cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН. Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim 💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Більше
Рекламні дописи
24 604
Підписники
-224 години
-1087 днів
-82330 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
Отангизни тўйиб-тўйиб қучоқлаб олинг, маслаҳатини олинг, дуосини олинг, хизматини қилиб хурсанд қилинг… Чунки у бирдан йўқолиб қолиши мумкин, отамга ўхшаб… 👉 @NamozDarsliklari
2 84492Loading...
02
​​Ким гуноҳ ишни кам қилади Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима? Жавоб берди: сукут ва яна сукут... ➖➖➖ Сўради: Хўш бу нени англатади? Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир. ➖➖➖ Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз? Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди... ➖➖➖ Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади? Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали... ➖➖➖ Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин? Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади... ➖➖➖ Сўради: Вафоли ёр ким? Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон. ➖➖➖ Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз? Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади... ➖➖➖ Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар? Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир. “Фарзанднома” китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
2 73827Loading...
03
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун...☝️🏻 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
4 18461Loading...
04
☝️Вақтимиз қанча қолганини билмаймиз. Билганимиз шуки, намоз вақти тезда ўтади! Намозга шошилинглар! Нажотга шошилинглар! Дўстларингизга ҳам улашинг! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
4 09527Loading...
05
​​Розилик Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди. – Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади. – Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди. – Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар. – Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди. – Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди. – Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди. – Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди. Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди. Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! 👉 @NamozDarsliklari
5 31179Loading...
06
Хожи ака бўламан деб, намозини унитиб қўяётганлар... 🎤 Шукуруллоҳ домла. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
5 22658Loading...
07
▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. ▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. ▫️Агар кипригингиз силаса уйқу. ▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙 ➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
4 39945Loading...
08
​​АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ. - Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ). «Фазилатли амаллар» китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
5 03263Loading...
09
УШБУ МАЪЛУМОТ СИЗНИ ТУНДА ИККИ РАКАТ БЎЛСА ҲАМ ТАҲАЖЖУД ЎҚИШГА УНДАЙДИ ИНШААЛЛОҲ Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар. НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
4 77148Loading...
10
Минг ракаът нафлдан афзал амал... 👉 @NamozDarsliklari
7 653240Loading...
11
​​☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА! ✔️1)Калимаи тоййиба.! 👉 Лаа илааҳа иллаллооҳу Муҳаммадур росуу луллооҳ. ✍Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир.Муҳаммад (с.а.в) Аллоҳнинг расулидир.! ✔️2) Калимаи шаҳодат. 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ. ✍Иқрорлик сўзи:. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг банда-си ва расули эканига иқрорман. ✔️3)Калимаи тавҳид.! 👉 Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюл лаа ямуту, бияди ҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. ✍Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир! ✔️4) Калимаи раддил куфр . 👉 Аллооҳумма иннии аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лимаа лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб. ✍Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан. ✔️5) Калимаи истиғфор .! 👉 Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъаалаа мин кулли занбин азнабтуҳуу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъалаанияҳ. Ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам. Иннака анта ъаллаамул ғуйууб . ✍Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гунохларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайб-ларни билгувчи Зотсан. ✔️6) Калимаи тамжид .! 👉 Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил-ъалиййил ъазиийм. Маа шаа Аллооҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун. ✍Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлақ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди. ✔️ИЙМОНИ МУЖМАЛ. 👉 Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳива арканиҳи. ✍Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим. ✔️ИЙМОНИ МУФАССАЛ 👉 Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъал`а вал баъси баъдал мавт. ✍Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.!! 👉 @NamozDarsliklari
5 622201Loading...
12
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
15 272674Loading...
13
📹 Қаср номози қандай ўқилади? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох 👉 @NamozDarsliklari
5 08167Loading...
14
Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган. Ҳадиснинг асл матни мана бундай: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар. - Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар. - Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу. - Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. 👉 @NamozDarsliklari
6 34758Loading...
15
НАМОЗНИ УНУТИШ Абдулазиз домла 👉 @NamozDarsliklari
6 00292Loading...
16
​​#Биласизми ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади. Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар. Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади. Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар. “Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар. "Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
5 76646Loading...
17
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати •Воқеа сураси-ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
5 93487Loading...
18
​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? – Иймонни асраб-авайламоқ. – Иймондан кейинги нарса нима? – Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ. – Усули дин – диннинг асослари нечта? – Усули дин саккизтадир: тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ; адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ; имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ; нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ; амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ; наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ; табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ; тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ. – Иймоннинг қалъаси нечта? – Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ. – Иймоннинг нуқсони нечта? – Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас! – Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади? – Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”). Каналга уланиш👇 👉 @NamozDarsliklari
6 84566Loading...
19
• Йўлда Аллоҳни зикр қилиб юриш Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
7 470147Loading...
20
​​Аллоҳ билан гаплашган оми Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар. — Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман. — Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх. Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди. Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди. Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!» "Ибратли ҳикоялар" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
8 12170Loading...
21
Гуноҳ қилдингизми? Дарҳол тавба қилишга шошилинг! 👤 Сардор Домла 👉 @NamozDarsliklari
6 71149Loading...
22
​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари 1️⃣ Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас. 2️⃣Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш. 3️⃣ Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. 4️⃣ У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир. 5️⃣ Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак. 6️⃣ Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо. 7️⃣ Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди. 8️⃣ Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас. 9️⃣ Тоза ва хушбўй тутиш. 1️⃣0️⃣ Авайлаш. Масалан, Мусҳафни унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш. 1️⃣1️⃣ Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар. 1️⃣2️⃣ Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш. 1️⃣3️⃣ Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак. 1️⃣4️⃣ Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик. 1️⃣5️⃣ Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим. 1️⃣6️⃣ Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади. 👉 @NamozDarsliklari
6 37793Loading...
23
🎙CounterStrike va PUBG ўйинлари ҳаромми? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 👉 @NamozDarsliklari
6 49487Loading...
