cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb Официальный телеграм канал. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Більше
Рекламні дописи
12 354
Підписники
-3024 години
-1347 днів
+7 03430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🔰ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИ томонидан «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ-УЗОҚ УМР КЎРИШ АСОСИ-Маҳалла нигоҳида» лойиҳаси асосида ўтказиб келинаётган навбатдаги тадбир ЯГИЙЎЛ ШАҲАР ҳокимлигида бўлиб ўтди. ❇️Маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом оилани шакиллантиришда аввало маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ходимлар ва маҳалла фаолларини ушбу йўналишдаги билимларини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. ❇️Шу мақсадда куни кеча диспансер мутахассислари томонидан Янгийўл шаҳридаги 72 нафар МФЙ ходимларига ўқув-семинари ташкил этилди. 🩸Шунингдек тадбир қатнашганлари орасида қандли диабетни аниқлаш мақсадида скрининг тадбирлари ташкил этилди. Скрининг натижасида аниқланган беморларни "Д" назоратга олиш учун яшаш жойи бўйича эндокринолог кўригига юборилди. Telegram | Facebook
Показати все...
👍 4🤔 2👏 1
#саломатлик Ангрен шаҳрида Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, айниқса, олис, тоғли ҳудудда тиббий кўрик ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов бошчилигида 4-Оилавий поликлиника шифокорлари ва ҳамширалари олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласи "Навгарзон" қишлоғида яшовчи аҳоли учун кўчма сайёр тиббий кўрик ўтказилди. Тиббий кўрик доирасида аҳолига ҳозирги мавсумда зарур бўлган дори-дармон воситалари тарқатилди. Тиббий кўрикка барча ёшдаги фуқаролар тўлиқ жалб этилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар уйига борилиб, ҳолидан хабар олиниб, саломатлиги кўрикдан ўтказилди. Telegram | Facebook
Показати все...
👍 10
❗️Универсал спорт тури — сузишнинг организм учун фойдали жиҳатлари бисёр 🏊🏻‍♀️ Сузиш — бу деярли ҳамма учун мос бўлган универсал спорт турларидан бири. Кексалар, ёшлар, мунтазам жисмоний фаол бўлган ва эндигина шуғулланишни бошлаётганлар, шунингдек, соғлиғида муаммолар бўлган инсонлар учун у бирдек фойдалидир. 🟢 Асосийси, сузиш мушаклар кучи ва тонусини оширади. Масалан, югуришдан фарқли ўлароқ, сузаётганда мушакларимиз кўпроқ қаршиликни енгади, чунки сув ҳаводан анча зичроқдир. Бу машғулотда барча мушакларимиз ишга тушади ва жуда кўп жисмоний ҳаракатни бажаради. Сузиш пайтида бўғинлардаги юк камаяди. Югуриш ёки тренажер залида машқ қилганда тизза бўғимлари ва тўпиқларга катта юк тушаётганини ҳис қиласиз, сузганда эса сувдаги вазнсизлик таъсири туфайли бундай юк бўлмайди. 👶🏻 Болалар сузишни ёшлигидан бошлагани афзал. Уларни бир ёшга тўлгунга қадар сузишга ўргатса ҳам бўлади. Чунки чақалоқлар сувга жуда яхши мослашади ва тезда сузишни бошлайдилар. Маълум бўлишича, сузиш билан шуғулланадиган болалар кучлироқ, шамоллашга мойиллиги паст, ҳаракатлар координацияси яхшироқ ва мушаклари кучли бўлади, улар тезроқ ривожланади. ✅ Сузиш остеохондрозни олдини олади ва бошқа умуртқа поғона касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, бу машғулот нафас олиш тизимини мустаҳкамлайди ва юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатади. 🫀Сув тананинг бутун юзасига босим ўтказиши ҳисобига юракка келадиган қон оқими ошади, бу эса юрак-қон томир тизими касалликларига профилактик таъсир кўрсатади, қондаги холестеринни ва қон босимини пасайтиради. 🖇 Бундан ташқари, ортиқча вазн билан курашаётганлар учун ҳам сузиш жуда фойдали. Ахир, бундай машғулотлар пайтида кўп миқдорда калория ёқилади. Маълум бўлишича, ярим соатлик сузиш тренажер залидаги бир соатлик машғулотга тенг. 🔷 Сузиш стрессга қарши кучли “дори”дир. Гап шундаки, инсон организми 80 фоиз сувдан иборат, шунинг учун сув муҳити биз учун қулай ва сузишдан катта завқ оламиз.Бироқ, сузиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд, улар: оғир юрак патологияси, неврологик касалликлар, тери инфекциялари ва ўткир хасталиклар. Telegram | Facebook
Показати все...

