cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Фалсафий сатрлар

Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди! «Унванул баён» китобидан. Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot

Більше
Рекламні дописи
2 470
Підписники
-424 години
-187 днів
-5730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ислом цивилизацияси маркази томонидан илм аҳлининг машварати ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форумида 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари иштирок этди. Илмий анжуман давомида сўзга чиққанлар, Президентимизнинг бевосита ташаббуслари билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Марказий Осиёда ягона экани, у келгусида III Ренессанснинг маънавий-марифий устунларидан бирига айланиши ва бунинг учун бугунги кун олимлари олдида катта вазифалар тургани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Показати все...
СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА? АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда. - Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима? . .... деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди. Шу вақт аэропортнинг кутиш залига оқ яктакда бир мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва дарҳол бояги саволини берди: - Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима? Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди: - Сен кимсан? - Анжелика Уилямс. - Йўқ, бу исм. Сен кимсан? - Журналист. - Йўқ, бу касб. Сен кимсан? - Инглиз. - Йўқ, бу миллат. Сен кимсан? - Одамман, - деди журналист. Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри жавоб бердим, деб мамнун бўлиб турган журналистга Мўйсафид деди: - Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир! Манба
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ширин сўз сўзлаган киши ҳеч кимдан ёмон сўз эшитмайди Абулқосим Фирдавсий, форс-тожик шоири, мутафаккир
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Виктор Гюгодан: «Қарилик йилларингизда ҳам бу қадар уриниб ишлашингизга сабаб нима? Бошқаларга ўхшаб дам олмайсизми?» деб сўрашганда у шундай жавоб берган экан: — Дам олиш учун ҳали олдимда сўнгсиз бир ҳаёт бор... @Falsafiy_satrlar
Показати все...
01:03
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Абдулла Орипов ижодидан
Показати все...
3.72 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Чингиз Айтматов ўзбекистонлик журналистга нима сабабдан қошиқ совға қилган? Атоқли адиб Чингиз Айтматов ўзбекистонлик журналист Нусрат Раҳматга қошиқ совға қилган. Бунга публицистнинг қошиқларни коллекция қилиши сабаб бўлган. Унинг коллекциясида минг йиллик тарихга эга қошиқ-санчқи, Хитой императорлари қошиқлари, шунингдек, кокос ёнғогидан ва мармардан ишланган қошиқлар бўлган. Бугун, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Барча қалам аҳлини ушбу байрам билан табриклаймиз!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Агар янги ғояни сингдириш қийин бўлса, эскисини йўқ қилиш ҳам қийин эмас ®Густав Ле Бон Француз психолог ва социологи
Показати все...
Қарздор одамнинг ҳатто гўшт ейишга ҳаққи йўқ! ШЕРЗОДХОН ҚУДРАТХЎЖА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори @falsafiy_satrlar
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Биз олдин мияни тўйдирайлик, сўнгра у қоринни тўйғазади. Япон мақоли
Показати все...
00:41
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбек киносида узоқ тарихни жонлантириб берадиган сифатли фильмлар кам. Аммо охирги вақтлар буни кўпайтириш учун яхши ҳаракатлар қилинмоқда. Бу ҳаракатлар натижаларидан бири — «Баҳодир Ялангтўш» фильми. Айни фильмни 6 июндан юртимиздаги барча кинотеатрларда томоша қилишингиз мумкин. Кино сифатига гап йўқлиги аниқ. Масштабли фильмларни ёқтирсангиз "Баҳодир Ялангтўш" ни ўтказиб юборманг.
Показати все...
14.42 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.