cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН. Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim 💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Більше
Рекламні дописи
24 607
Підписники
-3724 години
-2037 днів
-45730 днів
Архів дописів
00:24
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показати все...
02:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📹 Қаср номози қандай ўқилади? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Австралияда қадоқланадиган маҳсулот этикеткасига *“Оқиб турган дарё бўйида бўлсанг ҳам, сувни исроф қилма!”* деб ёзилиб, остига “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам” деб имзо қўйилган. Ҳадиснинг асл матни мана бундай: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳунинг таҳорат олаётиб сувни меъёридан ортиқ ишлатганларини кўриб қолдилар. - Ҳой, Саъд! Бу қандай исрофгарчилик? – дедилар. - Эй Аллоҳнинг Расули, таҳоратда ҳам исроф бўлурми? – сўради Саъд разияллоҳу анҳу. - Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёнинг ёқасида бўлсанг ҳам, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
НАМОЗНИ УНУТИШ Абдулазиз домла 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​#Биласизми ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади. Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар. Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади. Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар. “Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар. "Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
04:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати •Воқеа сураси-ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? – Иймонни асраб-авайламоқ. – Иймондан кейинги нарса нима? – Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ. – Усули дин – диннинг асослари нечта? – Усули дин саккизтадир: тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ; адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ; имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ; нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ; амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ; наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ; табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ; тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ. – Иймоннинг қалъаси нечта? – Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ. – Иймоннинг нуқсони нечта? – Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас! – Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади? – Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”). Каналга уланиш👇 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Йўлда Аллоҳни зикр қилиб юриш Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Аллоҳ билан гаплашган оми Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар. — Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман. — Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх. Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди. Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди. Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!» "Ибратли ҳикоялар" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Гуноҳ қилдингизми? Дарҳол тавба қилишга шошилинг! 👤 Сардор Домла 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари 1️⃣ Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас. 2️⃣Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш. 3️⃣ Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. 4️⃣ У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир. 5️⃣ Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак. 6️⃣ Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо. 7️⃣ Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди. 8️⃣ Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас. 9️⃣ Тоза ва хушбўй тутиш. 1️⃣0️⃣ Авайлаш. Масалан, Мусҳафни унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш. 1️⃣1️⃣ Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар. 1️⃣2️⃣ Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш. 1️⃣3️⃣ Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак. 1️⃣4️⃣ Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик. 1️⃣5️⃣ Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим. 1️⃣6️⃣ Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🎙CounterStrike va PUBG ўйинлари ҳаромми? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​• Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор. • Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор. • Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор. • Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор. • Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор. • Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор. • Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди. Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Чекасизми, унда тингланг 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Саловат айтишнинг муҳимлиги Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар: «Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар». (Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.) 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хайрли тун, кадрдонларим! ✨ Барчамизни Аллохим доимо уз панохида асрасин! ✨ Тунингиз сокин булсин! ✨ Ширин тушлар хамрохингиз булсин! 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
01:14
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Исломда эркак кишининг вазифалари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​🏡 ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ 👳‍♂ Ота... 🌴 Ундан пайдо бўлдингиз. Сизнинг аслингиз. Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир. Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири. 🧕 Она... 🌹 Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир. Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, Бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир. У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити. 🧔 Эр... ⚔ Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат. Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўрасида обрўдир. Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир. 🤱Аёл... 🌸 Сизга паноҳ, маскан. Қуршаб олувчи бахт. Беркитувчи сатр, Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди. Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан. 🙍‍♂ Ўғил... 🔍 Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг! Болалиги қувонч, Йигитлиги фахр, Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир. 👧 Қиз... 🌷 Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон. Меҳри жозибали. Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги. Сенга нима кераклигини яхши билади. 👬 Ака - ука... 💪 Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати! 🌷🌷Опа - сингил... 🍯 Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан! Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан! 📌 Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтни қўлга киритинг!!! Умму Абдуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Намоз ўқимайдиган одамдан шайтон ҳам ҳайрон қолар экан. 🎤 Фазлиддин домла Хусанов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор: 1. Ота-она оч қолса, тўйдиради. 2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради. 3. Иш буюрса, бажаради. 4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради. 5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади. 6. Ота-онага юмшоқ гапиради. 7. Исмларини айтиб чақирмайди. 8. Уларнинг ортида юради. 9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди. 10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди. Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур: 1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди. 2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан... 3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан... “Ҳикматлар хазинаси” китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз: 1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!". 2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!". 3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар. 4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди". 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”. Байҳақий ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган. 📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:43
