cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

Більше
Рекламні дописи
6 704
Підписники
+1524 години
-97 днів
+4530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Ertaklarda yashagim kelar... ✍Xurshid Karim 🎙@IsLoMBeK_InTiZoRiY
Показати все...
2.70 MB
ҚИЗИ БОР ОТАЛАР Ҳаёти қувонч-у, нурга тўларкан, Уйлари ифорли гулга тўларкан, Қиз бола биларкан ота қадрини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Кўнгиллар тин олар меҳрин тафтидан, Парилар сув ичар нозик кафтидан, Қувониб яйрарлар бир кун бахтидан, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Ёғ тушса яларлик остонасини, Меҳрла безаркан дил хонаси, Аллоҳ ярлақагай пешонасини, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Жонга дармон бўлар ширин сўзлари, Гул-у, райҳонларга тўлар излари, Жаннат эшикларин очар қизлари, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Бу дунё ўткинчи, ўткинчи ғамлар, Гоҳ қувонч, гоҳ ғамдан кўзларда намлар, Ўғлим йўқ деб ғамга ботманг одамлар, Қизи бор оталар бахтли бўларкан. Хуршид Карим 4.06.2024 (қўшиқ учун / 94 130 91 10/ t.me/Xurshid_Karim
Показати все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 23❤‍🔥 3🔥 2👌 2
ЖИМГИНА СЕВАВЕРАМАН Ёнингга боргани изим етмайди, Таърифинг қилишга сўзим етмайди, Сенга етишмоққа кўзим етмайди, Мен сени жимгина севавераман. Ҳажрингда ўртаниб, соғинчдан тўйиб, Бир боқиб қўйганинг иқболга ёйиб, Ёнингда ўзимни унутиб қўйиб, Мен сени жимгина севавераман. Қалбини куйдирар ишқ деган олов, Ҳар тонг ҳисларимга тушади қиров, Мен шундай ошиқман тили йўқ, сақов, Мен сени жимгина севавераман. Сира билолмайман қалбингни сирин, Билмам юрагингда нелар яширин, Менга висолингдан ҳижронинг ширин, Мен сени жимгина севавераман. На бир телбадирман, на бир нотавон, Гадой ҳам севгисин айлагай аён, Ўзим ҳам кимлигим билолмай инон, Мен сени жимгина севавераман. Кел менинг тошдайин сабримни бир ўп, Зилол,соф севгимни қадрин қилма чўп, Балки бутун умр, балки ундан кўп, Мен сени жимгина севавераман. Хуршид Карим 4.06.2024 t.me/Xurshid_Karim
Показати все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 10🥰 6❤‍🔥 1🔥 1🎉 1
ЭРТАКЛАРДА... Ёлғон ишқдан ўртандим, ёниб, Қалбим ўтга ташлагим келар, Бу ёлғончи дунёдан тониб, Эртакларда яшагим келар. Соҳта кулгу, соҳта табассум, Ким ёлғондан йиғалайди юм, юм, Ҳаммасини унутиб бир зум, Эртакларда яшагим келар. Бу ҳаётда бари ёлғондек, Умр эса бир лаҳза, ондек, Шоҳ қизини севган чўпондек, Эртакларда яшагим келар. Ким ортингдан ғийбат отади, Дўст дегани сиринг сотади, Юрагимга оғир ботади, Эртакларда яшагим келар. Вафо қилмас гулгун қаламқош, Юрак эмас кўксидаги тош, Кўзларимда аччиқ,аччиқ ёш, Эртакларда яшагим келар. Ишонч, умид гулларим сўлган, Кўнгил тўлган,паймонам тўлган, Ҳумолари ҳақиқат бўлган, Эртакларда яшагим келар. Ҳамма қўлга ташлайди назар, Ҳаёт қадри бойлик,тилло,зар, Тушларимда уч бошли аждар, Эртакларда яшагим келар. Кўнглинг тўлиб ғубору,гардга, Зор бўласан гоҳ бир ҳамдардга, Майли етмай мурод,мақсадга, Эртакларда яшагим келар. Айланиб бир семурғ,ҳумога, Учгим келар кўм,кўк самога, Қўлим силтаб ёлғон дунёга, Эртакларда яшагим келар. ✍Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Показати все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 9❤‍🔥 1🥰 1💔 1
00:05
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲 (FARG'ONALIKLAR👇) ➥ https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6uDupOAr1FKL9w8Q
Показати все...
1.80 MB
👍 6
00:50