24
​​• Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор. • Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор. • Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор. • Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор. • Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор. • Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор. • Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди. Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан. 👉 @NamozDarsliklari
9 340144Loading...
25
Чекасизми, унда тингланг 👉 @NamozDarsliklari
7 075129Loading...
26
​​Саловат айтишнинг муҳимлиги Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар: «Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар». (Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.) 👉 @NamozDarsliklari
6 85084Loading...
27
✨ Хайрли тун, кадрдонларим! ✨ Барчамизни Аллохим доимо уз панохида асрасин! ✨ Тунингиз сокин булсин! ✨ Ширин тушлар хамрохингиз булсин! 👉 @NamozDarsliklari
6 66172Loading...
28
Исломда эркак кишининг вазифалари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
5 72344Loading...
29
​​🏡 ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ 👳‍♂ Ота... 🌴 Ундан пайдо бўлдингиз. Сизнинг аслингиз. Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир. Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири. 🧕 Она... 🌹 Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир. Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, Бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир. У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити. 🧔 Эр... ⚔ Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат. Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўрасида обрўдир. Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир. 🤱Аёл... 🌸 Сизга паноҳ, маскан. Қуршаб олувчи бахт. Беркитувчи сатр, Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди. Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан. 🙍‍♂ Ўғил... 🔍 Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг! Болалиги қувонч, Йигитлиги фахр, Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир. 👧 Қиз... 🌷 Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон. Меҳри жозибали. Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги. Сенга нима кераклигини яхши билади. 👬 Ака - ука... 💪 Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати! 🌷🌷Опа - сингил... 🍯 Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан! Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан! 📌 Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтни қўлга киритинг!!! Умму Абдуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
7 731132Loading...
30
Намоз ўқимайдиган одамдан шайтон ҳам ҳайрон қолар экан. 🎤 Фазлиддин домла Хусанов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
7 865158Loading...
31
​​Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор: 1. Ота-она оч қолса, тўйдиради. 2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради. 3. Иш буюрса, бажаради. 4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради. 5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади. 6. Ота-онага юмшоқ гапиради. 7. Исмларини айтиб чақирмайди. 8. Уларнинг ортида юради. 9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди. 10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди. Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур: 1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди. 2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан... 3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан... “Ҳикматлар хазинаси” китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
7 878145Loading...
32
Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз: 1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!". 2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!". 3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар. 4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди". 👉 @NamozDarsliklari
7 02262Loading...
33
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
19 853793Loading...
34
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган. 📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
6 69428Loading...
35
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса. Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди. 👉 @NamozDarsliklari
6 62930Loading...
36
​​#САЛАВОТ • Олдимизда икки оғир юк бор: - дунё юки бўлган ғам; - охират юки бўлган гуноҳ. • Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир. • Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида: «Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар. (Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган). • Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади. • Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид... 👉 @NamozDarsliklari
7 61193Loading...
37
Спорт билан шуғилланиш вожиб амал! 👉 @NamozDarsliklari
6 64783Loading...
38
​​✍​​Ибрат.. Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига: - Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп. Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса! Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди. 📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу. 👉 @NamozDarsliklari
7 490136Loading...
39
• Аллоҳ субҳана ва таоло Қуръонни амал қилиш учун, туширган эди. Аммо одамлар Қуръонни қироатини амал деб, билишиб қолди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
7 766107Loading...
40
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН «Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр. Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир. Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол. Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим. Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан. Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман. Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш. Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку! Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан. Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар. Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан. Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан. Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин». Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉 @NamozDarsliklari
9 866148Loading...
00:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Отангизни тўйиб-тўйиб қучоқлаб олинг, маслаҳатини олинг, дуосини олинг, хизматини қилиб хурсанд қилинг… Чунки у бирдан йўқолиб қолиши мумкин, отамга ўхшаб… 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Ким гуноҳ ишни кам қилади Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима? Жавоб берди: сукут ва яна сукут... ➖➖➖ Сўради: Хўш бу нени англатади? Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир. ➖➖➖ Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз? Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди... ➖➖➖ Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади? Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали... ➖➖➖ Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин? Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади... ➖➖➖ Сўради: Вафоли ёр ким? Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон. ➖➖➖ Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз? Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади... ➖➖➖ Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар? Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир. “Фарзанднома” китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...

01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун...☝️🏻 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
☝️Вақтимиз қанча қолганини билмаймиз. Билганимиз шуки, намоз вақти тезда ўтади! Намозга шошилинглар! Нажотга шошилинглар! Дўстларингизга ҳам улашинг! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показати все...
​​Розилик Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди. – Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади. – Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди. – Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар. – Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди. – Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди. – Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди. – Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди. Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди. Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...

01:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хожи ака бўламан деб, намозини унитиб қўяётганлар... 🎤 Шукуруллоҳ домла. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
▫️Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу. ▫️Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу. ▫️Агар кипригингиз силаса уйқу. ▫️Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ! ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!🌙 ➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показати все...
​​АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ. - Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ). «Фазилатли амаллар» китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...

00:03

03:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Минг ракаът нафлдан афзал амал... 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...