cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Xoliqberdiboy masjidi

Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой" жоме масжидининг расмий телеграм канали. 👉Telegram: https://t.me/xoliqberdiboy 👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi

Більше
Рекламні дописи
858
Підписники
+324 години
Немає даних7 днів
-2230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🌙 МИНО ВА АРАФОТ ЗИЁРАТЧИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШГА ТАЙЁР, ҒАНИМАТ ВАҚТЛАР БОШЛАНМОҚДА! 📍Шу кунларда 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёратчилар Маккаи мукаррамадаги меҳмонхоналардан ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл оладилар. 🗣Таъкидлаб жоизки, бугунги кунгача Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари томонидан зиёратчиларимиз улуғ ибодатни бекаму кўст адо этишлари учун Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида барча шарт-шароитлар тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилган. 😄Айни мақсадда ишчи гуруҳи ва шифокорларнинг маълум аъзолари мазкур муборак водийларда бир муддат олдин бориб, зиёратчиларимизни кутиб олишга шай бўлиб турибдилар.
Хусусан, ҳожиларимиз учун Мино ва Арафот водийсида иссиқ ўтказмайдиган чодирларда “Sofa bed” (ёстиқ ва юмшоқ тўшак), “Martaba” (тўшак), кондиционер сингари қулайликлар қилинган. Шунингдек, барча шароитларга эга тиббиёт марказлари, 3 маҳал иссиқ овқат ва 24 соат давомида чой ва салқин ичимликлар билан таъминлаш йўлга қўйилади. Муздалифада эса ҳожиларга махсус тўшак ва соябонлар тарқатиш режалаштирилган.
☪️ Айни пайтгача соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига ҳаж жараёнларини намунали бошқариш, белгиланган тартибларга риоя этиш ва шаръий масалалар ҳақида батафсил тушунтирилди.
🕋 Эслатиб ўтамиз, бўлғуси ҳожиларимиз 14 июнь жума куни Мино водийсида, 15 июнь шанба куни эса Арафот ва Муздалифа водийларида ҳаж амалининг асосий кунларини адо этадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
MINO+.mp415.55 MB
#ОЯТ (Эй, Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! “Кавсар” сўзининг дарё ва ҳовуздан бошқа маънолари ҳам мавжуд. Масалан, Кавсар – бу “касир” сўзининг муболаға сийғаси, яъни жуда кўп (яхши) нарсалар, яхшиликларни ато этдик, деган маънони ҳам англатади. (Кавсар сураси 1-2-ояти)
Показати все...
#Ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта Аллоҳ таоло само аҳлига Арафотда турганлар билан фахрланиб: "Бандаларимни кўриб қўйинглар! Улар сочлари тўзғиган, чангга ботган ҳолда (ернинг ҳар томонидан) Мен томон келишган", деб айтади", дедилар. (Ибн Хузайма, Байҳақий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари) •┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! Telegram | Facebook
Показати все...
😭 1
📿 Тонги зикрлар Мишари Рашид Аль-Афаси •┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈• Саҳифаларимизга обуна бўлинг Telegram | Facebook Улашинг: 👉https://t.me/xoliqberdiboy
Показати все...
Tongi Zikrlar.m4a3.25 MB
#Ҳикматли_сўзлар Тўрт нарса ризқни жалб этади: 1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Показати все...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак! Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишларимиздан, босган ҳар бир қадамларимиздан ўзи рози бўлсин! Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
🗣 ЗИЁРАТЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНИБ, ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ 🇺🇿🇸🇦Саудия Арабистонидаги хизмат сафари чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Саудия Арабистонидаги элчи Нодиржон Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний каби мутасаддилар томонидан Макка шаҳрида зиёратчилар истиқомат қилаётган “Al-Ayyam Elite”, “Abraj al-Dana”, “Dali Hotel”, “Open Hotel”, “Shueae Hotel”, “Najm Al Saad” ва “Aed Al Saha” меҳмонхоналаридаги шарт-шароитлар батафсил ўрганилди. ✅Танишиш давомида зиёратчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражаси, хоналар шинам ва озодалиги, жойлашган ўринлар, ошхоналарнинг сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, транспорт хизматларининг узлуксизлигига алоҳида эътибор қаратилди. 🟢Соҳа раҳбарлари ҳар бир меҳмонхонада ташкил этилган тиббиёт марказларида бўлиб, зиёратчиларнинг ҳажни адо этишга жисмонан тайёрлик жараёнлари, тиббий кўриклар ва дори-дармонларни кўздан кечириб, уларнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқлар берди.
💬Ўрганишлар чоғида ҳамюртларимиз билан суҳбат қилиб, ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун ҳозирланган қулайликлар борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади. Мулоқотларда бўлғуси ҳожиларимиз Давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборидан бениҳоя шод эканлари, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилгани, барча имкониятлар муҳайё қилинганини эътироф этдилар. Юртдошларимиз ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида ҳар қадамда ҳукуматимизнинг кўмагини дилдан ҳис этаётганларини изҳор этишди. Айниқса, Юртбошимизнинг телефон орқали ҳожилар ҳолидан хабар олганлари уларни чексиз қувонтирганини таъкидлаш баробарида улар табаррук манзилларда эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишларини билдиришди.
✅ Учрашувларда ҳажга оид масалаларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвоси ва тавсияларига яқдил амал қилиниши таъкидланди. 📋 Якунда соҳа раҳбарлари томонидан ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоасига жиддий топшириқ ва муҳим тавсиялар берилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
#ОЯТ "Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз". (Анфол сураси 24-оят) Шарҳ: «Ҳаёт берадиган нарса»–иймон ва Исломдир. Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Аллоҳ инсон билан қалбининг орасини ажратгандан кейин у ўзини ўнглай олмай қолади. Инсон ўз қалбига молик бўла олмай қолмайди. •┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! Telegram | Facebook
Показати все...
Xoliqberdiboy masjidi

Андижон шаҳридаги "Холиқбердибой" жоме масжидининг расмий телеграм канали. 👉Telegram:

https://t.me/xoliqberdiboy

👉 Facebook: www.facebook.com/xoliqberdiboy.jomemasjidi

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ "У субҳни ёритгувчи зотдир. У тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи зотнинг ўлчовидир". (Анъом сураси 96-оят) Аллоҳим бошланган кунимизни хайрли барокатли қилгин!
Показати все...