cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

YOSH KUCH

Маърифий-бадиий, ижтимоий журнал

Більше
Рекламні дописи
405
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
-1430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

"...Агар фарзандингиз солиҳ бўлса, олтмишдан кейинги умр ҳам роҳат-фароғатда ўтади, аксинча бўлса, ҳаммаси – бир пул. Ота-она ўтиб кетган, ака-ука ҳам қўлтиқтаёқ бўлолмайди. Қариганингизни билдирмай, ими-жимида суяйдиган, жонингизга ора кирадиган фарзанд экан. Шу ёшга етгунича заҳматлар чекиб, бетиним меҳнат қилган инсон фарзандлари туфайли озгина ҳузур топса, бутун умр роҳат-фароғатда яшагандек бўлади. Олтмишгача хоҳлаганидек яшаб, мартаба, давлат топса-ю, қувватдан қолган пайти хор бўлиб қолса, бу дунёга келиб нима кўрдим, дейди..." ☝🏻 "Yosh kuch" журнали бисотидан
Показати все...
"...Агар фарзандингиз солиҳ бўлса, олтмишдан кейинги умр ҳам роҳат-фароғатда ўтади, аксинча бўлса, ҳаммаси – бир пул. Ота-она ўтиб кетган, ака-ука ҳам қўлтиқтаёқ бўлолмайди. Қариганингизни билдирмай, ими-жимида суяйдиган, жонингизга ора кирадиган фарзанд экан. Шу ёшга етгунича заҳматлар чекиб, бетиним меҳнат қилган инсон фарзандлари туфайли озгина ҳузур топса, бутун умр роҳат-фароғатда яшагандек бўлади. Олтмишгача хоҳлаганидек яшаб, мартаба, давлат топса-ю, қувватдан қолган пайти хор бўлиб қолса, бу дунёга келиб нима кўрдим, дейди..." ☝🏻 "Yosh kuch" журнали бисотидан. ❤️❤️❤️ Яйраб ўқийман, оилавий кутубхонамнинг мулки бўлиб қолсин десангиз, (почта орқали) обунага шошилинг! Обуна индекси: 823. Сотувда йўқ! Қўшимча маълумот учун: 👉🏻 @yoshkuchbest 👉🏻 +998 93 2206706 Уланинг, ютқазмайсиз! 👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Биз бола вақтимиз ота-она нима деса, ўша гап қонун эди. Ҳозирги болалар мутлақо бошқача. Ота-оналарини ўз раъйи билан ҳисоблашишга мажбур қилишяпти. Бизнинг хоҳиш-истагимиз катталар учун аҳамиятсиз эди. Нима учун? Турмуш тарзи бошқача эди-да! Бир мисол. Уйда нон ёпиларди, аслида, шу нондан бўлак ейдиган нарсанинг ўзи йўқ. Мен ҳали гўдак маҳалим одамлар кунжара еб қўйиб, кўчаларда қотиб қолар экан... У даврнинг болалари қийинчилик кўриб, меҳнат билан ўсгани учунми, эсли эди. Ҳозирги болаларнинг пешонаси ярқироқ – егани олдида, емагани кетида, замон ҳар жиҳатдан такомиллашиб кетган. Ўқийман, одам бўламан деса, ҳамма шароит муҳайё. Лекин... Қадриятлар мезони ўзгариб кетгандек". 📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻 👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥 Уланинг, ютқазмайсиз!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Йигирма беш ёшгача, унча-мунча айбу-нуқсонлар бебошликка йўйилавериши мумкин. Аммо у ёғига... Ҳаётнинг жиддий ва асосий даври бошланади. Рисоладагидек оила қуриш, фарзанд кўриб, ўзи тилаганидек тарбиялаш, уйли-жойли қилиш баробарида давлат ишини эплаш, маҳалла-кўйни ўрнига қўйиш, иззат-икром топиш... Шу азоб-уқубатлардан гард юқтирмай ўтиб, эсон-омон олтмишга кириб олсангиз, бу том маънода қаҳрамонлик экан. Негаки, умрнинг энг қийин даврини олтмишгача яшаб бўласиз: ундан кейин йўқотиладиган нарсанинг ўзи йўқ – соғлиқ ҳам, қувват ҳам сарфланиб бўлган. Бунгача фарзандларнинг ҳам бўлари бўлади: ё у ёқли, ё бу ёқли. Энди сиз бировнинг мушугини "пишт" деёлмайсиз, бировнинг ҳам сизнинг мушугингиз билан иши йўқ... Бу ёғига етмиш, саксонга кириш қийин эмас". 📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻 👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥 Уланинг, ютқазмайсиз!