cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм каналига обуна бўлинг!

Більше
Рекламні дописи
2 614
Підписники
-424 години
-57 днів
+6430 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
#Ҳушхабар Тошкент халқаро математика олимпиадасида сирдарёлик ўқувчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 04721Loading...
02
​​Энг биринчи дорини ким ихтиро қилган? Биринчи замонавий фармацевтик дорини 1804 йилда немис фармацевти Фридрих Сертурнер кашф қилган ва унинг номи морфин эди. Ўз лабораториясида афюндан асосий фаол кимёвий моддани ажратиб олган Сертурнер бу дорини юнон уйқу худоси Морфейдан илҳомланиб, морфин деб атаган ва дори кучли оғриқни даволашда ишлатилган. Бундан ташқари, 1820 йилда безгакни даволаш воситаси бўлган хинин, 1877 йилда парацетамол ихтиро қилинган бўлса, немис кимёгари Феликс Хоффманн 1890 йилларда толнинг қобиғидан аспиринни биринчи марта ихтиро қилган. Биринчи антибиотик пенициллин эса, 1928 йилда инглиз физиги Александр Флеминг томонидан лабораторияда тасодифан топилган. 📲Telegram |facebook|Faceboo
6395Loading...
03
Қашқадарё манзаралари 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 0792Loading...
04
​​Йод - бола ривожланишига ёрдам беради Қолаверса, боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. ⭕️ Кунлик миқдори: ёшга тўлмаган бўлса - 90 мкг, 2-6 ёшда - 110-130 мкг, 7-12 ёш ва ундан катта бўлса - 130-150 мкг.гача белгиланиши мумкин. Меъёрдан ошса: қўл-оёқларда титраш, жигар ва талоқда шиш юзага келиши, кўнгил айниши ва тери юзаси сарғимтир тусга кириши мумкин. Энг муҳими, йод моддаси кўпинча В гуруҳ витаминлари билан бир вақтда қабул қилинмайди. А, С, D витаминлари (лимон, наъматак, олма) билан эса мос келади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 13212Loading...
05
​​#Биласизми Момақаймоқ иммунитетни оширишга, стрессни камайтиришга, тери муаммоларини бартраф этишга ёрдам беради Момақаймоқ (Караҳиндиба) тиббиётда детоксификация қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Овқат ҳазм қилишни ва диурезни яхшилайди. Таркибида мавжуд бўлган турли хил фаол моддалар ошқозон, ичак, ўт йўллари ва буйраклар билан боғлиқ касалликларда қўлланилади. Ўсимликни чой, шарбат, ҳатто қаҳва сифатида топиш мумкин. Шунингдек, дамлама, капсула ёки кукун шаклида ҳам қўлланилиши мумкин. Караҳиндиба таркибида А,C, К витаминларини, темир ва калсий моддасини сақлайди. Организмни зарарли моддалардан тозалайди, иштаҳани очади, қабзият, артрит, вақтинча семизлик, диабет каби касалликларда самарали ҳисобланиб, иммунитетни оширади, стрессни камайтиради, тери муаммоларида яхши фойда беради. Караҳиндиба салат ва дамлама кўринишида истеъмол қилиниши мумкин. Шунингдек, ўсимликдан асал ва шароб, ҳатто бўёқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
8666Loading...
06
​​Қўл-оёқ нега увишади? Қўл-оёқларнинг увишиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар истеъмол қилиш сабаб бўлиши мумкин. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увишади. Асосан 40 ёшдан ошган кишиларда кузатилади. Чунки бу ёшдан кейин қон айланиши секинлашиши мумкин. Шу сабаб тез-тез қўл-оёқ увишиши кузатилади. Агар доимий равишда шундай ҳолат кузатилса, инсультнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрган маъқул. Яна организмга, темир, кальций, магний каби моддалар етишмаса ҳам шундай аломатлар кузатилиши мумкин. Хўш, қўл-оёқда увишиш ҳолати ҳам кузатилди, дейлик. Унда нима қилиш керак, деган савол туғилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар қул ва оёқларда увишиш, игна санчаётганга уҳшаш ҳолат кузатилса, ўрнингиздан туриб хона бўйлаб юриш анчайин, фойдали бўлиб, “игна” санчилгандек ҳолат, қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кўп ўтирганингиз туфайли оёқларингиз увишса, “балерина” бўлиб, оёқ учида юринг. Бу ҳаракатни 10 марта такрорланг. Бу машқ ҳам қўл-оёқдаги увишиш ҳолатини олдини олишга, қон айланишини яхшилашга анчайин ёрдам беради. Бундан ташқари, оёқларингизни уқалаш ҳам фойда беради. Агар қўлларингиз увишса турли қўл машқларини бажаринг. Шунингдек, таомномага ҳам эътибор бериб, сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилишга, қизил лавлаги ва ясмиқ (чечевица), тухум, ёнғоқ, салат баргларига кўпроқ аҳамият қаратганингиз маъқул. Бу эса, қўл ва оёқ увишиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олишга ёрдам берибгина қолмай, инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарур ва фойдали маҳсулот ҳисобланади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 07812Loading...
