cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ЧОРТОҚ 24 | РАСМИЙ

✅ Сиз Чортоқ туманидаги энг катта расмий ОАВ телеграм каналидасиз! Мурожаатлар учун: @cmediauz ☎️ Тел: +998992434343 (08:00 22:00) Реклама: @cmediauz Бизнинг ижтимоий тармокларда сахифаларимиз! http://myurls.co/chortoq24

Більше
Рекламні дописи
14 236
Підписники
Немає даних24 години
+137 днів
-13 92130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#Янгиликлар 📝 НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ 📍Давлатобод туманида жойлашган вилоят Маданият марказида вилоятда фаолият юритаётган  имом-хатиб ва имом-ноиблар учун йиғилиш бўлиб ўтди. ✅ Йиғилиш давомида вилоятда 2024-йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда диний вазиятни соғломлаштириш, мутаассиблик ва радикализмни олдини олиш, имомларнинг шахсий намуна кўрсатиши бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди. 🔹Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Маматқулов Дилшод Аманқулович ўз нутқи давомида тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, маҳаллаларда фуқаролар билан мунтазам ишлашлик ва ёт ғоялар таъсирига берилмаслик, айниқса, ижтимоий тармоқлар имкониятидан оқилона фойдаланиш, унда айрим динни ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан тарғиб этилаётган мазҳабсизлик, радикализм ва бошқа экстремистик ғоялардан ўзимизни ва фарзандларимизни ҳимоялаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш,  бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳада эҳтиёжларини қондириш учун доимо изланиб, хизмат қилишларига алоҳида ўрғу берилди. 🎮Дин ишлари бўйича қўмита  мутахассиси Қодиров Муқимжон ўз нутқи давомида имом-хатиб ва имом-ноиблар ноқонуний никоҳ ўқимаслик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан берилаётган жума тезисларини янада чуқурроқ тарзда халққа етказиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди. 🔴 Учрашув якунида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Олимжон Жўраев тўғри йўлдан адашганлар қисматини ўз ҳаётий мисоллари ва ёшларда ёт ғояларга қарши иммунитетини шакиллантиришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида таъсирли суҳбат қилиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати @CHORTOQLIKLAR24 – тезкор ва ишончли хабарлар макони!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Hozir oling, keyin to‘lang 0️⃣➖0️⃣➖3️⃣ AKSIYASI Endi siz ISHONCH do‘konlaridan hozirning o‘zida mahsulot xarid qilib, to‘lovlarini 3 oyga bo‘lib to‘lashingiz mumkin. Mahsulotlarni boshlang‘ich to‘lovsiz va hech qanday ustamasiz xarid qilish imkoniyatini qo'ldan boy bermang! Аksiya 27-maydan amal qiladi. ▶️ Aksiyada haqida batafsil ishonchsavdo.uz saytidan bilib olishingiz mumkin. Murojaat uchun: 📞 +998735152222 @ishonch_chatbot Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Показати все...
Зиёратчиларимиз ҳаж сафарига кузатилдилар Муборак Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг энг катта орзуларидан. Юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик туфайли  ватандошларимизнинг ушбу истаги амалга ошмоқда. Чортоқ туманидан бу йил жами 101 нафар фуқаро ана шу улуғ сафарга бориш бахтига муяссар бўлишди. Улар сафида узоқ йиллар юрт ривожи учун хизмат қилган азиз инсонлар талайгина. 1-сонли касб-ҳунар мактабида 1-гуруҳдаги 52 нафар зиёратчиларни сафарга кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. Сафар олдидан зиёратчиларга оқ йўл тилаб, дуои фотиҳа қилинди.
Показати все...
#Онлайн ❇️ 🕋 Юртбошимиз бошчилигида кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабабли бугунги кунда ватандошларимиз эмин-эркин Ҳаж амалларини адо этиш бахтига муяссар бўлишмоқда. Чортоқдаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида маросимида туман ҳокими, тегишли ташкилотлар вакиллари, нуронийлар иштирокида муборак сафар олдидан тўкин дастурхон атрофида дуои фотиҳа қилиниб, оқ йўл тиланди.
Показати все...
#Онлайн ❇️ 🕋 Чортоқ туманидан 1-гуруҳда 52 нафар ҳамюртимиз Каъбатуллоҳ сари йўл олишмоқда. Зиёратчиларнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. 1-сонли касб-ҳунар мактабида туман ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғи, тегишли ташкилотлар вакиллари, зиёратчиларнинг яқинлари, нуронийлар ҳозир бўлишган. Муборак сафар олдидан эҳсон дастурхони ёзилди.
Показати все...
#Онлайн ❇️ 🕋 "Ҳаж-2024" мавсуми Юртимизда диний бағрикенгликка кенг йўл очилгани натижасида ҳар йили минглаб ўзбекистонликлар муқаддас  зиёратларга хурсандчилик билан боришмоқда. Айтиш жоизки, улуғ сафарга тайёргарлик кўриш, тиббий кўрикдан ўтиш, сафар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш каби жараёнлар ташкилотчилар томонидан юқори савияда амалга оширилди.  Чортоқ туманидан бу йил 101 киши зиёратга жўнаб кетишмоқда. Бугун тунда 1-сон касб-ҳунар мактабидан 1-гуруҳда 52 нафар, эртага тунда 2-гуруҳда 49 нафар ҳамюртимиз зиёратга кузатилади.
Показати все...
Перейти до архіву дописів