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Yosh kuch" журнали бисотидан "...Отамнинг отасини Ҳамроқулбой дейишарди – у вақтлари ери бор одамни бой деяверишган. Отам оддий деҳқон бўлса ҳам, ишнинг кўзини билгани учун ён-атрофдагиларга нисбатан дурустроқ кун кўрарди. Қаерда қолоқ ер бўлса, у кишини бригадир қилиб тайинлаб қўйишарди – миришкор эди. Трактор олиб келиб ер ҳайдатарди. Кечга томон ош дамлатиб, далага чиқарарди – тракторчининг қорнини тўйғазиш керак. Ошнинг ичида гўшти борми-йўқми, биров эътиборга олмас эди. Номи "ош"-да..." 📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻 👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥 Уланинг, ютқазмайсиз!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"...Уйга пул сиғмай кетган пайтлар бўлган. Тўй-ҳашамга борсам, қўшиқларимдан ишқибозларнинг кўнгли яшнаб кетиб чўнтагимга пул солади. Аслини олганда, бу ўғрилиқ пул эмас, ҳалол, одамлар рози бўлиб, кўнгилдан чиқариб беряпти. Лекин ўша пуллар ҳам менга бахт келтирмаган... Жонимдан ўтиб кетган пайтлари, қанийди, мен ҳам манави қўшнимга ўхшаб эрталаб папкамни кўтариб чиқиб кетсам-у, кечқурун олтида ишни тугатиб уйга қайтсам, болаларим билан битта нонни бўлишиб еб ўтирсам, дердим. Икки кунда бир қора қозоним жизиллаб турса… оч қолмасдим-ку, ахир". 📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻 👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥 Уланинг, ютқазмайсиз!
Показати все...
"...Уруш, йўқчилик, қийинчилик кўргани учунми, одамлар бир-бирига меҳр-оқибатли эди... Бир аммамиз бўларди. Қариб қолган, қўли ҳам қалтираброқ турарди. Бир куни шу кампир қўлида коса билан кириб қолди. Онам раҳматли уни кўрибоқ: «Вой шўрим, Тўқоч опоғбувим ун сўраб келяпти, уйимда уним йўқ эди-я, қандоқ қилиб йўқ дейман», деб ўзини ҳовлининг этагига урди. Кампир секин келиб, кўрпача четига омонатгина ўтирди. Қўлидаги косанинг лаби учиб кетган, деярли ярми йўқ эди. Нуриддин, болам, онанг қани, деди. Нима дейишимни билолмай, тентираб, ҳу ўша томонга кетди, шекилли, дедим. Кампир ҳовли этагига қараб жиндай ўтирди-да, ҳа, майли, дея хўрсиниб чиқиб кетди. У аҳволни сезгандай эди. Орқасидан онам келди. Олиб чиқиб берай десам, ун йўқ, уят бўлди… аттанг... кимдан сўради экан боёқиш, дея алламаҳалгача изтироб чекди". 📝 давоми 👇🏻👇🏻👇🏻 👉🏻 @yoshkuchman 🔥🔥🔥 Уланинг, ютқазмайсиз!
Показати все...
Инсон жамият қадрламай қўйган хислатларни ўзида сақлаб қолиш учун кучли иродага эга бўлиши лозим. Андре Моруа, "Оила давраси"
Показати все...
Мен машҳур бўлмаган, омма доирасидан ташқарида тутилган, ҳаракат қилсак, катта ўзгаришларга сабаб бўлгувчи ва аслида жуда ҳам муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилишни афзал биламан. Ноам Чомски, "Ташвиқот ва омма онги"
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Prezident Shavkat Mirziyoyevning O‘zbekiston yoshlariga bayram tabrigi
Показати все...