маҳаллий мутахассислар билан реанимация бўлимида даволанаётган беморларни тиббий кўригида иштирок этиб, беморларни даволашда ўзларининг тавсияларини берди. 🫥Шунингдек мутахассислар касаллик тарихларини юритилиши, даволаш стандартлари, дори воситаларининг таъминоти ва полипрагмазия тўғрисида маҳаллий мутахассислар билан суҳбат ўтказди. 🫥Мутахассислар Хатирчи ТТБ ва Навоий ШТБ раҳбарияти билан тиббий ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласини муҳокама қилди. 08/06/2024 йил. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показати все...
👍 5
03:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📌 Куни кеча Ўзбекистон нейрохирурглар ассоциацияси томонидан Бутунжаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда юртимиздаги 200 нафардан ортиқ ёш нейрохирурглар учун махсус ўқув курслари ўтказилди. ✅ Нейрохирургия соҳасидаги ёш мутахассисларга замонавий билимларни етказиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “устоз-шогирд” муносабатларини ўрнатиш, илмий устахоналар ташкил қилиш, назария ва амалиётни уйғунлаштириш каби мақсадларга қаратилган мазкур тадбир доирасида хорижий давлатлардан таклиф этилган 20 нафарга яқин соҳанинг етук олимлари ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Показати все...
Neyroxirurgiya_uzb_anjuman new.mp422.40 MB
👍 1
ШИМОЛИЙ ҲУДУДЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ! 🔊РШТЁИМ Навоий филиали директори Б.Жалолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ амалий ёрдам билан Зарафшон шаҳри ва Томди туманида бўлиб қайтди. 🔊Амалий ёрдам доирасида ишчи гуруҳ дастлаб Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 10-майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №175-сонли қарорига асосан Зарафшон ШТБ ва Томди ТТБ шошилинч қабул бўлимларида ташкил этилган куну-тун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналарининг ҳолати билан танишди. 🔊Шундан сўнг ишчи гуруҳ Зарафшон ШТБ ва Томди ТТБ реанимация бўлимида даволанаётган беморларни кўрикдан ўтказишди ва оғир беморлар консилиум қилиниб керакли тавсиялар берилди. 🔊Ишчи гуруҳ таркибидаги малакали мутахассислар Р.Бердимуродов ва Н.Рўзимуродовлар томонидан Томди туманида истиқомат қилувчи 2 нафар беморда оператив амалиёт ўтказилди. 🔊Шунингдек касаллик тарихларини юритилиши, даволаш стандартлари, дори воситаларининг таъминоти ва полипрагмазия тўғрисида маҳаллий мутахассислар билан суҳбат ўтказилди. 🔊Ишчи гуруҳ Зарафшон ШТБ ва Томди ТТБ раҳбарияти билан аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини оширишда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласини муҳокама қилди. 08/06/2024 йил. РШТЁИМ Навоий филиали Ахборот хизмати.
Показати все...
👍 4