👍 6👏 2🤔 2
❗️ЖССТ: Дунёда mpox вируси яна фаоллашмоқда 🔬 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, дунёнинг баъзи мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси яна фаоллаша бошлади. 📊 Хусусан, касаллик шу йил 8 майдан 2 июль санасига қадар Жанубий Африка Республикасида яшовчи 20 нафар беморда аниқланди. Инфекция оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди. 📍Бу — минтақада 2022 йилдан буён қайд этилган илк ҳолат. Ўшанда беш кишига маймун чечаги ташхиси қўйилган, бироқ ўлим ҳолатлари қайд этилмаганди. 📈 Умуман, 2024 йилнинг 1 майидан 31 майига қадар 26 та давлатда ушбу вирусни юқтирган 646 нафар бемор рўйхатга олинди. Энг кўп касалланиш кўрсаткичлари Африка (43,5 фоиз), Европа (21,8 фоиз) ҳамда Жанубий ва Шимолий Америка (20,4 фоиз) минтақалари ҳиссасига тўғри келди. 🔎 Шунингдек, эпидемиядан Конго Демократик Республикаси аҳолиси жиддий азият чекди. Бу ерда май ойида 377 та янги ҳолат аниқланди. Telegram | Facebook
Показати все...

👍 13
#Dolzarb_30_kun 🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasida, Toshkent viloyati favqulodda vaziyatlar boshqarmasi hamda Nurafshon shahar favqulodda vaziyatlar bo'limi bilan hamkorlikda "Yong'in xavfziligini ta'minlash bo'yicha dolzarb 30 kun" amaliy o'quv mashg'uloti bo'lib o'tdi. 🚒O'quv mashg'ulotida Favqulodda vaziyatlar bo'limi hodimlari tomonidan tibbiyot birlashmasi hodimlariga yong'inni yuzaga kelib chiqishini oldini olish bo'yicha tushunchalar berildi. Telegram | Facebook
Показати все...
👍 11
🔰Бўстонлиқ туманида, Тошкент вилояти Эндокринология диспансери мутахассислари иштирокида "Маҳалла еттилиги" ходимлари учун "Соғлом турмуш тарзини режалаштирамиз" мавзусида семинар бўлиб ўтди. 🏢Семинарга йиғилган 59 нафар маҳалла фаоллари учун «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ-УЗОҚ УМР КЎРИШ АСОСИ-Маҳалла нигоҳида» лойиҳаси асосида дарс ва суҳбатлар ўтказилиб, Маҳалла вакилларининг ҳар бир оила, ҳар бир фуқарога соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари, соғлом ҳаёт кечиришлари ва бу орқали касалликларни олдини олиниши бўйича ишлашлари ҳақида тушунтиришлар берилди. ❇️Семинар қатнашчиларига РИЭИАТМ томонидан ишлаб чиқилган тарғибот қўлланмалари тарқатилиб, қатнашчиларнинг берган саволларига эндокринолог мутахассис томонидан жавоблар ва тавсиялар берилди! Telegram | Facebook
Показати все...
👍 7🔥 1
02:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Буни билишингиз керак! 💊 Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қандайдир касаллик билан оғриганмиз. Афсуски, бундай пайтда айрим инсонлар ўз-ўзига дори “тайинлаш” ва мустақил даволанишни маъқул кўради. ❓Хўш, бу қанчалик тўғри? ❓Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси қанчалик муҳим? 👩‍⚕️ Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил жавоб беради. Telegram | Facebook
Показати все...
