cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Adolat SDP | Namangan viloyati🔹

"Адолат"СДП Наманган вилоят Кенгаши телеграм канали - @adolatnamangan24✅ Muloqot va o`zaro fikr almashish: ▶️ 👉 @adolatnamangan_muloqot facebook.com/Namangan.adolat.uz instagram.com/adolat_namangan24 Мурожаат учун: @adolatnamanganbot

Більше
Рекламні дописи
1 804
Підписники
-1824 години
-557 днів
-15030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

03:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
⚖️ «Adolat» газетасининг 2024 йил 24 май кунги 21 (1487)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади. Мароқли мутолаа тилаймиз! adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Показати все...
#МУНОСАБАТ Белгиланган вазифалар ғояларимиз рўёбига хизмат қилади Бугун янги Ўзбекистонни барпо этиш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан дадил бораётган мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда жадал ўзгаришлар давом этмоқда. Сир эмаски, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугун ҳар доимгидан-да, долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан Президентимиз бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар замирида давлат органларини халқчил тузилмага айлантириш орқали фуқароларнинг кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадлари мужассам. Кўзлаган марраларимизга етишда барча давлат органларининг халққа яқин бўлиб, масъулларнинг кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда юриб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этишга интилиши жуда муҳим. Мазкур омил, айниқса, адлия идоралари фаолиятида энг устувор йўналишга айланиши жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, туғилишдан тортиб, ҳаётнинг барча бошқа муҳим жабҳаларида одамлар адлия органларига мурожаат қилади, уларнинг ҳаракатига қараб, давлат сиёсатига баҳо беради. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги фармони том маънода ушбу тузилмани халқчил тузилмага айлантиради, десак адашмаймиз. Эндиликда адлия органлари фуқароларимизнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этишда мутлақо янгича тизим асосида ишлашга ўтадилар. Фармонда халқимиз фаровонлигини таъминлаш, уларнинг бугунги кунидан рози қилиш, эртанги кунига ишончини ошириш мақсадида адлия органлари фаолиятини трансформация қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш ва норма ижодкорлигини такомиллаштириш бўйича жуда катта вазифалар, марралар белгилаб берилди. Ўз ўрнида айтиш жоизки, давлат ва жамият ҳаётида адолат мезонлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга интилиб, аҳолининг ҳуқуқий-сиёсий саводхонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётган «Адолат» социал-демократик партиясининг кўплаб дастурий мақсадлари фармонда белгиланган вазифаларда ўз аксини топганлиги партиямиз вакилларини ушбу муҳим ҳужжатнинг ижросини самарали таъминлашда янада фаол бўлишга ундайди. Боиси, «халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак» ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, рақамли технологияларни давлат хизматларига кенг жорий этиш орқали аҳолига қулайлик яратишни, ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи тўлақонли таъминланишини мақсад қилган партиямиз учун мазкур фармон ғояларимиз рўёбига дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Ишончимиз комилки, фармон давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Робахон Махмудова, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | InstagramTwitter  |  YouTube
Показати все...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

Фото недоступнеДивитись в Telegram
КЕНГАШ РАИСИ МАКТАБ ЖАМОАСИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ    Чуст туманидаги 57-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида Адолат" СДП  туман Кенгаши раиси Бекзод Сиддиқов ўқувчи ёшларга таълим-тарбия бериш ва "Турон театр" труппиасига саҳналаштириш ишларини олиб боришда бош-қош бўлганлиги учун туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими номидан "Ташаккурнома" ва "Фаҳрий ёрлиқ" билан тақдирланди. Ўзбекитон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ПЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ     Наманган туманидаги 30-сонли мактабда бўлиб ўтган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида Ўзбекистон республикаси Президентининг барча мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.    Тадбирда туман ММТБ мудири ўринбосари А.Ғаниев, "Адолат" СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ё. Ҳожиматова,  халқ депутатлари туман кенгаши депутати М.Зиёвидинов, собиқ битирувчи “Навбаҳор” ФК сардори А.Аҳмедов ва бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ота-оналар иштирок этдилар.    Тадбир иштирокчилари мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларга оқ йўл тилаб, келажакда эл-юрт учун муносиб хизмат қиладиган кишилар бўлиб ётишишларида муваффақиятлар тиладилар. Ўзбекистон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
НАМАНГАНДА МАШРАБХОНЛИК КУНЛАРИ БОШЛАНДИ      2024 йил 24 май куни буюк мутасаввуф шоир Бобораҳим Машраб таваллудининг 384 йиллиги муносабати билан Наманган шаҳаридаги “Адиблар хиёбони”да анъанавий “Машрабхонлик кунлари"нинг тантанали очилиши маросими ўтказилди.    Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мусохон Оппоқов ҳамда бир қатор шоир ва ёзувчилар сўзга чиқиб, Бобораҳим Машрабнинг адабий, маънавий-маърифий мероси ва унинг адабиётдаги ўрни ҳақида гапириб ўтдилар. Вилоятимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари, ёш ижодкорлар томонидан Машраб ғазалларидан парчалар ўқилди.    Тадбир сўнгида ижодкор ва зиёлилар,нуронийлар, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирилди. Ўзбекистон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ДЕПУТАТ БИТИРУВЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ОҚ ЙЎЛ ТИЛАДИ      Чуст туманидаги 29-умумтаълим мактабида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этган Халқ депутатлар Чуст туман кенгаши депутати Баҳром Ҳакимов сўз олиб, битирувчи ёшларни мустақил ҳаётда фаол бўлишга ва ватан равнақи йўлида муносиб хизмат қилишга чақирди. Ўзбекитон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
БЕМОРЛАР ЭЪТИБОРДА    "Адолат" СДП Янгиқўрғон туман кенгаши раиси Раҳимжон Тошматов туман марказий шифохонасида даволанаётган бир гуруҳ меҳирга муҳтож инсонларга партиямизнинг эсдалик совғаларини улашди. Ўзбекитон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ!    Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Ҳабибихон Мирабдуллаева иштирок этди ва битурувчи йигит-қизларнинг мустақил ҳаёт йўлида  муваффақиятларга эришишларида оқ йўл тилади. Ўзбекитон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
БЕМОРЛАР ЭЪТИБОРДА    "Адолат" СДП Янгиқўрғон туман кенгаши раиси Раҳимжон Тошматов туман марказий шифохонасида даволанаётган бир гуруҳ меҳирга муҳтож инсонларга партиямизнинг эсдалик совғаларини улашди. Ўзбекитон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
БИТИРУВЧИ ЎҚУВЧИЛАРГА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ    Бугун барча мактабларда бўлгани каби Янги Наманган туманидаги 49- махсус мактаб интернатда ҳам битирувчи синф ўқувчилари учун "сўнгги қўнғироқ" жиринглади.    Партия томонидан "Меҳр карвони" лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлардан бирини амалга ошириш учун мазкур илм даргоҳига "Адолат" СДП Наманган шаҳар кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов ҳамда Янги Наманган туман кенгаши раиси Йўлдошали Собитхонов ташриф буюрдилар.      Таассуротларга бой ўтган тадбирда туман партия кенгаши етакчилари битирувчи синф ўқувчиларига партия номидан эсдалик совғаларини топшириб, мустақил ҳаётда ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишлари учун улкан муваффақиятлар тиладилар. Ўзбекитон "Адолат" СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Показати все...