cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

INFO XABAR📡 🇺🇿24/7

O'zbekistonda va dunyoda nima gap? siyosat, iqtisodiyot, jamiyat, sport, madaniyat mavzulariga oid dolzarb tahliliy ma'lumotlar va tezkor xabarlar bizda! @infoxabar

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
439
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
ТАЙИНЛОВ Бобожонов Асадбек Шухратжон ўғли Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси муассислигидаги «O‘zbekiston» журнали Бош муҳаррири лавозимига тайинланди. Асадбек Бобожонов Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» телеканалида бошлаган. 2017-2023 йилларда муҳаррир, катта муҳаррир, ўз мухбири, 2018-2019 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги Ахборот-маслаҳат мультимедиа марказида мухбир, 2020-2023 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг матбуот бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.
Показати все...
Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилди. У бу лавозимда 45 кундан буён фаолият олиб бораётганди. @infoxabar
Показати все...
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади. 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Показати все...
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

⚡️Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади. 🔹 Мувофиқ равишда, 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади. ——— ⚡️ На основании решения хокима Ташкента для теплоснабжения пользователей централизованного отопления с 19 октября 2022 года в столице запускается циркуляция тепловой системы из теплоисточников. 🔹 Соответственно, с 22 октября начинается поэтапное обеспечение теплоэнергией объектов социальной сферы, а с 24 октября — многоквартирных жилых домов. 📹 YouTube 💬 Telegram 🌐 Web-site

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради Жорий йилнинг 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради. @infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!
Показати все...
00:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қозоғистон: Президентлар кортежи Телеканалларда кўрсатилмайдиган тасвирлар. @infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!
Показати все...
PPP_Insta_3.mp427.16 MB
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бугун Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида қизиқарли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тафсилотлар: https://t.me/millatlararoqumita/9650 @infoxabar
Показати все...
Миллатлараро муносабатлар қўмитаси

ЎЗБЕК ТИЛИ - МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ ВА МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ ТИМСОЛИ Ўзбекистонда нишонланаётган 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан жорий йилнинг 14 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Батафсил:

https://interkomitet.uz/bosh-sahifa-kir/%d1%9ezbek-tili-millij-%d1%9ezligimiz-va-musta%d2%9bil-davlatchiligimiz-timsoli/?lang=oz

Қорақалпоғистондаги тартибсизликда гумонланган яна 22 нафар фуқаро Жўқорғи Кенгес раиси илтимосномаси ва депутатлар кафолати остида оиласи бағрига қайтарилган.
Показати все...
joqargikenes.uz

Қарақалпақстандағы тәртипсизликлерде гүманланған және 22 пуқара депутатлық кепиллик тийкарында өз шаңарағына қайтарылды Қарақалпақстанда болып өткен тәртипсизликлерде гүманланған және 22 пуқара Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының илтимаснамасы, ўақыяларды үйренип атырған Комиссия шешими ҳәм депутатлар кепиллиги менен инсаныйлық принципи тийкарында өз шаңарағына қайтарылды. Тәртипсизликлерде қатнасқанлықта гүманланып, алып кетилген шахслардың қылмысынан пүшайман екенлиги, шаңарақ ағзалары тәрепинен берилген мүрәжатлардың үйренилиўи, олардың шаңарағында жалғыз бағыўшы екенлиги соның менен бирге ер жетпеген перзентлериниң барлығы есапқа алынып оларды бүгин жақынларының баўырына қайтарыўға қарар етилди. Мағлыўмат орнында айтып өтиў орынлы усы жылдың август айында Қарақалпақстандағы тәртипсизликлерде гүманланған 34 пуқара жәмийетлик кепиллик тийкарында өз шаңарағына қайтарылған еди. Каналға ағза болыў: @joqargikenes

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўмни ташкил қилади бу ҳақида Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. 2022-йил 1-октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни, ҳудудларда эса ижара ҳақининг ўртача миқдори 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил қилган. Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари сони эса қуйидагича: 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та; 5 млн сўмдан ортиқ – 255 та. Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар 2022-йил 1-январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “Э-ижара” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт. @infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
NASA астероид траекториясини ўзгартириш миссияси муваффақиятли ўтганини эълон қилди NASA ўтказган миссия доирасида кутилганидек, Диморф астероидининг орбитаси DART зонди билан техноген тўқнашувдан сўнг ўзгарди. Бу ҳақда NASA хабар берди. Зарбадан кейин олиб борилган кузатувлар шуни кўрсатдики, Диморфнинг каттароқ Дидим астероиди атрофида айланиш даври 32 дақиқага, 11 соат 55 дақиқадан 11 соат 23 дақиқагача қисқарган. Бундан ташқари, иккита астероиднинг ўзаро позицияси ўзгарган. DART миссияси самовий жисмнинг траекториясини ўзгартиришга йўналтирилган тарихдаги биринчиси бўлди. Тахминларга кўра, бундай технология келажакда ҳар қандай астероиднинг Ер билан тўқнашувининг олдини олиш учун ишлатилиши мумкин. Ҳозир Диморф ва Дидим Ердан тахминан 11 миллион километр узоқликда жойлашган. @infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!
Показати все...
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Шаржа шаҳрига авиақатновларни уч бараварга кўпайтиради 2022 йил 31 октябрдан Uzbekistan Airways авиакомпанияси БААнинг Шаржа шаҳрига парвозлар сонини оширади. Тошкент – Шаржа йўналишида авиақатонвлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, UzAirways мобил иловаси орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин. @infoxabar – Ўзбекистонда ва дунёда нима гап? сиёсат, иқтисодиёт, жамият, спорт, маданият мавзуларига оид долзарб таҳлилий маълумотлар ва тезкор хабарлар бизда!
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.