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Агар бири роббисига ҳиёнат қилаётган бўлса, сиз кимсизки сизга ҳиёнат қилмаса. Аллоҳдан қўрққан банда унга ҳиёнат қилмайди. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​#САЛАВОТ • Олдимизда икки оғир юк бор: - дунё юки бўлган ғам; - охират юки бўлган гуноҳ. • Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир. • Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида: «Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар. (Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган). • Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади. • Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид... 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Спорт билан шуғилланиш вожиб амал! 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​​​Ибрат.. Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига: - Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп. Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса! Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди. 📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Аллоҳ субҳана ва таоло Қуръонни амал қилиш учун, туширган эди. Аммо одамлар Қуръонни қироатини амал деб, билишиб қолди Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
СЎНГГИ ПУШАЙМОН - ЎЗИНГГА ДУШМАН «Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам уни яхши кўр. Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қалбинг эса золимдир. Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол. Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим. Эй Одам фарзанди! Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан. Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган ҳар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради. Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман. Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш. Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки Мен ҳам сендан эртага қиладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку! Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан. Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар. Эй Одам фарзанди! Улим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб қўймасин. Чунки (ҳали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени тавбадан чалғитмасин. Негаки, тавбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан. Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг ҳаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингда шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молни тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени маҳрум қиламан. Эй Одам фарзанди! Агар дунё сен томон юз тутса, ўлимни эсла, агар гуноҳни қасд қилсанг, тавбани эсла, мол-дунё қўлга киритсанг, ҳисоб-китобни эсла, таомга ўтирсанг, очларни эсла, нафсинг заифни (жазолашга) ундаса, Аллоҳнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллоҳ хоҳласа, қудратини устингда ҳукмрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса, «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил ъазийм»ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг, нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирор мусибат етса, «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», "Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у Зотга қайтгувчилармиз" (Бақара, 156) дегин». Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌸 Тун пардасин ёйди осмонга, 🌸 Ой ҳам чиқди чиройли тўлиб! 🌸 Шукр айлайлик ўтган ҳар онга, 🌸 Эртагача ухланг ширин туш кўриб! ☺️ 🌙 ХАЙРЛИ ТУН! НАМОЗ ВА ТАЖВИД ДАРСЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показати все...
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Alloh shu qadar bizga mehribon 👤 Сардор Домла 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир: 1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган. 2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган. 3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган. 4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган. 5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган. 6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган. 7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган. 8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир. 9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор. 10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир. 11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
01:24
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Расулуллоҳ ﷺнинг шафоатлари Шайх Муҳаммад Муҳиддин Мансур 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган. Далил: Аллоҳ таоло айтади: “Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар), Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!” «Фазилатли амаллар» китобидан. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бемор бўлмайдиган одам яхши одам бўлмайди... "Беморлик бу - Аллоҳнинг раҳмати" Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллоҳ 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
​​БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА 1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом Муслим ривояти). 2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан). 3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти). 4. Хайриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти). 5. Аҳлиëт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти). ©️Анвар АҲМАД. 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
01:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Намознинг инсон танасига қандай фойдалари борлиги!!! 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌸 Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, 🌸 Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, 🌸 Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, 🌸 Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан! 🌙ХАЙРЛИ ТУН НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг: — Отадан; — Онадан; — Ака-укадан; — Опа-сингилдан! Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг: — Ғамдан; — Маҳзунликдан; — Ожизликдан; — Бахилликдан! Тўрт кишига бағритошлик қилманг: — Етимга; — Мискингга; — Фақирга; — Беморга! Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг: — Сабрни; — Ҳалимликни; — Илмни; — Саҳийликни! 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...
00:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ибодатни ҳамма қилиши мумкин экан-у аммо... 👤Сардор домла ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @NamozDarsliklari
Показати все...