cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon

Kitob tumani hokimligi Axborot xizmati rahbari Qahramon Oqilovning rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @Kitob_press

Більше
Рекламні дописи
648
Підписники
-324 години
-117 днів
-4730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#таъзия Китоб туманидаги 1-сон оилавий болалар уйи раҳбари, "Шухрат" медали соҳиби Хақназаров Абдусалом Абдураупович бугун 41 ёшда бу ёруғ оламни тарк этди. Китоб тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари марҳумнинг бевақт вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
😢 11
00:56
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#шукроналик
Бу йўлдан ўтган ҳар бир киши Президентимиз бошчилигидаги раҳбарларни дуо қилади!
Қишлоқ кексалари қўллари дуода, мазкур бунёдкорлик ишлари бошида турган Муҳтарам Президентимиз ҳамда У кишининг жoйлардаги вакиллари ҳаққига эзгу ниятлар билдиришмоқда. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
IMG_6700.MOV11.15 MB
👍 1🌚 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⏺❗️❗️❗️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
👍 1
01:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🚨Kiberjinoyat qurboniga aylanib qolmang! ——— 🚨Кибержиноят қурбонига айланиб қолманг! ——— Telegram | Website | Facebook | Youtube
Показати все...
kibir jinoyat~1.mp47.95 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⏺❗️❗️❗️ Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2024 йил 2 июль соат 00:00 дан 3 июль соат 22:00 гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилиши маълум қилинди. Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ва шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмаслиги қўшимча равишда эслатиб ўтилди. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇿#Давлат_герби_32_йил Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. ▪️ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. ▪️Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган. ▪️Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🗓 1 июлдан нималар ўзгаради?
▪️Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг тартиби жорий қилинади; ▪️Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади; ▪️онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради; ▪️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади; ▪️хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади; ▪️моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади; ▪️юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади; ▪️йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темирйўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ИИВнинг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
👍 1
#диққат #эълон Бугун 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Китоб тумани Марказий Истироҳат боғида соат 19:00 да маҳаллий ижодкорларимиз иштирокида концерт томошалари намойиш этилади. Шу муносабат билан барчангизни мазкур байрам дастурига таклиф этамиз! Бундан ташқари, кўнгилочар аттракционлар ва турли қизиқарли ўйинлар сизни кутмоқда. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
👍 1 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⏺⏺ 30 июнь – Ёшлар куни! Ёшлик – бу ажойиб, бутун дунё кўз олдингизда бўладиган, дунёни янада яхши томонга ўзгартиришга интилиш туйғуси бор даврдир. Жамиятимизни олди қадам ташлашда ўз кучини аямайдиган барчани Ёшлар куни билан табриклаймиз. 🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy
Показати все...
Бугун, 29 июнь тижорат банкларида иш куни (очиқ баланс).
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.