uk
Feedback
Samariddin_UZ

Samariddin_UZ

Відкрити в Telegram

Иқтисодиёт, хусусан корпоратив бошқарув ва молия бозори янгиликлари, соҳага оид китоблар.

Показати більше
814
Підписники
Немає даних24 години
-57 днів
-1630 день
Архів дописів
Йўлга камера қўйган тадбиркорларга жаримани қанчаси берилади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2021 йилдаги 232-сон қарорига асосан ундирилган жарималар қуйидагича тақсимланади: Камералар ишга туширилган кундан бошлаб 2 йил давомида: 50 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобварағига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига; 10 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига; 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига; 5 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади; 2 йил ўтгандан сўнг: 10 фоизи — тадбиркорлик субъекти ҳисобига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 13,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига; 10 фоизи — йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига; 10 фоизи — йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган туман ва шаҳар ҳокимликлари йўл инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларига; 1,5 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига; 5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасига; 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бюджетдан ташқари жамғармасига; 20 фоизи — Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказига «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади. Soliq va Biznes kanalidan olindi

Google AI Mode: ЖЧ-2026 турнирида илк бор иштирок этаётган 48 та давлатнинг аҳолиси сони (тахминий кўрсаткичлар) қуйидаги жадвалда қитъалар ва гуруҳлар кесимида келтирилган: 🌏 Осиё (AFC) Япония: 123.5 млн киши Эрон: 89.5 млн киши Ўзбекистон: 37.5 млн киши Жанубий Корея: 51.7 млн киши Иордания: 11.3 млн киши Австралия: 26.7 млн киши Қатар: 2.7 млн киши Саудия Арабистони: 36.9 млн киши Ироқ: 46.0 млн киши [1, 2, 3] 🌍 Африка (CAF) ЖАР (Жанубий Африка): 61.0 млн киши Марокаш: 38.0 млн киши Тунис: 12.5 млн киши Миср: 114.5 млн киши Жазоир: 46.0 млн киши Гана: 34.5 млн киши Кабо-Верде: 600 минг киши Сенегал: 18.0 млн киши Кот-д'Ивуар: 29.5 млн киши Конго ДР: 105.0 млн киши [3] 🇪🇺 Европа (UEFA) Чехия: 10.9 млн киши Швейцария: 8.9 млн киши Босния ва Герцеговина: 3.2 млн киши Шотландия: 5.5 млн киши Туркия: 85.8 млн киши Германия: 84.6 млн киши Нидерландия: 18.0 млн киши Швеция: 10.6 млн киши Бельгия: 11.8 млн киши Испания: 48.6 млн киши Франция: 66.5 млн киши Норвегия: 5.5 млн киши Австрия: 9.1 млн киши Португалия: 10.4 млн киши Англия: 57.0 млн киши Хорватия: 3.8 млн киши [3] 🌎 Шимолий ва Марказий Америка (CONCACAF) АҚШ (мезбон): 341.0 млн киши Мексика (мезбон): 129.5 млн киши Канада (мезбон): 39.5 млн киши Гаити: 11.9 млн киши Кюрасао: 150 минг киши Панама: 4.5 млн киши [3] 🇨🇱 Жанубий Америка (CONMEBOL) Бразилия: 217.0 млн киши Парагвай: 6.9 млн киши Эквадор: 18.3 млн киши Уругвай: 3.4 млн киши Аргентина: 46.0 млн киши Колумбия: 52.5 млн киши [3] 🇳🇿 Океания (OFC) Янги Зеландия: 5.3 млн киши [3] Бутун дунё футбол ихлосмандлари интизорлик билан кутаётган ушбу 48 та жамоанинг тўлиқ таркиби ва уларнинг гуруҳлардаги тақсимоти ҳақида батафсил FIFA расмий сайти орқали танишишингиз мумкин. [2] Ушбу рўйхатни аҳоли сони бўйича энг кўпдан энг камга қараб саралаб чиқишни ёки бирор аниқ гуруҳ ҳақида маълумот беришни хоҳлайсизми? [1] https://www.fifa.com [2] https://www.fifa.com [3] https://www.xabar.uz

