cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Замбаракнинг ўқи

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади. Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99 Реклама масалаларида — @meenov

Більше
Рекламні дописи
11 371
Підписники
-424 години
-387 днів
-16730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Канадада кўпчилик, шу жумладан мен ҳам, ҳар баҳор ва куз мавсумида автомобиль баллонларини алмаштираман. Баҳорда ёзги резина, кузда қишкисидан фойдаланаман. Шу сабабли икки ҳафтача аввал баллон алмаштиришга бордим. Боришдан аввал онлайн ўзим ва машинам ҳақида маълумотларни киритиб, бориш вақтини танлагандим. Боришим билан уста мени компьютеридан топиб, баллонларимни алмаштириб берди. Фақат 40 километр юргандан кейин болтларни яна бир марта қотириш учун устахонага келиш кераклигим ҳақида огоҳлантириб, битта қоғозга қўл ҳам қўйдириб олди. Бугун устахонага қайтиб бордим. “40 кмдан кейин келишимни айтувдинглар” десам, компьютеридан мени топиб, принтердан бир варақ қоғоз чиқариб берди. Уни устага берувдим, унда машинам модели ва баллонларни қанчалик қотириш кераклиги ҳақида кўрсатма берилган экан. Қоғозни қарасам, Tesla Model Y баллонларини 175 Ньютон-метр куч билан қотириш керак экан. Камроққа қотирса баллон ечилиб кетиши, қаттиқроқ қотирса резьба едирилиб кетиши мумкин экан. Ҳа бизам шунча йил баллонний ключнинг устига чиқиб, қотириб юрган эканмиз-да… 😳 ~~~ Бундай аниқлик устахона мижозларини қаттиқ севганидан эмас, балки масъулиятлигига ишорадир. Чунки агар баллон юрган йўлингизда чиқиб кетса, уни ўрнатган одам ёки компания жавобгар бўлиб, барча ҳаражатларни қоплаб бериши керак. Яна бир нарсанинг гувоҳи бўлганим: баллонлар едирилиб кетган ёки шикастланган бўлса, бу ердаги устахоналар ўрнатиб бермас экан. Чунки у-бу кор-хол бўлса, улар жавобган бўларкан. @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 154😁 22🤯 7👏 4🤬 1
Бугун Абдумаликнинг доктори унинг ўқитувчиси билан ўзлаштириши ҳақида гаплашмоқчи эканини айтиб қолди. Мен қарши эмаслигимни айтдим. Доктор ўқитувчисига имейл ёзиб, иккита формани тўлдириб беришни сўрабди. Ўқитувчиси кейин менга имейл ёзди. Боланинг шахсий маълумотларни учинчи шахс (доктор)га юбориш учун мен ёки ойиси расман рухсат беришимиз керак экан. Махсус формани тўлдириб бердим. Боланинг ҳам шахсий маълумоти ҳимоя қилинаркан 😄 @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 200👏 23😁 14
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Боу дарёсининг қирғоғига ўрнатилган бу стелада худуднинг илк аҳолиси — ҳиндулар ҳақида маълумот берилибди. Унга кўра, бу худдда аввалдан Каинаи, Пиикани, Сиксика, Берспо, Чиники, Уэсли, Тсуут’ина ҳинду қабилалари истиқомат қилган. @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 71👏 3🤔 1
Бугун шаҳарни айланиб юрувдим, биринчи суратдаги матохга кўзим тушди. Плакатдаги ёзувга кўра, бу 1977—2021 йилларда шу жойда бўлган Шаганаппи насос станциясининг насоси экан. Станция 2021 йили янгиланган экан (2-сурат). Шу эски насосни ташлаб юборишсаям бўларди, лекин уни кўчага ўрнатиб, ёнига унинг тарихини ҳам ёзиб қўйишибди. @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 87
Маҳалламиз дўкони янгиликларидан. 1-сурат. Дўконимизда украин махсулотлари бурчаги ташкил қилинибди. Жавонларда кириллча ёзувни кўриш янгилик бўлди. 2- ва 3-суратда шоколадли вафли акс этган. Биринчиси чинакам шоколадли, Австрия махсулоти. Иккинчиси “шоколад таъми”ли, янги ароматизатор қўшилган. Гонконг махсулоти. Сунъий таъм қўшилгани, одатдагидек, арзонроқ. Аммо мени ҳайрон қолдиргани, тангадек худуди бор Гонконгдаям вафли заводи бор экан 😄 P.S. Маҳалладаги дўкон жонивор минимаркет эмас, у йилига 22 миллиард АҚШ доллари ҳажмда савдо қиладиган супермаркетлар тармоғига киради. @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 96🤯 15😁 1
Ўлиб-қутулиб великларни подвалдан опчиқиб, ғилдиракларига насос ургандик… @zambarakning_oqi
Показати все...
