cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali

✅Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali 📞Murojaat uchun telefon: 74-224-76-00

Більше
Рекламні дописи
1 086
Підписники
+124 години
+17 днів
-2130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Ҳурматли ҳайдовчилар диққатига! Чегарада тирбандликларга йўл қўймаслик учун автотранспорт воситаси кўрсаткичлари белгиланган параметрларга мос эканлигини аввалдан текширишингизни ва номувофиқлик юзага келган тақдирда зарур рухсатномаларни олдиндан олишингизни сўраймиз! Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн ўлчамлари юзасидан талаблар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин. Ўзбекчада I На русском I In english
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Экспортга йўналтирилаётган тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари ортилган транспорт воситаларига халқаро стандартларга мос бўлган фарқлаш белгисини (автотранспорт воситасининг олд ойна ўнг томонига) ўрнатиш тавсия қилинади. Бу чегара-божхона постларида ушбу транспорт воситаларини алоҳида йўлакка йўналтиришда муҳим рол ўйнайди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Божхона қўмитаси томонидан товар ва транспорт воситалари ҳаракати юқори бўлган йирик чегара божхона постларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини устувор тартибда тезкорлик билан амалга ошириш учун махсус белгилар билан жиҳозланган алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Бунда тез бузилувчан мева-сабзавот маҳсулотлари (пиёз, карам, гилос, ўрик ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларини ушбу йўлакларга йўналтиришда устуворлик таъминланади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#donolar_bisotidan #kun_hikmati
Показати все...
✅Батафсил тушунча ва божхона органлари фаолияти, ҳусусан чегара божхона постлари ҳақидаги таъсуротга эга бўлган тур иштирокчилари очиқ, эркин тарзда ўтказилган давра суҳбати давомида жамоатчиликни қизиқтирган кўплаб саволларига мутахасисслардан жавоблар олдилар.
Показати все...
Пресс тур давомида ОАВ вакиллари: ✅”Дўстлик” чегара божхона пости фаолияти билан яқиндан танишув; ✅”Экспортга уч қадам” лойиҳаси доирасида божхона пости чиқиш йўналишида яна бир “авто йўлак” ташкил этилганлиги; ✅Божхона пости орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини расмийлаштирув ҳамда кўрик жараёнлари; ✅Жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш меъёрлари, ягона божхона тўлови ва божхона тўловларини тўламай олиб киришни мақсад хизматга айлантирган айрим фуқаролар, ҳаракатлар ва ҳаракатсизликка нисбатан қўлланилаётган ҳуқуқий таъсир чоралар; ✅18 йиллик иш тажрибасига эга М.Рашидов бошчилигидаги кинологлар ва хизмат итларининг чегара божхона постларида аниқлаган натижалари; ✅Тезкор мурожаат “Тугма”си; ✅Замонавий “Бодисканер” имкониятлари. ✅Тез ва самарали божхона назоратини амалга оширувчи ”Z-Portal” божхона техник воситаси имкониятлари. P.S Юрт тинчлиги ва иқтисодий тараққиётига даҳлдорлигини хис қилган ва буни шараф билан бажараётган божхоначилар ҳамиша эъзозда бўлғай.
Показати все...
Фавқулотда ҳолат яъни (SOS) тугмаси. Ушбу тугма орқали чегара божхона постлари орқали харакатланаётган фуқароларнинг хуқуқлари паймол бўлганда ёҳуд божхона ходимларини ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан бирор бир маълумот бўлган тақдирда Божхона кумитасининг 1108 қисқа рақамли ишонч телефонига тўғридан туғри алоқага чиқиб ўз мурожаатини колдириш имконига эга эканлиги айтилди.
Показати все...
Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис божхона органлари унга қарши курашни уни келтириб чиқарувчи омилларга қаратмоқда. Ҳозирда, коррупцияга қарши курашни божхона органларида янги босқичга олиб чиқиш ҳамда божхона процедураларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартиришга, соҳада очиқлик, шаффофликни таъминлашга эришиш учун энг замонавий божхона назоратини амалга оширувчи техник воситалар билан таъминланган.
Показати все...
Перейти до архіву дописів