47.39 MB
👍 6👏 2
❗️ЖССТ тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот платформасини ишга туширди 📊 Бугун дунёда профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация мақсадларида қўлланиладиган 10 000 дан ортиқ турдаги тиббий буюмлар мавжуд. Ўз навбатида, уларни ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам кўп. ❓Ана шундай шароитда қайси тиббий технологиянинг самарадорлиги юқори, қай бири нисбатан арзон ва фойдаланиш учун қулай, деган саволлар харидору буюртмачиларни жиддий ўйга толдириши табиий. 🗂 Тўғри танлов қилиш учун эса ишончли ва бой таҳлилий маълумотлар базаси ҳамда вақт синовидан ўтган оқилона тавсиялар зарур. ⌨️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида илк бор тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот тизими — MeDevIS онлайн платформасини ишга туширди. У ҳукуматлар, даволаш-профилактика муассасалари, донор ташкилотлар ҳамда индивидуал фойдаланувчилар учун мўлжалланган. 🩺 Мазкур тармоқда репродуктив саломатлик, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва юқумли бўлмаган ҳамда бошқа турдаги касалликлар диагностикаси ва муолажасида қўлланиладиган 2300 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жамланган. 💉🔬 Улар орасида оддий шприц, тиббий ниқоб, электрон термометр ва пульсоксиметрдан тортиб протезлар, юрак стентлари, мураккаб лаборатория тизимлари, электрокардиографлар, эндоскоплар, гемодиализ аппаратлари, дефибрилляторлар ва инновацион радиотерапия ускуналаригача бор. 💻 Фойдаланувчилар MeDevIS платформаси орқали ўзларига керакли маҳсулот, буюм, техонология имкониятлари, самарадорлиги, зарур инфратузилма, соғлиқни сақлаш тизими даражаси (масалан, маҳаллий клиника ёки ихтисослаштирилган шифохона) каби кўп қиррали ахборотларга эга бўлади. ‼️ЖССТ ҳозирча фақат инглиз тилида фолият олиб бораётган янги платформани келгусида босқичма-босқич такомиллаштириб боришни мақсад қилган. Telegram | Facebook
Показати все...

👍 14
03:33
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди ❓Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради? ♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими? 🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали? ⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади? 💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади? 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин. Telegram | Facebook
Показати все...
Situtatsion markaz_uzb.mp424.41 MB
👍 24
03:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Toshkent viloyati bolalar ko'p tarmoqli tibbiyot markazida Turkiya davlatining Medipol Mega klinikasidan professor Murat Eli tashrif buyurib, Bolalarda Onkologiya va gemotologik og‘ir bemorlarni bepul konsultatsiyasi bo‘lib o‘tdi. Professor Murat Eli og'ir ahvoldagi bemor bolalarni koʻrikdan oʻtkazdi hamda kichkintoylarga qanday tashxis qoʻyilgan, ularni qanday davolash mumkinligi bo‘yicha o‘z tavsiyalari berdi. Xususan bugungi kunda kichkintoylar orasida onkologik va gematologik kasalliklar bilan og'irganlar sonining ortib borayotgani dilni xira qiladi. Bolalarda onkogematologik kasalliklarni kelib chiqish sababi ya'ni iteologiyasi haligacha aniq emas lekin koʻpincha buni kelib chiqishida turtki bo'luvchi sabablar bor ya'ni imunitetning zaifligi, kamqonlik yoki qarindoshlar orasidagi nikohlar tug'ilajak bolaga genlar orqali oʻtishiga sabab bo‘ladi. Atrof-muhitning tasiri va sog'lom turmush tarzini kechirmayotgan oilada shu kasalliklarni kelib chiqish sabablari koʻpincha uchraydi. Telegram | Facebook
Показати все...
CHIRCHIQ_SHAHAR_TURKIYANING_MALAKALI_SHIFOKORI_O‘ZBEKISTONDA_KO‘RIK.mp488.52 MB
👍 10👏 6
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.