😁 88👍 37🤯 8🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун маҳалламиз кўчалари супуриляпти. Супуриш машиналари қаерда юрганини шаҳар ҳокимияти сайтидан кузатиб туриш мумкин (жигарранг иконкалар). @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 61😁 8👎 2👏 1
“Лолазор” подксатини мунтазам кузатиб боряпман. Бошқа интервью/подкаст кўриш/эшитишга хоҳишим йўқ, аммо “Лолазор” менга маъқул. Подкастнинг сўнгги сонида ЎзАМнинг Гуглга солиштирилган жойи, киноялар зўр чиқибди. Лекин Ўзбекистондаги баъзи ходисалар муҳокамасини, айниқа Отабек аканинг куюнишини кўриш қийин. Чунки ватандаги аксарият муаммоларнинг ечими тайёр, велосипед яратиш шарт эмас. Амалдорлар улардан (балки атайин) фойдаланмаётганини кўриш ачинарли. Подкаст техник жихатдан ҳам ўсяпти: унинг биринчи сонларидаги техник муаммолари бартараф этилди, продакшн сифати ҳам кўтариляпти, бошидаги интро ҳам ёмонмас. Фақат битта эътироз: нега Lolazor podcast? Ўзбекча ва инглизча аралаш? Шуни “Lolazor” podkasti деса бўлмасмикин? А так, тавсую: https://youtu.be/MsT1iNdg_lU?t=1708 @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 158👏 7👎 4🤬 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Ақлли уй” панелига иккита янги “фича” қўшдим. 1. Кунлар исиши билан ўрмон ёнғинлари бошланиб кетди. Шунинг учун ҳаво сифатини таблога чиқариб қўйдим. Маълумот Канада об-ҳаво ва иқлим ўзгариши агентлиги томонидан тақдим этилади. Ҳаво сифати тушгани сари, график ранги яшил-сариқ-қизил бўлиб ўзгаради. 2. “Калгари Махсустранс” графиги ҳам чиқиб турадиган бўлди. Агар ахлат эртага олиб кетиладиган бўлса, челакни эшик тагига олиб чиқиб қўйишга яхши эслатма. @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 126👏 12🤯 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Калгарида барча кўчалар баҳорда, қор мавсуми тугаганидан сўнг супурилади. Супуриш мавсуми бошлангани ОАВда эълон қилинади. Ўзингиз ҳам ҳокимият сайтида уйингиз манзилини киритсангиз, кўчангиз қачон супурилишини кўришингиз мумкин. Бизнинг маҳалла келаётган жума куни супуриларкан. Кўчаларга мана шунақа эълонлар қўйиб кетишибди. Унга кўра, 17 май куни 8:00дан 16:00гача машиналарни кўчадан олиш керак, акс ҳолда жаримага тортилишингиз мумкин. P.S. Эълон устига бир қоп қум ҳам қўйиб қўйишган, штендер шамолда учиб кетмаслиги учун. @zambarakning_oqi
Показати все...
👍 121👏 2