cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Milliy gvardiya Surxondaryo viloyati

Milliy gvardiya rasmiy veb sayti www.Milliygvardiya.uz Qo‘riqlash bosh boshqarmasi veb sayti www.qbb.uz Murojaat uchun telefon: +998762212261

Більше
Рекламні дописи
1 172
Підписники
-124 години
-87 днів
+730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Киберхавфсизликни таъминлаш давр талаби Куни кеча Денов туманида “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида кибер жиноятларнинг олдини олиш бўйича навбатдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Киберхавфсизлик гуруҳи мутахассислари, ходимлар ва ишчи-хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Унда ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиниши лозим бўлган чоралар ҳамда бу каби ҳар хил алдовларга ишонмаслик юзасидан тушунтиришлар берилди. Бу борада фуқароларда интернет тармоғидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш, билим ва  кўникмаларини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Показати все...
04:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Долзарб мавзу: Электр токи бўйича ҳисоб-китоблар
Показати все...
18.73 MB
Археологик топилмалар билан яқиндан танишилди Сурхондарё вилоятидаги мавжуд тарихий обидалар билан яқиндан танишиш ҳамда шахсий таркибнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят  Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун Археология музейига навбатдаги саёҳат ташкил этилди. Ходимлар музейдаги нодир экспонатлар, ўтмишимизга оид тарихий ёдгорликлар, ўзбек тарихчилиги ҳамда қадимий асори атиқалар билан яқиндан танишиб, кўплаб маълумотларга эга бўлдилар. Музей мутахассислари томонидан қадимий топилмаларнинг тарихи ҳақида тушунчалар берилди. Айтиш керакки, Термиз археология музейида Бронза (милоддан аввалги 3-2 минг йилликлар) эрамизнинг 15-асригача бўлган топилмалар, палеолит, мезолит, неолит ва энеолит даврларига оид экспонатлар, қадимги Юнон-Бақтрия маданияти, Сурхон воҳасининг охирги бронза ва илк темир даврларига оид моддий маданият намуналари кабилар жой олган.
Показати все...
Сурхондарё вилоятида  2024-2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари старт олди.
Показати все...
Қўриқлаш хизмати афзалликлари юзасидан ҳудудларда тарғиботлар давом этмоқда Термиз шаҳрида Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Тарғибот тадбирлари давомида мутасадди ташкилот органлари вакиллари томонидан хар бир кўп қаватли хонадонлар, савдо дўконлари, ижтимоий хизмат кўрсатувчи объектлар олдига бирма бир ташвиш тугмачасини ўрнатилиши бўйича, шунингдек, уй ва хонадон, объектларда ўрнатиладиган замонавий қўриқлов сигнализация воситаларининг афзалликлари, тадбиркорларга ва фуқароларга қулайлик томонлари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Показати все...
Оталиққа олинган ёшлар эътиборда Жарқўрғон туманида Миллий гвардияга бириктирилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида мутассадди ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Маҳаллардаги "еттилик" масъуллари ҳамда ёшлар билан суҳбат қилиниб, оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишда ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.
Показати все...
02:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Янги Ўзбекистоннинг ҳарбий спортчи оиласи" шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди
Показати все...
17.14 MB
02:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Президентнинг Фарғонага ташрифи: янгича фикрлаш ва ишлаш, имкониятлардан унумли фойдаланиш – халқимизни рози қилиш, иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш гарови — Поездка Президента в Фергану: мыслить и работать по новому, эффективно использовать возможности – залог благополучия народа, повышения конкурентоспособности нашей экономики Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показати все...
rolik_fargona_tg_new2.mp437.22 MB
Миллий гвардия ходимлари ташаббуси билан Олтинсой туманидаги "Вахшивор" болалар оромгоҳида ёзги таътил кунларини мароқли ўтказаётган ёшлар учун ватанпарварлик, маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.
Показати все...
Перейти до архіву дописів
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.