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Хайирли тун ⭐️❤️ https://t.me/shirinimarmonim 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ❤️💖 Ширингина Армоним♥️💖 https://t.me/shirinimarmonim
Показати все...
6.04 MB
❤‍🔥 3👍 2
КЎРДИМ Турфа тақдир, йўлларни кўрдим, Меҳри қаҳат дилларни кўрдим, Кулиб туриб чаёндек чақар, Заҳри қотил тилларни кўрдим. Кимдир подшоҳ тожлару, тахтсиз, Кимдир яшар ҳаётда аҳдсиз, Тилло зарлар ичида бахтсиз, Пешонаси шўрларни кўрдим. Тўйларида ўн боқим сўйган, Берганни миннатга йўйган, Отасини хор қилиб қўйган, Зўрман деган зўрларни кўрдим. Дўстингман деб қўлларинг тутар, Фойданг тегса йўлингда кутар, Текин ошни ямламай ютар, Икки юзли сурларни кўрдим. Ҳақдан фақат дунё сўраган, Ожизларни молин талаган, Имонини парда ўраган, Кўзи очиқ кўрларни кўрдим. Кўкда мисол ой бўлиб боққан, Юзга ҳижоб пардасин тортган, Номусини бир пулга сотган, Ифори йўқ гулларни кўрдим. Давлат топиб топмаган ақл, Эҳсон нима, билмаган бахил, Қорни тўқу бадавлат-фақир, Ўз нафсига қулларни кўрдим. Отасини хор қилиб қўйган, Зўрман деган зўрларни кўрдим. Хуршид Карим 30.04.2024 t.me/Xurshid_Karim
Показати все...
👍 21❤‍🔥 2🔥 1🥰 1
НАРГИЗА Мисоли гул -настарин, Ташламайди кўз қирин, Наргиза исми унинг, Юрагимда яширин. Гўзал,чиройли ҳар дам, Ибо,ҳаё унда жам, Бахтиёрман бир бора, Тушларимда кулса ҳам. Кулса кулар тўлин ой, Феруза кўз,гулчирой, Сезаяпман унинг ҳам Кўнгли менда ҳойнаҳой. Миллий дўппи бошида, Ўсмалари қошида, Бундай қиз бир донадир, Фарғона-ю,Шошида. Мисоли гул -настарин, Ташлаб ўтар кўз қирин, Наргиза исми менинг Юрагимда яширин. Хуршид Kарим t.me/Xurshid_Karim
Показати все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 10❤‍🔥 1🔥 1🕊 1💔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ДИЛНОЗА 🍃❤️ Юзи гулдек беғубор, Қалби шабнамдек тоза, У мисли гулгун баҳор, Д И Л Н О З А. 🍃❤️ Тенгсиз,гўзал ҳуснидан, Гуллар олар андоза, Сўзларида асал,бол, Д И Л Н О З А. 🍃❤️ Исми жисмига монанд, Дилга ҳуш ёқар,ноза, Кулгулари ёқимли, Д И Л Н О З А. 🍃❤️ Боғда сарҳуш булбул ҳам, Исмин қилар овоза, Кўкламдек гулгун ҳар дам, Д И Л Н О З А. 🍃❤️ Нечалар ҳолига вой, Ишқида куйиб роса, Яноғида ёнар ой, Д И Л Н О З А. 🍃❤️ Албат келар бир куни, Оқ от минган шаҳзода, Мен бўлай ўшал бахтли Д И Л Н О З А. 🍃❤️ 🖋Хуршид Карим ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝
Показати все...
👍 8🔥 3💔 1
💸ОТПУСНОЙДАН ДАРАК БОРМИ Эй ёронлар бу дунёда, Мендек жони ҳалак борми, Хабар беринг ҳамкасблар, Отпуснойдан дарак борми. Харажатлар турар тўп,тўп, Пул бўлмаса қадр бир чўп, Икки бўлиб берса ҳам хўп, Оптуснойдан дарак борми. Ташлаб қўйинг бир кўз қирин, Тўкаяпти чўнтак сирин, Таътил пули билан ширин, Отпуснойдан хабар борми. Ишламаган тишламайди, Ёзда кўнгил хушламайди, ,, Ойлик бот"и ишламайди, Отпуснойдан дарак борми. Нарх навоси шошиб кетди, Қирғоғидан тошиб кетди, Газ,свет ҳам ошиб кетди, Отпуснойдан дарак борми. Сиҳатгоҳга деманг ҳали, Дам олиши ундан нари, Қурилишга керак бари, Отпуснойдан дарак борми. Тўхтаб турар,,Зомин ",,Чортоқ", Кўмир,ўтин керак ўртоқ, Ёпиш керак банка,қопқоқ, Отпуснойдан дарак борми. Даромадга буромадмиз, Пул бўлса жа аломатмиз, Шукур деймиз,саломатмиз, Отпуснойдан дарак борми. Эллик олти ё қирқ саккиз, Неча кунга тўлайсиз сиз, Ҳой молия кутяпмиз биз, Отпуснойдан дарак борми. Эй ёронлар бу дунёда, Мендек жони ҳалак борми, Хабар беринг ҳамкасблар, Отпуснойдан дарак борми. Хуршид Карим t.me/Xurshid_Karim
Показати все...
💝Хуршид Карим шеърлари💝

Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз Реклама учун 👇 @Xurshid_Karim_shoir шоир билан боғланиш: 94 130 91 10 админ: @XURSHIDKarim

👍 22🕊 4❤‍🔥 2💔 2🔥 1👌 1