Nurmuhammad Xo'ja
431
Підписники
-224 години
-57 днів
-1830 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
“Кўнгил чироғини истасанг, тан осойишталигидан четлан”.
©️Имом Мотуридий
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Саккизинчи синф эдим, чамаси…
Ғўзапоя қалин, юролмас эдим.
Мактаб директори койирди ҳар кун.
Чунки мен нормани теролмас эдим.
Бир кеча пахтадан қочмоқчи бўлдим.
Зовурлардан мени ушлаб олдилар.
Бурчакка турғазиб, ўқитувчилар
Галма-гал тепдилар, муштлаб олдилар.
Тонгда директорни олиб кетишди.
Ҳолинг шу, дунёга зиё сочганлар.
“Сабаби не” десам, синфком деди:
Норма термаганлар, пахтадан қочганлар…”
Тепада бўлганмиш жиддий селектр.
Ким кимга ўрнагу, андоза бўпти.
Директорни қайтиб кўрмадик, аммо
Эшитдик, қишлоқда жаноза бўпти.
Бугун мен улғайдим, мана, қўлимда
Отамнинг пулига келган дипломим.
Фалон жойда фалон бўлдиму, аммо
Мен одам бўлмадим, одам бўлмадим.
Негаки, таълим йўқ, бу ўтган йиллар
Миллатнинг қўйнини пучга тўлдирган.
Ҳў аллақачонлар, казо-казолар
Таълимни пахтада уриб ўлдирган…
Беҳзод Ҳамро 2024
💔 1