cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Men Ham Nаmoz Uqiyman

Диний соволларга жовоб бермаймиз Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир. “Бакара Сураси 110-Оят» @faqir_garib

Більше
Рекламні дописи
1 219Підписники
-324 години
-127 днів
-6530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

👍 3
Ассалому алайкум Кўнгил дунёингда Аллоҳни топган бўлсанг, ўлим ҳам гўзалдир, умр ҳам. Агар қалбингни Роббинг исмлари ила зийнатлаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, чиқармоқ ҳам. Йўлинг Ҳақ йўл бўлса югурмоқ ҳам гўзалдир, юрмоқ ҳам. Пир (устоз) инг бўлса, Аллоҳ ишқи билан ёнмоқ ҳам гўзалдир, тутамоқ ҳам. Ҳазрати Иброҳим алайҳисалом каби Роббингга таслим бўлдингми, оташга отилсанг-да, гул бўлмоқ ҳам гўзалдир, кул бўлмоқ ҳам. ©️Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Показати все...
🕊 1
👍 4
– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? – Иймонни асраб-авайламоқ. – Иймондан кейинги нарса нима? – Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ. – Усули дин – диннинг асослари нечта? – Усули дин саккизтадир: тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ; адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ; имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ; нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ; амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ; наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ; табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ; тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ. – Иймоннинг қалъаси нечта? – Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ. – Иймоннинг нуқсони нечта? – Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас! – Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади? – Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).
Показати все...
👍 3
👍 2
👀
Показати все...