IPO риски ҳар доим ҳам баҳоланавермайди! IPOдан кейинги кутилмалар тасдиғини топмаганлиги кўпинча тор доиралардаги муҳокамаларда қолиб кетаверади. IPO ўтказган Кварц, UzAutomotors, Ўзтелеком, Жиззах пластмасса каби акциядорлик жамиятлари фаолияти яққол мисол. Уларда акциядор билан ўзаро манфаатли молиявий муносабат IPO дан кейин унутилди ҳисоб. Бунда чакана акцидорлар унутилиб, фақат "ҳукумат топшириғи бажарилди!" ёндашуви кейинги маҳаллий IPO лар учун салбий сигнал бўлиб қолган. Мутахассис сифатида мен учун мамлакатимиздаги хусусий акциядорлик жамиятларининг IPO амалиёти ниҳоятда муҳим. Чунки улар инвесторлар билан фақат бир кунлик муносабатга киришмайди. IPO амалиёти, ундаги рисклар ҳақида Ботир Қобилоб постини барчага тавсия этаман.

Firuz ALLAEV (Asaxiy asoschisi): Манга ҳаётдаги адолатсиздек туюладиган қонуниятлардан бири йирик ишларнинг натижаси жуда секин келишидир. Бугун бошлаган тўғри ҳаракатимизни ҳақиқий мевасини кўриш учун баъзан 10-20 йил керак бўлади. Масалан, тарбияда 10 ёшли болага сингдирилаётган қадриятлар, характер ёки қилинган хатоларнинг асорати у улғайиб, мустақил қарорлар қабул қила бошлагандагина очилади. Соғлиқ ёки молиявий масалаларда ҳам худди шундай: мунтазам нотўғри овқатланиш ёки самарасиз харажатларнинг зарари йиллар ўтиб, вазиятни ўнглаш ўта қийинлашган пайтдагина яққол кўринади. Бир марта ёғлик ош еб, керагидан ортиқ спиртли ичимлик ёки шакарга бой ичимлик билан одам шу заҳоти семириб ёки носоғлом бўлиб қолмайди. Шунга ҳам ҳеч нарса қилмайдику деб ўйлаймиз. Кичик харидлар ҳам шунақа. Уларнинг ҳар бири алоҳида сизни молиявий эркинликда узоқлаштирмайди. Хато қилиб қўйиб, "майли" деб ўтиб кетган кичик лаҳзаларимиз йиғилиб, бир куни қимматга тушади. Қимматга тушган кўринганда бўлса, афсус қилиш кеч бўлади. Лекин бунинг энг фожиали жиҳати бошқа ерда. Энг ёмони – одам тўғри йўлда бўла туриб, тезкор натижа кўрмагани учун ортга қайтишидир. Дейлик, соғломлашиш ва формага кириш учун ҳафтасига 3-4 марта залда оғир тош кўтаришни ёки янги, йирик халқаро лойиҳа устида ишлашни бошладингиз. 3-4 ой ўтади, сезиларли ўзгариш йўқ. Баъзан 3-4 йил ўтади ва "бўлмаяпти шекилли, буни фойдаси йўқ экан" деб ҳаммасини ташлаб, бошқа йўналишга ўтиб кетамиз. Аслида эса мутлақо тўғри йўналишда эканлигимизни, шунчаки пишиб етилиш жараёни давом этаётганини тушунмаймиз. Буни англаб етганимизда эса аллақачон кеч бўлган, пойдевор бузилган бўлади. Ҳазил гап бор-у, тўққизта аёл билан ётиб бир ойда туғдириб бўлмайди. Бизнес ва ҳаётда ҳам ҳақиқий катта натижалар ёки зарарлар муддат ўтишини талаб қилади. Ўша машҳур “Мураккаб фоиз эффекти” *(The compound effect) сезиларли натижа бергунча фойдали ишни давом этишга ёки зарарлисини тўхтатишга сабримиз ва иродамиз етмайди. Бизнес қурасизми, касб ўрганасизми, молиявий масалами, фарзанд тарбиялайсизми ёки соғлиқми — қоида битта, фойдали ёки зарарлигидан қатъий назар жиддий масалаларда натижасини кўриш учун муддат керак. Зарарга ишлаган ҳолатда, адолатсиз томони шундаки, йиллар йўқотилган ҳолатда натижани тўғрилаш умр талаб қилади ёки умуман орқага йўл бўлмайди. Масалан, фарзанд тарбиясида орқага йўл йўқ, соғлиқ масаласида кеч бўлган бўлиши мумкин, молиявий масалада имкон қўлдан чиққан бўлиши мумкин. Натижа кеч келиши битта адолатсизликдек туюлса, иккинчи ўзи тўғри ёки нотўғри йўлда эканлигингизни баҳолаш қийинлиги ва сабр етмасдан тўғри йўлдан чиқиб кетиш бошқа адолатсизликдек туюлади.

