cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Xalifa Safar jome masjidi

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Хонжиза маҳалласидаги "Халифа Сафар" жоме масжидининг телеграм канали

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
185
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган. Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади: 🔹 30 апрель – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун); 🔹 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун); 🔹 2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни); 🔹 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун); 🔹 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Показати все...
Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида кун қаттиқ исиган пайтда устиларидан сув қуйганлари Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади: Абу Бакр ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳу баъзиnсаҳобалардан шундай ривоят келтиради: "Мен Расулуллоҳни тепаликда кўрдим. У зот рўзадор ҳолларида чанқоқлик ёки иссиқдан устларидан сув қуяётган эдилар" (Абу Довуд ривояти). Бу танага раҳм қилиш, нафсга енгиллик бериш, ва уни ибодатга фаол бўлишга ундашдир. Чунки рўзадан кўзланган асосий мақсад – Аллоҳнинг буйруғига бўйсуниш ҳамда хузуъ туфайли нафс яхши кўрган ва лаззатли бўлган нарсаларни унга такдим қилишдир. Нафсни азоблаш, унга озор бериш ва уни қорайтириш эмас. Ғусл қилиш ва кийимни ҳўллаб олиш ҳам бошдан сув қуйишнинг ҳукмидадир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи рўзадорнинг ғусл қилиши ҳақида баъзи саҳоба ва тобеинлардан ривоятларни келтирган. Бу зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга кучли муҳаббат қўйганлари ҳаммага маълум. Имом Бухорий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Ибн Умар розияллоҳу анҳу рўзадор ҳолида кийимини хўллаб, устига ташлаб олди. Шаъбий розияллоҳу анҳу эса, рўзадор ҳолида ҳаммомга кирган. Ҳасан розияллоҳу анҳу шундай деган: "Ғарғара ва салқинлаб олишнинг рўзадорга зарари йўқ” (Бухорий ривояти). Хулоса шуки, ибодатни енгиллаштирадиган, уни бажаришда имконият яратадиган ва нафсни фаолликка ундайдиган ҳар қандай амал Аллоҳнинг ҳузурида мақбул ишдир. Ибодатни қийинлаштирадиган, машаққат туғдирадиган амаллар эса, шариатимиз мақсадларига кирмайди, балки шариат улардан халос бўлишга чақиради. Лекин ибодатни қийинлаштирмайдиган машаққат ажрни кўпайтиради. Масалан, қишда таҳорат олиш, ҳаж учун сафарга отланиш, иссиқ ва совуқ кунларда жамоатга қатнаш шулар жумласидандир. Олимлар бу ҳақда шундай фикр билдиришган: “Шуни билиб олиш зарурки, Аллоҳнинг ризоси ёки муҳаббати фақат нафсни қийнаш ва уни машаққатларга дучор этишда эмас. Яъни, амал қанча машаққатли бўлса, шунча афзал бўлади, деган тушунча нотўғри. Баъзи кимсалар ўйлаганидек, ажр-савоб машаққат миқдорига қараб берилмайди. Балки ажр амалнинг манфаати ва фойдасига қараб, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш даражасига қараб берилади. Икки амалдан қайси бири чиройли бўлса, амал соҳиби итоатлироқ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ эргашувчи бўлса, шу амал энг афзали саналади. Чунки амаллар кўплиги билан фазилатли бўлмайди. Балки уларнинг афзаллиги қалбда амал ҳолатининг ҳосил бўлишига боғлиқдир”. Аллоҳ билгувчироқдир! Шариатимиз кенг қамровлидир. Ишларнинг энг афзали энг осонидир. Нафсга ёки бошқаларга машаққат юклаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидоят ва кўрсатмаларига зид амал саналади. l
Показати все...
Repost from Zamaxshariy.uz
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌟🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊 Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак... Хамиша саждага эгилиб бошлар, Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак Шундай улуғ кунда дуода бўлинг Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак! 🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 ✨ Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
Показати все...
#ХУШХАБАР 🌙 📞 РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ФАТВО МАРКАЗИДАГИ КОЛЛ-МАРКАЗ 24 СОАТЛИ РЕЖИМГА ЎТКАЗИЛДИ! #Рамазон_лойиҳаси 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ФАТВО МАРКАЗИ ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларга уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди. 🔸Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 2 апрелдан 2 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари). 📞 Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз: 78-150-33-44. 🤲Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин. #Рамазон #Колл_марказ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2022 (ҳижрий 1443) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича Қарори ИЖРО УЧУН ЮБОРИЛМОҚДА.... Барча масжид имомларига жума намозида бугун таровеҳ намози ўқилишини ҳамда эртадан рўза тутилишини этиб қўйиш керак
Показати все...
​​ХУШ КЕЛДИНГ Дўзах эшиклари ёпилгай сенда, Жаннат эшиклари очилгай сенда. Устимизга раҳмат сочилгай сенда, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Занжирбанд этилмиш жину шайтонлар, Тиловат этилмиш хатми Қуръонлар, Меҳрга бурканмиш барча инсонлар, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Бир ой давом этмиш хайру саховат, Қиёмат тонгида айлар шафоат, Инсонлар руҳига бериб тароват, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Йил бўйи келишинг кутиб яшаймиз, Савоб умидида тутиб яшаймиз, Қанча синов бўлса ютиб яшаймиз, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Сенинг ҳар бир кунинг олтиндан қиммат, Сенинг ҳар бир тунинг ўзгача ҳиммат, Қадрингни билганга дўзахдан чиммат, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Келишинг роҳату кетишинг азоб, Тугаб борар бўлсанг бағримиз кабоб, Ўттиз кун биз учун мисли йўқ савоб, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Бошингни силасак, пойингни қучсак, Гуноҳлар тўкилиб самода учсак, Ихлос билан ишқнинг шаробин ичсак, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Олам нурга тўлар келганинг сайин, Гуноҳлар мағфират бўлмоғи тайин, Номингдан айланай, бунчалар майин, Хуш келдинг, Рамазон! Хуш келдинг, сиём! Хуш келдинг, қадрдон! Хуш келдинг, қиём! Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.