cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Адабиёт ва таржима

Рус шеърияти ихлосмандлари учун

Більше
Рекламні дописи
269
Підписники
Немає даних24 години
-47 днів
-1230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ЯҚИНЛАШАР СЕНТЯБРЬ Яқинлашар сентябрь ойи, Янги ўқув йили бошланар. Ўқувчилар севимли жойи Мактаб томон қадам ташлашар. Қўлларда гул, қалб тўла қувонч, Устоз сари ошиқар бола. Билим олар, кўзларда ишонч, Пок нияти мисоли тола. Ўтказишди ёзни мазмунли Дам олишиб оромгоҳларда. Нигоҳлари доим учқунли, Китоб ўқир қилмасдан канда. Қатнадилар ўқув марказга Чет тилларин ўрганиш учун. Мисолларни ечар бирпасда Алгебрани такрорлаб ҳар кун. Қучоқ очиб кутиб олади Фарзандларин мўътабар маскан. Саҳифалар очиб боради, Жиҳозлари жуда ярашган. Ўғил-қизлар ўз навбатида Аъло ўқиб улғайиб борар. Илғорларнинг турар сафида Мақсадига эриша олар. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 20.08.2023 й.
Показати все...
ТАҚСИНГА САЗОВОР Вақт бешафқат, ҳаёт афсус ўткинчи, Оқар дарё мисол умримиз, нурсиз. Нимага эришдинг, ўйлаб кўргинчи, Мақсадга етдингми ишлаб тун,кундуз? Ширин орзу қилиб режа тузгансан Бир пайтлар ёш йигит,ё қиз бўлган чоғ. Афсус сўнгра учқур отдан тушгансан Саробга айланиб барчаси ногоҳ. Лек доим ҳаётдан умидинг катта, Режалар тузишда давом этасан. Қулоқ эшитмай,кўз хиралашганда, Оёқ оғриганда қаён кетасан? Ҳар томон югурдинг,тер тўкдинг роса, Ақлий ва жисмоний меҳнат тугамас. Асло тўхтамайсан ўзингга қолса, Ғайратинг чексиз,тик тура олсанг бас. Зафар келар сабру-бардош ортидан, Тинимсиз изланиб йиғилар билим. Мақсадга етасан интилиб чиндан, Ўзни англаб, ечиб коинот сирин. Тақсинга сазовор инсон ҳаёти, Меҳнатда кўради ўзин бахтини. Доим парвоз қилсин синмай қаноти, Оллоҳим, сўндирма унинг шахтини! ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 18.08.2023 й.
Показати все...
ЗАВҚ ОЛАМАН Август ойин биринчи куни - Ёз ҳам ўтиб бормоқда аста. Унутмайлик, азизлар, шуни: Умр оқиб кетар бирпасда. Ҳаётимиз мазмунли ўтсин, Забт этайлик янги маррани. Вақт қадрига ҳар кимса етсин, Ақли расо ва соғлом тани. Сентябрь ҳам кириб келади, Бир-бир ортда қолиб ҳафталар. Ички овоз савол беради Юрагимни тирнаб қайталаб: "Эшик қоқар олтин куз фасли, Сен қаерда дарслар ўтасан, Энди борар вилоят қайси, Қандай мактаб томон кетасан?" Мен турибман бошимни қашлаб, Йўллар бисёр, ниҳояси йўқ. Оллоҳ, қолмай кўзимни ёшлаб, Ўзинг қўлла, кўнглим бўлсин тўқ. Ўқувчиси билимга чанқоқ, Шароит бор зўр маскан бўлсин. Завқ олайин дарс ўтиб ҳар чоғ, Меҳнатдан қалб ғурурга тўлсин. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 16.08.2023 й.
Показати все...
ОХИРЛАБ БОРМОҚДА... Охирлаб бормоқда июль ойи ҳам, Кунларим ўтмоқда мазмунсиз, изсиз. Қурилиш тўхтади, жилмас жойидан, Кетмон, лопаткалар турар ювиқсиз. Энди кўчага ҳам чиқмай қўйганман, Кўмилиб олганман қоронғи уйга. Савол берганлардан безор бўлганман, Юпанч тополмайман қўшиқ ва куйда. Қизил мактаб излаб ўтмоқда куним, Дарслар кам уларни топиб сўрасанг. Интернетда қолган уйқусиз туним, Кўп вақт йўқотгандан хуноб бўласан. Ҳамон ўзимга мос дарс деярли йўқ,. Йигирма соатга боргим келмайди. Омадли ҳамкасблар юрар кўнгли тўқ, Борар жойи тайин, ҳар ён елмайди. Билмайман натижа қандай бўлади, Топмасам - кутмоқда олис мактабим. Гарчи юлдуз саҳар аста сўнади, Лек узоқ чидашга маҳкумдир сабрим. Сабрдан иборат кўҳна бу дунё, Унга халқлар битган мақоллар бисёр. Меҳнат ва чидамнинг бирлиги - рўё, Шунга амал қилган - ғолиб, бахтиёр. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 28.07.2023 й.
Показати все...