MobiUZ эса АҚШ компаниясига 351 миллион АҚШ долларига сотилди!

2025 йил январда 1,1 миллиард долларга сотилган экан!

Repost from Samariddin_UZ
Қозоғистондаги Tele2/Altel бренди асосида фаолият кўрсатувчи мобил оператор 1 миллиард АҚШ долларига сотилди Казахтелеком АЖ мазкур хусусийлаштириш қиймати 1 миллиард АҚШ доллари эканлиги, харидор Катарнинг «Power International Holding» (PIH) компанияси эканлиги ҳақида хабар берган. Хусусийлаштириш суммаси ҳақиқатда бозорга асосланганлик ва инвестицион жозибадорликни намоён қилаётгандек!

Энди Мари ўша қизиқ мактаблар ҳақида кўпроқ билиш иштиёқига тушиб қолди. Томмидан китобни овоз чиқариб ўқишини ялиниб сўрай бошлади. Уларнинг онаси «Болалар! Мактабга!» деб чақирганда улар китобни ҳали ярмигача ҳам ўқиб улгуришмаган эди. Мари Томмига ёлворган оҳангда деди: — Дарсдан сўнг китобни яна ўқиймиз-а? — Бўпти, — деди Томми. Унинг ўзи ҳам китобда ёзилганлар таъсирида ғалати аҳволга тушиб қолганди. Мари уйларидаги мактаб деб номланадиган хонага кирди. Бу хона унинг ётоқхонаси рўпарасида эди. Ичкарида робот «ўқитувчи» қизни кутиб турган экан, Мари киргач, унинг экрани ёришди ва «Илтимос, кечаги уй вазифаларини керакли жойга киритинг», деган совуқ темир овоз янгради. Мари хўрсиниб, кўрсатмани бажарди. У ҳамон бобосининг бобоси бола бўлган пайтлардаги қадимий мактаб ҳақида ўйларди. «Барча болалар кулишиб, ўйнаб-кулиб мактаб ҳовлисига кириб келишган, — ўйларди қизча ҳавас билан энтикиб. — Синф хонаси деган жойда барчалари бирга ўтиришган, уларга бир хилда сабоқ берилган. Кун охирида барча ўқувчилар уйга ҳам бирга қайтишган. Уй вазифаларини бирга тайёрлашган, бир-бирларига кўмаклашишган, баҳслашишган… Ўқитувчилари ҳам одам бўлган экан. Демак, у билан бемалол гаплашиш, маслаҳат олиш, ҳатто дўстона суҳбатлашиш мумкин бўлган…» Мари ўша вақтда болалар ўз мактабларини қанчалик севганларини тасаввур қилишга уринар, «Мактаб ҳам, ўқитувчилар ҳам шунчалик яхши бўлиши мумкин экан-да! Ўша вақтларда болаларга қандай мазза бўлган экан-а!» дея ўйларди. Инглиз тилидан Маҳбуба Ваҳобова таржимаси.

