ҚИЗ ТАРБИЯСИ
Қиз тарбияси мураккаброқ экан. Назаримда мусулмон ўзбекларда тартиб билан қуйидаги жиҳатлар ўта муҳим ҳисобланади:
1. Иймон-эътиқод
2. Одоб-ахлоқ
3. Илм-маърифат
4. Уй ишларига моҳирлик
Шу жиҳатлар асосида тарбия топган қизларни шартли тарзда қуйидагича таърифлаш мумкин бўлса керак, деб ўйлайман:
1. Эътиқоди устида қаттиқ ишлайди. Заррача шубҳа аралашса, дарҳол чексиз олам ҳақида, ундаги ақл бовар қилмас сир-асрор ҳақида чуқур тафаккур қилиб, зикр, дуо ва ибодатларини кучайтириб, уни бартараф этади.
Ахлоқ масаласида ўзига нисбатан ўта талабчан, ўзгаларга нисбатан эса ўта бағри кенг бўлади. Бировлардаги катта айбларни кечира олгани ҳолда ўзидаги кичик айбдан ҳам қаттиқ уялади.
Илм-маърифатни жуда яхши кўради, вақтининг катта қисмини илм олишга сарфлайди.
Уй ишларига эътиборли бўлади. Уларни баҳоли қудрат нуқсонсиз бажаришга ҳаракат қилади.
2. Эътиқод масаласида биринчи тоифадан қолишмайди.
Ахлоқ масаласида ўзига нисбатан қандай бўлса, бошқаларга ҳам шундай бўлади. Бировнинг ҳаққини олмасликка, ўзининг ҳам ҳаққини бериб қўймасликка тиришади. Ўзининг ҳам айбини тан олади, бошқалардан ҳам тан олишларини талаб қилади.
Илм-маърифатга ҳам вақт ажратади. Аммо дам олишни ҳам қойиллатади. Кино ҳам кўради, бирон спорт билан ҳам шуғулланади, ўйин-кулгуни ҳам унутмайди.
Уй ишларига ўртача ёндошади. Ёмон ҳам эмас, яхши ҳам деб бўлмайди. Чидаса бўлгудек.
3. Эътиқоди ёмон эмас. Аммо етарлича эътибор бермайди. Бир ёниб, бир ўчиб туради. Гоҳида суст, гоҳида фаол бўлади.
Ахлоқ масаласида ҳам шундай. Гоҳида яхши бўлиб қолади. Айрим пайтларда феъли тутиб, уни таниб бўлмайди.
Уй ишларини пухта бажара олади. Фақат дангасалиги тутса, ҳеч иш қилишни истамай қолади.
4. Сиртдан эътиқоди аълодек кўринаверади. Аммо эътиқоди устида жиддий ишламайди. Ҳар хил гаплардан, фикрлардан таъсирланиб, шубҳалар таъсири остида қолса ҳам уларни бартараф этишга жиддий эътибор бермайди.
Бу нарса унинг ахлоқига ҳам таъсир қилади. Ўзидаги айбни кўрмай, ўзгалардаги айбни кўрадиган бўлиб қолади. Ўта кучли асослар келтирилгандагина ночор айбини тан олиб, кечирим сўрайди.
Илм-маърифатга иштиёқи суст бўлади. Ўйин-кулгуга, кино кўришларга, ясан-тусан қилишга ўч бўлади.
Уй ишларига моҳирлиги жиҳатидан бошқалардан қолишмайди.
***
Ҳаммалари ҳам солиҳа қизлар. Чегара охиргиси. Ундан ҳам ўтса, солиҳаликни бой бериш хавфи бор.
••••••••●○☘🌹☘○●••••••••
♻️ Yaqinlaringizga ulashing!!!
➲
t.me/QalbZiyosi 🌹