cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ихлос Медиа 📚📚📚

«Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни ҳуш кўради» (Бақара сураси, 195-оят) Расулуллоҳ алайхиссалом айтадилар: «Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бордир» (Имом Муслим) Админ: @AbuAbdulvohid

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
179
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#Эслатма #Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ... 📚📚📚 Аллоҳ Таоло бу кунларга қасам ичди. Аллоҳ бирон нарсага қасам ичса, бу унинг қадри баланд эканига далолат қилади. Зеро, буюк Зот фақат буюк нарсаларгагина қасам ичади. Аллоҳ Таоло шундай дейди: “Тонгга ва ўн кечага қасам” (Фажр, 1-2). Оятдаги “ўн кеча”дан мақсад жумҳур муфассирларнинг фикрича, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир. Ибн Касир тафсирида “Шу фикр тўғри”, деган. 📚📚📚 Бу кунлар Аллоҳни зикр қилиш тарғиб қилинган “маълум кунлар”дир Аллоҳ Таоло шундай дейди: “Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун сўйиш) асносида Аллоҳ номини зикр қилиш учун (келурлар)” (Ҳаж, 28). Жумҳур уламолар, жумладан, Ибн Умар ва Ибн Аббос разияллоҳу анҳумларнинг фикрича,“маълум кунлар”дан мақсад зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир. 📚📚📚 Имом Бухорий Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Бу кунлар (яъни зулҳижжанинг аввалги ўн куни)да бажарилган солиҳ амалларчалик Аллоҳга суюклироқ бўлган амаллар йўқ”. (Саҳобалар) дедилар: “Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам (зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган амалларга тенг келмайди)ми?”. “Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам (зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган амалларга тенг келмайди)” –дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Фақат мол ва жони билан жиҳодга чиқиб, бунинг ҳеч қайси билан уйига қайтмаган (яъни жанг майдонида шаҳид бўлган) киши бундан мустаснодир” (Бухорий ривояти, 2/457).     •┈•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•┈• Ихлос Медиа ⤵️ https://t.me/ihlos_media_osh
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эслатма ... #Зулхижжа ойининг ўн куни Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Зулҳижжа ойининг 10 кунида кўп ибодатлар қилиш яхшидир, айниқса такбирлар, "ла илаҳа иллаллаҳ" ва "алҳамдулиллаҳ" сўзларидир. Бу фарзи айн бўлмаган жиҳоддан яхшироқдир». «Мадарижус Соликийн», 1/110     •┈•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•┈• Ихлос Медиа  ⤵️ https://t.me/ihlos_media_osh
Показати все...
Смотрите "Зулхижжанинг ўн куни. Шайх Содиқ Самарқандий." на YouTube https://youtu.be/JQ9Wo6h5GXY
Показати все...

10:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео 🎞 #Шайх_Содиқ_Самарқандий #Зулхижжа нинг ўн кунлиги хақида ...     •┈•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•┈• Ихлос Медиа  ⤵️ https://t.me/ihlos_media_osh
Показати все...
61.02 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Долзарб #Тарқатинг ❗️Кўп ҳолларда ёш болаларимиз шундай ўтиришганига кўзимиз тушиб қолади. Бу, болалар учун энг ҳавфли ўтириш усули ҳиссобланади, ўсиб турган боланинг умуртқа поғонасига қаттиқ шикаст етиши мумкин ❌ P.S: Инобатга олиб қўямиз ☝🏻 👉 @UZBEK_GOLD
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Табассум ​Ким яхши, ақлли ва чиройли аёл қидираётган бўлса, Демак, у учта аёл қидираётган экан. 😄😄😄       •┈•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•┈• Ихлос Медиа ⤵️ https://t.me/ihlos_media_osh
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Хадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга севиклидир: "Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, Субҳааналлоҳил ъазийм". (Бухорий ва Муслим ривояти). Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш билан ва улуғлаш билан поклайман». •┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Ихлос Медиа ⤵️ https://t.me/ihlos_media_osh
Показати все...
00:45
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Аллоҳни қандай инкор қиласиз ?! Ҳолбуки, У жонсиз эдингиз сизга жон ато этди, сўнгра сизни ўлдириб, яна қайта тирилтиради ва ниҳоят яна Унга қайтасизлар. У шундай Зотки, сиз учун ердаги барча нарсани яратди. Сўнгра самога юзландида, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани билгувчидир
Показати все...
8.89 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.