Айзек Азимов. «Ўқитувчи одам бўлган экан…» (ҳикоя 1951 йил ёзилган) Ўша тунда Мари бу ҳақда ҳатто хотира дафтарчасига ҳам ёзиб қўйди. Дафтарчанинг 2155 йил 15 майга тегишли саҳифасида шундай дейилган эди: «Бугун Томми уйдан китоб топиб олди!» Китоблар ҳақида Мари бобосидан эшитган эди. Бобосига ҳам ўз пайтида ўзининг бобоси айтиб берган эмиш. Бобосининг айтишича, бир пайтлар ёзувлар қоғозларда чоп этилган! Томми топиб олган китоб жуда эски эди. Ака-сингил уни варақлай бошлашди. Китобда қимирламай турган ҳарфларни томоша қилиш уларга ҳаддан зиёд завқли эди. Чунки улар сўзларни экранда ўқишга ўрганиб қолишган эди-да… — Буни қара! — деди Томми, — эсизгина… Бундай китобларни ўқиб бўлгач, ташлаб юборган бўлишса керак. Бизнинг электрон кутубхонамизда миллионлаб китоблар бўлса ҳам, буниси улардан минг марта яхшироққа ўхшайди. Уни қўлда ушлаш, ҳатто ёнингда олиб юришинг ҳам мумкин. Мен бунақа китобларни ташлаб юбормаган бўлардим. — Мен ҳам, — деди Мари китобни авайлабгина сийпаларкан.У эндигина ўн бир ёшга кирган, Томмичалик телекитобларни кўп кўрмаган эди. Томмининг ёши ўн учда, электрон кутубхонага киритилган китобларни кўп ўқийди, тил ўрганишга қизиқади, ҳатто қадимий тиллардан айримларини ҳам ўзлаштирган. — Буни қаэрдан топдинг? — сўради қизалоқ. Бола китобдан кўзини узмаган ҳолда қўли билан ишора қилди: «томдан». Томми китоб ёзилган қадимий тилни унча-бунча тушунар экан, уни ўқишга берилиб кетди. — Нима ҳақда экан? — сўради Мари сабри чидамай. — Мактаб ҳақида… Мари бу гапдан бурнини жийирди. «Мактаб? Мактаб ҳақида нимани ҳам ёзиш мумкин? Мен мактабни ёмон кўраман!» Қизча мактабни чиндан ҳам ёмон кўрарди. Негаки, робот «ўқитувчи» қизчага фанлардан тест устига тест берар, у эса ҳеч яхши ўзлаштира олмасди. Бу ҳолат то унинг онаси уйга «ўқитувчи»нинг ҳолатини текшириб кўриш учун техник мутахассисни чақирмагунча давом этди. Мутахассис ўзининг ҳар хил темир-терсакларга тўла асбоблар қутиси билан келиб, «ўқитувчи»ни бўлаклаб кўрди. Ўша тобда Мари «ўқитувчи»сининг қайта тикланмасдан, бир уюм темир-терсак ҳолида қолиб кетишини шундай хоҳладики… Бироқ ундай бўлмади. Техник уста ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилди ва бир соат ўтар-ўтмас, Марининг қаршисида яна ўша — баҳайбат, қоп-қора, саволлару уй вазифалари кўрсатиб бориладиган совуққина экранли «ўқитувчи» турарди. Мари энг ёмон кўрган нарса бу «ўқитувчи» экранидаги тест жавоблари ва уй вазифаларини қўйиш учун мўлжалланган очиқ жой эди. У ҳар сафар топшириқларга олти ёшлигида мажбуран ўргатилган кодни киритиши керак бўларди. Робот «ўқитувчи» эса баҳони дарровгина ҳисоблаб қўя қоларди. Ўша куни техник мутахассис Марининг онасига қарата деди: — Айб қизчада эмас, миссис Жонс. Менимча, фанлар сектори меъёрдан бироз тезроқ ишлайди. Мен уни ўн ёшга мослаб секинлаштириб қўяман… Марининг умиди пучга чиқди. У «ўқитувчи»ни олиб кетишса керак, деб ўйлаганди. Бир сафар Томмининг «ўқитувчи»сини роса бир ойга олиб кетишганди-да. Сабаби, ундаги тарих сектори бутунлай ёпилиб қолган экан. Шуларни хаёлидан ўтказаркан, Мари эски қоғоз китобни берилиб ўқиётган акасига деди: — Нимага энди айнан мактаб ҳақида ёзишган экан? Бунинг нимаси қизиқ? Томми синглисига ғалати қараш қилди ва билағонлик билан деди: — Бунда бизникига ўхшаган мактаб ҳақида ёзишмаган, тентаквой! Бу юзлаб йиллар олдинги мактаб! Унақа мактаб ҳақида ҳеч нима билмаслиги Марига жуда алам қилди. У Томмининг елкалари оша китобга кўз югуртирар экан: — Нима бўлганда ҳам у ерда ўқитувчилар бўлган-ку. Уларнинг нимасини ёзиш мумкин? — деди бўш келмай. — Ҳа, албатта, у ерда ўқитувчилар бўлган. Аммо улар одам бўлган! — Одам?! — Энди Мари чинакамига ҳайратда қолди. — Қандай қилиб одам ўқитувчи бўлади? Томми кулгудан ёрилай деди. — Мен бегона одамнинг уйимизда менга дарс беришини истамаган бўлардим, — деди Мари бидирлаб. Томми энди жиддий тортди. — Сен билмайсан, Мари. Ўқитувчи ўқувчиларининг уйида яшамаган. Мактаб учун алоҳида, махсус бинолар қурилган. Ҳамма болалар ўша ерга бориб таҳсил олишган. — Улар бир хил сабоқ олганларми? — Албатта, тенгдошлар бир синфда бир хил сабоқ олишган…

Технологик гигантлар томонидан сўнгги йилларда ишдан бўшатилган ходимлар рақамларда. Таълим сифатини ошириш, инсон капиталига
Технологик гигантлар томонидан сўнгги йилларда ишдан бўшатилган ходимлар рақамларда. Таълим сифатини ошириш, инсон капиталига инвестиция ва унинг самарадорлигини ошириш ҳар қачонгидан ҳам долзаоб бўлиб бормоқда. Барчасига сунъий интеллект "айбдор"!

Repost from Markaziy bank
🏦 O'zbekistonda yangi bank ochish uchun qanday talablar belgilangan? Bank ochish "Banklar va bank faoliyati to'g'risida"gi Q
🏦 O'zbekistonda yangi bank ochish uchun qanday talablar belgilangan? Bank ochish "Banklar va bank faoliyati to'g'risida"gi Qonun va Markaziy bank Boshqaruvining tegishli nizomi asosida amalga oshiriladi va ikki bosqichdan iborat bo'lib, har birida qat'iy tekshiruvdan o'tkaziladi. 🟣 1-bosqich: Dastlabki ruxsatnomani olish
Muassislar ta'sis shartnomasi imzolangan kundan boshlab 3 oydan kechiktirmay Markaziy bankka ariza topshirishlari shart. Ariza bilan birga bank ustavi, oxirgi benefitsiar mulkdorlar to'g'risidagi ma'lumotlar, muassis boʻlgan yuridik shaxsning auditorlik tashkiloti tomonidan tasdiqlangan oxirgi uch yil uchun moliyaviy hisobotlarini, ustav kapitalini shakllantirish manbalari, kuzatuv kengashi va boshqaruv tarkibi va ular to'g'risidagi tegishli hujjatlar, keyingi 3 yilga mo'ljallangan biznes-reja hamda kredit, investitsiya va emissiya siyosatlari hamda tavakkalchiliklarni boshqarish va ichki nazorat siyosati loyihalari taqdim etiladi. Qolaversa, muassislarga qo'yilgan asosiy talablar - mablag' manbalarining qonuniyligi, moliyaviy barqarorlik va ishchanlik obro'si alohida tekshiriladi. Norezident jismoniy shaxslar hamda chet el banki yoki xalqaro moliya institutlari bo'lmagan norezident yuridik shaxslarning jami ulushi 50%dan oshmasligi, ofshor zonalarda ro'yxatga olingan shaxslar esa muassis bo'la olmasligi belgilangan (bundan chet el fond bozorlarida bank aksiyalarini sotib olgan yuridik va jismoniy shaxslar mustasno). Chet el banki ishtirok etgan taqdirda, uning kapitali va kredit reytingi Markaziy bank talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi qo'shimcha hujjatlar talab qilinadi. Markaziy bank arizani barcha zarur hujjatlar taqdim etilgan kundan boshlab 3 oy ichida ko'rib chiqadi (zarurat tug'ilsa, muddat 4 oygacha uzaytirilishi mumkin).
🟣2-bosqich: Davlat ro'yxatiga olish va litsenziya berish
Dastlabki ruxsatnoma olingach, ariza beruvchi 6 oydan kechiktirmay ustav kapitali to'liq shakllantirilganligi tasdiqnomasini - amaldagi talabga ko'ra, tijorat banki uchun ustav kapitalning eng kam miqdori 500 mlrd so'm, mikromoliya banki uchun esa 50 mlrd so'm - muhim ahamiyatga ega xodimlar to'g'risida ma'lumotlarni hamda bank binosi, texnika va dasturiy ta'minoti talablarga muvofiqligi yuzasidan Markaziy bank hududiy bosh boshqarmasining xulosasini topshiradi.
Markaziy bank mazkur arizani 1 oy ichida ko'rib chiqib, bankni davlat ro'yxatidan o'tkazish va litsenziya berish to'g'risida yakuniy qaror qabul qiladi. Batafsil Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Linkedin | X

"Mening Yurtim" telekanali orqali efirga uzatib borilayotgan "Gapiring" tok-shousi haqida ko'p gapirish shart emas, nazarimizda. Bu galgi mavzu — Kreditdan qochish yo‘li bor(mi)?

2026 йил 1 июндан бошлаб умумий солиқ режимига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 12 000 баравари этиб белгиланади. Бу сумма ҳозирда 4 млрд 944 млн сўмга тенг. Саккизинчи молия йилида 1 миллиард сўмлик чегара ниҳоят оширилди. Яширин иқтисодиётга шу каби механизмлар асосида барҳам берилади.

photo content

photo content

Ассалому алайкум! Азизлар, яхшилар! Барчамизга Қурбон ҳайити муборак! Меҳрибон Аллоҳим вақтимизга, умримизга, илмимизга барака ато этаверсин! Кейин ҳайитларга барчамизни саломатликда, омонликда етказсин! Йўлларимиз очиқ, юзларимиз ёруғ, қаддимиз ва қадримиз баланд қилаверсин! Яна бир бор ҳайит айёми муборак бўлсин!

Давлат ташкилотлари номларини ўзгартириш давлат бюджетига қанчага тушиши ҳисоб-китоб қилиниши керак! Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 👉 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси — фаолият ўша-ўша ўзгармаган! Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази 👉 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги 👉 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати 👉 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги — фаолият ўша-ўша ўзгармаган. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 👉 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 👉 Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги 👉 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги! ... Бундай ном ўзгаришлар етарлича. Ва ҳеч қачон улар номи ўзгариши давлат бюджетидан қўшимча қанча харажатга олиб келганлиги очиқланмаган. Ташкилотлар ва уларнинг қуйи бўғинлари номларини қайта ёздириш, муҳрларини алмаштириш, низомларини қайта тасдиқлатиш, бошқа иш ҳужжатларини қайта тасдиқлатиш харажат устига харажатлигидан келиб чиқиб ном ўзгартиришни тўхтатган маъқул. Агар давлат ташкилотлари бирлашиш натижасида ном ўзгарса, уни қабул қилиш мумкин чунки унда функцияларни қамраб олиш назарда тутилиши мумкин. Шундай гароитда гербни ҳам алмаштириш масаласи қўйилмоқда. Бунда ҳам алмаштириш давлат бюджетига қанчага тушиши ҳисоб-китоб қилиниши керак. Тарихни эсдан чиқариб қўймаслик учун гербнинг қолгани ҳам маъқулдир, балки!

Давлат Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг учдан бир қисмини сотиб, назорат пакетини ўзида сақлаб қолди Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси 31% акциялари Лондон фонд биржасида 603,6 миллион АҚШ долларига сотилди. Тошкент РФБда Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акциялари оммавий жойлаштирилиши орқали 17,7 миллион АҚШ долларига сотилди. Мазкур амалиётда Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармасининг давлат эгалигидаги акциялари оммавий жойлаштирилганлиги аён бўлмоқда. БУ ҳолатда акцияларни оммавий жойлаштириш IPO эмас, балки SPO амалиётидир. Чунки IPO да қўшимча акциялар эмиссия қилиниб биринчи марата оммавй жойлаштирилиши ҳисобига бизнес қўшимча молиялаштирилади. SPO да эса бизнесга маблағ жалб қилинмайди, асосан давлат улуши оммавий жойлаштирилиши ҳисобига хусусийлаштириш амалга оширилади.