cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Sabrim💕

Alloh sabrlilarni sevadi

Більше
Узбекистан98 677Мова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
80
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ЖАҲЛИНГ ҲАМ РЎЗА ТУТСИН Рўза тутган мусулмон! Иймонинг бўлсин дармон, Энг улуғ ой рамазон, Аслинг ҳам рўза тутсин. Аввал қилгин соф ният, Фикр қил доно зийрак, Зеҳнингда савоб истак, Ақлинг ҳам рўза тутсин. Рўза аҳкомин билгин, Емоқ ичмоғинг тийгин, Жимодан парҳез қилгин, Нафсинг ҳам рўза тутсин. Хуфтондан сал тонггача, Ором ол субҳ сонгача, Саҳардан то шомгача, Вақтинг ҳам рўза тутсин. Бермагин озор бировга, Минмагин ғазаб уловга, Шошмагин сен дарровга, Жаҳлинг ҳам рўза тутсин. Ширин калом сўзлаб юр, Яхши йўлни кўзлаб юр, Ёмонни жиловлаб тур, Қалбинг ҳам рўза тутсин. Одоб бериб шаҳдингга, Сабр тилаб нафсингга, Вафо этиб аҳдингга, Лафзинг ҳам рўза тутсин. Йироқ юргин ёмондан, Эҳтиёт бўл ёлғондан, Сақлан ғийбат забондан, Гапинг ҳам рўза тутсин. Фахшдан тий кўзингни, Ўйлаб айтгин сўзингни, Тарбия қил ўзингни, Фахминг ҳам рўза тутсин. Барчамиз Ҳолиққа қул, Рўзадор юзлари нур, Англа Муҳаммадрасул!... Наслинг ҳам рўза тутсин. Muhammadrasul Novqatiy.
Показати все...
​​ЖАННАТДА БОШИМГА ТОЖ КИЙДИР БОЛАМ! Қуръонни тамоман ёдлагин болам, Тажвидни ўрганиб маддлагин болам, Саман отни миниб отлангин болам, Ёрдам беролмагай на жиян - тоғам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Одамлар сендан ҳеч рози бўлмайди, Илмсиз қорилар қози бўлмайди, Қўшиқчининг гўзал овози бўлмайди, Одамларни ўз ҳолига ташлагин болам, Қуръонни тажвидла бошлагин болам. Қиёматда ҳолим жуда ҳаробдир, Қилган ишинг асли жуда савобдир, Ҳатто жоҳилларга бўлгай жавобдир, Ёрдамга келмагай на амма - ҳолам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Буюк ҳофизлардан ўрган Қуръонни, Ғанимат бил сенга берилган онни, Ҳатто авайлагин бир бурда нонни, Ёрдам беролмаса ҳатто ота - онам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Кечалари таҳажжудда қилиб нолалар, Сени деб оқарди бу соч толалар, Кўча чангитиб ўйнаб юрса болалар, Ёрдам беролмагай на иним - оғам, Бошимга нурли тож кийдиргин болам. Беш кунлик дунёнинг лаззати қурсин, Қўшиқчилар олдингда индамай турсин, Қуръон билмаганлар армонда бўлсин, Менинг биттагина ўтинчим - нолам, Жаннатда бошимга тож кийдир болам. Дунёнинг ишлари адо бўлмайди, Қориларнинг юзи қаро бўлмайди, Ҳатто қиёматда гадо бўлмайди, Қуръонни ёдлабон қори бўл болам, Ота-онанг дардига дори бўл болам. Каъбани тавоф этиб ҳожи бўл болам, Қиёматда ота-онанг тожи бўл болам. Ажойиб шеър экан, яхшиларга илиндим!😊
Показати все...
00:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌙 Кимда ким рўзадорни қорнини тўйғазса...
Показати все...
3.....3.mp41.29 MB
РАМАЗОННИ БОЙ БЕРМАЙЛИК РАМАЗОННИ… Биродарим, шукроналар айтинг бугун, Дуолар-ла ўтказайлик отган тонгни. Гуноҳларни мағфиратлар этмоқ учун, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Фаришталар ҳамроҳ бўлсин изингизга, Парвардигор нурин сочсин дилингизга, Иймон тиланг ҳам ўғилга, қизингизга, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Гоҳо билмай гуноҳ қилдик ожиз банда, Туғилгандай покланмоқлик, жисм танда, Улуғ ойнинг фазилатин ҳар қадамда, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Таровиҳлар ўқилгайдир нурли ойда, Қуръон тиловати зиёдадир нурли ойда. У дунё - чун қиёматда берар фойда, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Занжирларга банди бўлгай лаъин шайтон, Охиратни обод қилмоқ, бизда имкон, Огоҳликка чорладим-да, эй мусулмон, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Рўза тутинг, Тангрим берсин сабрингизни, Малоиклар кўкка элтсин қадрингизни, Аритсинлар юракдаги дардингизни, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Биродарим, шукроналар айтинг бугун, Лаббайка, деб қарши олинг Ҳақ азонни. Яратганнинг жаннатига етмоқ учун, Рамазонни бой бермайлик, рамазонни. Рамазонни бой бермайлик, рамазонни... © Абдувоҳид Сувонов
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🍃ХУШ КЕЛДИНГ РАМАЗОН🍃 ҚУТЛУҒ БЎЛСИН РАМАЗОН! Кириб келди нур чирой, Дилда жўшқин ҳаяжон. Энг муқаддас гўзал ой, Қутлуғ бўлсин рамазон! Буткул ойлар султони, Нозил ваҳий Қуръони, Саккиз беҳишт райёни, Қутлуғ бўлсин Рамазон! Барча жаннат очилур, Етти дўзаҳ ёпилур, Файз барокат сочилур, Қутлуғ бўлсин Рамазон! Яйрар мўмин, мусулмон, Ажр тўплайди хирмон, Қурбат ҳосилдир ҳар-он, Қутлуғ бўлсин Рамазон! Тоатга боғлиқ фикр, Таровеҳ, тасбеҳ зикр, Етказганига шукур, Қутлуғ бўлсин Рамазон! Роббига муҳаббатга, Эргашар фарз суннатга, Уммати Муҳаммадга, Қутлуғ бўлсин Рамазон! Муҳаммадрасул Новқатий. 01.04.2022.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.Аллоҳ буюкдир. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн. Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Тошкентдан аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10) Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21) Тошкентдан кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7),Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42) *Нафл намозлари афзал вақтига кўра
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
СУҲБАТ Фаришта одамга дебди: – Хоҳлайсанми, яшаган умрингни кўрсатаман. Одам: – Ҳа,. Фаришта уни олиб, учибди ва кўрсатибди: – Aна, қара босган изингни. Одам икки кишининг изини кўрибди: – Менинг ёнимдаги иккинчи из кимники? – дебди. Фаришта: – Бу меники, бир умр сен билан бирга бўлганман. Одам: – Нега унда баъзи жойларда из битта? – дебди. Фаришта: – У ҳаётингдаги энг оғир дамларинг, – дебди. Шунда одам хафа бўлиб: – Сен мени энг оғир дамларимда ташлаб кетганмисан? – дебди. Фаришта: – У‌ша пайтларда мен сени кўтариб ўтганман, – дебди...
Показати все...
00:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Har qanday vaziyatda ham siz bilan qolgan insoningizni qadirlang ❤️
Показати все...
IMG_0223.MP42.27 MB
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
9.10 KB