cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Zafarbek Solijonov

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Більше
Рекламні дописи
22 656
Підписники
-3824 години
-2657 днів
-61130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Нега бу ишлар аввалроқ юз бермади? Нега солиқ тизимимизга шунча зарар етгунча солиқ амалдорлари жим қараб турган? 1 триллион 376 миллиарддан ортиқ тушум яширилгунча нега сукут сақланган? Газ қуйиш шаҳобчалари аҳоли манзилига ёедош ҳудудда қурилган, бу қонун талабига жавоб берадими? Shaffof'нинг кейинги эгаси ким бўлса, ҳамма масала ойдинлашади. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
Shaffof бренди остидаги газ шохобчалар масъулларига суд ҳукми ўқилди Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
05:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
"Янги Ўзбекистон — янги кино санъати" кўргазмасининг кино тарихидаги ўрни Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни Алишер Навоий номидаги Киночилар уйига ташриф буюриб, Ўзбекистон кино санъати музейида ташкил этилган 9 қисмдан иборат "Янги Ўзбекистон — янги кино санъати" номли кўргазма ва экспозициялар билан танишди. Айнан кўргазмадан сўнг Давлат раҳбари бир қатор киноижодкорлар билан учрашиб, самимий суҳбат қурди. Мана учрашувда Алишер Навоий номидаги Киночилар уйини "Миллий кино санъати саройи"га айлантириш таклифи берилгани ҳам эътиборга молик. Кинога алоқадор бўлган тарихий экспонатларнинг бир ерга жамланиши ва бунга давлат миқёсида эътибор қаратилиши қувонарли ҳолат. Чунки ҳар бир кино тарихга айланади ва бу тарихни ўрганиш орқали замонани тушуниш имкони пайдо бўлади. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганига бир йил тўлди 2023 йил 11 апрелда Президент томонидан “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланганидан кейин нималар ўзгарди? Аввало, ҳулқи бузуқ айримлар кўчада кимнингдир қизи ёки синглисига “гап отиш”дан олдин қадамини ўйлаб босадиган бўлишди. Бу қонун аёлларга зўравонлик, шилқимлиқ қилиш учун жазо муқаррарлигини кўрсатиб берди. Аёлларимизга нисбатан бунақа ҳолатлар тўлиқ йўқолмаган бўлса-да, анча камайиб қолганини сезиш қийин эмас. Жамиятимиз азалдан бундай тажовузларга тоқатсиз муносабатда бўлган. Лекин уларга ҳуқуқий баҳо бериш учун етарли ричаглар йўқ эди. Тегишли қонунинг қабул қилиниши билан одамлар бундай хатти ҳаракатлардан тийилиш зарурлигини тушуна бошлашди. Жамиятда аёлларга муносабат яхши тарафга ўзгара бошлади. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
🏦 Бундан буёғига фаолиятини рақамлаштирган банклар етакчи бўлиб қолаверади. Замон талаби шундай бўлиб қолди. Уй ёки офисда туриб, иш битиргиси келади одамни. Халқ банкиям шу йўлдан илдамлаб кетяпти. Мазкур банк давлатга қарашли, стратегик банк. Мижозлари базаси шаклланга ва улкан тарихга эга. Ҳукумат топшириқларини бажариб, ўртача ишлаб турсаям куни ўтади. Бироқ Халқ банки раҳбарияти бундан қониқмаяпти. Ҳатто айрим хусусий банклардан рақамлаштиришда олдингаям ўтиб олди. Мисол учун яқинда йил брендлари тақдирланди. Ушбу банк ҳам "Хазна" иловаси билан танловда иштирок этди. 2023-йилда Ўзбекистонда банк ва ижтимоий хизматларни рақамлаштиришда етакчи инклюзив XAZNA иловаси учун тақдирланди. Бу илова фақат соққа келтирадиган банк хизматлари билангина ишлашдан қониқмай, ўзида давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни ҳам мужассамлаштириб, майговдан олинадиган деярли любой справкани 6 секундда кўрсатиб беряпти, деб эшиттим. Forca, Xalq banki😎 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
00:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўқувчилар Миллий гвардия ходими билан жанжаллашмоқда. Муносабат берилгани билан ҳеч нарса ўзгармайди. Айбни болага тўнкаб қутуласиўларми? Бу бошланиши. Бола билан ишлашнинг ўзи алоҳида педагогик билим ва тажриба сўрайди. Буларнинг аксари кучдан бошқа йўлни билмайди. Боланинг ҳарактерини тушунадими? Гвардия ходимларига иш қолмаган бўлса, штатларни қисқартиринглар, билим, тафаккури етмайдиган жойга тиқмасдан. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
Телеканалларимиздаги миллий сериал, киноларимизни кўриб, киносаноат аллақачон ўлиб бўлганига гувоҳ бўляпман. Ҳали бери ўзига келмаса керак. Нега телетомошабинларга буни мажбурлаб кўрсатишаётганига ҳайронман. Уларда ҳамон ўша эски дард — қайнона-келин муносабати. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
Repost from Abror Zohidov
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🔥 Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади? 💥 Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди. ✅ Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим. – Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим. – Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби. ⚡️ Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум! ✍️ Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим. 👎 Ачинаман... Аброр Зоҳидов @az_sss
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳали бу жамиятга кўп кўзгу тутамиз, Аброр ака... 👉 @Zafarbek_Solijonov
Показати все...
Бугун довон ошиб, Тошкентга қайтдик. Йўлда журналист Сардорбек Усмоний бошловчилигидаги Subyektiv'нинг қурилишларга бағишланган навбатдаги сонини эшитиб келдик. Лойиҳа янги даражага кўтарилган. Аввалги сонларидан фақат биттасини кўрганман. Ўша сонида кўпроқ оператор ва монтажчи меҳнатини кўрганман. Муҳаммаджоннинг клавиатура излари кўзимга яққол ташланган. Бир вақтлар бирга хизмат сафарларида юрганим, бирга ишлаганим учун биттада танигандим. Бу сафарги сонида эса рўйхатдагиларнинг ёнига профессионал журналистика қўшилган. Сардор ака ортиғи билан уддалаган. Бадиий тилда мавзуни тушунтириши, кетма-кетлик, аниқ саволлар ташлаши, эпизодлар тўғри танлангани, хулоса ва шу каби қалам йўллари эшитувчини зериктирмайди. Орага турли анимациялар қўшилгани, фонга жой қидирилгани ва образлар вақт қандай ўтканини билдирмайди. Вақтимга рози бўлдим. Мавзунинг ўзи ўта жиддий, жамият учун манфаатли ва ҳайпдан қочилган. Берилган саволларга масъуллардан жавоб сўрашимиз керак. "Зўр чиқибди, мазза қилдик, раҳмат" деган жумлалар реакциямизнинг бошланиши бўлсин. Қурилишга масъуллар, шаҳарнинг жавобгар шахслари, ушбу сонга қачон муносабат бермоқчисиз? Шаҳардаги пала-партиш, ноқонуний қурилишларга қачон чора кўрасиз? Видеодаги самолётларга қандай фикрингиз бор? Қурилиш соҳасида қачон ислоҳот қилмоқчисизлар ёки зилзиладан кейинми? Сизларниям эшитишга тайёрмиз. Айтганча, фотони ёқилғи қуйиш шаҳобчасида олдим. Кассир ушбу сонни меҳр билан кўряпти, мақтади. 🎥👉 https://youtube.com/@subyektiv?si=b05hQEmx6KM9Iu7V @Zafarbek_Solijonov
Показати все...