07
#Тезкор ‼️Коронавирус шу ёзда қайтиши мумкин - ОАВ ФЛИРТ гуруҳидаги КОВИД-19 штаммлари ҳозирда Ғарб мамлакатларида фаол тарқалмоқда, бу 2024 йилнинг ёзида касалланишнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. ФЛИРТ инфекциясининг типик белгилари иситма, йўтал, бурун тиқилиши, томоқ оғриғи, таъм ёки ҳидни йўқотишдир. 👇 👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
6359Loading...
08
ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади "...Унга антибиотикларга чидамли бактерияларнинг 15 оиласи киритилган бўлиб, улар муҳим, юқори ва ўрта устувор гуруҳларга таснифланади. Рўйхатда микробга қарши препаратларга чидамлик (МҚЧ) тарқалишини тўхтатиш учун янги ва керакли даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган. МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради ва унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади..." Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Faceboo
5572Loading...
09
Гулистонда "Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик" шиори остида омммавий югуриш марафони ўтказилди Марафон иштирокчилари 3 000 метр масофани босиб ўтди. Ғолиблар диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
1 3843Loading...
10
Илҳом Мустафо ЖЎРАЕВ ТЎРТЛИКЛАР *** Англарсан, ҳаётга назар ташласанг, Омад келмагандан омад кетмайди. Кўп хато қиларсан шошиб яшасанг, Шошмай яшаш учун умринг етмайди. *** Ҳафсаланг пир бўлган маҳалда, Асло хомуш тортмасин кўзинг. Балки хомдир, балки палағда Қўлтиғингдан тушган тарвузинг. *** Ҳар лаҳзада суян ақлингга, Тафаккурга қулоқ сол ҳар дам. Ўйлаб босгин қадамингни, ва Ўйлаб очгин қучоғингни ҳам. Каналга уланиш ⬇️ https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
69611Loading...
11
​​Сурункали стресс саратонни келтириб чиқариши мумкин Шифокорлар тез-тез такрорлайдиган битта муҳим тавсия бор: «Асабийлашманг!» Бунинг сабаби Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қуйидаги хулосада аниқ ифодаланган: стресс инсон ҳаётига таҳдид солувчи бешта асосий хавфли омиллардан биридир. Стресс, ортиқча асабийлашиш ва руҳий тушкунлик кўплаб касалликларнинг сабаблари ҳисобланади. Американинг Cold Spring Harbor лабораторияси олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотда стресс ва саратон ўртасидаги боғлиқлик аниқланди. Стрессли вазиятларда организмда бир қатор гормонлар фаоллашади. Асосийси адреналин. Унинг ёрдамида юрак тезроқ уради, қон босими кўтарилади ва тана қўшимча энергия ишлаб чиқаради. Худди шу ҳолат кортизол гормонини ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Натижада, қондаги шакар миқдори нормадан ошиб кетади. Ўз навбатида, таҳдиднинг йўқолиши билан гормонлар нормал ҳолатга қайтади. Аммо, агар инсон доимий стресс шароитида яшаса ёки тез-тез тушкунликка тушиб қолса, юқоридаги гормонлар барча органларнинг ишига салбий таъсир кўрсата бошлайди ва аста-секин турли хил хавфли касалликларни келтириб чиқаради. Хусусан, АҚШ олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларда сурункали стресс саратон ҳужайралари пайдо бўлишига олиб келиши аниқланган. Яъни, биз тушкунликка тушганимизда, қондаги нейтрофиллар ёпишқоқ тузилмаларни ҳосил қилади, бу эса тананинг ўсмаларга мойиллигини оширади. Олимларнинг фикрича, ушбу тадқиқот саратон касаллигини даволашнинг янги усуллари ва самарали стратегик ёндашувларини ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин. 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
83612Loading...
12
​​Мутахассис она сутининг мўжизавий хусусиятларини маълум қилди Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. 🍼 Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа эканлиги белгилаб қўйилган. — Она сути — ҳаётнинг биринчи йилидаги болалар учун энг идеал озуқа, — дейди Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева. — У ўзида витаминлар, гормонлар ва антителалар каби ҳаёт учун муҳим бўлган фойдали моддаларни керакли миқдорда жамлаган. Унинг ўрнини, ҳатто, энг сифатли ва қиммат сунъий озуқа маҳсулоти ҳам босолмайди. 👶 Ажабланарлиси, она сути куннинг вақтига ва боланинг ёшига қараб ўзгариб турадиган ноёб таркибга эга. Чақалоқ туғилганда оғиз сути бўлиб, у улғайгани сайин оқсиллар, ёғлар, углеводлар, иммун компонентлар ва антигеник таркиб ўзгариб боради. Ҳатто, оғиз сутини боланинг биринчи эмлаши деб ҳам аташ мумкин. Чунки у энг кўп миқдордаги антикорларни ўз ичига олади. 🩸Фақат она сутидагина боланинг тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган муҳим амино- ва ёғли кислоталар мавжуд. Бу неъмат гўдакда аллергик реакция ҳосил қилмайди. Ундаги зардоб оқсиллари эса кичкинтойнинг ҳужайраларига ўхшагани учун осонгина сўрилади ва қонга ўзгармаган ҳолда киради. 🦠 Қолаверса, бу озуқа кучли инфекцияга қарши хусусиятга эга. Айтиш лозимки, гўдак ҳаётининг биринчи йилида унинг иммунитети етук бўлмайди (у фақат 3 ёшда шаклланади). Шу боис, ҳар бир она эмизиш орқали ўз фарзандига керакли ҳимояни бера олади. Яъни, она сути ёзда ичак инфекциялари, қишда вирусли ва бактериал касалликлардан асрайди. 🫁 Бундан ташқари, бу бебаҳо неъмат билан озиқланиб, улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳолларда оғрийдилар. 🥡 Афсуски, айрим оналар қарши кўрсатма бўлмаса-да фарзандини кўкрак сути билан эмас, балки сунъий озиқлантириш орқали катта қилишни афзал кўради. Бу билан улар гўдакни касалликларга дучор қилиш хавфини оширади. Ҳатто, айрим олимлар сунъий озиқлантиришни бола учун “метаболик стресс” деб ҳам атайди. Бундай болалар кўпинча нафас олиш ва ичак инфекцияларига мойил бўлгани учун махсус тиббий назоратда бўлиши керак. 🧑🏻‍🍼Шунингдек, эмизиш она соғлиғи учун ҳам жуда муҳим. Жумладан, эмизиш пайтида улардан ажраладиган гормонлар бачадоннинг қисқаришига ёрдам бериб, қон йўқотилишини камайтиради. Бу эса камқонлик хавфини олдини олади. 🤦🏻‍♀️ Шу билан бирга, бундай аёллар туғилгандан кейин тезроқ тикланади. Эмизикли оналар деярли ҳеч қачон туғуруқдан кейинги депрессияни бошдан кечирмайдилар. Уларда кўкрак, тухумдонлар ва бачадон саратони ривожланиш хавфи сезиларли даражада паст бўлади. 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
1 20614Loading...
13
#Ибрат Ҳасан Басрийдан сўрадилар: — Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз? — Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!? Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!? 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
1 00124Loading...
14
#kun_hikmati Оддийгина тасодиф бутун умурлик муҳаббатни совға қилиши мумкин... 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
8149Loading...
15
Шеърий лаҳза Ғулом ПРИМ СЕНГА ЕТМОҚ УЧУН ЎЛИШИМ МУМКИН Юрак ҳам уряпти, тинмай, тўхтамай, Руҳимда маъюслик, тушунмайман ҳеч. Минг йил шул азобда яшаганми, ё, Безовта қиляпти, нега энди кеч. Йўлларда юрмайин, сирлашмай қанча, Сирдош тополмайман, юракдан ёнган. Тилёғлама дўстлар, ҳатто ноним еб, Шундайин кунларда, мендан-чи, тонган. Ёлғизман десам-чи, ёлғон бўларов, Ёнимда ой пари, тутиб турар май. Минг бора ўргилиб, минг бор айланиб, Таскин бўлсин дея, чалар тинмай най. Сархушман, тўкилди, пиёладан май, Чарх айланар тинмай, мусаффо осмон. Дўстларга, боримни этардим туҳфа, Қани, менда шундай бўлсайди имкон. Дилсўзлар ҳам бисёр, соғ-омон бўлинг — Дея айтгим келар, билсангиз шу тоб. Тилаклар ҳам билсам, роса улар кўп, Ёзай десам агар, у катта китоб. Ҳаловатдан кечган, ҳаққуш қидирган, Руҳим, қачон, қай вақт, тин олар билмам. Ҳозирча тирикман, кулишим мумкин, Кўзимга келмайди, биронта ҳам нам. Мен сенга интиқман, интиқман бугун, Сенга етмоқ учун, ўлишим мумкин. Севинчдан қизариб, бўзариб ҳатто, Қара, ҳеч бўлмаса кулишим мумкин. Каналга уланиш ⬇️ https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
8132Loading...
16
Media files
8030Loading...
17

10Loading...
18
🚫Ошқозондаги шовқин нимани англатади? Биз оч қолганимизда ошқозон ёки ичак мушакларининг қисқариши, кенгайиши ёки аксинча, фаол ҳазм бўлиши туфайли турли овозлар пайдо бўлади. Кўпинча катталарда бу нормалдир. ☄️Бироқ, тез-тез шовқин - бу ошқозон-ичак тракти касалликларининг пайдо бўлаётганлиги белгисидир. Айниқса, агар ноқулайлик маълум турдаги озиқ-овқатларни истеъмол қилгандан кейин ёки кечаси пайдо бўлса. ❓Агар ошқозонда доимий ва баланд овозли шовқин бўлса, гастрит, ошқозон яраси, холецистит, панкреатит, энтерит каби касалликлар пайдо бўлиш эҳтимоли юқори бўлади. 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
1 0678Loading...
19
⭕️ Инсон танасининг энг муҳим кўрсаткичлари ▪️Шифокорлар ана шу тўрт кўрсаткич орқали кўпгина касалликларга ташхис қўйишлари мумкин. ✔️ Улар: ✔️ юрак уриш тезлиги; ✔️ қон босими; ✔️ нафас олиш тезлиги; ✔️ тана ҳарорати. 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
9157Loading...
20
#kechinma Умримиз қисқа, фурсатмиз оз... Уруғни қаерга экканингни эсдан чиқарган бўлсанг, хотиржам бўлавер, ёмғир ёққан куни ўша уруғ бўй кўрсатади. Шундай экан яхшиликни қаерда бўлса ҳам, кимга бўлса ҳам қилавер! Сен раҳмат ёмғирининг қаерга ва қачон ёғишини билмайсан-ку, ахир. Умримиз қисқа, фурсатмиз оз... Баъзан эккан уруғларимиз биздан кейин мева беради... 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
1 08819Loading...
21
#Ибрат 🔴Кибр Агар мени кўринишимга қараб менсимаётган бўлсангиз, унутмангки, мени Аллоҳ таоло яратгандир... Агар мени камбағаллигим учун менсимаётган бўлсангиз, унутмангки, ризқлар Аллоҳ таолонинг қўлидадир... 🔥Шундай экан, сиз кибрланманг! Кибрланишга ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақлидир! 📚 "Ҳикматлар чашмаси"дан 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
99113Loading...
22
#kun_hikmati "Агар соғлом пайтинг югуришни хоҳламасанг, касал бўлгач, югуришга мажбур буласан." ✍ Гораций 📱Telegram 📱facebook 📱Facebook
1 86111Loading...
23
​​Соғинч Баҳор..! Чиройли ва бетакрор фасл. Ўт улан, гул чечакларнинг хушбўй таровати тоғ қишлоқларга борсангиз кўп билинади. Саксондан сакраб, тўқсонга қараб йўл олган онам, олам мунаввар бўлмай, хўроз қичқирмасдан уйқудан туради. Келинлари бўлса-да, тонг азонлаб, шитир-шитирлатиб ҳовлига сув сепади ва супир-сидир ишини бошлаб юборади. Топса бир гул, тополмаса райҳонни чаккасига қистириб, бир нималар дея хиргойи қилади. Кўрмаган ва тушунмаган киши, бир нималардан хафа бўлиб, ўз-ўзи-ча, гапиряпти, дея ўйлайди. Аммо, ундай эмас. Ошиқ "Ғариб ва Шоҳсанам" достони, унда келтирилган термаларни хиргойи қилади. "Қўйинг шу юмушларни, отам раҳматли, қанча елиб-югурса-да, тугатолмади, сиз тугатармидингиз" деймиз гоҳ-гоҳида. "Болам, бунда ҳам бир ҳикмат бор" дейди-ю, қандай ҳикматлигини айтмайди. Айтгани шу, "мени ёшимга киринглар, кейин биласанлар...!". Узоқ ўйлайман-у, лекин жавоб тополмайман. Билганим шул, ёш бўлсам-да, шаҳарда юравериб, юрак қон-томир касалликларини орттириб олганман. Бунинг барчасига камҳаракатлик сабаб. Онам бўлса, эрта тонгдан то тун яримига қадар ҳаракатда. Бир қарасанг, томорқадан ўт ўриб, қўйкўзларга берадими, бир қарасанг шаҳардаги боламга деб, томорқага экилган картошкани чопади. Яна бир қарасанг набирамнинг тўйига деб, ип йигириб, гилам тўқийди. Айтаверсам, улар жуда кўп. Сонидан ва саноғидан адашиб кетаман. Куни кеча, яна қишлоққа, онам ёнларига бордим. "Вой, мени шаҳарлик болам, келибди", дея бағрига босади. "Соғиндимда ўргилай" дейди. Мен ҳам. Телефонда гаплашган бошқа, кўришган бошқа, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Олдинига ҳол аҳвол сўрайди. Кейин таниш-билиш, ошна-оғайниларимни...Олиб келмабсан-да, дейди меҳрибоним, онам. Болам келиб қолибди, деб топган-тутганини дастурхонга тўкади. Қуйинг, ташвиш қилманг, деганинг сари, янги ивитилган кади қатиқ, қуйруқ ёғига қовурилган ва туймач қилиб қуйилган ширвоз гўштини олиб келиб, дастурхонга қуяди. Келинларига эса, қозон тагига ўт ёқишни, шўрва осишини, у пишгунга қадар қурт това пишириб келишини айтади. Набираларни эса қуяр-қуймасдан, қўни-қўшни, яқинларникига жўнатади. Рости, онам, у кишининг хислатлари ва фазилатлари тўғрисида қанча ёзсам оз. Гули чечак, унинг хушбўй ифорини соғинганим каби онамни жуда ҳам соғинганман. Шу сабабдан бугун қишлоқда, онам ёнларида бахтдан сархуш бўлиб, дуоларини олиб ўтирибман! Ғулом ПРИМ 📲Telegram |facebook|Facebook
1 7678Loading...
24
​​#Ибрат * Ҳаёт фалсафаси * Мункиллаб қолган аммам бўларди. Ўта художўй кампир эди. Болалигимда олдига ўтказиб қўйиб, бир гапни кўп айтарди. - У қулоқ, бу қулоғинг билан ҳам эшитиб ол, болам. Одамнинг у елкасида ҳам, бу елкасида ҳам биттадан фаришта ўтиради. Ўнг елкангдаги фаришта умр бўйи қилган савоб ишларингни, чап елкангдагиси гуноҳларингни ҳисоблаб боради. У дунёга борганингда ҳисоб-китоб қилиб кўришади. Савобинг ортиқ бўлса, жаннатга, гуноҳинг ортиқ бўлса, дўзахга тушасан… Саводсиз кампирнинг содда фалсафасида қанчалик чуқур маъно борлигини энди тушуняпман. ✍️ Ўткир Ҳошимов, * "Дафтар ҳошиясидаги битиклар". * 📲Telegram |facebook|Facebook
1 4467Loading...
25
#kun_hikmati Тор жойдан чиққанлар кенг жойларга сиғишмайди. ✍Азиз Несин. 📲Telegram |facebook|Facebook
1 23115Loading...
26
Сирдарёлик Азизбек Бўзатовда совринли ўринни қўлга киритди Истеъдодли ёшларнинг энг севимли танлови – Бўзатов FEST’’нинг республика босқичи ғолиблари номи маълум бўлди. Танловнинг опера йўналиши бўйича 16-22 ёш тоифасида иштирок этган сирдарёлик Азизбек Усмонов 1-ўринни қўлга киритди ва 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди. 📲Telegram |facebook|Facebook
1 1713Loading...
27
Кимлар касал бўлмайди ва  касалликка камдан кам чалинади...? Севганлар.Чунки бу туйғу инсондаги бари ёмон ва негатив хисларни йўқотади, дунёни гўзал қилиб кўрсатади. Табассум билан  кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради. Самимий одамлар. Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди. Эрта саҳардан табиатдан нафас олиб, нонуштага  мева ейдиган одамлар. Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат  заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар! Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ. Рақсга тушиб, қўшиқ айтиб, спорт билан шуғулланадиган одамлар, чунки улар танасини бўйсундирган! 📲Telegram |facebook|Facebook
1 43731Loading...
28
#ибрат Биласизми, кўр одам кўришни бошалаши билан биринчи навбатда нима қилади? Бутун умр унга ёрдам берган ҳассани ташлаб юборади. Бу ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати! Одамларга фойда келтиришни тўхтатганингизда уларнинг ҳақиқий юзини кўрасиз. Баъзилар фақат керак бўлганингиздагина сизни қадрлашишади... 📲Telegram |facebook|Facebook
1 16117Loading...
29
Муқаддас "йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарғиботчиси" бўлмоқчи эди, аммо унга учинчи ўрин насиб этди "...Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2- сонли оилавий поликлиника умумий амалиёт ҳамшираси Муқаддас Хабибова пойтахтда "Йилнинг энг яхши ўрта тиббий ва фармацевтика ходими" номинацияси бўйича ўтказилган кўрик-танловда нуфузли ўринни қўлга киритиб, “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” бўлмоқчи эди. Аммо, бу озгина ўхшамай қолди. Унга ушбу нуфузли танловда 3-ўрин насиб этди. —Ҳамма гап, интилишда, изланишда, экканлигига яна бир бор, мазкур танловда иштирок этиб амин бўлдим,— дейди Муқаддас Хабибова..." Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Facebook
1083Loading...
30
​​Муқаддас "йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарғиботчиси" бўлмоқчи эди, аммо унга учинчи ўрин насиб этди Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2- сонли оилавий поликлиника умумий амалиёт ҳамшираси Муқаддас Хабибова пойтахтда "Йилнинг энг яхши ўрта тиббий  ва фармацевтика ходими" номинацияси бўйича ўтказилган кўрик-танловда нуфузли ўринни қўлга киритиб,  “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” бўлмоқчи эди. Аммо, бу озгина ўхшамай қолди. Унга ушбу нуфузли танловда 3-ўрин насиб этди. —Ҳамма гап, интилишда, изланишда, экканлигига яна бир бор, мазкур танловда иштирок этиб амин бўлдим,— дейди Муқаддас Хабибова.—Биламизку, аҳолининг саломатлигини сақлаш соғлом турмуш масаласи билан бевосита боғлиқ. Бу борада, нафақат Гулистон шаҳрида, Сирдарё вилоятида кўплаб, ижобий ишлар амалга оширилди. Жойларда, ҳудудларда ўтказилган кўплаб тадбирларимизда ана шу масалага жиддий аҳамият қаратганмиз. Танловда бу масалалар ҳам инобатга олиниб, Сирдарё вилоятдан вакил бўлиб келган иштирокчи, яъни мени   3-ўринга муносиб кўришди. Шунинг ўзи ҳам, катта бахт. Мазкур танловда, Республикамизнинг барча вилоятларидан иштирокчи қатнашди. Биринчи ўрин Жиззах, иккинчи ўрин Сурхондарё, учинчи ўрин Сирдарёдан ташриф буюрган умумий амалиёт ҳамширасига насиб этди. —Келгусидаги режалар катта. 2025 йилда ўтказилиши кузда тутилган мазкур танловга бунданда яхши тайёргарлик кўриб, аҳолини саломатлигини сақлаш борасида олиб бораётган тарғибот тадбирларига катта аҳамият қаратамиз. Бу эса, келгуси йил, шу йўналишда ғолибликни, яъни биринчиликни қулга киритиш кафолати бўлиб хизмат қилса ажабмас,-дейди у. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати 📲Telegram |facebook|Facebook
780Loading...
31
​​"Қизғалдоқ офтоб"дан эҳтиёт бўлинг Ўлкамизда баҳорнинг сўнгги кунлари. Апрелнинг охири майнинг биринчи ярмида кўзни қувонтирадиган, лолақизғалдоқлар эса қийғос очилади.  Шу боис ҳам ушбу кунлар иссиғининг "қизғалдоқ офтоб " и деган халқона талқини бор. Чунки бунга  бир талай сабаблар бор. Айни қизғалдоқлар қийғос очиладиган шу кунларда,  салқин кундан чиққан,  сутга чайилгандек юзимизни "қизғалдоқ офтоб"и,  унинг инжиқ нури бироз бўлса-да,  қорайтириб юборади. Аммо, аллергияси бор кишиларда эса, бу яққолроқ намоён бўлади. Кечаги кун, дадам ва ойим, укаларим билан бирга, бобом яшайдиган хонадонга бордим ва у ерда шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Олдинига сездирмай,  бобом,  унинг қулларига разм солдим. Бир қўлининг ранги қора,  бириники  эса оқ рангда. Секингина бобомдан сўрадим... Аммо,   хатти-ҳаракатим ва кузатувчанлигимни зимдан кузатиб турган  бувим, " бобонг қўлини  "қизғалдоқ офтоб"и қорайтирган" дедилар. Рости,  бувимнинг бу  топқирлигига қойил қолдим. Аслида-чи, бобом қўлининг қорайишига  сабаб бор. Чунки, кўп вақтини автомашинада ўтказади. Ана шундай вақтида бир қўлини машинанинг ойнасидан чиқариб юради. Бу эса,   "қизғалдоқ  офтоб"и сабаб, бир қўлини  ўжар қуёш нурлари қорайтириб юборган. Ўйлаётгандирсиз, энди бобосининг қўллари бири қора, бири оқ бўлиб қолаверади, деб. Асло ундай эмас. Бувимнинг айтишича, бунинг бирдан бир оддий давоси бор экан. Сизу, бизга таниш бўлган бирозгина сузма ва кўкат, "қизғалдоқ офтоб"и, у куйдирган терини асл ҳолига келтираркан.. Уйга қайтгач. Бу хусусда косметологлардан ҳам сўрадим. Улар  бу даволаш усули жудаям фойдалигини, у нафақат куйган терини ўз ҳолига келишига,  майинлашишга ёрдам беришини айтгач, табиатнинг ўзи таб эканлигига яна бир карра тан бердим. Демак,  билганим шуки,  "қизғалдоқ офтоб" инсон терисини қанча фоизда куйдирмасин,  у юқоридаги муолажадан сўнг,  ўз ҳолига қайтаркан. Энг муҳими,  "қизғалдоқ офтоб"и  вақтида ўзимизни эҳтиёт қилишимиз,  қуёш нуридан ҳимояланишимиз, бунинг учун енги узун кийимлардан фойдаланишимиз керак. Бу эса,  тери юзасини куйишини олдини олишга ёрдам беради. Ишонмаяпсизми,  унда ўзингизда синаб кўринг.  Кийин айтасиз бувим айтган фикрлар қанчалик рост,  тўғри эканлиги тўғрисида..? Севинч БЕГИМҚУЛОВА. Жиззах вилояти Янгиобод тумани Сармиш қишлоғи. 📲Telegram |facebook|Facebook
20Loading...
03:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Ҳушхабар Тошкент халқаро математика олимпиадасида сирдарёлик ўқувчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...
👍 11
​​Энг биринчи дорини ким ихтиро қилган? Биринчи замонавий фармацевтик дорини 1804 йилда немис фармацевти Фридрих Сертурнер кашф қилган ва унинг номи морфин эди. Ўз лабораториясида афюндан асосий фаол кимёвий моддани ажратиб олган Сертурнер бу дорини юнон уйқу худоси Морфейдан илҳомланиб, морфин деб атаган ва дори кучли оғриқни даволашда ишлатилган. Бундан ташқари, 1820 йилда безгакни даволаш воситаси бўлган хинин, 1877 йилда парацетамол ихтиро қилинган бўлса, немис кимёгари Феликс Хоффманн 1890 йилларда толнинг қобиғидан аспиринни биринчи марта ихтиро қилган. Биринчи антибиотик пенициллин эса, 1928 йилда инглиз физиги Александр Флеминг томонидан лабораторияда тасодифан топилган. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...

👍 5
Қашқадарё манзаралари 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...
👍 6
​​Йод - бола ривожланишига ёрдам беради Қолаверса, боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. ⭕️ Кунлик миқдори: ёшга тўлмаган бўлса - 90 мкг, 2-6 ёшда - 110-130 мкг, 7-12 ёш ва ундан катта бўлса - 130-150 мкг.гача белгиланиши мумкин. Меъёрдан ошсақўл-оёқларда титраш, жигар ва талоқда шиш юзага келиши, кўнгил айниши ва тери юзаси сарғимтир тусга кириши мумкин. Энг муҳими, йод моддаси кўпинча В гуруҳ витаминлари билан бир вақтда қабул қилинмайди. А, С, D витаминлари (лимон, наъматак, олма) билан эса мос келади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...

👍 4
​​#Биласизми Момақаймоқ иммунитетни оширишга, стрессни камайтиришга, тери муаммоларини бартраф этишга ёрдам беради Момақаймоқ (Караҳиндиба) тиббиётда детоксификация қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Овқат ҳазм қилишни ва диурезни яхшилайди. Таркибида мавжуд бўлган турли хил фаол моддалар ошқозон, ичак, ўт йўллари ва буйраклар билан боғлиқ касалликларда қўлланилади. Ўсимликни чой, шарбат, ҳатто қаҳва сифатида топиш мумкин. Шунингдек, дамлама, капсула ёки кукун шаклида ҳам қўлланилиши мумкин. Караҳиндиба таркибида А,C, К витаминларини, темир ва калсий моддасини сақлайди. Организмни зарарли моддалардан тозалайди, иштаҳани очади, қабзият, артрит, вақтинча семизлик, диабет каби касалликларда самарали ҳисобланиб, иммунитетни оширади, стрессни камайтиради, тери муаммоларида яхши фойда беради. Караҳиндиба салат ва дамлама кўринишида истеъмол қилиниши мумкин. Шунингдек, ўсимликдан асал ва шароб, ҳатто бўёқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...

👍 4
​​Қўл-оёқ нега увишади? Қўл-оёқларнинг увишиши совуқдан, оғир юк кўтаришдан, танада қоннинг яхши айланмаслигидан, меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар истеъмол қилиш сабаб бўлиши мумкин. Қандли диабет касаллиги билан оғриган беморларда ҳам қўл-оёқлар увишади. Асосан 40 ёшдан ошган кишиларда кузатилади. Чунки бу ёшдан кейин қон айланиши секинлашиши мумкин. Шу сабаб тез-тез қўл-оёқ увишиши кузатилади. Агар доимий равишда шундай ҳолат кузатилса, инсультнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрган маъқул. Яна организмга, темир, кальций, магний каби моддалар етишмаса ҳам шундай аломатлар кузатилиши мумкин. Хўш, қўл-оёқда увишиш ҳолати ҳам кузатилди, дейлик. Унда нима қилиш керак, деган савол туғилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар қул ва оёқларда увишиш, игна санчаётганга уҳшаш ҳолат кузатилса, ўрнингиздан туриб хона бўйлаб юриш анчайин, фойдали бўлиб, “игна” санчилгандек ҳолат, қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кўп ўтирганингиз туфайли оёқларингиз увишса, “балерина” бўлиб, оёқ учида юринг. Бу ҳаракатни 10 марта такрорланг. Бу машқ ҳам қўл-оёқдаги увишиш ҳолатини олдини олишга, қон айланишини яхшилашга анчайин ёрдам беради. Бундан ташқари, оёқларингизни уқалаш ҳам фойда беради. Агар қўлларингиз увишса турли қўл машқларини бажаринг. Шунингдек, таомномага ҳам эътибор бериб, сабзавот ва меваларни кўпроқ истеъмол қилишга, қизил лавлаги ва ясмиқ (чечевица), тухум, ёнғоқ, салат баргларига кўпроқ аҳамият қаратганингиз маъқул. Бу эса, қўл ва оёқ увишиши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олишга ёрдам берибгина қолмай, инсон саломатлиги учун ниҳоятда зарур ва фойдали маҳсулот ҳисобланади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...

👍 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Тезкор ‼️Коронавирус шу ёзда қайтиши мумкин - ОАВ ФЛИРТ гуруҳидаги КОВИД-19 штаммлари ҳозирда Ғарб мамлакатларида фаол тарқалмоқда, бу 2024 йилнинг ёзида касалланишнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.
ФЛИРТ инфекциясининг типик белгилари иситма, йўтал, бурун тиқилиши, томоқ оғриғи, таъм ёки ҳидни йўқотишдир.
👇 👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
Показати все...
👍 2🙏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЖССТ дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади "...Унга антибиотикларга чидамли бактерияларнинг 15 оиласи киритилган бўлиб, улар муҳим, юқори ва ўрта устувор гуруҳларга таснифланади. Рўйхатда микробга қарши препаратларга чидамлик (МҚЧ) тарқалишини тўхтатиш учун янги ва керакли даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган.
МҚЧ бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва паразитларга дорилар таъсир қилмай қолганда вужудга келади ва бу беморларда касалликни оғирлаштиради ва унинг тарқалиш ва ўлим хавфини оширади..."
Батафсил ўқиш учун 👈👈👈 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...
👍 1
01:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Гулистонда "Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик" шиори остида омммавий югуриш марафони ўтказилди Марафон иштирокчилари 3 000 метр масофани босиб ўтди. Ғолиблар диплом, медаль, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Показати все...
👍 5👏 1
Repost from QORAQUSH

👍 12