cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

"NURUL ISLOM"

Toshkent shahar Sergeli tumani "Nurul Islom" jome masjidi

Більше
Рекламні дописи
939
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#гўзал_қироат «Каҳф» сураси Абдулбосит қори. КАНАЛИМИЗГА  АЪЗО  БЎЛИНГ. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🪴🪴🪴🪴🪴 https://t.me/Nurulislomjomemasjidi
Показати все...
Kahf surasi Abdulbosit.mp310.47 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! «Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят) КАНАЛИМИЗГА  АЪЗО  БЎЛИНГ. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🪴🪴🪴🪴🪴 https://t.me/Nurulislomjomemasjidi
Показати все...
Repost from Turon Haj va Umra
Фото недоступнеДивитись в Telegram
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд». Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир». Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади: 15-июнь – 5 маҳал; 16-июнь – 5 маҳал; 17-июнь – 5 маҳал; 18-июнь – 5 маҳал; 19-июнь – 3 маҳал. Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади. @turon_umra
Показати все...
02:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ИНТЕРНЕТДАГИ ЁЛҒОН ХАБАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Показати все...
5 - Feyk_media_savodxonlik.mp422.04 MB
02:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
5 - Feyk_media_savodxonlik.mp422.04 MB
КАЪБА НEЧА МАРОТАБА ҚУРИЛГАН? Кўплаб муҳаддис ва муфассирлар Байтуллоҳнинг қурилишига доир ривоятлар нақл қилишган. Уларнинг барчасини бир жойга тўплаб қаралса, Байт ўн маротаба таъмирлангани аниқ бўлади. Улар ҳақида Ибн Ҳажар Асқалоний «Фатҳул-Борий», Бадруддин Айний «Умдатул-қорий» асарларида нақл қилиб келтирганлар. Бу ривоятлар «Изоҳут-Таҳовий»да ҳам мухтасар тарзда нақл қилинган. Улар қуйидагилар: 1. Одам алайҳиссалом яратилишидан илгари фаришталар Аллоҳ таолонинг амри билан Байтни қурганлар; 2. Одам алайҳиссалом ерга тушганларидан кейин Аллоҳнинг амри билан Байтни таъмирлаб, уни тавоф қилганлар; 3. Шийс алайҳиссаломнинг Байтни қуришлари; 4. Нуҳ тўфонидан кейин Каъбатуллоҳнинг асари ҳам йўқ бўлиб кетади. Шунда Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар қайтадан қуришади; 5. Амолика қабиласи томонидан қурилиши; 6. Журҳум қабиласи томонидан қурилиши; 7. Қусай ибн Килоб томонидан қурилиши; 8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз уч ёшга кирганларида Қурайш қабиласи томонидан қурилиши; 9. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истакларига мувофиқ Байтни қурганлар. Набий соллалоҳу алайҳи васалам ҳажжатул-видоъда Оиша онамизга: «Келгуси йил тирик бўлсам, кириб-чиқиш осон бўлиши учун Каъбатуллоҳнинг шарқига ва ғарбига эшик қўяман ва хатиймни унга қўшиб қўяман», дедилар. Лекин келаси йили икки олам сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламдан ўтдилар. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Маккага волий бўлганларида Расулуллоҳ хоҳлаганларидек Байтни қайта қурдилар ва ҳозирда мавжуд бўлган эшик рўпарасига яна бир эшик қилдилар. Унинг асари ҳозир ҳам билиниб туради; 10. Ҳажжож ибн Юсуф Маккаи мукаррамага ҳужум қилиб, манжаниқ ва турли ўқлар билан Каъбани ўққа туттириб, Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуни шаҳид қилдирди ва Каъбатуллоҳни буздириб, Қурайш томонидан қурилганда Каъба қандай ҳолатда бўлса, ўша ҳолатга қайтарди ва ҳатиймни Байтдан ажратиб қўйди ҳамда ғарбий эшикни беркитиб ташлади. Ҳозирги кунда Каъба Ҳажжож томонидан қурилган кўринишдадир. Ҳорун ар-Рашид Каъбани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хоҳлаганларидек тарзда қуришни истаган пайтда Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: «Каъбани қайта қуриш жоиз эмас. Агар унга рухсат берилса, ҳар подшоҳ ўзи истагандай уни қуришга ҳаракат қилади», дедилар («Изоҳут-Таҳовий», 3-жилд, 629-бет). «Мўминнинг умр сафари» китобидан.
Показати все...
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм) ❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими? ❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас. 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...
05:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ОГОҲЛИК.
Показати все...
1-ROLIK диншунослик экспертизаси.mp438.11 MB
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм) Қурбонлик қилиш кимларга вожиб? 💬 Жавоб: Бу ерда Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда Қурбонликнинг вақти 💬 Жавоб: Бу ерда Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак? 💬 Жавоб: Бу ерда Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак? 💬 Жавоб: Бу ерда Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми? 💬 Жавоб: Бу ерда Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (6-қисм) ❓Умрада талбия (лаббайка) қачон тўхтатилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳажда сўйиладиган жонлиқларнинг ёши муҳимми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Арафотда пешин ва асрни жамлаб ўқишда пешиннинг икки ракат суннати ўқиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада рамал қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тикилган кийим билан умра қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Макруҳ вақтларда эҳром намозини ўқиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Узрли эканидан бехабар ҳолда умра қилган аёл 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Нафл тавофни жунуб ёки бетаҳорат қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёлларнинг Ҳажарул асвадни ўпиши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳажарул асвадни ўпиш учун бошқаларга азият бериш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Онамни умрага юборайми ёки акамга ёрдам берайми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маккага борган кишининг биринчи умра қилмасдан бошқа ишлар билан машғул бўлиши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Нафл тавофни етти айланадан кам қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаш керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Таматтуъ ҳажида эр-хотинлик муносабати жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш тартиби: Тавофи қудум 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш тартиби: Мино ва Арафотга чиқиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш тартиби: Муздалифада туриш ва Шайтонга тош отиш масалалари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш тартиби: Жонлиқ сўйиш, соч олиш ва зиёрат тавофига оид масалалари 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...