cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ar-Roshidoniy

Siz bu kanalda Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati borasida batafsil malumot olishingiz mumkin.

Більше
Рекламні дописи
3 869
Підписники
-624 години
-227 днів
-6030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.                  7                           ИЮНДАН                  14                         ИЮНГАЧА Бомдод                      04:00 Пешин                       12:45 Аср                             17:50 Шом                           20:00 Хуфтон                       21:40 ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ ☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆ ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^ Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun @Muhammadnabiydomla ga murojaat qilishingiz mumkin. ÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷ @Rishtonimomlari
Показати все...
03:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
13.31 MB
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги зиён топиб, бебаҳра қолишади. Сиҳат-саломатлик ва бўш вақт» Бухорий ривояти @Rishtonimomlari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ҲАЖДА ЎЗГАНИНГ ЎРНИГА ТОШ ОТИШНИНГ ШАРТИ ВА КАЙФИЯТИ CАВОЛ: Қандай ҳолатда ҳожининг номидан бошқа одам тош отиши мумкин? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайтонга тош отишда ҳар бир ҳожи қодир бўлса, ўзи отиши вожибдир. Агар бемор бўлса, узрли ҳисобланади ва бошқа кишини ўз номидан вакил қилиб тош оттириш мумкин. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган: وَسَوَاءٌ رَمَى بِنَفْسِهِ أَوْ بِغَيْرِهِ عِنْدَ عَجْزِهِ عَنْ الرَّمْيِ بِنَفْسِهِ كَالْمَرِيضِ الَّذِي لَا يَسْتَطِيعُ الرَّمْي لِأَنَّ أَفْعَالَ الْحَجِّ تَجْرِي فِيهَا النِّيَابَةُ “Тош отишда ўзи қодир бўлса ўзи отади. Агар ота олмайдиган даражада бемор бўлса бошқага оттиради. Чунки ҳаж амалларида ўз номидан бировни ўринбосар қилиш бор”. “Ал-Фиқҳул исламий ва адиллатуҳ” китобида бундай дейилган: وتجوز الإنابة في الرمي لمن عجز عن الرمي بنفسه لمرض أو حبس، أو كبر سن أو حمل المرأة، فيصح للمريض بعلة لايرجى زوالها قبل انتهاء وقت الرمي “Беморлик, ҳибс, кексалик, ҳомиладорлик каби ҳолатлар туфайли тош ота олмаса, ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин. Тош отиш вақти чиқиб кетишидан олдин тузалишидан умид йўқ бўлган касалликка чалинган бемор ҳам ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин”. Бундай ҳолатдаги кишилар ўзининг номидан тош отишни бошқа ҳожига тайинлаши керак. Бирор ҳожи беморга айтмай, унинг номидан тош отиши ҳисобга ўтмайди. Тош отиш кунларида беҳуш ва ақлидан айрилиб қолган ҳожининг номидан унинг изнисиз ҳам бошқалар тош отишлари мумкин. Тош отишга вакил бўлган инсон ҳайитнинг биринчи куни аввал ўзи номидан еттита тош отиб, кейин узрли кишининг номидан отади. Кейинги кунларда эса, аввал ўз номидан учта жойда отиб, кейин узрли кишининг номидан отиши суннатга мувофиқ бўлади. Лекин ҳозирги кунда ҳожи ўзининг тошини отгач, ўзганикини отиш учун ортга қайтиши издиҳом (тиқилинч) ва ташкилотчилар талабига зид келиши сабабли имконсиз. Агар ташқарига чиқиб айланиб келмоқчи бўлса, шу катта масофани босиб ўтиш ва қаттиқ машаққатга сабаб бўлади. Мана шу машаққатларни эътиборга олиб, ҳар тош отиладиган жойда биринчи ўзиникини, кейин узрли кишининг номидан отса ҳам, вожиб адо бўлади ва ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @Rishtonimomlari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ким мен айтмаган нарсани мени айтган деса, дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин. Кимга бир мусулмон биродари маслаҳат сўраб келсаю, у нотўғри маслаҳат берса батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади. Ким аниқ билмай туриб нотўғри фатво берса гуноҳи ўша фатво берган одамга бўлади, дедилар. @Rishtonimomlari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Энг оғир жазо Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир. Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?! Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин! Jaloliddinrumiyy @Rishtonimomlari
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram