cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

بسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lh

Більше
Рекламні дописи
9 377
Підписники
-224 години
-167 днів
-24330 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
Соғинчдир Ақсо🕊️ Қачон дуо қилишни ўргатсалар “Роббимдан нимадир сўраганингда, беришига шубҳа қилмай, ҳеч иккиланмай доим энг яхшиларини, тасаввуринга ҳам сиғмайдиганларини сўра, чунки еру-кўкда У Зотнинг қудратига тенг келадиган ҳеч бир нарса йўқ. ” деб ўргатар эдилар дадам . Мен ҳам Роббимни Қудратига иймон келтирган холда У Зотдан доим энг афзалини сўрайман, энг афзалларини умид қиламан. Роббим, бир кун, бир гўзал тонгда, ғалаба севинчи ила, шукр кўз ёшлари ила масжидул Ақсода намоз ўқишимизни насиб этсин! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
2 35938Loading...
02
Қалбимга секин шивирлаб дедим: “Дунё деган чирик ипга умид боғлаганлар албатта охирида қаттиқ пушаймон бўладилар. Шундай экан умидингни охиратга боғла-да, ҳеч бир гап-сўзга, ҳеч бир дил хираликка, ҳеч бир ғийбатчига, ҳеч бир маломатчига парво қилмай, ортга ва ортингдагиларга ўгирилиб боқмай, жаннат сари олға интил! Ана шу интилиш, ана шу мужодала, ана шу бепарволик бизнинг ғалабамиздир биизниллаҳ!” Осиё Абдулазим қизи. @Vardatul_jannah🥀
2 39046Loading...
03
Агар бир инсон, бир тешикдан қайта-қайта чақилаётган бўлса, бир чуқурга қайта-қайта йиқилаётган бўлса, бир инсон тарафидан қайта-қайта ҳиёнат кўраётган бўлса, ажабланманг, у инсон буни нодонлиги ёки аҳмоқлигидан, ёки кўрлигидан эмас, ўша чақилишга, ўша йиқилишга, ўша ҳиёнатга, балки ўша ҳиёнаткорга ишқивоз эканлигидан қиляпти. Айб унда эмас, айб-муҳаббат қўйишни билмайдиган, ўз қадрини оёқ ости қилдиришни ишқ, тепаланмоқни бахт, ерга урмоқларини ғурур, ундан фойдаланмоқларини эса муҳаббат деб атайдиган қалбида. Қўйиб беринг, муҳаббатни ўз қаричи ила ўлчайверсин… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
2 50340Loading...
04
Ризқнинг фақатгина еб-ичишдан иборат эмаслигини ўрганган онингдан бошлаб дунё қарашинг кескин ўзгаради. Сенга танбеҳ бермай, ҳикмат ила хатоларингни тузатадиган, ҳеч малолланмай сени доим эшитадиган, инжиқликларингни мардларча кўтарадиган, ҳеч нарса кутмай, эҳтимолларсиз, бешубҳа севадиган, сенга бўлган муҳаббатидагина муболағани мубоҳ кўрадиган, кўнглингга сакийнат, ишонч бағишлайдиган, йиқилсанг оёққа тургизадиган эмас, йиқилишинга йўл қўймай, сенга доимо тиргак бўлиш учун шай турадиган кимдирга эгамисан бу ҳаётда? Демак, чексиз шукр қилиш гарданингдаги энг муҳим вазифадир. Қолган етишмовчиликларга Аллоҳу Акбар де. Ахир муҳаббат ҳам, севилмоқ ҳам ризқдир, насибдир, неъматдир. Ҳаммага ҳам насиб этмас… Алхамдулиллаҳ🕊️ Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
3 552117Loading...
05
Чиқилмас йўлдамисиз? Истиғфор айтинг! Ҳаётингиз ечилмас тугундек боғланиб қолдими гўё? Истиғфор айтинг! Жавобсиз саволлар гирдоби ютиб юборяптими? Истиғфор айтинг! Тақдир сизга ҳеч кулиб боқмайдигандек-а? Истиғфор айтинг! Аросатдамисиз? Истиғфор айтинг! Қарз ботқоғига ботиб кетяпсизми? Истиғфор айтинг! Етишмовчилик тинкангизни қуриттими? Истиғфор айтинг! Шайтон маҳзунлик, тушкунлик, келажакка қўрқув билан билан қалбингизга ҳавф соляптими? Истиғфор айтинг! Истиғфор ила икки дунёда ўзингизни қутқаринг! «Бас, агар у Юнус Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида қиёматгача қолиб кетган бўлур эди» (Соффат сураси, 143–144-оятлар). Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 426178Loading...
06
Еттидан етмиш ёшгача десак адашган бўламиз, уларнинг гўдаклари ҳам биздан жасурроқ, биздан таваккулда кучлироқ… @Vardatul_jannah🥀
4 14945Loading...
07
Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни «Ҳой Абу Ҳурайра!» деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Лаббай!» деди, бироқ «Лаббай!» деганда овози онасининг овозидан бироз кўтарилиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олиб, мана шу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилди… Энди ҳар биримиз ўзимизнинг ҳолимизга бир назар ташлайлик-чи… Ота-онамизга кандай муомалада буляпмиз?! @Vardatul_jannah🥀
4 177207Loading...
08
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Муфарридлар зафарга эришдилар». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом, “муфарридлар” кимлар?» деб сўрашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга: «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар муфарридлардир», деб жавоб бердилар. @Vardatul_jannah🥀
4 91260Loading...
09
Исроил армиясида ўн битта аскар, қовоқ ари чақиши сабабли ҳаром ўлди. Аллоҳу Акбар! Аллоҳ Намрудларни ҳеч қачон иҳмол этмайди… @Vardatul_jannah🥀
4 81962Loading...
10
🫥Салавот айтишни бугундан бошладингизми? Мўмин ишларини душанбадан дам олиш кунига қадар эмас, жумадан жумага қадар режалаштиради. Мўминнинг байрами, дам олиш куни жума кунидир! Чунки бу кун ҳурматидан амаллар кўпайтириб ёзилади. Ким Росулуллоҳ алайҳиссаломга бир марта салавот айтса Аллоҳ ва фаришталар унга ўн марта салавот айтадилар. Салавотлар, Салавот айтган мўминнинг отасининг исми ила бирликда бир мукаллаф фаришта томонидан у киши алайҳиссаломга етгазиб турилади. Бугун оталаримизни исми фаришталар томонидан зикр қилинсин! ✅«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд»✅ @Vardatul_jannah🥀
8 013188Loading...
11
📸
4 93337Loading...
12
https://t.me/boost/Vardatul_jannah
4 7701Loading...
13
"Senin dünyaya bakan penceren kirli ise, benim çiçeklerim sana çamur görünür..."✍ 💬 Mevlana @Vardatul_jannah🥀
4 95313Loading...
14
Фаросат… Муслимиларга ҳаётда қоқилмаслиги учун энг кўп ас қотадиган неъмат отасидан қолган давлат ёки сеп-сидирға эмас,қулоғига ўрнашиб қолган панд-насиҳат,етук фаросат ва мустаҳкам ҳулқдир. Уйланишдан аввал назар солинг ҳулқига. Эътибор беринг илмига эмас,ҳулқига қаранг дейилмоқда. Эркак киши жуфтини илмини шакллантириб олса бўлади. Аммо ҳулқини,тутумини,фаросатини,покизалигини шакллантириб ололмайди. Чунки улар ота уйида,она бағрида ўрганиладиган кўникмалардир. Эркакнинг сакийнати,ҳузури,саодати,ҳаётдаги ўрни,яшаш тарзининг сифатининг 80% омили жуфтидир. Муслималар мозийга қаранг! Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий нозил бўлганида Ҳадижа онамиз нима қилдилар. Қўрқувдан титраган,воҳимадан тиллари ҳаракатга келмаётган,истимага бурканган жуфтларини сўроққа тутмадилар. Бир оғиз ҳам савол сўрамасдан уларга ҳузур бағишлаш учун ётгизиб,ўраб қўйдилар. Ана сизга фаросатнинг етук намунаси. Ана сизга илм. Ана сизга гаплашиб олиш учун тўғри вақтни кутишга дарс. Ана сизга эрга итоат,назокат,босиқлик. Эрингиз жахл отига минганида,аҳволи доимгидан бошқача уйга келганида,кайфияти тушганида,саросимага берилганида уни сўроққа тутманг. Аҳвол бошқача тус олиши мумкин. Бир пиёла ширин чойни ёнига қўйингда ўзингизни ишга чалғигандек кўрсатинг. Қўйиб беринг ўзига келиб,гаплашишга куч тўплаб олсин. Суҳбатлашиш вақтини билиш учун ҳам фаросат керак. Ақлингизни фақат маккораликка эмас,ечимларга ва ҳикматга қаратсангиз гуллаб-яшнаган сизнинг оилангиз бўлади,қўшниники эмас… Роббим сизни саодатга(фаросатга)буркасин! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul Jannah🥀
6 899184Loading...
15
Бугуннинг гламурка муслималарига насиҳат! Эй, гўзаллик учун ўзини ҳар турга солаётган муслимам, эй дунёдаги озгина, соҳта олқиш учун Аллоҳнинг халқини ўзгартириб, юз-кўзини жарроҳ қўлига топшираётган муслимам, эй, бир кун чириб кетадиган, қабрда қумурсқаларга ем бўладиган жасадини ўзгартириб, катта гуноҳларни гарданига юклаб олаётган муслимам тавба қилиб, Аллоҳга қайтиш вақти келмадими? Нари борса етмиш йил умр кўрарсиз бу қош-кўз билан, унда ҳам эллик йил ушлаб тура оларсиз бу гўзалликни аммо неч юз йил қабрда ётишингиз аниқ эмас. Етмиш йил дунёда гўзал бўлиб яшаб, икки юз, балки минг йил қабрда азобланиб, камига абадий жаҳаннамга улоқтирилгандан кўра, етмиш йил Аллоҳга тоат қилиб, сиз учун танлаган ҳуснига кўниб яшаб, қабрдаги узоқ йиллик қабр хаётини ва боқий охиратингизни фароғатда кечирганингиз афзал эмасми?! Сабр қилинг, зеро жаннатдаги гўзаллик ва бахт абадийдир. У бахтни бу дунёдаги жуда арзимас, ўткинчи гўзаллик учун қурбон қилманг! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 77882Loading...
16
Ғазо мактабидан дарслар… Бугун улар ўзлари учун эмас, мазлум биродарлари учун тўпландилар, бугун улар қанақадир психологлардан эмас, Ғазо халқидан яшашни, сабрни, Аллоҳга таваккулни ўрганмоқ учун жамландилар. бугун улар 200 кунда ислом дунёсининг энг яхши мотиваторига айланиб улгурган Фаластин мусулмонлари ҳаққига дуолар қилмоқ учун йиғилдилар, бугун улар қанақадир бефайз, бефойда, лағу ва фитна, маъсият урчиган концерт учун эмас, Фаластин халқини дастаклаш учун катта-катта залларни тўлдирмоқдалар. Бугун улар хаётдан завқ олиш учун эмас, Ғазо халқига ҳақда собит туришда давом этинг, Аллоҳ сиз билан дея тасалли бермоқ учун бирлаштилар. Қандай ҳам яхши жамланиш, қандай ҳам яхши бирлашув, қандай ҳам яхши мажлис… Аллоҳнинг фаришталари ҳаққиларига истиғфор айтган мажлислардан бўлсин, Роббим, Ўзининг розилиги учун тўпланган бу бандаларини, тарқалгунларича, бир-бирларидан айрилгунларича гуноҳларини афв этиб, уйларига жаннатийлар бўлиб қайтганлардан айласин. Дуоларини қабул қилсин. Роббим, бизга мусулмонларнинг зафарга эрганини кўрсатсин! Амийн! Биз ҳам юрипмизда, қанақадир ғийбат, ўткинчи қорин тўйдириш учун жамланиб, мажлисларимизда бирор марта Фаластинни эсламай… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
4 89522Loading...
17
Инсон ажойибда, қуръон ўқимайди, дуо қилмайди, саждаларда Аллоҳга боғланмайди, Аллоҳни зикр қилмайди, ўзидан пасдагиларга назар солмайдида “Нимагадир сиқилиб кетяпман, ўзидан-ўзи йиғлагим келяпти, қалбим ҳотиржам эмас, ҳеч нарсада бахтни ҳис қила олмаяпман” деяверади. Вахоланки қуръонда Роббимиз “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлинг, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд сураси, 28-оят). деб, бизга ҳотиржамликни, сакийнатни, бахтни хабарини очиқ баён этиб қўйган! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 294107Loading...
18
Уйим қаерда? Онам қаерда? Дадам қаерда? Синглим, укам, акам қаерда? Инсонийлик қаерда? Энг пароканда бўлган, энг тарқоқ оила ҳам мусибат устида бирлашади. Ҳар қандай аразни, гинани парчалаб ташлашга қодирдир мусибатлар. Аммо мусулмонлар?! Ушбу оғир мусибат ҳамма фитналарни, ихтилофларни унутиб, зулм қаршисида бирлашиб, жамлана олдикми? Аксинча, бу мусибат бизни баттарроқ бўлиб юборди. Сабаб нима биласизми? Сабаб биз ҳеч қачон, мусибатдан олдин ҳам бир оила бўла олмадик. Биз бир мўминни Аллоҳ буюрганидек акамиз, укамиз, синглимиз, опамиз кўра олмадик. Бугун нафсингиздан сўранг, у мусулмонларни ўзидан кўра кўпроқ яхши кўра оладими? Уларга етган озорни изи қалбингизда акс этадими? Дин душманларига бўлган нафрат юрагингизда шаклландими? Улар билан рўпарў келганингизда аямай, ҳеч қалбингиз ачимай ўч олишга кўзингиз етяптими? Агар жавоб йўқ бўлса иймонингизни янгилаб олинг… Ваҳшатнинг 212-куни Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 27931Loading...
19
Етишмовчиликдан оёғи очилиб қолган ушбу шаҳидларни тасвирини кўрганимда беихтиёр ақлимга Мусъаб Ибн Умайр розияллоҳа анҳу келдилар. Уҳуд жангида шаҳидликка жонини тўшаган ушбу жасур саҳоба, хаётлик чоғларида бой-бадавлат, фароғатта яшаган инсон эдилар. Аммо шаҳид бўлганларида у кишини кафанлаш учун етарлича мато топилмаганини эсладим. Бу зулм қаршисида қалблар эриб, кўзлар ёшланди. Ҳаббоб розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Биз Расулуллоҳ билан бирга Мадинага ёлғиз Оллоҳ ризоси учун ҳижрат қилдик. Энди мукофотини Оллоҳдан кутамиз. Дўстларимиз орасида бу неъматлардан тотмай оҳиратга кетганлар ҳам борки, Мусъаб ибн Умайр улардан биридир. У Уҳуд куни шаҳид бўлганди, уни ўрашга ҳатто кафан ҳам топа олмагандик. Шаҳиднинг биргина ҳирқасини топиб, бу азиз шаҳидни ўрашга ҳаракат қилдик. Бироқ бошини ўрасак оёғи, оёғини ўрасак боши очилиб қоларди. Бу ожизлик қаршисида Расулуллоҳ (с.а.в) бизларга шаҳиднинг бошини ўрашимизни, оёқлари устига изҳир деган хушбўй ўтдан қўйишимизни буюрдилар”.  (Бухорий, Муслим ривояти) Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
5 23355Loading...
20
@Vardatul_jannah🥀
4 49831Loading...
21
Сен қалбдаги гўзалликни танла, чунки юздаги гўзаллик албатта қарилик ила йўқ бўлиб кетгувчидир… @Vardatul_jannah🥀
4 82647Loading...
22
Қуръонда бир неча маротаба маҳзун бўлманглар деган оят келган. Росулуллоҳ алайҳиссалом маҳзун бўлмоқдан Аллоҳдан паноҳ сўрардилар. Чунки дунё учун бўлган ҳузун қалбни ва азаматни заифлатади, юракнинг қувватини олади, яшаш сифатини туширади, умидни чиритади. Шайтоннинг энг яхши кўрган нарсаси, мўминни маҳзун, хафа ва умидсиз ҳолатда кўрмоқдир. Шундай экан маҳзун бўлманг! Дунё маҳзун бўлмоқ учун жуда қисқа. Жаннат учун берилган имкондир аслида бу хаёт, маҳзун бўлиб тўхтаб қолиш учун эмас. Агар Аллоҳ розилиги талабида бўлсангиз доим олға интилишга, мужодала қилишга, чарчасангиз тарк этишга эмас, дам олиб яна давом этишга мажбурсиз. Қани ғайрат қилинг, Роббимиз, яхшилик устида бирлашувчилар, яхшилик устида мусобақалашувчилар, қийинчиликда сабр қилувчилар ва курашувчилар билан билан биргадир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 963194Loading...
23
Бу дунёда, сизни онангиздан кейин энг кўп яхши кўрадиган ҳилқат-опангиздир… Бу дунёда, сизни онангиздан кўра яхшироқ танийдиган дўст-опангиздир. Бу дунёда онангиздан кўпроқ сиз билан суҳбатлашадиган сирдош яна-опангиздир. Бу дунёда сизга онангиздан кейин, энг кўп қайғурадиган фидокор-опангиздир. Бу дунёда қайтиб бермасликка қарз олсангиз бўладиган банк-опангиздир. Бу дунёда аразсиз жанжаллашса бўладиган ягона борлиқ-опангиздир. Бу дунёда ўзингникига ўхшаган, ҳатто сен билан бир ҳил овқат пиширадиган ошпаз-опангиздир. Бу дунёда сен ўзинг ҳам билмайдиган, эслолмайдиган болалигингни ипидан-игнасигача, ҳаммасини эслаб қолган тарихшунос ҳам яна-опангиздир. Бу дунёда чойни қандай ичишингизни, нималарни яхши кўриб, нималарни ёқтирмаслигингизни ёддан биладиган энциклопедия ҳам-опангиздир. Энди билдингизми опалар ҳам энг яхши ризқ, энг катта неъмат эканлигини?! Роббим, бизни бу дунёда опаларимиз билан ризқлантирганингдек, жаннатда ҳам улар билан жамла! Амийн Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
8 587494Loading...
24
Xayrli tong dindoshim. Alloh sendan misni oladi, shunchaki o’rniga kumush bermoq uchun. Alloh birni oladi, yuzni bermoq uchun. Yuzni oladi, mingni bermoq uchun. Sanoqda sen adashishing mumkin, ammo Robb aslo va aslo adashmaydi. Agar qo’lingdan kumushni olgan bo’lsa isyon etma, go’zal sabr ila oltin bermog’ini kut! Olganidan, bergani afzal bo’lgan Zot haqida yomon gumon qilmoqdan taqvo qil! @Vardatul_jannah🥀
6 14882Loading...
25
@Vardatul_jannah🥀
6 25938Loading...
26
Оламнинг ўзи азалий ва абадий мавжуд, унинг яратучиси йўқ дейдиган кимсалардан бир гуруҳи Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан Яратувчининг борлигига нима далил бор, деб сўрашди. У зот: “Тут барги, унинг таъми ҳиди ва ранги Яратувчининг борлигига далилдир, ушбу нарсаларни биласизлар-а”- деб сўради. Улар : “Ҳа”,-дейишди. Имом Шофеъий: “Тут баргини ипак қурти ейди ,ундан ипак ишлаб чиқади, асалари истеъмол қилади ундан асал чиқади, қўй ейди ва у гўштга айланади, уни кийик ейди, миск халтасида миск тўплайди. Сигир ейди, сутга айланади. Табиий ҳолати бир хил бўлса ҳам, кейинги ҳолатларини ким хилма-хил қилди”,-деди. Улар бу хусусда тафаккур қилиб қаттиқ таъсирланишди ва Аллоҳга иймон келтирдилар. @Vardatul_jannah🥀
6 14143Loading...
27
🍀Ўнта кароматга ноил бўлинг. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ “Бустанул орифийн” асарида шундай дейди: “Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, билингларки, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот йўллашда ўнта каромат бордир: 🍀“Биринчиси; Маликул Жаббор зотнинг ва малоикаларнинг сизга саловот айтиши: 🍀Иккинчиси; Набиййул Мухтор Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари: 🍀Учинчиси; аброр зотлар - малоикаларга эргашиш, иқтидо; 🍀Тўртинчиси; кофир ва мунофиқларга хилоф қилиш; 🍀Бешинчиси; хато ва гуноҳларнинг ўчирилиши; 🍀Олтинчиси; ҳожат ва эҳтиёжларнинг равон бўлиши; 🍀Еттинчиси; ошкора ва махфий ишларда нурга тўлиш, баракот; 🍀Саккизинчиси; жаҳаннам диёридаги азобдан нажот; 🍀Тўққизинчиси; роҳат ва қарор топиш диёри (жаннат)га кириш; 🍀Ўнинчиси; Маликул Ғаффор зотнинг саломига эришиш имкони бордир. Роббим жума кунининг хайри билан ризқлантирсин! Амийн! @Vardatul_jannah🥀
6 56984Loading...
28
​​🕊Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади. Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади. Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади. Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади. Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади. Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади. @Vardatul_jannah🥀
6 643143Loading...
29
💙ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН? 🖤Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. 🤍Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. 🤍Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. 🤍Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. 🤍Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. 🤍Ҳаргиз худбин бўла кўрма! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. 🤍Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма! Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади. «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди» @Vardatul_jannah🥀
7 527109Loading...
30
"ШУМҚАДАМ" Бизда биров келин қилса ва у келин келиши билан оилага бирор мусибат етса, дарров келинни "шумқадам" деб таъна қилиш бошланади. Аслида бу эътиқод бузуқ эътиқоддир. Саҳобийялардан Отика розиёллоҳу анҳо Абу Бакр Сиддиқ розиёллоҳу анҳунинг ўғилларига турмушга чиққанлар. Улар бир-бирини жуда яхши кўришган. Эр шаҳид бўлгач Отика розиёллоҳу анҳога Умар розиёллоҳу анҳу уйланадилар. Умар розиёллоҳу анҳу шаҳид бўлгач Отика розиёллоҳу анҳога Зубайр ибн Авом розиёллоҳу анҳу уйланадилар. У зот ҳам шаҳид бўладилар. Бирор киши Отика розиёллоҳу анҳони "шумқадам" демаган. "Олдинги эринг сен унга турмушга чиққанинг учун шаҳид бўлди" деб кейинги эр ҳам Аллоҳнинг тақдири учун аёлга таъна-маломат қилмаган. Аксинча "Kим шаҳидлик мартабасига эришмоқчи бўлса Отикага уйлансин", деган гап тарқалиб кетган. ____ Эридан эрта бева қолган аёлларни маломат қилаётганларнинг, келажакда бир эр билан умр кечиришига ким кафил?! Аёлнинг бир неча эрга тегиши ор бўлганида Ислом бизни бундан қайтарар ва бу ишни ҳаром қилар эди. @Vardatul_jannah🥀
7 587127Loading...
31
Аллоҳ, гуноҳларинг кўп бўлишига қарамай, йўлингни ўзгартиришинг учун ҳали ҳануз ўпкангга нафас ол-чиқар деб, юрагинга ур деб, миянгга ишла деб, ақлингга фикр қил деб буйруқ бераётган бўлса, хатоларинг, маъсиятларинг ёдингга тушганида қалбинг пушаймонлик ёғида қоврулаётган бўлса, гуноҳларинг учун тилингна истиғфорни, Ўзигагина ёлвормоғинг учун пешонангга саждани насиб этган бўлса, билгинки “Инсон хато қилгувчидир, хато қилганларни энг яхшиси эса тавба қилгувчилардир” деган чақириқ ила сени “Энг яхшилардан” бўлишинг учун Ўзига чорлаяпти. Бор кучингни тўпла ва Роббинг томон чоп,югур. То тирик экансан энг яхшилардан бўлиш фурсати сен билан бирга, уни бой берма, тавбага шошил..! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 859104Loading...
32
Ҳақиқий эркакларга аталган насиҳат! 1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. 2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. 3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. 4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. 5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. 6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. 7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир! У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни xаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик... @Vardatul_jannah🥀
6 932345Loading...
33
@Vardatul_jannah🥀
5 92726Loading...
34
Ажабланарли, кафансиз кўмилишдан қўрқадилару, аммо ҳижоб ўрамай ўлишдан қўрқмайдилар… Ачинарли, жаноза намозисиз дафн қилинишдан қўрқадилару, намоз ўқимай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Қизиқ, фарзандларини тўйини кўрмай вафот топишдан қўрқадилару, фарзандларининг ҳидоятини кўрмай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Ажабланарли, тазиялари қуръон тиловатисиз ўтишидан қўрқадилару, қуръон қонунларини хаётларига тадбиқ этмай, қуръонни яшамай ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Ажабланарли, дунё матоҳларига, дунё неъматларига эга бўлмай ўлим топишдан қўрқадилару, жаннат неъматларидан қуриқ қолган холатда ўлиб кетишдан қўрқмайдилар… Қизиқ, инсонларни рози қилиш учун умрларини сарфлаб юборадилару, Аллоҳни рози қилиш учун кунда бир соатларини ажратишга эринадилар… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
10 422228Loading...
35
Дунёнинг жаннати қаер айтайми? Сизни камситмай, ўкситмай, маломат қилмай севадиган, сизга эга бўлгани учун ўзини энг омадли, энг бахтли инсон деб ҳис қиладиган ва сизга ҳам ҳис қидирадиган, сиздан муҳаббат ва эътибор кутмай ўзи бор муҳаббатини, эътиборини сизга тақдим этадиган инсоннинг қалбидир бу ғурбат дунёнинг жаннати. Сизни одам ўрнига қўймайдиганлардан эса муҳаббат кутиб сарғайманг! Муҳаббат изҳор қилинмайдиган, ҳис қилинадиган туйғудир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 848229Loading...
36
☘️Баъзан ортга, ўтмишга қараганингизда фақат ўзингиздангина узр сўраб, фақат ўзингизни юпатгингиз келади. Нега ундай қилдим дейсиз. Нега бутун озорни ўзимга ўзим илиндим дейсиз. Нега менга алоқаси бўлмаган дардларни, гарданимга юкладим дейсиз. Нега ўксиниш, ярим қолиш, ўзини кам кўриш билан юрагимни жазоладим дейсиз. Нега бир кун унутилиб кетадиган, арзимас ташвишлар учун кечаларимни қурбон қилиб, кундузларимни маҳзун кечирдим дейсиз. Менга ишонинг, бугунги кўнглингизни хира қилган, бугунги сизни йиғлатган ташвишни бир ойдан сўнг ё табассум ёки сиқилганингизга пушаймонлик билан эслашингиз мумкин. Бир йилдан сўнг эса тамоман унутасиз. Унутилиб кетадиган аламлар учун, эртага ўзингиздан афв тилаб юришни хоҳламасангиз- Бугунингизни тарихга алам сиёхи ила ёзманг..! Қўйиб беринг, қалбга ҳам кўклам келсин, баҳор мўраласин. Юрагингиз гулласин 🌸 Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
7 873125Loading...
37
Бир инсон ҳақида ҳулоса қилишдан, уни яқиндан танийман дейишдан, уни ишончли дея гувоҳлик беришдан аввал ўйлаб кўринг, уни ҳеч жаҳли чиққан вақтида кўрганмисиз? Бир инсонни яқиндан танимоқчи бўлсангиз у билан тортишиб кўринг. Чунки зиддият кўп яширин ҳулқларни очиб юборишга қодир кучдир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
7 54088Loading...
38
Биз нега йиллардир Уйғур биродарларимизга оғир зулм қилаётган, бир мусулмон наслни йўқ қилиб юбораётган Хитой халқининг маҳсулотларига қарши байкот қилмаймиз?! Уларга қарши иқтисодий уруш очиш вақти келмадимикин? Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
6 82018Loading...
39
Куни кеча Истанбул Умраниядаги бошланғич синфлар ўқийдиган мактабда, болалар Исроил маркасининг музқаймоқ машинасини мактабга киришига тўсқинлик қилиб, намойиш кўтардилар. Ва натижада машина мактаб ховлисидан чиқиб кетти. Аллоҳу Акбар! Бугун улар кўрсатган қаҳрамонликлари муносиб тақдирланиб, болалар бепул турк музқаймоқлари тарқатилди. Яшасин жасурлик! Болалардан ўрганадиган кўп нарсамиз бор… “Исроил музқаймоқларини рад эттилар, энг сифатли музқаймоқларни ҳақ эттилар.” @Vardatul_jannah🥀
7 42269Loading...
00:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Соғинчдир Ақсо🕊️ Қачон дуо қилишни ўргатсалар “Роббимдан нимадир сўраганингда, беришига шубҳа қилмай, ҳеч иккиланмай доим энг яхшиларини, тасаввуринга ҳам сиғмайдиганларини сўра, чунки еру-кўкда У Зотнинг қудратига тенг келадиган ҳеч бир нарса йўқ. ” деб ўргатар эдилар дадам . Мен ҳам Роббимни Қудратига иймон келтирган холда У Зотдан доим энг афзалини сўрайман, энг афзалларини умид қиламан. Роббим, бир кун, бир гўзал тонгда, ғалаба севинчи ила, шукр кўз ёшлари ила масжидул Ақсода намоз ўқишимизни насиб этсин! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
82😢 43😭 10👍 8💯 7🥰 6🍓 5🔥 3🕊 3👏 1
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қалбимга секин шивирлаб дедим: “Дунё деган чирик ипга умид боғлаганлар албатта охирида қаттиқ пушаймон бўладилар. Шундай экан умидингни охиратга боғла-да, ҳеч бир гап-сўзга, ҳеч бир дил хираликка, ҳеч бир ғийбатчига, ҳеч бир маломатчига парво қилмай, ортга ва ортингдагиларга ўгирилиб боқмай, жаннат сари олға интил! Ана шу интилиш, ана шу мужодала, ана шу бепарволик бизнинг ғалабамиздир биизниллаҳ!” Осиё Абдулазим қизи. @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
👍 52💯 18😢 6🕊 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Агар бир инсон, бир тешикдан қайта-қайта чақилаётган бўлса, бир чуқурга қайта-қайта йиқилаётган бўлса, бир инсон тарафидан қайта-қайта ҳиёнат кўраётган бўлса, ажабланманг, у инсон буни нодонлиги ёки аҳмоқлигидан, ёки кўрлигидан эмас, ўша чақилишга, ўша йиқилишга, ўша ҳиёнатга, балки ўша ҳиёнаткорга ишқивоз эканлигидан қиляпти. Айб унда эмас, айб-муҳаббат қўйишни билмайдиган, ўз қадрини оёқ ости қилдиришни ишқ, тепаланмоқни бахт, ерга урмоқларини ғурур, ундан фойдаланмоқларини эса муҳаббат деб атайдиган қалбида. Қўйиб беринг, муҳаббатни ўз қаричи ила ўлчайверсин… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
💯 55😢 19👍 11 6👏 3 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ризқнинг фақатгина еб-ичишдан иборат эмаслигини ўрганган онингдан бошлаб дунё қарашинг кескин ўзгаради. Сенга танбеҳ бермай, ҳикмат ила хатоларингни тузатадиган, ҳеч малолланмай сени доим эшитадиган, инжиқликларингни мардларча кўтарадиган, ҳеч нарса кутмай, эҳтимолларсиз, бешубҳа севадиган, сенга бўлган муҳаббатидагина муболағани мубоҳ кўрадиган, кўнглингга сакийнат, ишонч бағишлайдиган, йиқилсанг оёққа тургизадиган эмас, йиқилишинга йўл қўймай, сенга доимо тиргак бўлиш учун шай турадиган кимдирга эгамисан бу ҳаётда? Демак, чексиз шукр қилиш гарданингдаги энг муҳим вазифадир. Қолган етишмовчиликларга Аллоҳу Акбар де. Ахир муҳаббат ҳам, севилмоқ ҳам ризқдир, насибдир, неъматдир. Ҳаммага ҳам насиб этмас… Алхамдулиллаҳ🕊️ Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
❤‍🔥 64👍 20💯 20😢 16 6🥰 4😭 4👏 1🕊 1
Чиқилмас йўлдамисиз? Истиғфор айтинг! Ҳаётингиз ечилмас тугундек боғланиб қолдими гўё? Истиғфор айтинг! Жавобсиз саволлар гирдоби ютиб юборяптими? Истиғфор айтинг! Тақдир сизга ҳеч кулиб боқмайдигандек-а? Истиғфор айтинг! Аросатдамисиз? Истиғфор айтинг! Қарз ботқоғига ботиб кетяпсизми? Истиғфор айтинг! Етишмовчилик тинкангизни қуриттими? Истиғфор айтинг! Шайтон маҳзунлик, тушкунлик, келажакка қўрқув билан билан қалбингизга ҳавф соляптими? Истиғфор айтинг! Истиғфор ила икки дунёда ўзингизни қутқаринг! «Бас, агар у Юнус Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида қиёматгача қолиб кетган бўлур эди» (Соффат сураси, 143–144-оятлар). Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
72💯 19😭 12👍 11👏 6🕊 4🥰 2
00:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Еттидан етмиш ёшгача десак адашган бўламиз, уларнинг гўдаклари ҳам биздан жасурроқ, биздан таваккулда кучлироқ… @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
😢 80 21👍 15😭 7🕊 6😍 1💯 1
Бир куни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг онаси уни «Ҳой Абу Ҳурайра!» деб чақириб қолди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Лаббай!» деди, бироқ «Лаббай!» деганда овози онасининг овозидан бироз кўтарилиб кетганини сезиб, истиғфор айтишга ўтирди. Кейин бозорга бориб, иккита қул сотиб олиб, мана шу гуноҳига тавба сифатида уларни Аллоҳ йўлида озод қилди… Энди ҳар биримиз ўзимизнинг ҳолимизга бир назар ташлайлик-чи… Ота-онамизга кандай муомалада буляпмиз?! @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
😢 90😭 28👍 11💯 7 3
00:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Муфарридлар зафарга эришдилар». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули алайҳиссалом, “муфарридлар” кимлар?» деб сўрашди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларга: «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар муфарридлардир», деб жавоб бердилар. @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
85👍 19😢 12💯 8❤‍🔥 4😇 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Исроил армиясида ўн битта аскар, қовоқ ари чақиши сабабли ҳаром ўлди. Аллоҳу Акбар! Аллоҳ Намрудларни ҳеч қачон иҳмол этмайди… @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
👏 174👍 43 17💯 12🕊 10😁 8🔥 2 1🤩 1
00:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🫥Салавот айтишни бугундан бошладингизми? Мўмин ишларини душанбадан дам олиш кунига қадар эмас, жумадан жумага қадар режалаштиради. Мўминнинг байрами, дам олиш куни жума кунидир! Чунки бу кун ҳурматидан амаллар кўпайтириб ёзилади. Ким Росулуллоҳ алайҳиссаломга бир марта салавот айтса Аллоҳ ва фаришталар унга ўн марта салавот айтадилар. Салавотлар, Салавот айтган мўминнинг отасининг исми ила бирликда бир мукаллаф фаришта томонидан у киши алайҳиссаломга етгазиб турилади. Бугун оталаримизни исми фаришталар томонидан зикр қилинсин! «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд» @Vardatul_jannah🥀
Показати все...
👍 68🥰 24🕊 8 3👏 2😎 1