ҚИЗИЛ МАКТАБ Қизил мактаб излайман ҳар кун, Наҳот бойиб кетиш ниятим?! Йўқ орзуим бўлмаган мавҳум, Аниқ мақсад кўзлаган қалбим. Билим - берар омад калитин, Маънавият - ҳурмат келтирар. Бу иккисин забт этмоқ учун Ўртоқ бўлгин сен меҳнат билан. Дангасалик менга бегона, Ўз фанимга ўзгача меҳрим. Бунга сабаб раҳматли она, Ўгитларин унутмай келдим. Нима учун қизил мактабга Шу куларда эҳтиёжим бор?! Ҳақ тўларкан икки баробар, Бериларкан катта эътибор. Чўнтак кесмас ортиқча маблағ, Енга олар барча тўсиқни. Ишинг битар борилса сарфлаб Ва айтасан қувнаб қўшиқни. Топилар деб умид қиламан, Ўзимга мос бир қизил мактаб. Мароқ билан дарслар ўтаман - Жаҳон билган рус тилин мақтаб. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 25.07.2023 й.
Показати все...
ЛЕТО Лето. Самое жаркое время года. В этом году оно выдалось жарче обычного. Сорока градусная температура стала нормой. Особенно южная Европа испытывает большие трудности в эти дни. Пожилые люди Испании, Италии, Греции должны быть осторожны, не должны выйти на улицу. Туристов, приехавших в эти страны, часто приходится эвакуировать в более прохладные регионы. В этом плане нам, узбекам, да и всем другим азиатам, намного проще. Мы привыкли к такой жаре. Для нас летняя жара, как для русских зимние морозы, обычное явление. Но всё равно в любом случае все люди должны остерегаться от прямого попадания солнечных лучей. Не стоит ходить без надобности под солнцем. Бережённого сам бог сбережёт. Берегите себя и будьте всегда здоровы! ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ 24.07.2023 г.
Показати все...
БУЮК ТАБИБ Ғарбда Авиценна номин олганди Ўрта асрларда яшаган табиб. Илм-фан, санъатда изи қолганди, Тафаккур ва зиё борган юксалиб. Китоб ёзган тўрт юз элликка яқин- Кўплаб соҳаларга улар аталган. Даволаган турли ҳаста барчасин, "Тиб қонуни" машҳур бўлиб саналган. Улкан қўлёзманинг беш бўлими бор: Жамлаган ўтмишнинг даволашларин. Табиб усуллари бўлган бетакрор, Айтган сув ва ерда дард юқишларин. Соғлиқ алоқадор онг ва асабга, Боғлиқлик борлигин тушуниб етган. Дори турин ёзган саккиз юзгача, Қандай тайёрлашни кўрсатиб ўтган. Тиббиётга қўшган беқиёс ҳисса, Унинг таълимоти яшаган узоқ. Устозим деб билган ҳар қангдай кимса, Ёшлар учун бўлган гўя бир маёқ. Буюк алломалар - бизнинг фаҳримиз, Доно ўгитлари барчага сабоқ. Олимларга тўлсин қишлоқ, шаҳримиз, Миллат келажаги,шубҳасиз, порлоқ. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 14.06.2023 й.
Показати все...
00:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
mp4.mp41.05 KB
ЁЛҒИЗ АЁЛ Яшар адир, қирлар ичида Кичик қишлоқ қўй, молин боқиб, Ёзда иссиқ, қиш совуқ жуда, Қоронғида тезаклар ёқиб. Ҳаёт учун курашар барча Тиним билмай ҳар қандай кунда. Ёлғиз аёл меҳнати қанча, Ишлар қорда, ёмғир, тутунда. Ўзин ўтга, чўққа уради, Гарданида рўзғор ташвиши. Кеч ётса ҳам эрта туради, Тугамайди онанинг иши. Ишонгани ягона ўғил, Дилбандидан умиди катта. Ўсиб касбин устаси бўлсин, Ватанига содиқ албатта. Фарзанд кичик бўлса ҳам доим Она қадрин яхши билади. Гап қайтармас, сўзлар мулойим, Меҳрибонин ўйлаб юради. Чидар нозик аёл елкаси, Ортиб борар дунё юкини. Ёрдам қўлин чўзар акаси, Кўрсатади ақлин, кучини. Аёл зотин асра балодан, Мушкулларин осон қил, Оллоҳ. Қалби дарё, муштипар одам, Оғир дамда қўлла, бер паноҳ. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 13.06.2023 й.
Показати все...
МАЗМУНЛИ КУНЛАР Мубинанинг ўтган кунлари Мароқли ва тўла мазмунга. Эртак айтиб берар тунлари Синглисига у қизиқ жуда. Уйғонади ҳар кун азонда, Юз-қўлини ювиб чой ичар. Овқат бўлса агар қозонда Нонуштага дарров иситар. Ўқув марказ томон йўл олар Ёқтиради у инглиз тилин. Машғулотга кечикмай борар, Англаб етар ўрганиш сирин. Қайтгач, шошмай тушлик қилади, Ёрдамлашар уй ишларига. Шахмат, шашка ўйнай билади, Вақт топади шулар барига. Моҳир рассом - бўёқлари бор, Конкурсларда кўп зафар қучган. Ниманики қилса ихтиёр, Қаршилик йўқ у ёққа учган. Фарзандларин келажагига Масъул доим ота-оналар. Олма тушар олма тагига, Бахтли бўлсин доно болалар. ДИЛМУРОД УБАЙДУЛЛАЕВ шеъри. 12.06.2023 й.
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.