cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Xiva ShXTB | UYDA QOL

📣 Xorazm viloyati Xiva shahar xalq ta'limi bo‘limining rasmiy kanali 🌐 Admin: @SMQuryazova ☎️ Ishonch telefoni (8-862) 37-7-65-71 🏢 Manzil: Xiva shahar,Yangi turmush mahallasi, Majidiy kõchasi, 12 uy 📧 E-mail: [email protected]

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
218
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

⚡️Тезкор CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда. Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади). Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда. Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда. Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда. Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. ❗️Хусусан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади. Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 👉 @talim_obrazovaniye 👈
Показати все...
Таълим / Образование

👨🏻‍🎓Таълимга оид янгиликлар 💼 Новости образования Контакт: @talim_obrazovaniye_bot 💳 Тижорий ҳамкорлик: @reklama_talim Онлайн дарслар - @talim_light ✅ Сайт - http://idum.uz/ru

Показати все...
Milliy o'quv dasturini amaliyotga joriy etuvchi pedagog kadrlar uchun maqsadli ZOOM da o'quv seminari 

Joriy yilning 1-fevral kuni Xorazm viloyati Xiva shahar XTB bo'limida O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirining 2020-yil 30-dekabrdagi “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalari uchun 2021/2022-o‘quv yiliga mo‘ljallangan o‘quv dasturlarini tasdiqlash to‘g‘risida”gi 335-sonli buyrug‘i, hamda Xalq ta’limi vazirining 2020-yil 9-dekabrdagi “Umumiy o‘rta ta’limning Milliy o‘quv dasturining dastlabki loyihasini tasdiqlash va tajriba-sinovdan o‘tkazish to‘g‘risida” gi 298-sonli buyrug‘i ijrosini ta’minlash maqsadida…

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирликларининг 2022 йил 13 январдаги "Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш хақларини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 3ққ/2-ҳҳ-сонли қўшма қарори @T_Nurmetov
Показати все...
Якка тартиб.pdf9.28 KB
2022-yil 1-apreldan boshlab nodavlat maktabgacha ta’lim tashkilotlari va maktablarga farzandlarini yuborayotgan ota-onalarning oyiga 3 million so‘mgacha bo‘lgan to‘lovlari daromad solig‘idan ozod etiladi. Manba: 2022–2026 yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi Telegram /Youtube /Facebook / Web-sayt
Показати все...
Repost from Huquqiy axborot
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#2022_йил_1_февралдан С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб 2 йил давомида устама тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
"Мактаблардаги таълим ва тарбия миллий руҳ ва ватанпарварлик ғоялари билан уйғун бўлиши зарур" - Президент. Йиғилишда барча мактабларда ватанпарварлик дарсларини ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”, ҳарбий қисм офицер ва сержантларини барча мактабларга, биринчи навбатда ижтимоий-маънавий муҳити оғир бўлган 400 та мактабга бириктириш топширилди. Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарур. Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади. Шунингдек, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этилиши белгиланди. Мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Показати все...
Президент Шавкат Мирзиёев: Ушбу ислоҳотлар замирида мамлакатимизнинг тақдири ва фарзандларимизнинг келажаги ётибди. Бу муҳим масалада хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Давлатимиз раҳбари мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар, бугун муҳокама қилинган вазифалар катта масъулият талаб этадиган мураккаб жараён эканини таъкидлади. Бу борада стратегик йўналишларни тўғри белгилаб олиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боис мутасаддиларга Жаҳон банки, ЮНИСЕФ, Осиё тараққиёт банки каби нуфузли ташкилотлар ва молия институтлари билан бирга ишлаб, аниқ ҳисоб-китобларни қилган ҳолда йил якунига қадар Мактаб таълимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди. Шу асосда Мактаб таълимини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Берилган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш учун алоҳида штаб тузилиши, унга барча вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, тажрибали ва нуфузли педагоглар, фан ва жамоат арбоблари киритилиши белгиланди. Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот бермоқда
Показати все...
Йиғилишда олий маълумотли педагог кадрларни олийгоҳларда тайёрлаш тизими ҳам тубдан такомиллаштирилиши таъкидланди. Бунинг учун Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилади. Бунда, 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилади. Мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни назарий билимлар билан бирга фикрлашга чорлайдиган методикаларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. "Бир нарсани яхши тушуниш керак. Ҳозирги шароит, муҳит ва имконият 30-40 йил олдинги даврдан умуман бошқача. Шунинг учун ўқитиш методикаси ҳам, дарслик ҳам, педагогларнинг ёндашуви ҳам замонга мос равишда тубдан ўзгариши керак", деди Президент.
Показати все...
Видеоселектор йиғилишида халқ таълимини ўзгартириш учун, аввало, тумандаги мактабларда бошқарувни ислоҳ қилиш зарурлиги қайд этилди. Туман халқ таълими бўлимларига мудирлик ва мактаб директорлигига танлов асосида малакали менежерларни олиб келиш, хориждан ҳам мутахассислар жалб қилиш, уларга муносиб ойлик иш ҳақи тайинлаш кераклиги таъкидланди. Энг яхши кўрсаткичларга эришган, ўзининг тажрибасини яратган, таълим сифатини кескин оширган ҳоким ва директорлар мукофотланадилар. Энг муҳими, мактабдан “зиё нури” доимо таралиб туриши, улар маҳалла учун маънавият маскани бўлиши шарт. "Мактабларнинг дарс тугаши билан ёпилиши - бу мутлақо нотўғри. Кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали доимий ишлаши, уларда ҳар куни мусобақа, концерт, китобхонлик, мушоира, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинлар ўтказилиши керак", деди давлатимиз раҳбари.
Показати все...
Давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди. Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари: - янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор; - ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас; - таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган; - мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган; - миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.